21:43 msk, 17 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россия: Москвада Ўзбекистон фуқароси бўлган “Новая газета” мухбири ҳибсга олинди

17.03.2017 09:28 msk

Фарғона

Москвада 16 март куни эрталаб “Новая газета” мухбири Али Феруз тахаллуси остида фаолият юртиаётган Худоберди Нурматов ўз уйининг подъездида полициячилар томонидан қўлга олинди. Уни “Пресня” ички ишлар бўлимига келтирдилар. a href=https://www.novayagazeta.ru/news/2017/03/16/129897-mvd-doskonalno-izuchilo-biografiyu-zaderzhannogo-zhurnalista-ali-feruza target=_blank> “Новая газета” хабар беришича, полициячилар текшируви натижасига кўра, унга нисбатан ҳеч қандай айблов топилмади, бироқ уни қўйиб юборишмади. “Новая газета” маълумотига кўра, Ўзбекистон талабига мувофиқ Ферузнинг шахси билан ФСБ (Федеральная служба безобасности – Федерал хавфсизлик хизмати) қизиқиб қолди: бир неча йил олдин маҳаллий махсус хизматлари уни ўзига жосус қилиб ёллашга уринганларидан сўнг у Ўзбекистонни тарк этганди.


Али Феруз (Худоберди Нурматов). “Новая газета” фотосурати

Шу билан бирга, Life.Ru бошқа маълумотларни тақдим этмоқда: полиция участкасида Али Ферузга нисбатан “Россия ҳудудига ноқонуний кириш ва ноқонуний яшаш” моддаси бўйича протокол тузиб, 2007 йилда тақиқланган “Ат-Такфр вал-ҳижра” ташкилотига ёллаш иши бўйича Қозон полициячилари унга нисбатан қидирув эълон қилганини билдирдилар.

Али Феруз Ўзбекистон фуқароси, Россиянинг Олтой ўлкасида катта бўлган. Горно-Алтайскда унинг Россия фуқароси бўлган онаси яшайди. Али 2009 йилда Ўзбекистонга қайтган, бироқ ўзбек махсус хизматлари уни ҳамкорликка ундаганлари боис мамлакатдан қочишга мажбур бўлган. Али Феруз Россияда “Гражданское содействие” ва Amnesty International ҳуқуқ ҳимоячилари билан бирга ишлашни бошлаган, “Новая газета” учун мақолалар ёзган.

2012 йилда унинг паспортини ўғирлашган. Паспортни қайта тиклаш учун Али Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилиши ва шундан кейин ватанига қайтиши керак эди. Бироқ қамалишидан қўрқиб, паспортини тиклаш ниятидан воз кечган ва сиёсий бошпана беришларини сўраган. Россия Ички ишлар вазирлиги унинг таржимаи ҳолини текшириб, Феруз ҳеч қанақа жиноят содир этмаганини, унинг қидирувда эмаслигини ҳамда экстремизм ёки радикал ғоялар тарафдорлари рўйхатида турмаслигини тасдиқлади.

Али Ферузнинг Россияда яшашига қонуний асослар бор, негаки у яқинда ички ишлар вазирлигидан вақтинча бошпана бериш тўғрисидаги аризасининг рад этилиши бекор қилингани ҳақида хат олган. Ариза қайта кўриб чиқилмагунича, у Россия ҳудудида қолиши мумкин.

“Таҳририят Али Ферузни ҳимоя қилади, - дея билдирди “Новая газета”нинг бош муҳаррири Дмитрий Муратов “Национальная служба новостей” нашрига. – У гўё террорчиларни ёллагани тўғрисидаги айбловларнинг ҳеч қанақа исботи йўқ. У бизнинг мамлакатимизда, Олтойда туғилган, у ерда онаси яшайди. Ҳукуматимиз мамлакатимиз ҳудудида туғилган юртдошларимизнинг ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги қонунни қабул қилмоқда, у эса айнан шунақа одам. Террорчиларни ёллаш тўғрисидаги айбловлар қаердан пайдо бўлгани менга маълум эмас”.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама