13:53 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Қирғизистон: Парламент хорижликларнинг мамлакатда хусусий ТВ очиш ҳуқуқини чекловчи қонун лойиҳасини маъқуллади

16.03.2017 05:50 msk

Фарғона

Қирғизистон Жўқўрғу Кенеши (мамлакат парламенти) депутатлари 15 март куни "Оммавий ахборот воситалари" тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқуллашди. Хужжат биринчи навбатда, мамлакатда хусусий ОАВ, хусусан телевидение таъсис этмоқчи бўлган шахсларга тегишли. Қонуннинг 5-моддасида сиёсий партиялар ва юридик шахсларнинг ҳам ОАВ таъсис этишга ҳуқуқларини белгилаб қўйиш таклиф қилинади.

Хорижликларнинг мамлакат ОАВдаги иштирокларини чеклаш ҳамда Қирғизистон ҳудудида ОАВ таъсис этувчи шахслар доирасини максимал даражада торайтириш ҳам таклиф қилинади.

Хужжатга биноан, хорижликларга Қирғизистон телевидениесининг 35 фоиздан ортиқ бўлмаган акцияларига эгалик қилиш ҳуқуқи берилади.

Парламент матбуот хизматидан маълум қилишларича, таклиф қилинаётган ўзгаришларнинг газета ва радиолар, жумладан, қатор халқаро радиоларга дахли йўқ.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги