19:32 msk, 26 Сентябрь 2017

Марказий Осиё янгиликлари

Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ватанларига пул жўнатмалари 2,5 баробарига, тожикистонликларники эса деярли уч баробарига камайди

15.12.2015 15:02 msk

Фарғона

2015 йил 9 ойи давомида Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига пул жўнатмалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробаридан зиёдга қисқарди. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотларидан билиш мумкин.

2015 йил учинчи чорагида пул жўнатиш тизимлари орқали Россиядан МДҲ мамлакатларига жами $2.232 млрд юборилган, бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан деярли 2,8 баробар кам ($6,142 млрд). Жорий йилнинг учинчи чорагида Ўзбекистонга $725 млн юборилган бўлиб, битта операциянинг ўртачи миқдори 482 долларни ташкил этган. Тожикистонга $358 млн (ўртача – $243), в Қирғизистонга – $290 млн (ўртача – $382), в Қозоғистонга – $95 млн (ўртача – $771), в Туркманистонга – $4 млн (ўртача– $413).

Учинчи чорак билан биринчи ярим йиллик кўрсаткичларини қўшсак, январдан сентябргача бўлган маълумотларни чиқаришимиз мумкин: Ўзбекистонга жами $1,874 млрд жўнатилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар оз ($4,592 млрд). Тожикистонга - $1,054 млрд (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 баробар оз - $3,016 млрд), Қирғизистонга - $860 млн (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар - $1,578 млрд), Қозоғистонга - $243 млн (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар - $372 млн), Туркманистонга - $12 млн (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар - $25 млн). Пул жўнатмалари миқдорининг кескин равишда пасайишини Россия иқтисодиётидаги инқироз, унинг оқибатида рублнинг тушиб кетиши ва иш ҳақининг қадрсизланиши билан изоҳлашмоқда.

Федерал миграция хизмати маълумотига кўра, 2015 йилнинг 4 декабрь кунига кўра Россия Федерацияси ҳудудида 1.880.547 Ўзбекистон фуқаролари (шу жумладан, 360.008 нафари аёллар), 670.120 Қозоғистон фуқаролари (271,6 минг аёллар), 542.928 Қирғизистон фуқаролари (214.9 минг аёллар), 896.159 Тожикистон фуқаролари (160.5 минг аёллар) ва 15.679 Туркманистон фуқаролари (9 минг аёллар) қайд этилган.

“Фарғона” халқаро ахборот агентлиги



 

Реклама