15:27 msk, 29 Июнь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қозоғистонлик вазирга кўра, Ўзбекистондаги вазиятни унинг мамлакатига таъсир кўрсатувчи ташқи таҳлика деб атади

17.03.2017 08:47 msk

Фарғона

Тимур Сулейменов
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейманов 15 март куни Олма-Отада ўтган бошқарувчилар ва топ-менежерлар саммити (CFOSummitKazakhstan) иштирокчиларининг саволларига жавоб бера туриб, қисқа ва ўрта муддатли истиқболда Қозоғистон ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бешта асосий ташқи таҳликаларни санаб ўтди.

Сулейманов Ўзбекистонда бошланган уйғониш ва либераллашув жараёнлари Қозоғистон Республикаси учун жиддий таҳдидлардан бири деб санамоқда. “Бу катта амбициялар ва эҳтимол катта имкониятларга эга бўлган катта мамлакатдир. Негаки у ердаги курс охиригача шаклланмаган. Биз минтақада иқтисодий гегемон эканлигимизга кўникиб қолдик. Бироқ ҳозир бу ҳолат ўзгариб қолиши мумкин. Инвестициялар, бозорлар учун кураш бошланиб қолади”, - дейди миллий иқтисодиёт вазири Tengrinews.kz интернет нашри келтираётган иқтибосда.

Қозоғистонга таъсир кўрсатувчи бошқа таҳлика ва таҳдидлар қаторида Тимур Сулейманов биринчидан, технологияларнинг сакраш йўли билан ривожланиши ва оқибатда Қозоғистон умид қилган ресусрларга талаб бўлмай қолишини айтиб ўтди. Иккинчидан, Қозоғистон чегаралари яқинида ҳарбий-сиёсий нобарқарорлик. Учинчидан, ўзининг сиёсий кун тартиби ва ўз дунёқарашига эга бўлган Россиядаги вазиятнинг ривожланиши.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама