12:17 msk, 29 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: Душанбеда илк бор ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларга қарашли товарлар кўргазма-ярмаркаси ўтади

10.04.2017 19:09 msk

Фарғона

Душанбеда 17-21 апрель кунлари Ўзбекистон саноат товарларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Уни Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамда “Ўзэкспомарказ” компанияси ташкиллаштирмоқда. Икки мамлакат ҳукуматлари ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирилиги ташкилотчиларга расмий кўмак бермоқда, дея хабар беради “Азия-плюс” Тожикистон савдо-саноат палатаси матбуот хизматига таянган ҳолда.

Ўзбекистон корхоналари саноат маҳсулотларининг кенг спектрини, хусусан, машинасозлик, автомобиль, кимё, енгил, тўқимачилик, электротехника саноати, атторлик, фармацевтика, чарм бюмлари, озиқ-овқат, мебель, уч ғилдиракли юк мотоцикллари, кабель-ўтказгичли маҳсулотлар, шунингдек, лифтлар, сантехника, қурилиш материаллари, трансформаторлар, электр аппаратураси, алюминий ва пластмасса маҳсулотлари, махсус техника, қишлоқ хўжалиги техникаси, целлюлолза маҳсулотлари медицина ва спорт буюмлари, пойфзал, ковролик, маиший техника ва кўплаб бошқа нарсаларни тақдим этади.

Кўргазма иши давомида тожикистонлик тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун турли маҳсулотлар, жиҳозлар ва энг янги технологиялар билан танишиш имкониятига эга бўладилар, ўзбек компаниялари вакилларидан керакли маълумот олиб, тажриба алмашадилар, ҳамкорлик ҳақида келишиб оладилар.

Кўп йиллардан бери илк кўргазмани ўтказиш ҳақида томонлар Тожикистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиянинг 2016 йил декабрда ўтган мажлисида келиши олгандилар.

Қайд этамиз, Ўзбекистонга Шавкат Мрзиёев президент бўлганидан бери икки қўшни мамлакат ўртасидаги муносабатлар фаоллашиб, илиқлашди. Сиёсатчилар, тадбиркорлар, маданият ва фан намояндалари ўртасидаги алоқалар жонланди. Ўзбекистон ва Тожикистон 25 йил олдин узилиб қолган авиация алоқаларни тиклашга келишиб, чегараолди ва икки томонлама муносабатларнинг бошқа муаммоларини ҳал қилишга келишиб олдилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама