Фотогалерея | Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
English | Русский | Français | RSS
17:24 msk, 8 Декабрь 2019
Web Фарғона.Ру
14.07.2017 17:48 msk
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича Марказий Осиё конференцияси жорий йилнинг кузида Тошкентда бўлиб ўтади. Сўнгги бор бу каби тадбир Ўзбекистон пойтахтида 2002 йилда бўлиб ўтганди. Ўн беш йиллик танаффус расмий Тошкентнинг, биринчи навбатда танқидга ҳамда мустақил журналистикага мутлақо тоқатсиз Ислом Каримовнинг олиб борган сиёсати сабаб чўзилган. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёевнинг иқтидорга келиши билан нималардир ўзгармоқдами?
08.12.2016 14:50 msk
Россия фуқароси Екатерина Ўзбекистонга 27 ноябрда учиб келган. “Московский комсомолец”да ишлайдиган бу журналист аёл Ўзбекистонда бир неча марта бўлган: Тошкент ва Бухорода дўст орттирган, бу мамлакатни севиб қолган, бир неча йил олдин Наманган вилоятида таниқли ветеран Камолжон Турғунов ҳақида репортаж тайёрлаган эди. Бу гал Екатерина Ўзбекистонга шахсий сафар билан келган эди. Учинчи куни уни қўлга олиб, бир неча соатдан сўнг “мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун” ватанига депорт қилишди. Бунинг қандай содир бўлганини Екатерина ушбу интервьюда сўзлаб берди.
24.10.2016 11:48 msk
Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг украиналик мухбир Наталья Кравченко Тошкент ва Самарқандда бўлди. Журналист ўз фильмида биринчи президентнинг дафн маросими, мамлакатдаги яширин камера орқали кўрган ҳаёт ҳақида сўзлаб берди: суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга норасмий равишда, турист сифатида келган, аккредитация олмаган. Ўзбек тележурналисти Насиба Фахриддинова бўлмаганида, фильмни Ўзбекистонда ҳеч ким кўрмаган ҳам бўларди. Насиба ўзининг “фош қилувчи” фильмини чиқариб, уни “Украиналикларга Ўзбекистонни буюртма қилишгани” деб номлади.
07.09.2016 15:49 msk
Вафот этган президент Каримовга сажда қилиш амалиёти тобора куч олаётир. Интернетнинг ўзбек сегментида хизмат кўрсатган артистлар, таниқли журналистлар ва ватанпарварлик руҳига чулғанган фуқаролар ҳар қандай ўзгача фикрни қатағон қилишга чақирмоқда ва амалдаги тузумга мухолифатга бўлганларга қарши «жангга кириш»га тайёр эканини билдирмоқда. Президент Каримов соғлиғининг реал ҳолатига оид маълумотларни топган ва ҳақиқатни ёзган хорижий нашрлар журналистлари сўнгги кунларда таҳдид ва ҳақоратларга дучор бўлаётир. Ўзбекистон расмийларига нисбатан ўз эҳитиромини жидди-жаҳд ила намойиш этаётган сохта ватанпарварларни ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Умида Ниязова мунозарага таклиф этмоқда.
04.03.2016 08:37 msk
Машҳур Uznews.Net ахборот сайтининг асосчиси ГалимаБухарбаеваўзини хафа қилганлар билан судлашмоқда ва янги интернет-ресурс очишни ният қилган. Бу ҳақда у ҳуқуқ ҳимоячи Мўътабар Тожибоевага берган интервьюсида маълум қилди.
06.11.2015 22:11 msk
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари 2 ноябрь куни пресс-брифингда сўзга чиқа туриб куни-кеча Самарқандда давлат котиби Жон Керри билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасидаги учрашуви давомида америкалик журналист аёл билан боғлиқ инцедент тўғрисидаги саволларга жавобан ўзини оқлашга мажбур бўлди. Ўзбекистонда расмийларнинг матбуотга нисбатан бу каби муносабатини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди.
25.09.2014 13:42 msk
“Журналистлар нафақат расмийларнинг фаолиятини ёритадилар, балки жамиятда содир бўлаётган воқеалардан хабардор қиладилар ҳам. Агар жамиятда қандайдир норозилик пайдо бўлса, бу ҳақда матбуотдан билмай қаердан билсин? Ва бу норозиликни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиб, уларни бартараф этиши ва шу билан можаро ва тўқнушувларни олдини олиши керак эмасми? Аммо расмийлар матбуот уларга гўё ҳалақит беряпти, деган фикрда қаттиқ туриб олса, бу ҳолат Марказий Осиё минтақасидаги журналистларнинг оғир аҳволини янада бадтар қилади ва демократиядан узоқлаштиради”, - дея минтақадаги сўз эркинлиги борасидаги мулоҳазаларини баҳам кўра туриб ўз фикрини изҳор этади Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Европа ва Марказий Осиё бўлимининг ходими Музаффар Сулейманов “Фарғона.Ру” нашрига интервьюда.
13.09.2014 08:28 msk
Жорий йилнинг 4-сeнтабр куни матбуотда “Ўзбeкистон Рeспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни эълон қилинди. Мазкур ҳужжат асосида, жумладан, Ўзбeкистон Рeспубликасининг 2003-йил 11-дeкабрда қабул қилинган “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунига блогeрлар билан боғлиқ қўшимчалар киритилди. Мазкур қўшимчалар кeнг баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Ташаббус.Уз сайтининг юристлари ҳам мазкур қонунга киритилган қўшимчалар ҳақида мулоҳаза юритиб, ундаги камчиликларни таҳлил қилишга уринганлар. Таҳририятимиз ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола қилиб, унга ўз муносабатингизни билдиришни сўрайди. Бунинг учун “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Farghona Axborot” саҳифасида ўз шарларингизни қолдиришингиз мумкин.
02.07.2013 18:46 msk
Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича расмий вакили Дунья Миятович “сўз эркинли ривожланиши учун қулай шароитларни яратиб қўйгани” учун Қирғизистон расмийларини мақтади. Бу баёнот Қирғизистондаги аҳвол сўнгги йилларда сезиларли даражада ёмонлашгани тўғрисида мунтазам равишда таъкидлаб келаётган халқаро ҳуқуқ ҳимоячиларни лол қолдирди. Бундай баландпарвоз сўзлар спикернинг ҳеч нарсани билмаслигини англатадими ёки унинг иккиюзламачилигиними?
26.06.2011 17:31 msk
Ўзбекистон расмийлари икки ой ўйлаб-фикр қилганларидан сўнг “Америка Овози” радиоси мухбири Абдумалик Бобоевнинг чет элга чиқишига рухсат бердилар. Бобоев Германияга бормоқчи, у ерда у бир йил давомида Гамбург фонди ажратиб берган стипендияга ўқийди. Сафар арафасида Ўзбекистон “катта”ларининг назаридан қолган журналист агентлигимизга мўъжаз интервью берди. Унга кўра, Ўзбекистон расмийлари сўнгги пайтда матбуотга босимни кучайтирдилар, Интернетни қаттиқроқ назорат остига олдилар.
15.01.2010 12:55 msk
Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда январь ойи бошида мустақил журналистларни қўрқитиш акциясини ўтказди. Бир неча журналистлар назорат идорасига бир вақтнинг ўзида чақирилди, уларнинг устидан тўпланган батафсил маҳфий маълумотлар ҳар бирига тақдим этилди, улар ёзган мақолалар эса “объектив эмас” ва “бир томонлама” деб айтилди. Бўлиб ўтган ҳодисани Ўзбекистонда қолган саноқли эркин журналистларнинг оғзини ёпишга уриниш дея баҳолаш мумкин. “Фарғона.Ру” агентлигининг штатсиз мухбири Алексей Волосевич прокуратура ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқотнинг қандай кечганини ҳикоя қилиб бермоқда.
22.12.2009 14:01 msk
Ўзбекистон ҳукуматининг “Правда Востока” газетаси маълум бўлишича, ўз обуна кампаниясининг ўтиши борасида қаттиқ ташвишга тушиб қолибди. Газетани ҳеч ким ўқишни истамай қолгани ҳақида унинг ўзи чоп этган “Югурган етар экан” деган мақоласидан тушунса бўлади. Журналистлар идора ва маҳкамалар ўртасида мажбурий обуна кампаниясига қаттиқ умид қилгандилар, аммо “кампания ниҳоясига етишига аттиги бир неча кун қолганида” эса, дастлабки натижалар мутлақо қувонтирмаяпти. Қизиғи шундаки, “Правда Востока” обуна кампаниясининг барбод бўлишида ўзи чиқараётган газетанинг сифатини эмас, балки туман ва шаҳар туманликларини ҳамда турли ташкилотлар раҳбарларини айблаяпти.
16.08.2009 11:31 msk
“Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари яна зиддиятлашмоқда. Бунга Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли учоқларнинг Тожикистон ҳудудига бомба зарбаларини бергани сабаб бўлди. Ҳар ҳолда, иш тўла кўламли можарогача бормаса керак...” Хавотирланманг: бу бугунги янгилик эмас. Бу Москвадаги “Коммерсант” газетасининг 1999 йил 18 август куни чоп этган янгиликдан иқтибос. Ўшанда, роппа-роса ўн йил илгари шу мақолани қайта чоп этиш билан бизнинг янгиликлар лентаси очилган эди. “Фарғона.Ру” ўша пайтда ҳали ахборот аентлиги бўлмаган ва бу ҳаваскор сайтни бир киши яратган ва янгилаб турган эди...
07.06.2009 13:18 msk
Ўзбекистон матбуотида Интернет тармоқлари устидан машруъ назорат ўрнатиш бўйича тарғибот кампаниясини бошлаб юбордилар. Сўнгги тўрт-беш йил давомида Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларига “номақбул” веб-сайтларга йўлни қатъий тарзда тўсиб қўйган эди. Бугун бўлса Тошкент Интернетни ғалвирлаши учун расмийларга зарур бўлган қонуний асосларни яратмоқчи.
04.03.2009 19:20 msk
“Репортер-Бишкек” газетасининг сиёсий шарҳловчиси Сирғақ Абдилдаев 3 март куни Бишкекда калтакланган ва яраланган. Номаълум шахслар журналистга “Репортер-Бишкек” газетасининг таҳририяти жойлашган бинонинг ёнида ҳужум қилдилар ва унга йигирма бир марта пичоқ урдилар. Ҳозир Сирғақ Абдилдаевнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, аммо шифокорларга кўра, унинг ҳаётига ҳозир хавф йўқ. Қирғизистон ИИВ матбуот хизматининг раҳбари Бақит Сеитовнинг “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига маълум қилишича, жиноятни текшириш учун махсус тезкор гуруҳ тузилган. Ички ишлар вазири Мўлдўмуса Қўнғантиев бу ишни ўзининг шахсий назоратига олган.
22.02.2009 08:30 msk
Ўзбекистон Инетернет-провайдерлари 19 февраль куни ўз истеъмолчиларини бутун дунё блоггерларининг ҳамжамияти – “Жонли журнал”га йўлни тўсиб қўйдилар. 18 февраль куни сайтимизнинг бош саҳифасида Livejournal.com сайтида жойлашган москвалик фотосуратчи Виктор Борзихнинг Ўзбекистонда “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиевнинг шахсий ҳаётига бағишланган фоторепортаж жойлаштирилган саҳифасига ишоратини қўйган эдик. Баъзи сиёсатшуносларга кўра, “Бой отанинг шахсий ҳаётини акс этувчи кадрлар” режимнинг расмий ташвиқотчилари уринаётганидан бошқачароқ тасаввур яратар экан.
08.02.2009 18:22 msk
Халқаро матбуот институти “Дунёда матбуот эркинлиги шарҳи -2008. Фокусда - Осиё” (World Press Freedom Review 2008. Focus on Asia) дея аталувчи ҳисоботини чоп этди. Унда Осиё қитъасида эркин матбуотга бўлаётган тазйиқлар, ОАВ ходимларини таъқиб этиш ва ўлдиришлар ҳақида батафсил сўз юритилади. Ушбу фактларнинг барчаси дунёнинг бу қисмида журналистлик энг хатарли касблардан бири эканлигига далил бўлмоқда.
31.01.2009 13:45 msk
2009 йилнинг 28 январь куни Тошкентда “Ёшлар медиа-форуми” дея аталувчи йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик мутасаддилар аҳамиятсиз ибораларни қандай қилиб баралла овоз билан баён қилишни, амалий жиҳатдан мутлақо бемаъни бўлган журналистик форумларни ўтказишни ҳамда минбарни кимга тақдим қилиш-қилмасликни ёшларга яна бир бор ўргатишга уриниб кўрдилар. Бўлиб ўтган нарсаларни кузатган “Фарғона.Ру” мухбирига ушбу форум ҳақида берилган баҳолар ичида энг ёққани шу бўлди: “Мутасаддилар форуми”.
15.08.2008 17:15 msk
Бутун дунёнинг эътибори Грузиядаги ҳарбий ҳаракатларга қаратилган бугунги кунда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу мавзуни шарҳлашдан ўзларини қатъий тарзда олиб қочишда давом этмоқдалар. Ахир Каримов индамаяпти, ҳукумат индамаяпти, парламент ҳам жим. Бахти қаро Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон учун энг муҳим бўлган икки давлатнинг ўзаро урушаётганига қандай баҳо беришга кўрсатма кутавериб тоқати тоқ бўлгани билан жим ўтиришга мажбурлар. Шу тарзда улар мамлакатда сўз эркинлигининг аҳволи қай даражада эканлигини намойиш этмоқдалар.
15.07.2008 19:35 msk
Шу йилнинг 10 июль куни Бухоро вилоятида артиллерия ўқ-дориларининг кучли портлашлари бўлиб ўтди. Фавқулодда ҳодисанинг сабаблари ҳозирча номаълум, аммо унинг оқибатлари аниқ ва равшан бўлиб қолмоқда. Тинч аҳолини ўта хатарли портлаш тўлқинидан ҳимоя қила олмаган расмийлар ахборот “тўлқинига” қарши фаол ҳаракатга тушиб қолдилар. Журналистларнинг оғзини юмиб қўйиш, ҳар қандай йўл билан халқдан ва қўшни мамлакатлардан бўлиб ўтган воқеа ҳақидаги ҳақиқатни яшириш – ўт ўчиришда ҳам цензурадан фойдаланувчи ўзбекистонлик мутасаддилар учун одатий ҳол бўлиб қолган.
11.07.2008 18:01 msk
Одамлар орасидан қурбонлар ва ўнлаб биноларнинг вайрон бўлишига олиб келган Бухоро вилояти Когон шаҳридаги кўламли фалокат ҳақидаги хабарлар бир зумда бутун дунё бўйлаб ахборот дастурларининг биринчи ўринларидан жой эгаллади. Ўзбекистонда эса бунинг акси бўлди: бир кеча-кундуз давомида «ЎзА» Миллий ахборот агентлиги соат 12:57 да ёйинлаган қисқагина хабари ягона хабар бўлиб қолди.
19.06.2008 17:35 msk
Ўзбекистонда Матбуот ходимлари ва ОАВ кунига бағишлаб “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти” интернет бюллетени, Uznews.net Ахборот хизмати ва “Фарғона.Ру” Ахборот агентлиги Ўзбекистонда ҳозиргача давом этаётган цензурага норозилик сифатида “Сайт Ўзбекистонда тақиқланган!” дея аталувчи муддатсиз акциянинг бошланаётганини эълон қилмоқдалар. Акцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонда очиб бўлмайдиган веб-сайтлар таклиф этилади. Акция иштирокчилари қаторидан ўрин олиш учун тақиқланган веб-сайтнинг бош саҳифасида ушбу ресурс Ўзбекистонда тақиқлангани ёки қисман “ғалвирдан” ўтказилаётганига далил сифатида “муҳр” эмблемасини жойлаштириш лозим.
26.10.2007 14:40 msk
24 октябрь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида ёш ва келишган йигит, бахтиёр ота ва ҳалол инсон Алишер Соипов ўлдириб кетилди. Алишер ўзининг қисқа ҳаёти давомида иқтидорли журналист ва чинакам ватанпарвар ўлароқ ном қозонишга муваффақ бўлолди. У ёш йигитчалардек матонатли ва жасоратли эди, аммо бу чинакам жасорат ва ҳақиқий матонат эди. Фарғона водийсида сўнгги пайтда содир бўлаётган жараёнлар фактологиясини тушуниш учун Алишер Соипов минтақадаги истаган журналистдан кўра кўпроқ иш қилолди. Агар ёлланган қотилнинг уч ўқи кеча кечқурун унинг ҳаёт йўлига нуқта қўймаганида, у яна жуда кўп ишларни қилиши мумкин эди. Алишер билан қарийб уч йил бирга ишлаш шарафига муяссар бўлган “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ҳасрат билан мотам тутаяпти ва бу йўқотиш сабабли юзага келган ўз қайғу-ғамини ифодалаш учун сўз топа олмаяпти.
31.07.2007 11:12 msk
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарорига кўра Ўзбекистонда оммабоп бўлган “Одамлар орасида” мустақил диний-маърифий газетаси ўз фаолиятини тўхтатди. Нашрнинг тугатилишига сабаб унинг саҳифаларида Ўзбекистонда ёритилиши унча олқишланмайдиган мавзулар тез-тез кўтарилиб турилгани бўлиши мумкин.
26.06.2007 18:49 msk
Қирғизистондаги айрим газеталарни ўқиган пайтимда бундан бир неча йил аввал Ўш шаҳрида бўлиб ўтган журналистик анжуманда тожикистонлик ҳамкасбимнинг 90-йилларда Тожикистонда бўлиб ўтган фуқаролар уруши учун журналистлар ҳам жавобгар экани ҳақидаги иқрорини эслайман. Қирғизистон матбуотида чоп этилган сўнгги бир қатор мақолалардан келиб чиққан ҳолда бир савол туғилади: наҳотки, Қирғизистон журналистлари тожикистонлик ҳамкасбларнинг аччиқ тажрибаси қайталанишидан хавфсирамаётган бўлсалар?..
24.05.2007 15:55 msk
23 май куни “Чегарасиз мухбирлар” (Reporters Without Borders) халқаро ташкилотининг веб-сайти Ўзбекистон прокуратурасига ишорат билан яқин орада тошкентлик журналист Юрий Черногаевга туҳмат қилганлик, мамлакат миллий хавфсизлигига зиён етказганлик каби қатор жиноятларни содир этиш юзасидан расмий айбловлар қўйилиши мумкинлигини хабар қилди. “Немис тўлқини” радиостанцияси билан узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келган Ю. Черногаев ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
13.05.2007 15:58 msk
Журналистларнинг аксарияти мамлакатдан чиқариб юборилган, баъзилари қамалган, мамлакатдаги муқобил янгиликлар берувчи ахборот воситалари йўқ қилинган. Ўзбекистон ҳукумати 2006 йилнинг февраль ойида мамлакат фуқароларининг чет давлатлар томонидан молиялаштириладиган оммавий ахборот воситаларида Ташқи Ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтмай ишлашларини таъқиқлаб қўйди.
08.05.2007 21:18 msk
“Таҳлилчиларнинг тасдиқлашларича, рангли инқилоблар ғарбнинг кучли ахборот босими остида амалга ошади, - деб ёзади мақола муаллифи. – Шунинг учун Андижон воқеалари пайтида ва ундан кейин Ўзбекистонга қарши кенг кўламли ахборот ҳужуми уюштирилди. Бу ҳужумга қарши курашда журналистикамиз елкасига масъулиятли вазифа юкланди. ...Ўзбек журналистлари ўзларининг ҳар қандай ахборот ҳужумига қарши жавоб қайтара олишга тайёр эканликларини кўрсатдилар”. Масала равшан. Мукофотларни айнан мана шу “ахборот босқинчилари” ҳужумига қарши жавоб берганлар олган.
18.04.2007 18:27 msk
Қанчалик ажабланарли бўлмасин, Қирғизистонда “Туҳмат учун жиноий жавобгарликнинг бекор қилиниши” воқеаси қарийб сезилмасдан ўтиб кетди. Ақаев ҳукмронлиги пайтидаёқ расмийлар ва мухолифат ўртасида кескин тортишувларга сабаб бўлган муаммо ниҳоят ҳал қилингандек бўлди. Кўплаб депутатлар, амалдорлар ва жамоат арбобларини сиёсий даҳанаки жанг майдонига туширган зиддиятнинг бирданига ҳеч кимга қизиғи қолмади. Нима учун шундай бўлди?
06.04.2007 10:11 msk
“Фарғона.Ру” АА таҳририятига маълум бўлишича, Тошкент шаҳар прокуратураси “Немис” тўлқини мухбири Наталья Бушуевага нисбатангина эмас, ўша радиостанциянинг яна бир мухбири Юрий Черногаевга қарши ҳам жиноий иш қўзғатган. Юрийни ҳам худди Наталья каби Ўзбекистон Жиноий кодекси 190-моддаси “б” бандини бузганликда (“бир гуруҳ шахслар томонидан аввалдан келишиб олган ҳолда рухсатнома олиниши керак бўлган фаолият билан шуғулланганлик”) айбламоқдалар.
02.04.2007 15:15 msk
Ўзбекистонда бехабарлиги туфайли давлат мафкурасига ёт бўлган диний адабиётни ўқиш ёинки аудио- ва ё видеомаҳсулотни тинглашга/томоша қилишга чоғланган ҳар қандай диндор қамоққа тушиши мумкин. Бу узоқ қидиришлардан сўнг “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги тасарруфига келиб тушган “Ўзбекистон диний ишлар бўйича Давлат Қўмитаси экспертлик гуруҳи” хулосаси билан танишгач ойдинлашади.
26.03.2007 19:31 msk
Наталья Бушуевага қарши жиноий ишнинг қўзғатилиши журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиш кампанияси доирасига кирувчи юз фоизли сиёсий буюртма эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Республикада содир бўлаётган воқеалар ҳақида ҳалол ва очиқ репортажлар тайёрлашга журъат қилаётган кам сонли журналистлардан бири бўлмиш Натальянинг фаолияти сўнгги пайтларда расмийларни қаттиқ ғазаблантираётган эди. У “юқори”нинг айрим пайтларда жуда хунук шаклларда намоён бўлувчи босимини доим ҳис қилиб турган.
05.03.2007 22:24 msk
Россия журналистлар уюшмаси Экстремал журналистика маркази эксперти Турсунали Мадаминов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни янги вариантининг таҳлили тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 2007 йил 15 январида санаси қўйилган Қонунининг янги варианти ОАВга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг тўртинчи версиясидир. Биринчи вариант 1991 йилда қабул қилинганди.
24.02.2007 18:23 msk
Охирги ўн беш йил мобайнида Ўзбекистонда расмийларга бўйсунмайдиган оммавий ахборот воситаларини йўқотиш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Бир қарашда ёмон натижаларга эришилгани йўқ: республикада бирорта ҳам мустақил ОАВ қолмади. Бироқ коммуникацион технологияларнинг шиддат билан тарқалаётгани бу ҳаракатларни қарийб йўққа чиқарди. Жонли журналистика ўлгани йўқ – у шунчаки Интернетга кўчиб ўтди, холос. Қуйида Ўзбекистон ҳақида ўзбек тилида ёзадиган, жамулжамликда замонавий ўзбек журналистикаси ахборот майдонини ташкил қилган оммабопроқ веб-сайтлар ҳақидаги қисқа шарҳни муштарийлар эътиборига ҳавола қиламиз.
24.02.2007 12:21 msk
Маҳаллий журналистларнинг кўпчилиги Улуғбек Исмоиловнинг ишдан бўшатилишини маъқул деб билади. Чунки у Хоразм вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганда матбуот кўчасидан ҳам ўтмаган шахс шу мансабга ўтирганидан вилоят журналистларининг энсаси қотган эди. Нўноқ раҳбар фаолияти вилоят матбуоти ривожига анча тўсқинлик қилди. Унинг даврида хусусий ва мустақил оммавий ахборот воситасини ташкил қилиш амри маҳол бўлиб қолди. Эркин журналистлар таъқиб остига олинди. Танқидий мақола ёзганлар тазйиққа учради.
19.02.2007 13:42 msk
Бугун Россия президенти Владимир Путин Россия оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб ўз қўшниларини ваҳимага солаётган ва Америкага қарши очиқча ҳамлалар қилаётган пайтда америкалик сиёсий стратеглар ҳеч бўлмаганда “Америка овози”нинг Россия ва қўшни давлатлардаги анча мўътадил фаолиятини сақлаб қолиш учун соғлом фикр топа олсалар керак.
15.01.2007 16:03 msk
2007 йилдан бошлаб Тошкент вилоятининг жанубида жойлашган Ангрен шаҳри аҳолиси Россия телевидениесининг Биринчи канали кўрсатувларини сунъий йўлдош антенналари ёрдамисиз кўра олиш имкониятига эга бўлдилар. Бу канал кўрсатувлари янги йил байрамлари арафасида давлат транслятори орқали кўрсатила бошлади. СССР пайтидан бошлаб ўн минглаб русийзабон кишилар яшаган ва ишлаб чиқаришдаги қисқаришлар туфайли турмуш даражаси жуда пасайиб кетган шаҳарда бу янгилик одамларнинг кундалик турмушини сезиларли даражада бойитди. Аммо бу шаҳарда истиқомат қилувчи руслар ҳам, ўзбеклар ҳам аввал “ОРТ”ни трансляция қилган, ўзининг маҳаллий янгиликлари ва долзарб мавзудаги репортажларни намойиш этиб турган “ТВ-Орбита” телестудиясининг ёпилганидан ҳали ҳам афсус чекаяптилар.
05.01.2007 17:58 msk
Самарқандда бир йил давомида ёш журналистлар мактаби фаолият юритган. У бир неча маҳаллий журналист ташаббуси билан Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси кўмагида очилганди. Якшанба кунлари мактабда тингловчиларни журналистика асослари билан таништирувчи тренинглар ва мастер-класслар ўтказиб турилган. Мактаб ёпилганидан бироз ўтгач, олдин чет эл ахборот агентликларида ишлаган журналистлардан таълим олиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги маълум бўлди.
25.12.2006 12:24 msk
2006 йил андижонлик журналист Тўрахон Ғофуров учун оғир йил бўлди. 24 йиллик тажрибали қаламкаш 30 минг сўм (тахминан 27 АҚШ доллари) пора эвазига қамалди. Маълумотларга кўра, у Избоскан деҳқон бозоридан тайёрлаётган мақоласи учун бозорқўмдан пул сўраган. Бозорқўм айтилган миқдордаги пулни узатгану, журналистни ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига ушлаб берган. Ҳамкасбларининг айтишларича, Тўрахон ака меҳнаткаш, ҳалол инсон эди.
20.11.2006 19:25 msk
16 ноябрь куни Тошкентда БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан тайёрланган 2006 йил учун Кишилик тараққиёти ҳақидаги глобал маърузаси тақдимоти бўлиб ўтди. Тадқиқот натижаларига кўра Ўзбекистон 113-ўринга тушиб қолган. Ушбу маълумотларни ёйинлаш “президент Каримовнинг салоҳиятсизлиги туфайли мамлакат тобора таназзулга юз тутмоқда”, дея жар солишга баробар бўларди. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг сукути республикадаги аҳвол ҳақида тақдим этилган маърузадан кам маъно касб этмайди.
08.08.2006 18:59 msk
Ўзбекистонда Интернетнинг анчадан буён цензурага дучор қилинаётгани ҳеч кимга сир эмас. Охирги беш йил мобайнида мамлакат расмийлари ўзлари учун “номақбул” ҳисобланган ахборот ва ижтимоий-сиёсий веб-ресурсларга чиқиш йўлларини муттасил равишда тўсиб келмоқдалар. Ўзбекистонда Интернетни фильтрлаш иши ўтган йиллар давомида, айниқса, “Андижон воқеалари”дан кейин жуда кескинлашганига қарамай, авваллари мазкур амалиёт мамлакат расмийлари томонидан деярли инкор қилинар ёки бу ҳақда гапирилмас эди. Интернет цензурасининг мавжудлигини бир йил муқаддам бу юзасидан чет эл журналистлари олдида қилган махсус чиқишида собиқ ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев ҳам инкор қилганди. “Ахборот технологиялари асрида Интернет тармоғида қанақадир тўсиқлар қўйиш мумкинлиги ҳақида гапириш анойиликдир”, - дея билдирганди ўшанда Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
02.07.2006 17:44 msk
Ўзбекистоннинг «ЎзА» Миллий ахборот агентлиги журналисти Отабек Омонқулов қачонлардир «Озодлик» радиосининг Тошкентдаги ваколатхонасига борганлиги учун ишдан бўшатилди. Мазкур ахборот агентлиги ходимларидан бирига кўра, журналистнинг «айбдор»лигини исботлаш учун раҳбариятга «Озодлик» радиоси ваколатхонаси олдида яширин камера билан тасвирга олинган ва у ерда Отабек Омонқулов юрганлиги ёзилган видеокассета тақдим этилган.
29.06.2006 17:50 msk
Бугун Қозоғистон парламенти иккинчи ўқишда «Оммавий ахборот воситалари масалалари бўйича айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва тўлиқлашлар киритиш ҳақида»ги қонунни қабул қилди. Бу вазиятни шарҳлаб беришни биз Қозоғистон газета ноширлари ассоциацияси (ҚГНА) ижрочи директори Ольга Диденкодан сўрадик. Мазкур ассоциация нотижорат ташкилоти бўлиб ҳисобланади. Унинг вазифаси мамлакатнинг турли жойларида ишлаётган газета ноширлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
28.06.2006 08:18 msk
Ўтган йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган қонли воқеалардан кейин расмийлар эркин матбуотга қарши аёвсиз уруш эълон қилдилар. Британиянинг Уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) Тошкентдаги офиси зудлик билан ёпилди. IWPRнинг Тошкент бюроси раҳбари Галима Бухарбаева ҳавфсизлик важҳидан Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди. Галима Андижонда содир бўлган воқеаларнинг тирик гувоҳларидан биридир. Кейин Uznews.Net сайти ёпилди.
22.06.2006 14:10 msk
«Фарғона.Ру» ахборот агентлигига маълум бўлишича, Ўзбекистон ҳукумати томонидан маҳаллий телевидение орқали ҳар қандай портлашлар ва ёнғинларни кўрсатишга, маҳаллий газеталар саҳифаларида шу каби фавқулодда ҳолатлар ҳақида хабар беришга махфий таъқиқ жорий этилган. Бундай кўрсатма ҳукуматнинг айнан қайси мансабдоридан чиққани ҳозирча маълум эмас. Бироқ бу каби «қарор»ни астойдил бажаришга иштиёқ кўп ўтмай намоён бўлди.
16.06.2006 15:51 msk
АҚШдаги Губернаторлар Кенгашининг биринчи раиси Дэвид Бурке таниқли ва тажрибали журналист бўлган. У CBS бош муҳаррири лавозимидан кетганидан кейин оғир шароитда ишлаган жасоратли журналистлар учун мазкур мукофот таъсис этилганди. У АҚШ халқаро радиоузатуви журналистларига йил сайин топширилади. Бу йил мазкур мукофотни ўтган йил давомида қилган меҳнатлари учун, айниқса, Андижондаги воқеалар ҳақида тайёрлаган репортажлари учун радиостанциямизнинг Тошкент бюроси журналистларига топширишга қарор қилинди.
06.06.2006 18:42 msk
Ишониш ёки ёки ишонмаслик муштарийларимизнинг ихтиёрида. Президент Раҳмонов ҳукмронлик қилаётган жойда яшаётган, топаётган нонини чинакам баҳосини биладиган муштарий ихтиёрида. Балки унинг турмуш даражаси ўсгандир, унинг қозонида гўшт пайдо бўлгандир. Аммо бу гўштни унинг фоҳишалик қилишга мажбур бўлган қизи ёки ўз ичагида героин ташийдиган ўғли сотиб олган. Ўзга юртларда – ғурбатда нон топиб ейишга мажбур бўлаётган миллионлаб бақувват ва оқил эркакларга ўрин йўқ мамлакатнинг иқтисоди ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?..
04.05.2006 16:12 msk
Бизга НТСни “бўғиш” ғояси бош вазир ўринбосари Адахан Мадумаровдан чиққани яхши маълум. У бир неча марта кўрсатувларимиздан норози бўлган эди. НТС канали раҳбарияти ҳудудларда эфирга узатилаётган кўрсатувларимиз ёпилиши хавфи пайдо бўлиши биланоқ бош вазир Ф. Қулов номига мактуб жўнатган. Бу январь ойида бўлганди. Айни пайтда эса май, лекин биз ҳалигача жавоб олганимиз йўқ. Тўғри, бош вазир кўрсатмаси билан А. Мадумаров раҳбарлигида махсус комиссия тузилди. Бу комиссия биринчи апрелгача масалани ўрганиб, таклифлар киритиши лозим эди.
24.04.2006 18:40 msk
ЕЎМФ ташкилотчиси Дариға Назарбоевага унинг отаси-мамлакат президенти яна бир “кўнгилсиз совға” жўнатди. Президентнинг форум иштирокчиларига номасини ўқиб эшиттиришга бир ҳафта олдин президент маъмуриятии раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган 35 ёшдаги Маулен Ашимбаев вакил қилинди. Бу факт медиа форумда анча ҳазил-ҳузилга сабаб бўлди. Делегатлар Назарбоев Мауленовни Форумга жўнатиш учун 13 апрель куни унинг лавозимини кўтарган, чунки эски амалдорлар бу тадбирга келишдан бош тортган эдилар, деб латифа тўқидилар.
12.04.2006 09:11 msk
«Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг собиқ раҳбарияти номига Тошкентдан навбатдаги айбловлар айтилмоқда. «Озодлик» Тошкент бюросининг собиқ раҳбари Раҳматжон Қўлдошев ўзининг аввалги раҳбариятидан маънавий ва моддий зарар учун эндиликда 20 минг эмас, 500 минг доллар товон талаб қилмоқда.
Amerika Ovozi O'zbekiston qonunchilari Vashingtonda bo'ldi, 05.11.2017
BBC Хорижда ишлайсиз, нима қилса, Ўзбекистонга қайтасиз?, 09.08.2017
Amerika Ovozi Mirziyoyev matbuotga e'tibor berishni boshladimi? , 09.08.2017
Ozodlik Боровский коллежи ёпилишидан норозилар акциясини шаҳар ҳокими тарқатди , 09.08.2017
Газета.Uz «Самарали солиқ тизимида имтиёзларга ҳожат йўқ» — Юлий Юсупов, 09.08.2017
Халқ Сўзи Тўйларимиздаги «хурмача» қилиқлар, 09.08.2017
ЎзА Цзинь Лицюнь: Осиё инфратузилма инвестициялари банки Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёр, 09.08.2017
Sof.Uz Тошкент йўлларида темир панжараларни олиб ташлаш ишлари бошланади, 09.08.2017
Кун.Уз Тошкент шаҳрида ўтказиладиган тўй-ҳашам ва оилавий тадбирларни ихчамлаштиришга доир тавсиявий тартиб ишлаб чиқилди, 09.08.2017
Norma.Uz ТИВ: Стикерлар, хорижга чиқиш паспортлари, фуқароликдан чиқиш, хорижда ишлаш ҳақида, 09.08.2017
Amerika Ovozi O'zbekiston nega Gulnora Karimova ishini ommaga ochishga qaror qildi? , 07.08.2017
BBC Россия-Қозоғистон: Чегарада сарсон ўзбекистонликлар, 26.07.2017
Ozodlik Қашқадарёда геморрагик безгакдан икки киши ўлди , 26.07.2017
Amerika Ovozi Konvertatsiya, moliya bozorini erkinlashtirish - O'zbekiston uchun jiddiy sinov , 26.07.2017
Sputnik Ўзбекистонда милиция ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш ман этилди, 26.07.2017
UzReport UZREPORT TV Amazon kompaniyasi menejeri Farhod Musayevdan intervyu oldi, 26.07.2017
kommersant.uz Ҳаммасига улгуриш сири. Муваффақият соҳиблари ишни қандай режалаштирадилар?, 26.07.2017
Кун.Уз Россия қамоқхоналарида қанча ўзбекистонлик борлиги маълум бўлди, 26.07.2017
Gazeta.Uz Ўзбекистон захиралари валюта ислоҳотини ишонч билан амалга оширишга имкон беради — ХВЖ, 26.07.2017
UzDaily.uz Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилдилар, 26.07.2017
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
© "Фарғона.Ру", 1999-2018