05:35 msk, 17 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон ва Ўзбекистон авиация алоқалари тўғрисидаги ҳукуматалараро битимнинг сўнгги вариантини тасдиқладилар

10.04.2017 17:47 msk

Фарғона

Биринчи рейс 11 апрель куни бўлиб ўтади

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегациялари 6 апрель куни Тошкентда ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги Авиация алоқаси тўғрисидаги битимнинг узил-кесил варианти бўйича келишиб олдилар, дея хабар беради “Азия-плюс” Тожикистон Транспорт вазирлигидаги манбага таянган ҳолда.

Тожикистон Транспорт вазирининг ўринбосари Шерали Ганжзода “Озоди” радиосига (Озодлик радиоси тожик тили хизмати) маълум қилишича, битим икки мамлакат пойтахтлари ўртасида парвозларни амалга оширишга ҳуқуқий асос яратади. Энди ушбу ҳужжатни Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари раислари маъқуллашлари керак.

Томонлар келишувига биноан Тошкентдан Душанбега биринчи рейс 11 апрел куни “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” авикакомпанияси томонидан амалга оширилади. Бироқ, дея қайд этдилар Тожикистон Транспорт вазирлигида, йўловчилар сони ва самолётни тўлдириш мезони ҳал қилувчи ролни ўйнайди.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги