16:49 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Пойтахт атрофида халқа темир йўлда электр поезди уч йилдан кейин қатнашга бошлайди, лойиҳа қиймати – $265 млн

11.04.2017 15:50 msk

Фарғона

Электрлаштирилган темир йўл халқаси Тошкентда уч йилдан сўнг пайдо бўлади, лойиҳанинг қиймати 265 млн долларни ташкил этиб, бу пуллар давлат бюджетидан ҳамда Ўзбекистон Реконструкция ва тараққиёт фонди томонидан ажратилади, дея хабар беради 10 апрель куни ТАСС.


Скриншот “Газета.Uz”

Халқа маҳаллий ҳайдовчилар “бетонка” деб атовчи Тошкент халқа йўлининг ташқи томонидан ётқизилади. “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг бош инженери Ҳусниддин Ҳосилов “Ахборот” дастурига интервьюда халқа 71,2 километрга чўзилишини (икки томонга йўл 140 километрдан зиёд), линияда 26 та станция қурилишини маълум қилди. Биринчи босқичда темир йўлда 10 та состав эксплуатация қилинади (ҳар томонга бештадан). Ҳисобларга қараганда, улар жами йўлни тахминан бир соатда ўтадилар, дея хабар беради “Газета.Uz”. Ҳаракат интервали 7 дақиқани ташкил этади, бироқ вақт ўтиб поездлар сони кўпайиши мумкин. Станциялар метрополитеннинг сўнгги бекатлари билан пиёда йўллари орқали боғланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев темир йўл халқаси лойиҳасини тасдиқлаб бўлди. Ушбу лойиҳа ҳақида у илк бор 2016 йил 24 ноябрда Тошкентдаги сайловчилар билан учрашув пайтида маълум қилганди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама