06:59 msk, 18 Октябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Тожикистон авиакомпаниялари Россия рейсларига чипталар нархини кескин оширди

16.03.2017 05:39 msk

Фарғона

Тожикистон авиакомпаниялари Россияга қатновчи авиарейсларга чипталарнинг нархини кескин оширди. Февраль ўртасидан бошлаб "Сомон эйр"дан олинадиган Душанбедан Москвага битта чипта нархи дастлаб 1700 сомонидан ($240) то 2600 сомонигача ($317), бир неча кун аввал эса 3300 сомонигача ($402) ошган.

Шундай қилиб, Тожикистон Марказий Осиё давлатлари ичида Россияга парвозлар бўйича энг юқори нархларга чиқиб олди. Мисол учун, Бишкекдан Москвага чипта нархи 136 долларни ташкил этади, бу эса Душанбега нисбатан уч баробар арзон.

На "Сомон эйр" компанияси ва на Транспорт вазирлиги нархлар нима учун кўтарилганига изоҳ беришмади. "Тожик эйр"дагилар нархларнинг кўтарилишини, шу жумладан, авиация ёнилғиси ва аэропортга хизмат кўрсатиш тарифларининг ошиши билан изоҳлашди.

Кузатувчиларнинг таъкидлашларича, Тожикистонда авиачипталар нархлари йилига икки марта кескин тарзда ошади– баҳорда Россияга меҳнат миграциясининг бошланиш мавсумида ва кузда меҳнат мухожирларининг ватанга қайтишлари даврида. Аммо олдин ҳозиргидек нархлар кўтарилмаган эди.

Россия Ички ишалр вазирлиги маълумотига кўра, айни пайтда РФ ҳудудида 800 мингга яқин тожикистонлик меҳнат муҳожирлари бор. Уларининг кўпчилиги Россиядаги танглик туфайли бу йил иш топиш мушкуллигини айтиб, бундай шароитда чипталар учун катта пул сарфлаш ўзини оқламайди, дейишяпти. Уларнинг айримлари қариндошлари ва банклардан қарз олишга мажбур бўлаётганларини айтишмоқда.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама