12:16 msk, 29 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон:Тошкентда НАТО регионал офиси ўз фаолиятини тўхтатди

07.04.2017 16:16 msk

Фарғона

Тошкентда жойлашган НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ўзаро боғланган фаолияти бўйича бюроси альянснинг ушбу минтақадаги алоқалар структураси ўзгаргани муносабати билан ўз фаолиятини тўхтатди, дея хабар беради РИА Новости шу бюронинг ходимига таянган ҳолда. “Офиснинг ёпилиши процедураси ниҳоясига етди, у 2017 йил 31 март куни ўз фаолиятини тўхтатди, апрелдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар Брюсселнинг ўзидан туриб амалга оширилида”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Тошкентдаги альянс офисини ёпиш тўғрисидаги қарор 2016 йил кузида қабул қилинган. Ўтган йилнинг ноябрида Марказий Осиёдаги НАТО Бюроси раҳбари Розария Пульизи “Фарғона” агентлигига Тошкентдаги офиснинг ёпилиши “бюджетнинг ички текшируви натижаси бўлиб, ҳеч қандай сиёсий характерга эга эмас”, деб айтганди. “Бизнинг офисимиз билан ишлаётган на Ўзбекистон расмийлари ва на бошқа давлатлар томонидан томонидан бизга нисбатан ҳеч қандай босим бўлгани йўқ. Аксинча, биз доим минтақада бизга нисбатан самимий муносабатларни сезиб келганмиз ҳамда тегишли даражада самарали ҳамкорлик борасида қувонганмиз. Марказий Осиё НАТО учун стратегик шерик бўлиб қолаверади. Шериклик апрелдан бошлаб давом этади ва тўғридан-тўғри Брюсселдан бошқарилиб туради”, - деди у.

НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ўзаро боғланган фаолияти бўйича бюроси Тошкентда ўз фаолиятини 2014 йил май ойида бошлаган. НАТОнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан алоқалар ва ўзаро боғланган фаолияти бўйича ходими альянснинг дипломатик вакили функцияларини бажариб келган ҳамда минтақадаги шериклар билан амалий ўзаро боғланган фаолиятининг турли йўналишлари бўйича кўмаклашган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама