23:09 msk, 19 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон: Душанбеда ўнлаб кўнгил очар масканлари ёпилди

07.04.2017 17:37 msk

Фарғона

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, рейдлар натижасида Душанбе шаҳрида 72 та кўнгил очар марказлари ёпилган. Бу муассасаларда кўп сонли вояга етмаган болалар борлиги аниқланган.

Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржони Имомалига кўра, кўнгил очар марказларининг эгалари бу муассасаларга ўсмирларнинг келишини чеклаш тўғрисидаги кўрсатмани эътиборга олмай келишган.

Олдинроқ расмийлар “Ота-оналарнинг фарзандлар таълим-тарбияси учун масъулияти тўғрисида”ги Қонун моддаларига биноан соат 18.00 дан кейин кўнгил очар масканлари ва букмекер идораларига ўсмирларнинг келишини чеклаш тўғрисидаги огоҳлантиришни тарқатган эди.

Умаржони Имомалининг маълум қилишича, сўнгги уч ой ичида пойтахтнинг кўнгил очар масканлари ва букмекер идораларига уюштирилган рейдлар натижасида 3,5 мингга яқин болалар ва ўсмирлар қўлга олинган ва уларнинг ота-оналарига жарима солинган.

Баъзи букмекер идоралари ва компьютер ўйинлари заллари эгаларининг гапларига қараганда, улар кўп сонли тақиқлар ва чеклашлар сабабли хоналарда озиқ-овқат дўконларини очишга мажбур бўлишмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама