13:54 msk, 24 Ноябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Сума Чакраборти бошлиқ Европа Тараққиёт ва ривожланиш банки делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

15.03.2017 11:10 msk

Фарғона

Сума Чакрабарти
Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакраборти бошчилигида делегация 2017 йил 15 март куни Ўзбекистонга келмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ташрифдан мақсад Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Чакраборти ташрифи ЕТТБ Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигида делегациясининг 6 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Тошкентдаги учрашуви давомида анонс қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ЕТТБ ваколатхонаси 1993 йилда очилган. банк 1991-2007 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётига 550 млн евро миқдорида инвестиция киритган. ЕТТБ илк бор 2003 йилда Ўзбекистон раҳбариятини авторитарлик, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда изчил бўлмаслик, сўз эркинлиги йўқлиги, ҳамда қамоқларда қийноқлар қўлланиши борасида танқид қилган эди. Банк Ўзбекистон расмийларини мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий вазиятни яхшилашга чақирди. 2007 йил ноябрда ЕТТБ “Ҳамкорбанк”га сўнгги кредитини берган ва шундан кейин Ўзбекистон билан ишбилармонлик муносабатлари музлатиб қўйган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги