04:37 msk, 24 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон: Тошкент йўлларидаги ҳайдовчилар кузатув камералари ишлаётгани боис интизомлироқ бўлиб боришмоқда

16.03.2017 18:52 msk

Фарғона

Ўзбекистон пойтахти йўлларида 15 мартдан бошлаб кузатув камералари йўл қоидалари бузилишларини қайд этишга бошлади. Бу ҳолат ҳаракат хавфсизлигига ижобий таъсир кўрсатаётганини биз билан ўз таассуротлари билан ўртоқлашаётган тошкентликлар қайд этишмоқда.


Эски ТошМи ёнидаги светофорда ҳам кузатув камералари ўрнатилгани учун ҳайдовчилар энди тўхташ чизиғини босиб ўтмасликка ҳаракат қилишмоқда

Шаҳарликлар таъкидлашича, камераларнинг ўрнатилиши ва ишга туширилиши ҳайдовчиларни хавотирга солиб қўйди, кўпчилик эҳтиёткор ва интизомли бўлиб қолишди. “Такси ҳайдовчилари асабийлашмоқда. Кеча биттаси билан кетаётувдим, менга: “яхшиямки сариқ чироққа юрмадим, камералар ишлаётганини унутибман, аммо ички ҳиссиёт билан бунақа қилиш керак эмаслигини англадим”, деб айтди”.

Тошкентда биринчи кузатув камералари 2007 йилда пайдо бўлган. Бироқ сўнгги пайтгача бу камералардаги ёзувлардан ҳеч қанақасига фойдаланилмаган ва улар амалда фойдасиз бўлиб қолаётган эдилар.

Энди бўлса тошкентликлар йўл ҳаракати қоидасини бузганлиги учун жаримага тортилгани тўғрисидаги “бахт мактубларини” олишга бошлайдилар.

Айни пайтда шаҳарнинг 115 та чорраҳасида кузатув камералари ўрнатилган. Дастлаб улар фақат қизил чироққа ўтиш ва тезликни ошириш бўйича қоидабузарликларни қайд этадилар.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама