00:42 msk, 18 Декабрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкентда Элбек кўчасидан “президент трасса”сига чиқувчи йўл очилмоқда

18.03.2017 08:44 msk

Фарғона

Ўзбекистон пойтахтидаги манбамизнинг маълум қилишича, Тошкентда Элбек кўчасидан “президент трассаси”нинг бир қисми бўлган Нукус кўчасига олиб чиқувчи йўлни очишмоқда.



Йўлни давом эттириш учун айни пайтда бу ерда дарахтлар кесилмоқда ва девор бузилмоқда.


Ишчилар йўл ётқизиш учун ҳудудни тозалашмоқда. “Фарғона” фотосурати

“Илгари Қўйлиқ массивини шаҳар маркази билан Первушкадаги кўприк ( Тошкентда Первушин номидаги вино заводи жойлашган ҳудуд шундай аталарди. – “Фарғона” изоҳи) боғлаб турарди. Бироқ ўн йиллар олдин кўприкни тўсиб қўйишди, бир қисмини бузишди ва у ерда уйлар қурилди. Ўшандан бери Қўйлиқ билан марказ ўртасида тўғридан-тўғри йўл йўқолди”, - дея тушунтиради манба.


“Фарғона” фотосурати

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистоннинг вафот этган президенти Ислом Каримов ҳар куни ўз қароргоҳига қатнаб юрган йўлни “президент трассаси” деб атайдилар.


">“Фарғона” фотосурати

Сўнгги йиллар давомида ушбу трассанинг изоляцияси бўйича ишлар фаол олиб борилган: қўшни кўчалардан йўллар ёпилиб, трасса четида панжаралар ўрнатилган, йўл бетидаги савдо ва бошқа маиший хизмат дўконлари йўқ қилинган. Албатта бундан шаҳарликлар ғазабланган, бироқ буни расмийлар эътиборга олмаган ҳам: давлат раҳбарининг хавфсизлиги улар учун биринчи ўринда турган.


">“Фарғона” фотосурати

Бироқ Каримов ўлганидан сўнг бир ой ўтиб-ўтмай пойтахтда кутилмаганда илгари “президент трассаси”га олиб чиқувчи ёпилган йўлларни очиш бўйича ишлар бошланиб кетди.

Ўз мухбиримиз

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги