03:38 msk, 22 Июль 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Инсон Ҳуқуқлари

Ўзбекистонликларга иккинчи паспорт нега керак бўлиб қолди?

Ўзбекистонликларга иккинчи паспорт нега керак бўлиб қолди?

17.07.2017 09:43 msk

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўн биринчи июль куни чиқиш стикерларининг ўрнига хорижий паспортларни жорий қилишни кўзда тутувчи қарорини имзолади. Янги паспортлар 2019 йилдан бошлаб берилиши мумкин, унгача эса чиқиш визалари тизими сақланиб қолади. Бироқ ўзбекистонликларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши учун яна битта паспорт керакми? Ахир уларнинг қўлларидаги паспортлар биометрик бўлиб, бемалол хорижий паспорт ўрнини босадику?! Ушбу масала бўйича Ўзбекистон-Германия форумининг раҳбари Умида Ниёзова ўз фикрлари билан ўртоқлашади.

Ўзбекистон: БМТ Олий комиссарининг ташрифидан фойда бўладими?

Ўзбекистон: БМТ Олий комиссарининг ташрифидан фойда бўладими?

09.06.2017 01:36 msk

2017 йилнинг 10-12 май кунлари Ўзбекистонда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн ташриф билан бўлди. Бу муҳим воқеани мамлакатдаги ва хориждаги ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик секторининг фаоллари сабрсизлик билан кутган эди. Ахир бу жаноб ал-Ҳусайннинг бу мамлакатга ва умуман Марказий Осиёга илк ташрифи эди. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай юқори халқаро лавозимдаги олдинги ҳамкасбларидан бирортаси ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрмаган эди.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари: Комиссар, 2005 йил 13 майдаги Андижон қирғини ҳақида унутманг

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари: Комиссар, 2005 йил 13 майдаги Андижон қирғини ҳақида унутманг

08.06.2017 20:58 msk

Кўп йиллик танаффусдан сўнг, 10-12 май кунлари Ўзбекистонга Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн ташриф буюради. Биз бир нечта таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари ва минтақа бўйича экспертлардан ушбу муҳим воқеани шарҳлашни сўрадик. Қолаверса, БМТ расмийсининг мамлакат раҳбарлари билан суҳбат чоғида кўтариши керак бўлган мавзуларни тавсия этишларини ҳам сўрадик. Уларнинг умумий фикрига кўра, энг асосийси, ташриф шунчаки расмиятчилик бўлиб қолмасдан, балки Ўзбекистонда ҳақиқатан ҳам инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш жараёнини бошлаб бериши керак.

Тошкентда Андижон фожиаси қурбонларини ёдга олишди

Тошкентда Андижон фожиаси қурбонларини ёдга олишди

06.06.2017 09:21 msk

13 май куни Тошкентдаги “Жасорат” монументи пойида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ЎҲА) фаоллари анъанавий тарзда 12 йил олдинги отишмада ҳалок бўлган андижонликлар хотирасини ёдга олишди. Қатнашчиларни таажжубга солган томони, бу тадбир ИИВ ёки МХХ ходимларининг аралашувисиз ўтди.

Ўзбекистон: Тошкент жамоатчилиги 18 ёшли талабани ўлдирган қотилларни тезроқ топиб жазога тортилишини талаб қилмоқда

Ўзбекистон: Тошкент жамоатчилиги 18 ёшли талабани ўлдирган қотилларни тезроқ топиб жазога тортилишини талаб қилмоқда

05.06.2017 14:25 msk

Фожиали хабар Ўзбекистон пойтахтини жунбушга келтирди. Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги коллежлардан бирида таҳсил олаётган 18 яшар талабанинг қандай калтаклангани ва оқибатда ҳалок бўлгани тўғрисидаги онасининг ҳикоси бир зумда тарқаб кетди. Муштипар онанинг билдиришича, қотиллиги тахмин қилинаётган шахсларнинг номи ҳаммага маълум бўлгани билан бир ой давомида ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Бугунги кунда тошкентликлар мамлакат президенти ва ички ишлар вазири номига ёзилган муоржаатнома остида имзо тўплаб, айбдорларни жазога тортилишини талаб қилмоқдалар.

Ўзбекистонда қамоққа олинган ҳуқуқ ҳимоячилари ва оптимизм шизофренияси ҳақида

Ўзбекистонда қамоққа олинган ҳуқуқ ҳимоячилари ва оптимизм шизофренияси ҳақида

30.05.2017 16:15 msk

“Ўзбекистоннинг янги президенти мамлакатда йиғилиб қолган муаммолар ҳақида гапириб, халқнинг ҳурматига сазовор бўлаётган бир пайтда, Каримов даврида ҳокимиятни танқид қилишдан қўрқмаган одамлар ҳақида эслатмоқчиман, улар ҳали ҳам қамоқда қолмоқда”.

Сурат Икромов хотиралари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистканинг сирли ўлими

Сурат Икромов хотиралари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистканинг сирли ўлими

18.05.2017 08:10 msk

“Фарғона” ЎМҲҲТГ (Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи) раҳбари Сурат Икромов ёзаётган “Ҳуқуқ ҳимоячи қайдлари” китобидан боблар бериб боришда давом этади. Янги ҳикояда ўн йиллар олдинги воқеаларга бағишланади. Ўшанда республиканинг таниқли хизмат кўрсатган артисткаси Дилнура Қодиржонова шубҳали ҳолатда ҳалок бўлган эди. Ўз квартирасида ўлгани туфайли турли миш-мишлар урчиди, унинг ота-онаси ва ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятни ойдинлаштирмоқчи бўлганида, куч ишлатар органларнинг кучли қаршилигига учради.

Сурат Икромов хотиралари: Хоразмлик фермерларнинг ҳокимга пора бермасликка аҳд қилишгани

Сурат Икромов хотиралари: Хоразмлик фермерларнинг ҳокимга пора бермасликка аҳд қилишгани

27.04.2017 02:34 msk

“Фарғона” ЎМҲҲТГ (Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи) раҳбари Сурат Икромов ёзаётган “Ҳуқуқ ҳимоячи қайдлари” китобидан боблар бериб боришда давом этади. Бу сафар Хоразмлик жасур агроном аёлнинг фожиали тақдири ҳақидаги ҳикояни эътиборингизга ҳавола этамиз. У ҳалол ишлашни истаган ва туман ҳокимлиги томонидан пул йиғишларга қарши чиққан.

Ўзбекистоннинг иложсиз аёллари: Рогатка билан танкка қарши бориб бўладими?

Ўзбекистоннинг иложсиз аёллари: Рогатка билан танкка қарши бориб бўладими?

17.04.2017 05:43 msk

2015 йилда “Фарғона” ўзбекистонлик бир нечта аёл ҳақида сўзлаб берганди. Бу аёллар ҳеч қандай тўсиққа қарамасдан, ўз ҳақлигини исботлашга уринмоқда. Қаҳрамонларимиздан бири Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридан суд-тиббий эксперти Шоира Сулейманова эди. Ўзининг ростгўйлиги ва қатъийлиги сабабли туҳматга қолиб, судга тортилган эди. Аммо у тақдирга тан бермасдан, озодликка чиққанидан сўнг ҳақиқат учун курашни давом эттирди. Ўшандан бери икки йилча ўтди, мамлакат ҳаётида жидий ўзгаришлар бўлди. Сулейманованинг ҳозирги тақдирида нималар ўзгарди? Бу аёл судланганлик тамғасини олиб ташлатиб, ихтисослиги бўйича ишга жойлашди. Аммо уни аввалги иш жойига тиклашмади, оқлашга ҳаракат ҳам қилишмади. Сулейманованинг айтишича, яхши томонга силжишлар бор, аммо амалдорлар ўзгаришларга тўсқинлик қилмоқда.

Роберт ван Ворен: «Жазоловчи психиатрия – бу давлатга номаъқул одамларни жазолаш тизимидир”»

Роберт ван Ворен: «Жазоловчи психиатрия – бу давлатга номаъқул одамларни жазолаш тизимидир”»

20.03.2017 08:39 msk

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг бошидан ўтказганлари “жазоловчи психиатрия”га энг ёрқин мисолдир. Бу ҳодиса собиқ иттифоқ мамлакатларида ҳали ҳам кенг қўлланишига қарамасдан, кўпчилик одамлар бу ҳақда ҳеч нарса билмайди ёки билишни истамайди. Фаолларга босим ўтказиш мақсадида психиатрик даволаш ҳақидаги билимларимизни ошириш мақсадида биз шу масалага бутун умрини бағишлаган голландиялик тадқиқотчига мурожаат қилдик.

Фирибгарларга қамоқ муддати, жабрланувчиларга ҳеч вақо

Фирибгарларга қамоқ муддати, жабрланувчиларга ҳеч вақо

06.03.2017 05:20 msk

Тошкентда PALANDARA LIZING LYUKS фирибгарлик компанияси иши юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу компания 25 кишидан катта миқдорда маблағ олган. Жиноятчиларни узоқ муддатга қамашди, аммо жабрланувчиларга нима тегди? Улардан бири “Фарғона”га бу ҳақда сўзлаб берди.

Ўзбекистон: Қўқон расмийлари аҳолининг тортиб олинган ерлари учун компенсация таклиф қилмаяпти

Ўзбекистон: Қўқон расмийлари аҳолининг тортиб олинган ерлари учун компенсация таклиф қилмаяпти

02.03.2017 05:25 msk

Қўқонда тез орада шу шаҳар номи билан аталувчи эркин иқтисодий зона пайдо бўлиши керак, шу мақсадда шаҳар расмийлари Учкўприк туманидаги 130 гектар майдонга эга бўлган “Олтин Ниҳол” боғдорчилик-томорқачилик ширкатга қарашли ҳудудини ЭИЗ учун ажратиб беришга қарор қилдилар. Шу билан бирга, тортиб олинаётган ерларнинг эгаларига ҳеч қандай компенсация таклиф этилмаяпти. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли вакилларидан бирини қалбидаги дод-фарёдлар билан “Фарғона” таҳририятига мурожаат қилишга ундади.

Қирғизистон: Ҳуқуқ ҳимоячи ва журналист Азимжон Асқаровга чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилди

Қирғизистон: Ҳуқуқ ҳимоячи ва журналист Азимжон Асқаровга чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилди

24.01.2017 20:06 msk

Бишкекда 24 январь куни эрталаб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи, миллати ўзбек бўлган Азимжон Асқаровнинг иши бўйича суд қарори ўқилди. Турмада олти йилдан бери ўтирган 66 ёшли Асқаровга чиқирилган ҳукм ўз кучида қолдирилди (ҳолбуки, ҳукм устидан Қирғизистон Олий судига шикоят қилиш мумкин). Ҳукм ўқиб бўлинганидан сўнг Асқаров муддатсиз очлик эълон қиламан, деб қичқирди.

Ғаллаорол расмийлари пикетга чиққан оилани хонавайрон қилмоқчи

Ғаллаорол расмийлари пикетга чиққан оилани хонавайрон қилмоқчи

21.01.2017 05:03 msk

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол шаҳрилик Виолетта Куразова ҳақида “Фарғона” 2014 йилнинг февралида ёзган эди. У уй-жойидан ноҳақ маҳрум қилингач, ўн мартадан ортиқ пикетга чиққан эди. Туман расмийлари унинг муаммосини ҳал қилиб беришга ваъда бериб, алдашди, шундан сўнг зиддият яна кучайиб кетди. Энди ўжарлиги учун жазо сифатида учта ёш боланинг онасидан ҳамма нарсани – ер участкасини, отаси қурган уйни ва катта қарз олиб қурилган дўконни тортиб олишмоқда.

Ўзбекистон: Қийноқлар кундалиги

Ўзбекистон: Қийноқлар кундалиги

16.01.2017 14:26 msk

Деярли ҳар куни таҳририятимизга Ўзбекистон қамоқхоналаридаги қийноқ ва азоблашлар, қамоқ муддатини асоссиз узайтиришларга оид хабарлар келиб туради. Бундай ҳолат йиллаб давом этади, ҳуқуқ ҳимоячиларининг амалдорларга юборган аризалари ва сўровлари эса жавобсиз қолаверади. Бугун “Фарғона” янги “Қийноқлар кундалиги” номли рубрика очмоқда, унда Ўзбекистондаги суд ва жазони ижро этиш тизимида инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид барча гувоҳликларни йиғишга ҳаракат қиламиз.

Қирғизистонда Азимжон Асқаров иши бўйича навбатдаги суд мажлиси: Маҳкум, адвокатлар ва прокурорлар сўзга чиқдилар

22.12.2016 19:43 msk

Бишкекда 20 декабрь куни Қирғизистон жанубида 2010 йилда содир бўлган оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор дея тан олиниб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суднинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон: Таниқли фоторассом Умида Аҳмедова деярли икки ойдан бери “чиқиш визасини” кутмоқда, ҳозирча натижа йўқ

Ўзбекистон: Таниқли фоторассом Умида Аҳмедова деярли икки ойдан бери “чиқиш визасини” кутмоқда, ҳозирча натижа йўқ

28.11.2016 13:15 msk

Чет эл мамлакатларига чиқишга рухсат берадиган ёзув стикери барча ўзбекистонликларнинг фуқаролик паспортига ёпиштирилади, бу паспорт бир вақтнинг ўзида хорижий паспорт бўлиб ҳам ҳисобланади. Бундай амалиёт дунёнинг бир нечта мамлакатидагина сақланиб қолган. Ўзбекистон билан Шимолий Корея шулар жумласидандир. Тошкентлик кинодокументалист ва фотограф Умида Аҳмедова мана икки ойдан бери чиқиш рухсатномасини кутмоқда. Аммо беш йиллаб кутаётганлар ҳам бор.

Ўзбекистон: Жамшид Каримовга нисбатан жазо психиатрияси муолажалари қўлланиши тўхтатилсин!

Ўзбекистон: Жамшид Каримовга нисбатан жазо психиатрияси муолажалари қўлланиши тўхтатилсин!

23.11.2016 15:48 msk

Жамшиднинг дўстлари ва ҳамкасблари унинг психиатрия касалхонасида сақланиши ва “даволаниши” жазо психиатрияси аломатларига эга деб билдирмоқдалар ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар, БМТ, ЕХҲТ, Европа иттифоқи ҳамда сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларини ҳимоя қилувчи барча мамлакатларни Жамшид Каримовнинг тақдири билан қизиқиб кўришга ҳамда Ўзбекистон расмийларидан журналистни зудлик билан озод этиш ва мустақил психиатрия кўригидан ўтказишни талаб қилишга чақирмоқдалар.

Ўзбекистонга ўз иномаркаси билан борилмайди, ёки эски “Нива” учун $13000 бож тўлаш

Ўзбекистонга ўз иномаркаси билан борилмайди, ёки эски “Нива” учун $13000 бож тўлаш

02.11.2016 05:24 msk

Ўзбекистонда хорижий автомобилларга нисбатан божхона тўловлари шунчалик юқорики, одамлар чет элдан автомобил олиб киришга ҳаракат ҳам қилмайди. Бунга истисно тариқасида Молдовалик пенсионер Владимир Медведев 2010 йилда ишлаб чиқарилган “Лада 21310” автомобилини олиб кирди. У тегишли қонунларни ўрганиб чиққан эди, аммо божхона ходимлари унинг олдига юридик жиҳатдан бажариб бўлмайдиган шартлар қўйиши ва эски “Нива” учун иккита янги машинанинг нархига тўғри келадиган суммани сўрашини кутмаган эди.

Инсон ҳуқуқлари: Ўлимгача қийнаш – Ўзбекистондаги даҳшатли воқеликдир (фото, 18+)

13.09.2016 20:54 msk

Бу воқеа бир йил олдин Бухорода бошланди. Маҳаллий бозорлардан бирида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ака-ука тадбиркорни қўлга олди. Бир ойдан кейин Миллий хавфсизлик хизматининг маҳаллий идораси улардан бири Илҳомнинг жасадини қариндошларига топширди: гўёки у юрак етишмовчилигидан ўлган эмиш. Иккинчиси 8 йилга кесилди... Тергов изоляторида қийноқдан ўлганилиги тахмин қилинган Илҳомнинг фожиали ўлими тафсилотларини аслидан эшитиш учун “Фарғона” ака-ука Ибодовларнинг қариндошлари билан гаплашди.

Сурат Икромов хотиралари: Ҳуқуқ ҳимоячилари америкалик амалдорни қандай қилиб “ағдаришди”

Сурат Икромов хотиралари: Ҳуқуқ ҳимоячилари америкалик амалдорни қандай қилиб “ағдаришди”

15.08.2016 17:01 msk

“Ҳуқуқ ҳимоячи қайдлари” китобининг олдинги бобида ЎМҲҲТГ (Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи) раҳбари Сурат Икромов ўз ҳамкасблари билан бир маҳбуснинг қийноқдан ўлгани юзасидан текширув ўтказгани ва бунга Freedom House ижрочи директори Мьюша Север хоним тўсқинлик қилгани ҳақида гапириб берганди. Бугун бу аёлнинг қайси ҳаракатлари фуқаролик жамияти фаолларини ғазаблантиргани ҳамда қандай қилиб уни давоззимидан четлатилгани ҳақидаги ҳикояни сўзлаб берамиз.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари диалоги: Расмийлар биланми ёки ўзаро?

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари диалоги: Расмийлар биланми ёки ўзаро?

07.08.2016 19:36 msk

Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида зиддият ёки тортишувлар ҳеч кимни ажаблантирмай қўйганига анча бўлган. Авторитар давлатда камситилган ҳамда қатағондаги фуқароларни ҳимоя қилиш мураккаб жараён ва бу ишнинг қадрига ҳаммма ҳам етавермайди. Расмийлар деярли ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларни мамлакатдан чиқариб юборганига анча бўлди, мамлакатда қолишга изн олганлар эса амалда ҳукуматнинг назорати остида. Икки тоифадаги ҳуқуқбонлар бир-бирларига нисбатан турфа эътирозлар, даъволарга эга. Ҳамкасбларнинг фикри бир жойдан чиқмаётгани аслида нормал ҳолат. Бироқ фикр алмашуви ўзаро ҳурмат руҳида ва маҳсулдор бўлиши ва асло боши берк кўчага олиб кирмаслиги керак.

Ўзбекистонда ер рэкети: Гуллаб-яшнаётган хўжаликни барбод этиш ҳамда 50 тонна пахтани нобуд қилиш йўли

Ўзбекистонда ер рэкети: Гуллаб-яшнаётган хўжаликни барбод этиш ҳамда 50 тонна пахтани нобуд қилиш йўли

02.08.2016 20:26 msk

Бу ҳикоя бир фермер аёл ҳақида бўлиб, бу аёл ғалла ва пахта етиштиришни қойиллатган бўлса ҳам, пора беришни истамагани учун тайёр ҳосилдан ва ердан айрилиб, калтакланган ва жаримага тортилган. Бу ер унга отасидан қолган эди. Бир пайтлар етарлича юкунмагани учун қайнонаси уйдан ҳайдаб юборган, онасининг измидан чиқмайдиган собиқ эри эса туман кадастр хизматига раҳбар бўлиб қолди. Ҳоким, прокурор ва туман сув истеъмолчилари уюшмаси раиси каби дўстларни орттиргач, фермер аёлга ҳужум бошлади. Энди эса ҳеч бир суд адолатни тиклай олмаяпти.

Сурат Икромов хотиралари: маҳбуснинг қийноқдан ўлиши ва бунга Freedom House ташкилотининг ғалати муносабати (18+)

Сурат Икромов хотиралари: маҳбуснинг қийноқдан ўлиши ва бунга Freedom House ташкилотининг ғалати муносабати (18+)

26.07.2016 18:14 msk

“Ҳуқуқ ҳимоячисининг қайдлари” китобининг бир бобида ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Сурат Икромов ўтган ўн йилликнинг ўрталарида Тошкентда “Қийноқлар бўйича тезкор гуруҳ” фаолият юритгани ҳақида ёзади. Ҳуқуқ ҳимоячилари қийноқ пайтида ҳалок бўлганларнинг жасадини кўришга бориб, текширувдан ўтказган ва бу ҳақда оммага маълум қилган. Ўша пайтларда ҳатто прокуратура ҳам хайрихоҳлик қилиб, қийноқлар юзасидан текширув ташкиллаштирар эди. Аммо кўпинча умуман хаёлга келмаган шахслар халақит берар эди. Бу ўринда Freedom House ташкилотининг ўша пайтдаги вакили Мьюше Север кўзда тутилмоқда.

Қирғизистон Қўмита синовига дош беролмади. Давлат ўз қонунларини бажара олмаслиги Асқаров ишидан маълум бўлди

Қирғизистон Қўмита синовига дош беролмади. Давлат ўз қонунларини бажара олмаслиги Асқаров ишидан маълум бўлди

21.07.2016 18:52 msk

Мустақил Қирғизистон тарихида биринчи марта Олий суд ишни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг қарорига кўра кўриб чиқди. Бу иш журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг иши бўлди. Қўмита қарорида умрбод қамалган маҳбусни Қирғизистон расмийлари дарҳол озод қилиб, унинг ҳуқуқларини қайта тиклаши кераклиги айтилган. Аммо Олий суд БМТ тавсиясини бажармаслик уёқда турсин, БМТ қўмитаси қарорини кўриб чиққани ҳам йўқ. Бу жараён майнавозчиликка айланиб кетди ва ундан кузатувчиларга таъсир ўтказиш учун фойдаланилди.

Қирғизистонда Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суд бошланди

12.07.2016 08:50 msk

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни судья Қақчекей Эсенқанов раисилиги остида 2010 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг жиноий ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси бошланди.

Сурат Икромов хотиралари: Тошкентда порахўр судьянинг жазоланиши

Сурат Икромов хотиралари: Тошкентда порахўр судьянинг жазоланиши

11.07.2016 15:22 msk

“Фарғона” тошкентлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Сурат Икромовнинг хотиралар китобидан парчалар чоп этишда давом этади. ЎМҲҲТГ (Ўзбекистон мустақил ҳуқуқҳимоячилари ташаббус гуруҳи) раҳбари бўлган Икромов республика бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган икки мингга яқин хабар тарқатган. Бугунги ҳикоямиз шу хабарларнинг учтасига асосланган: унда ўзининг шафқатсизлиги билан донг таратган, ноқонуний тарзда 11 марта олий жазога ҳукм қилган ва ўта йирик миқдордаги пора билан қўлга тушган судьянинг қўлга олиниши ҳақида ёзилган.

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячи Елена Урлаева “тиббий ҳибсда”. Пахтага ким боради?..

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячи Елена Урлаева “тиббий ҳибсда”. Пахтага ким боради?..

24.05.2016 09:16 msk

Икки ойдан бери Тошкент шаҳар руҳий касаллар шифохонасида даволанаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Елена Урлаевани июнь охиридагина чиқаришади. Айни кунларда Ўзбекистондаги пахта далаларига талабалар ва бюджетчилардан иборат “десант” туширилган. Уларнинг ҳуқуқлари билан одатда Елена шуғулланар эди. Бундан келиб чиқадики, расмийлар мамлакатдаги деярли сўнгги “пахта фаоли”нинг оғзини ёпмоқда.

Светлана Ганнушкина – Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаш амалга ошмагани ҳақида

Светлана Ганнушкина – Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаш амалга ошмагани ҳақида

24.05.2016 04:23 msk

“Гражданское содействие” (Фуқаровий кўмак”) қўмитаси раиси Светлана Ганнушкина фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида шу қўмитада ҳайдовчи бўлиб ишловчи Ўзбекистон фуқароси Собир Рустамов билан бўлиб ўтган ғалати ва хавфли воқеа ҳақида ҳикоя қилади. “Фарғона” Светлана Ганнушкинанинг ҳикоясини тақдим этиб, Россияда Ўзбекистон фуқароларининг ўғирланиши тўғрисидаги шунга ўхшаш воқеаларни эсга олади.

Андижоннинг 11 йиллиги: АҚШ элчихонаси ҳамдардлик билдирди, ҳуқуқ ҳимоячилари халқаро текширув ўтказишни талаб қилмоқда

Андижоннинг 11 йиллиги: АҚШ элчихонаси ҳамдардлик билдирди, ҳуқуқ ҳимоячилари халқаро текширув ўтказишни талаб қилмоқда

21.05.2016 16:39 msk

2005 йилнинг 13 май жума куни Ўзбекистон тарихида қора кун бўлиб қолди: Андижонда жуда кўп одамларни отиб ташлашди. Расмий маълумотларга кўра 187 киши, ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра – камида 700 киши. Ҳатто расмий версияни ҳисобга олганда ҳам кўпчилик ҳалок бўлганига қарамасдан, ўзбек расмийлари ҳам, маҳаллий матбуот ҳам бу фожиали санани эсга олмайди. Аммо бу сана тўғрисида халқаро оммавий матбуот воситалари ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам, АҚШ элчихонаси ҳам эслатиб туради.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси Қирғизистондан Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш ва унга чиқарилган ҳукмни бекор қилишга чақирди

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси Қирғизистондан Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш ва унга чиқарилган ҳукмни бекор қилишга чақирди

22.04.2016 15:40 msk

Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг Қирғизистонга қарши шикоятини кўриб чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси республика расмийларини умрбод қамоққа ҳукм қилинган маҳбусни озодликка чиқариш ва унга қўйилган айблов ҳукмини бекор қилишга чақирди. Асқаровнинг иши билан таниш бўлган ҳуқуқ ҳимоячилар узоқ кутилган хушхабардан хурсанд бўлиб, БМТ ажримини адолатли дейишмоқда. Энди масаланинг ечими Бишкекда қолди, республика расмийлари нуфузли халқаро ташкилотнинг фикрини эътиборга оладими ёки йўқ?!

Дмитрий Тихонов: “Мени мамлакатдан кетишга мажбур қилишди”

Дмитрий Тихонов: “Мени мамлакатдан кетишга мажбур қилишди”

23.02.2016 16:10 msk

Ҳуқуқ ҳимоячи ва журналист Дмитрий Тихонов Ўзбекистонни тарк этди. Чунки Дмитрий Ангренда Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига бағишланган ёдгорликнинг олиб ташланишига қарши норозилик намойиши уюштирганидан сўнг уни жиддий равишда таъқиб қила бошладилар. Калтаклаш, сохта айбловга асосланган учта маъмурий иш қўзғатилиши, уйига ўт қўйилиши ва “Замондош” сайтида уни терроризмда айбловчи мақола чиқиши – буларнинг ҳаммаси Тихоновни чорасиз қолдирди: ёки чиқиб кетасан, ёки сени ишлаш имкониятидан ва озодликдан маҳрум этишади. Дмитрий Тихонов билан Мария Яновская суҳбатлашди.

Ҳуқуқ ҳимоячи Виталий Пономарев – Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар хусусида

Ҳуқуқ ҳимоячи Виталий Пономарев – Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар хусусида

01.02.2016 14:24 msk

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари мунтазам равишда Марказий Осиё мамлакатларидаги сиёсий маҳбуслар рўйхатини чоп этади. Бу рўйхатларда натижаси олдиндан ҳал қилинган терговларни бошидан ўтказиб ва ҳаққоний бўлмаган ҳукмлар ўқилган, жиноий ишларда айбдор деб топилган ва ҳаддан ташқари катта муддатларни ўтаётган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, диний арбоблар номлари келтирилади. Бу рўйхатларнинг ҳаммаси ҳар хил. “Фарғона” Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарев билан суҳбатлашди. Суҳбат мавзуси Марказий Осиёда кимларни сиёсий маҳбус деб ҳисоблаш мумкинлиги, уларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш имкони бор-йўқлиги, нега айрим ташкилотлар экстремистик деб топилиши ва сиёсий маҳбусларга нисбатан муносабатнинг мамлакатларга хос жиҳатлари ҳақида бўлди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари яна бир бор АҚШни Ўзбекистонга босим ўтказишга чақиришди. Фойдаси бўлармикан?

Ҳуқуқ ҳимоячилари яна бир бор АҚШни Ўзбекистонга босим ўтказишга чақиришди. Фойдаси бўлармикан?

20.01.2016 18:46 msk

Расмий версияга кўра “Андижон қўзғолони” етакчиси, Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига кўра эса, сиёсий маҳбус Акром Йўлдошев қамоқхонада беш йил олдин вафот этибди, бу ҳақда шу кунлардагина маълум бўлди. Унинг ўлими ҳақидаги хабар халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ислом Каримов режими билан ҳамкорлик қиладиган Америка Қўшма Штатларига қаратилган кескин баёнот беришига туртки бўлди.

“Икки миллион берсангиз, қўйиб юборишади, чунки бизда қонунлар ишламайди!”

“Икки миллион берсангиз, қўйиб юборишади, чунки бизда қонунлар ишламайди!”

05.01.2016 08:19 msk

Агар тинимсиз ҳаракат қилинса, ҳаттоки Ўзбекистонда ҳам адолатга эришиш мумкин. Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячи Сурат Икромов сўзлаб берган навбатдаги ҳикоядан сўнг кишида шундай умид уйғонади. Сурхондарё вилоятидаги туман коллежи ўқитувчисига нисбатан прокуратура ходимлари сохта жиноий иш очганидан сўнг бу аёл таслим бўлмасдан, деярли уч йил давомида ўз ҳуқуқлари учун курашиб, охирида ғалаба қозонди: ўз ишига қайта тикланди ва ишдан четлатилган даври учун маошини олди. Уни хафа қилганлар эса жазога тортилди.

Қирғизистон: Қамоқхонада Азимжон Асқаровга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда; унинг хотини эса кузатув остида

Қирғизистон: Қамоқхонада Азимжон Асқаровга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда; унинг хотини эса кузатув остида

31.12.2015 09:51 msk

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг хотини шикоят қилишича, махсус хизмат ходимлари уни мунтазам кузатиб юради, маҳаллий расмийлар эса унинг ҳамма ишларини назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Унинг уйига келишади, бормоқчи бўлган жойлари ҳақида сўрашади, чет элликлар билан кераксиз учрашувлардан қайтаришади. Мусодара қилинишига оз қолган уйининг атрофида вақти-вақти билан махсус хизмат машинаси навбатчилик қилади. Ўз навбатида, Асқаровнинг адвокати Валериан Вахидовнинг айтишича, ҳуқуқ ҳимоячининг қамоқ шароити ёмонлашган: учрашувлар пайтида унинг қўлидаги кишан ечилмаяпти, адвокат билан ёлғиз қолишга имкон берилмаяпти.

Ўзбекистон: Президент Ислом Каримов яна бир бор милиция тўғрисида қонун қабул қилишни талаб қилди. Пўлат Охунов қабул қилинадиган қонуннинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида шарҳ берди

Ўзбекистон: Президент Ислом Каримов яна бир бор милиция тўғрисида қонун қабул қилишни талаб қилди. Пўлат Охунов қабул қилинадиган қонуннинг қандай бўлиши кераклиги ҳақида шарҳ берди

08.12.2015 20:27 msk

Ўзбекистон Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Тошкентда 5 декабрь куни бўлиб ўтган тантанали йиғилишда мамлакат президенти сўзга чиқиб, жумладан, “бугунги кунгача ички ишлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини тартибга соладиган қонуннинг йўқлигини ҳам нормал ҳолат, деб бўлмайди”, дея қайд этиб ўтди.” Швецияда истиқомат қилаётган сиёсий муҳожир, Марказий Осиё Жамияти раиси Пўлат Охунов ҳам давлат раҳбарининг бу фикрига қўшилади

Сурат Икромов хотиралари: Жаҳон чемпионини “ваҳҳобийликда” айбладилар

Сурат Икромов хотиралари: Жаҳон чемпионини “ваҳҳобийликда” айбладилар

08.12.2015 10:05 msk

Тошкентлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Сурат Икромов бир неча йиллик фаолияти давомида йиғилган ҳужжатли маълумотларга асосланиб ёзган китобини нашрга тайёрламоқда. Бу китоб инсон ҳуқуқ ҳимояси мавзуларидаги ўндан ортиқ бўлимдан иборат бўлади. Икромов “Қайдлар”да иккита услубни бирлаштирмоқчи – бир қисмини хотиралар шаклида, бошқа қисмини эса турли йиллар давомида йиғилган информацион хабарлар шаклида тақдим қилмоқчи. Чиқиши кутилаётган бу китобда битилган воқеалардан бирини ўқувчиларимизга тақдим этамиз.

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячини чегарада яланғоч қилиб ечинтиришди, энди унга қарши иш қўзғатишмоқда

Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячини чегарада яланғоч қилиб ечинтиришди, энди унга қарши иш қўзғатишмоқда

02.12.2015 19:57 msk

Ўзбек чегарачилари ва божхона ходимларининг очиқдан-очиқ ўзбошимчалиги ва таъмагирликлари билан донғи кетган Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида навбатдаги нохуш ҳодиса юз берди. Ўзбекистонлик чегарачиларга “ноқулай” савол беришга журъат қилган таниқли тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячи Владимир Хусаинов берган саволи учун бир неча бор таҳқирланди ва ҳатто яланғоч қилиб ечинтирилди ҳам. Содир бўлган ҳодиса ортидан фуқаролик жамияти фаолига нисбатан қандайдир иш ҳам қўзғатилгани маълум бўлди.

Ўзбекистон: Ўктам Пардаев – ҳимояга муҳтож навбатдаги ҳуқуқ ҳимоячи

Ўзбекистон: Ўктам Пардаев – ҳимояга муҳтож навбатдаги ҳуқуқ ҳимоячи

25.11.2015 08:47 msk

Баъзи содда одамлар Ўзбекистонда йигирма бир йил бери қамоқда ўтирган таниқли сиёсатчи Мурод Жўраев ваниҳоят озод қилинганида, бу воқеани ўзининг доимий танқидчи ва мухолифатчиларини биттама-битта йўқ қилиб келаётган Ислом Каримов режимининг заифлашганига ишора деб тушунган бўлишлари мумкин. Ушбу хушхабардан бир неча кун ўтгач эса қайғули ҳодиса юз берди: ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаев ҳибсга олинди. Бугун уни анъанавий тарзда “товламачилик” ва “фирибгарлик”да айблашмоқда. Хўш, бу одам Ўзбекистон расмийларининг қайси ярасига туз сепиб қўйди экан?

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячи Дмитрий Тихоновнинг уйида ёнғин содир бўлди, компьютер ёниб кетди, баъзи буюмлар йўқолди (фото, видео)

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячи Дмитрий Тихоновнинг уйида ёнғин содир бўлди, компьютер ёниб кетди, баъзи буюмлар йўқолди (фото, видео)

30.10.2015 19:46 msk

Ўзбекистонлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Дмитрий Тихоновнинг уйида 20 октябрь куни ёнғин содир бўлиб, бинонинг ва буюмларининг бир қисмини йўқ қилиб ташлади. Ёнғин сабаблари номаълум. Уй эгаси ёнғин ҳақида 26 октябрь куни билди. Ҳуқуқ ҳимоячининг таъкидлашича, уйидан ҳужжатлар архиви сақланаётган иккита ташқи қаттиқ диск ва 100 та атрофида болалар ва мажбурий меҳнатга қарши туриш бўйича ҳуқуқий справочниклар йўқолган.

Ўзбекистон: Дмитрий Тихоновнинг “пахта иши” тафсилотлари

Ўзбекистон: Дмитрий Тихоновнинг “пахта иши” тафсилотлари

27.10.2015 17:23 msk

Ангрен милицияси 22 октябрь куни ҳуқуқ ҳимоячи Дмитрий Тихоновнинг адвокатига ниҳоят Маҳмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 183 моддаси - “Майда безорилик” бўйича қўзғатилган иш материаллари билан танишишга рухсат бердилар. Маълум бўлишича, унга қарши шикоят аризасини Ангрендаги МФЙ раислари бўлиб ишлайдиган уч нафар аёл ёзган экан. Уларнинг уччови ҳам Тихоновни қўполликда ва уларни сўкишда айблаганлар. Ажабланарлиси шуки, аризалар гўё диктант қилиб ёздирилганга ўхшайди. Ҳуқуқ ҳимоячи барча айбловларни инкор этиб, унинг иши айнан пахта кампанияси билан боғлиқ, деб ҳисобламоқда: “Расмийлар мени болалар ва катталар мажбурий меҳнатини мониторинг қилиш имкониятидан маҳрум қилмоқчилар”, - дейди у.

Amnesty International ва 140 мингдан зиёд одамлар ўзебекистонлик сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг озод этилишини талаб қилишмоқда

Amnesty International ва 140 мингдан зиёд одамлар ўзебекистонлик сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг озод этилишини талаб қилишмоқда

03.10.2015 16:21 msk

Бир вақтлар Ўзбекистонда нашр этилган “Эрк” газетасининг собиқ бош муҳаррири Муҳаммад Бекжонов шу йилнинг 1 октябрь куни 61 ёшга тўлди. Шу куни нуфузли Amnesty International ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга мурожаат қилиб, маҳкум журналистнинг зудлик билан озод этилишига кўмак беришини сўради. Дунёнинг 129 та мамлакатидан 140 мингдан зиёд одамлар Amnesty International 2014 йил май ойида бошлаган “Қийноқлар йўқ қилинсин!” кампанияси доирасида ташкил этилган петиция остига ўз имзоларини қўйдилар.

Ҳуқуқ ҳимоячилар Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида сиёсий маҳбусларни озод этилишини талаб қилмоқдалар

12.06.2015 08:08 msk

Reporters Without Borders (“Чегара билмас репортерлар”) халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти ва “ Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси журналист Муҳаммад Бекжон ўз адваокати билан боғлана олмаётгани ва унинг ҳуқуқлари бузилаётгани бораси ташвиш изҳор этиб, Ўзбекистон ҳукуматидан сиёсий маҳбусни зудлк билан озод этилишини талаб қилмоқдалар. Мазкур ташкилотлар БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг 2015 йил 12 июнь куни режалаштирилган Ўзбекистонга ташрифи арафасида ушбу мурожаат билан чиқдилар.

Жанубий Қирғизистон: “Инқилоб шабодаси” ҳамда чет элликларга қарши ёппасига облавалар

Жанубий Қирғизистон: “Инқилоб шабодаси” ҳамда чет элликларга қарши ёппасига облавалар

13.05.2015 11:07 msk

Сўнгги икки ҳафта давомида Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланмиш Ўшда навбатдаги “инқилоб”га ёки қандайдир “миллатлараро можаро”га кўрилаётган тайёргарликлар ҳақидаги миш-мишларнинг тарқалиши тўхтамаяпти. Аҳоли ўртасида бу ваҳима гапларни ким тарқатаётгани ҳамда мазкур кампания ташаббусчилари ўз олдиларига қандай мақсадлар қўйгани ҳақида ҳеч ким билмайди. “Фарғона” манбалари фақат чет эллик фуқаролар ҳамда хорижий рақамли автотранспортлар ёппасига текширилаётгани ҳақида гапиряптилар, холос. Қизиғи шундаки, чет эллик меҳмонларга қарши облавалар айни туристик мавсумнинг бошланишига тўғри келяпти...

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилар альянси: Милиционерлар Тошкент вилоятилик йигитни қийнаб ўлдирдилар

16.04.2015 16:49 msk

Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилар альянси маълум қилишича, Тошкент вилоятида милиция маҳкамасининг ертўласида яна бир кишининг жони узилди. Участка нозири томонидан 7 апрель куни шаҳар ички ишлар бўлимига чақиртирилган Камолиддин Қўзиевнинг яқинлари билан дийдори қиёматга қолди. Икки кун ўтиб унинг жасадини ота-онасига топширдилар ва зудлик билан дафн этишга амр қилдилар. Марҳумни шомдан кейин, фонарлар чироғи остида қабрга қўйдилар. Ҳуқуқ ҳимоячилар ва марҳумнинг ота-онаси Камолиддинни қийнаб ўлдирдилар, деб ҳисобламоқдалар.

Қирғизистон: Рашод Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, унинг ўрнига янги имом тайинланди

Қирғизистон: Рашод Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, унинг ўрнига янги имом тайинланди

18.02.2015 10:15 msk

Ўш вилояти Қорасув туманида 9 февраль куни ҳибсга олинган “Ас-Сарахсий” масжидининг имоми ўрнига Қорасув туманининг бош имоми Суюн ажи (хожи) Қалиқов тайинланди. Шу вақтнинг ўзида Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, у имомлик қилган масжидни эса ёпиб қўйишни ва бинога болалар боғчасини жойлаштиришни таклиф этишмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилар Ўзбекистонни барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга яна чақирмоқдалар

21.12.2014 18:57 msk

Ўзбекистон ҳукумати Конституция куни муносабати билан эълон қилинган амнистия давомида ҳибсда сақланаётган барча сиёсий маҳбусларни озод қилиши ҳамда 2014 йил сентябрда қазо қилган 37 ёшли сиёсий маҳбус Нилуфар Раҳимжоновнинг ўлими тафсилотларини текшириш лозим, дея билдиради Human Rights Watch ва AHRCA (Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциацияси) ҳуқуқ ҳимоячилари.

Ирландиянинг собиқ бош вазир ўринбосари: “Азимжон Асқаров озод қилиниши керак”

Ирландиянинг собиқ бош вазир ўринбосари: “Азимжон Асқаров озод қилиниши керак”

11.12.2014 17:16 msk

Ирландия бош вазирининг собиқ ўринбосари Эймон Гилмор (Eamon Gilmore) Front Line Defenders таклифигига биноан 9 декабрь куни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровни бориб кўрди. Асқаров жаноб Гилморга ўз иши ҳақида сўзлаб берди, Гилмор эса ўз навбатида, бу ишни қирғизистонлик мулозимлар билан муҳокама қилиб олди. Эймон Гилмор ўз сафари якуни бўйича Европа иттифоқи ва БМТ вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда ҳамда бутун дунёга танилган ҳуқуқ ҳимоячининг озод этилишига кўмак беришни сўраб Қирғизистон президентига мактуб ёзмоқчи. Эймон Гилмор ўзининг Қирғизистонга сафари якуни бўйича “Фарғона” ахборот агентлигига эксклюзив интервью берди.

DRD Partnership: Гулнора Каримова Тошкентда ҳибсда сақланмоқда, дунё бўйича “уни қўлловчи кучлар кўпаймоқда”

16.10.2014 15:37 msk

Гулнора ҳақида яқинда тарқатилган хабарлар ёлғон ҳамда одамларни адаштириш учун қасддан тўқилган”. DRD Partnership компаниясининг сешанба куни кечқурун электрон почта орқали тарқатилган янги мактубига шунақа сарлавҳа қўйилган.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА