16:47 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: Мамлакатда Апрель инқилобининг 7 йиллиги нишонланяпти

07.04.2017 17:30 msk

Фарғона

Қирғизистонда 7 апрель куни, республиканинг иккинчи президенти Қурманбек Бакиев ва унинг қариндошлари ҳамда унга яқин мулозимларнинг мамлакатдан қочиб кетишига сабаб бўлган Апрель инқилобининг 7 йиллигини нишонланяпти.

Роппа-роса етти йил олдин Оқ уй олдидаги мухолифат намойишида 86 киши расмийлар томонидан отилган ўқлардан ҳалок бўлган, юздан зиёд одамлар яраланган эди.

Бугун президент Алмазбек Атамбоев, Бош вазир Сўўронбай Жээнбеков, парламент раиси Чинибай Турсунбеков, парламент депутатлари ва ҳукумат аъзолари "Ата-Бейит" ёдгорлик мажмуасидаги хотира тадбирларида иштирок этишяпти. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг қариндошлари билан бирга улар 7 апрель қаҳрамонлари ёдгорлигига гуллар қўйиб, Қуръон тиловат қилишади.

Сўнгра "Ала-Тоо" майдонидаги 7 апрель қаҳрамонлари пойига ҳам гуллар қўйилади. Куннинг иккинчи ярмида марказий майдонда театрлаштирилган томоша бошланади, ундан кейин эса байрам концерти бўлади. Тантаналар кечқурун мушакбозлик билан тугайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги тадбирлар мамлакатнинг жанубий пойтахтида, вилоят ва туман марказларида ҳам ўтказилади. 7 апрель Қирғизистонда расман дам олиш куни, деб эълон қилинган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама