04:38 msk, 24 Апрель 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистон Би-Би-Си радиосинингн Марказий Осиё хизмати раҳбарига мамлакатга киришига изн бермади

06.03.2017 06:00 msk

Фарғона

Лондондан Тошкентга 1 март куни келган Би-Би-Си Марказий Осиё хизматининг раҳбари Ҳамид Исмойилов аэропортда ушлаб қолинган ва ўша куннинг ўзида Ўзбекистондан ҳайдаб чиқарилган, дея хабар беради Озодлик.


Ҳамид Исмойилов

Исмойилов ўзининг Твиттердаги саҳифасида сўзлаб беришича ҳамда “Фарғона” агентлигига тасдиқлашича, у билан бирга Буюк Британиядан келган уч кишининг Ўзбекистонга киришига рухсат берилди. Депортация сабаблари журналистга маълум эмас.

Eltuz.com маълумотига кўра, бир ой олдине Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги делегация аъзоларининг, шу жумладан, Ҳамид Исмойиловнинг номи ҳам киритилган рўйхатини олган, бироқ ҳеч қандай эътироз билдирмаган. Исмойиловга кўра, олдин у Ўзбекистонга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб чиқиб юрган. У Россия фуқароси бўлгани учун Ўзбекистонга визасиз кириш ҳуқуқига эга.

Ҳамид Исмойилов – ўзбекистонлик ёзувчи, 1992 йилдан бери Лондонда истиқомат қилади. Тошкентдаги Би-Би-Си таҳририяти 2005 йилда содир бўлган Андижон фожиасидан сўнг ёпилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама