16:48 msk, 26 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

АҚШ Давлат департаментининг 2016 йилда инсон ҳуқуқлари бўйича маърузаси: Ўзбекистонда хавфсизлик хизматлари фуқаролик тузилмаларига кириб, мустаҳкам ўрнашиб олишган

07.04.2017 15:40 msk

Фарғона

АҚШ Давлат департаментинингн Демократия, инсон ва меҳнат ҳуқуқлари масалалари бўйича бюроси 2016 йилда дунё мамлакатларида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш тўғрисидаги навбатдаги йиллик маърузасини чоп этди, унда Ўзбекистонга ҳам алоҳида бўлим ажратилган.

Маъруза муаллифлари 2 сентябрда президент Ислом Каримов вафотидан сўнг собиқ бош вазир Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонган сайловлар асосий эркинликлар чекланиши билан ўтди, шунга қарамай, шаффофлик даражаси ўсиши, имконияти чекланган сайловчиларга хизмат кўрсатиш ҳамда 600 нафар халқаро кузатувчиларга тўсиқсиз йўл бериш каби ижобий ўзгаришларга эга бўлганини эслатмоқда.

Шу билан бир вақтнинг ўзида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги жиддий муаммолар қаторига тегишлича суд процессларининг ва адолатли суд текширувлари ўтказилишидан бош тортиш; хат ёзишув ва алоқа қилиш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда қамоқда сақлаш; турмаларда оғир ва баъзида ҳаёт учун хавфли шароитларда сақлаш; ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва қўлга олишлар; дин эркинликларини кенг тарзда чекланиши ва ҳатто барча конфессиядаги турли диний озчилик гуруҳлари аъзоларини таъқиб этилиши ва диндорларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум этишлар киритилган.

Расмийлар ёки уларниг вакиллари томонидан ўзбошимчалик билан шу жумладан, қийноқлар воситасида ноқонуний одам ўлдиришлар тўғрисида маълумотлар келиб тушган. Сиёсий мотивларга кўра одамларнинг изсиз йўқолиб қолишлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган, бироқ баъзи маҳбусларнинг оилалари ўз қариндошларини турмага бориб кўрмоқчи бўлганларида, топа олмаганларини маълум қилишган. Манбаларнинг маълум қилишича, қийноқлар ва шавқатсиз муносабатлар турмаларда, тергов изоляторларида, милиция ва хавфсизлик хизматлари бўлимларида кенг қўлланган. Баъзи муассасаларда конституциявий тузумга тажовуз моддаси бўйича қамалганларни алоҳида сақлашаётгани, турма ходимлари диний экстремизмда айблов билан қамалганларни бошқа муҳбуслар билан алоқа қилмай алоҳида сақлаганлари ҳақида маълумотлар келиб тушган. Мунтазам равишда турмалар тўлиб-тошиб кетгани, шавқатсиз муносабатлар ва медикаментлар етишмовчилиги тўғрисида шикоятлар келиб тушди.

Хавфсизлик хизматлари фуқаролик тузилмаларга чуқур киришиб кетган, уларнинг ўзаро ҳаракатлари ношаффао бўлган, бу эса фуқаролик ҳокимият органлари ваколатларининг ҳудудларини белгилашни қийинлаштирган. Ўзбекистон аҳолиси ҳамон фуқаролик эркинликларининг, шу жумладан, сўз, матбуот, йиғилиш ва уюшмалар тузиш, фуқаролик жамияти фаолияти ва ҳаракатланиш эркинликлари чекланаётганидан азият чекмоқда. “Ҳукумат томонидан ундаланувчи мажбурий меҳнат”дан фойдаланиш ҳолатлари бўлган. Қонун устиворлигини инкор этиш кенг тарқалган. Расмийлар ҳуқуқ ҳимоячиларни, журналистларни ҳамда ҳукуматни танқид қилган одамларни ҳамда уларниннг оила аъзоларини таъқиб остига олдилар, ўзбошимчалик билан қамадилар, жисмоний зўравонлик қўлладилар ҳамда сиёсий сабалар билан қамоқда сақладилар. Мансабдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳолатлари кам бўлган, кўп ҳолларда мутасадди амалдорлар коррупциявий ҳаракатлари учун жазоланмай қолдилар.

Ўзбекистонда 2016 йилда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш тўғрисидаги маърузанинг тўлиқ матнини ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама