07:00 msk, 18 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Акбарали Абдуллаевнинг адвокати мижозига нисбатан ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилаётгани ҳақида билдирмоқда

16.03.2017 07:10 msk

Фарғона

Киев шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ўзбекистоннинг вафот этган президенти Ислом Каримов хотинининг жияни Акбарали Абдуллаевни ноқонуний равишда Лукьянов Тергов изоляторидан Украина Хавфсизлик хизмати изоляторига кўчирдилар ва маҳбусни иккита суд мажлисига етказиб бормадилар. Бу ҳақда унинг адвокати Галабала Маркиян билдирди, дея хабар беради Ukranews.Com.


Акбарали Абдуллаев. Фото Ukranews.Com

“Кеча иккита суд мажлиси бўлиб ўтиши керак эди. Биринчиси – Юқори Шевченко район судида Акбарали Абдуллаевнинг Украинадан Ўзбекистон Республикасига экстрадиция сўрови масаласи кўриб чиқилиши керак эди. Бироқ ушбу суд мажлиси узрли сабабларсиз Акбарали Абдуллаев етказиб келинмагани учун кейинга қолдирилди. Иккинчи мажлис эса шу куни тушликдан сўнг Апелляция судида бўлиб ўтиши керак эди. Унда Соломен райони судининг Акбар Абдуллаевни вақтинча ҳибсга олиш тўғрисидаги қарори устидан берилган шикоят кўриб чиқилиши керак эди. Ва яна судга келиш таъминланмади ва мажлисни кечиктиришга тўғри келди”, - дейди адвокат.

Унга кўра, маҳбус учун қамоқхона жойи алмашгани боис, прокурор Шевченко район судига юборган экстрадиция арести бўйича илтимосномасини қайтариб олиб, уни Печера район судига юборди.

Галабаланинг ишонтиришича, у Абдуллаевга нисбатан инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйичаЖенева Конвенцияси тўлиқ ҳолатда риоя қилиниши учун қўлидан келган бор ишларни қилмоқда.

Абдуллаевнинг адвокатлари Украина расмийлари сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги сўров қониқтирилишини кутишмоқда: Абдуллаев Женева конвенцияси тамойилларига кўра, сиёсий қочоқ деб тан олиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Акбарали Абдуллаев Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг хотини Татьяна Каримованинг опаси (синглиси) Тамара Собированинг ўғли бўлади. 2013 йилда Ўзбекистонда Абдуллаевнинг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди: унга қарши прокуратура Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 184 (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), ва 210 (Пора олиш) моддалари бўйича жиноят иши қўзғатганди. Ўн кун ўтиб Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводининг бутун раҳбарияти ҳибсга олинди. Норасмий маълумотларга кўра, Абдуллаев Фарғона водийсидаги корхоналарнинг 70 фоизини назорат остида олиб юрган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама