03:41 msk, 22 Июль 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Санъат, маданият, тарих

Москвада ўзбекистонлик кулоллар, дизайнерлар ва тўқувчиларнинг кўргазмаси очилди

Москвада ўзбекистонлик кулоллар, дизайнерлар ва тўқувчиларнинг кўргазмаси очилди

03.03.2017 17:28 msk

Москвадаги Модалар музеида 2 март куни “Когда цветёт гранат… Хранители традиций Узбекистана” (“Анор гуллаганда...Ўзбекистон анъаналарининг давом эттирувчилари”) кўргазмаси очилди. Экспозицияда бешта устанинг асарлари тақдим этилган бўлиб, уларнинг ҳар бири Ўзбекистоннинг турли бурчакларига оид ноёб маданият намуналарини тақдим этмоқда.

Ўзбекистон: Мамлакат маданиятининг бош олийгоҳидаги коррупция ва яккаҳокимлик

Ўзбекистон: Мамлакат маданиятининг бош олийгоҳидаги коррупция ва яккаҳокимлик

13.08.2016 15:47 msk

Биринчи август – Ўзбекистон ҳаётида алоҳида кун бўлиб, шу куни бутун мамлакат бўйлаб олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Пора бермасдан талаба бўлиш камчиликка насиб қилади. Айниқса ўқишга киришда қўшимча синовлар белгиланган бўлса: баҳолар асосан имтиҳон олувчининг шахсига боғлиқ бўлади. Бу йили Ўзбекистон санъат ва маданият институтида абитуриентлар олган балларда катта фарқ борлиги кузатилди. Бунинг сабаби нимадалиги ва мамлакатнинг “маданий” олийгоҳи қандай яшаётгани ҳақида “Фарғона”га шу олийгоҳ ўқитувчиси сўзлаб берди.

Ўзбекистон Игор Савицкий коллекциясининг виртуал каталоги яратиладими?

Ўзбекистон Игор Савицкий коллекциясининг виртуал каталоги яратиладими?

28.04.2016 21:10 msk

2015 йилнинг августидан бери Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги давлат музейи бутун дунё мутахассисларининг диққат-эътиборида турибди. Директор Мариника Бобоназарованинг ишдан бўшаши, айрим экспонатларнинг сирли тарзда “йўқолиши” ва бошқаларининг “алмаштириб қўйилиши” қизғин муҳокама қилинмоқда. Аммо музейшунос ва санъатшунос Борис Чуховичга кўра, Нукусдаги музейнинг асосий муаммоси бу коллекциянинг электрон каталогини яратиш ва оммага тақдим қилишдир. Ахир, коллекцияга асос солган шахснинг якуний мақсади бу асарларни фақат жисмонан сақлаш эмас, балки уларни уларни иложи борича кенг оммага тақдим қилиш эканлиги шубҳасиз.

Нукусдаги музейнинг янги директори: “Ўғирликлардан хабарим йўқ”

Нукусдаги музейнинг янги директори: “Ўғирликлардан хабарим йўқ”

14.03.2016 09:48 msk

Нукусдаги И.В.Савицкий номидаги Давлат музейи атрофидаги можаро ими-жимида бартараф этилди деса ҳам бўлади. “Коллекциянинг ўғирланиши” ва “молиявий фирибгарлик” юзасидан текширув ўтказаётган комиссиянинг хулосаси ҳали чиқмади, умуман олганда ҳали-вери чиқмайдиганга ўхшайди. Чунки Мариника Маратовна Бобоназарова истеъфо берганидан сўнг олти ойдан кейин лавозимга тайинланган янги директор бу ҳақида ҳеч нимани билмайди. Директор бугун “Фарғона”га берган эксклюзив интервьюсида шу мавзуда сўзлади.

Қовоқ – санъат дурдоналарини яратиш учун хизмат қилганда

Қовоқ – санъат дурдоналарини яратиш учун хизмат қилганда

22.11.2015 10:36 msk

Қовоқ бу фойдали егулик бўлибгина қолмасдан, устасининг қўлига тушса, бежирим идиш вазифасини ҳам бажариши мумкин. Айниқса ёғоч ўймакорлиги устаси бўлган Муҳайё Ғойипованинг қўлига тушса борми... Бу уста ойим ясаган нарсаларнинг аксариятини санъат асари деб аташ мумкин. Қовоқ ўймакорлиги технологиясини Муҳайёнинг онаси Муҳаррам Иброҳимова яратган. Икки йил олдин вафот этган Муҳаррам Иброҳимованинг ишини унинг қизи давом эттирмоқда. Муҳайё қовоқдан шунақанги чиройли сувенирлар ясайдики, унинг маҳоратига ва асарнинг нафислигига қойил қолмасдан иложи йўқ. Қовоқ узоқ вақтга чидамайди, нақшли қовоқ тез орада қумдан ясалган буюмга ўхшаб тўкилиб кетади, деган маънода эътирозлар бўлиши мумкин. Аммо бу хулоса нотўғри.

Ўзбекистон: Нукусда нима гап ёки Девор ортидаги байрам (фото)

Ўзбекистон: Нукусда нима гап ёки Девор ортидаги байрам (фото)

03.09.2015 19:09 msk

4 сентябрь куни Нукусда бўлиб ўтадиган Игорь Савицкийнинг юз ёшга тўлиши муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга таклиф этилганларнинг ярми келишади: Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпуснинг деярли бари тадбирда иштирок этишдан бош тортди. Мариника Бабаназарова бошчилигида музей жамоаси байрамга тайёргарлик ишларидан четлатилди. Кўчалар эса қазиб ташланган.

Лондонда ўзбекистонлик маҳбус ёзувчиларнинг иккита китоби нашрдан чиқди

17.01.2014 23:41 msk

СЮДА
Лондонда (Буюк Британия) Ўзбекистон турмаларида сиёсий сабабларга кўра қамоқ жазосини ўтаётган (ёки олдин ўтириб чиққан) тўрт нафар ўзбек ёзувчиларининг китоблари нашр этилди. Иккита китобда 2013 йилда 17 йиллик қамоқ жазосидан сўнг колониядан чиққан Мамадали Маҳмуд (тахаллуси Эврил Турон) ва 2001 йилда Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг ертўлаларида жон берган Эмин Усмоннинг прозаси, бугунги кунда панжара ортида қолаётган таниқли журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Дилмурод Сайид ҳамда спорт шарҳловчиси ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулло Ҳамидовнинг шеърлари жамланган.

Гулнора Каримова ва кино: Жерар Депардье «ўзбек маликасининг навбатдаги инжиқлиги»

Гулнора Каримова ва кино: Жерар Депардье «ўзбек маликасининг навбатдаги инжиқлиги»

05.12.2012 11:16 msk

Жаҳон экрани юлдузи Жерар Депардье Ўзбекистонга келди. 26 ноябрдан 29 ноябргача машҳур актёр Тошкент, Бухоро ва Самарқандда бўлди. Кўринишидан, сафар олтмиш тўрт ёшли актёрга хуш ёққанга ўхшайди. У мислсиз манзаралардан завқланди, барча нарсада бойлик ва қандайдир осойишталик” ҳукм сураётганини қайд этди ва Ўзбекистонни “буюк миллат яшайдиган мамлакат” деб атади. Ҳар ҳолда, Тошкентдаги оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Депардье шундай деган эмиш.

Ҳамид Исмоиловнинг янги романи: “Жинлар базми”

Ҳамид Исмоиловнинг янги романи: “Жинлар базми”

10.07.2012 11:51 msk

Айни пайтда Лондондда истиқомат қилаётган ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг янги романи “Жинлар базми” дея ном олган. Асар 1937 йилда қатағонга учраб отувга ҳукм бўлган таниқли ўзбек ёзувчиси, “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён” тарихий романларининг муаллифи Абдулла Қодирийга бағишланган. “Фарғона” агенлиги билан мўъжаз суҳбат давомида Ҳамид Исмоилов янги романнинг мазмун-моҳияти ва унинг ёзилиши тафсилотлари билан ўртоқлашмоқда.

Мамут Чурлунинг “Лойга битилган назми” (1974-1989 йиллар слайдлари бўйича)

02.02.2012 06:48 msk

“Ўрта Осиёда инсон бешикдан то қабргача лой-турпоқ билан овора. Боқадигани ҳам, иситадигани ҳам, совуқдан, жазирама иссиқдан, қор-ёмғирдан авайлаб асрайдигани ҳам лой-тупроқ. Қаёққа қараманг, лой-тупроққа кўзингиз тушаверганидан, сизни қуршаб турган ҳаво сингари одатий бўлиб қолган. Агар фалакнинг гардиши бир айланиб, қўққисдан лой йўқ бўлиб қолса, Шарқ тамаддуни учун қандай улкан оқибатларни олиб келишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аммо Осиёнинг миннатдор халқи номидан лойга ёдгорлик ўрнатишга зарурат йўқ. Уни куйларга солиб қўшиқ куйланмайди, назмга солиб шеърлар тўқилмайди. Чунки унинг ўзи мусиқа ва шеъриятга айланиб қолган, фақат буни кўриш учун қалб кўзи сўқир бўлмаслиги керак. Айнан шундай қалб кўзининг соҳиби фарғоналик мусаввир, фотосуратчи ва санъатшунос Мамут Чурлу бўлади. Бугун эътиборингизга унинг йигирма-ўттиз йил аввал олган фотосуратларини тақдим этамиз...”
Фото Мамута Чурлу

Азимжон Асқаров. Мусаввирнинг таваллуд куни

18.05.2011 08:31 msk


2011 йил 17 май куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда озодликдан умрбод маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаров мўйқаламига мансуб картиналарининг кўргазмаси очилди. Кўпчилик Азимжон Асқаровнинг профессионал рассомлиги ҳақида билмаган эканлар: у 1977 йилда Тошкентдаги Республика рассомлик билим юртини тамомлаган. Асқаров пейзаж ва портретлар яратади, у юзлаб тасвирий санъат асарларининг муаллифи. Уларда Фарғона водийси табиати, шаҳар ва қишлоқлар ҳаётини акс этувчи манзаралар тасвирланган.

Алвидо, Тошкент ҳиёбони!

Алвидо, Тошкент ҳиёбони!

16.11.2009 12:40 msk

Сўнгги йилларда Тошкент маркази ўзгариб бормоқда. Кўпчиликни таажжубга солган Ўзбекистон пойтахтининг юбилейи муносабати билан кўплаб тарихий бинолар бузилди, уларнинг ўрнига эса соғлом фикр нуқтаи назаридан бири-бирига номутаносиб бир неча иншоотлар барпо этган расмийлар ўз волюнтарзмининг бебош ва беақл шаклларини намойиш этдилар. Мисол учун, Тошкентнинг энг машҳур боғи саналган Ҳиёбонда Ислом Каримовнинг шахсий кўрсатмасига мувофиқ шаҳарни кислород ва салқинлик билан таъминлаб турган юз йиллик дарахтларнинг деярли ярми кесилиб бўлди. “Улар шаҳар юрагини йўқ қилмоқдалар”, - дейдилар тошкентликлар расмийларнинг ҳаракатини шарҳлай туриб.

Борис Акунин: “Агар улар аср ибтидосидаги Ўзбекистон ҳақида китоб ёзишимни истамасалар, - нимаям қилардим, ёзмай қўя қоламан-да”

Борис Акунин: “Агар улар аср ибтидосидаги Ўзбекистон ҳақида китоб ёзишимни истамасалар, - нимаям қилардим, ёзмай қўя қоламан-да”

09.04.2009 10:16 msk

Россия оммавий ахборот воситаларининг 8 апрель куни тарқатган хабарларига кўра, Борис Акунин тахаллуси остида танилган россиялик таниқли ёзувчи Григорий Чхарташвилига “Ўзбекистонга кириш тақиқланган”. Акуниннинг асарлари чоп этиладиган “Захаров” нашриётининг директорига кўра, Фандорин ҳақидаги машҳур романлар сериясининг муаллифи янги китоб устида ишлашни бошлаган ва материал тўплаш учун Ўзбекистонга боришни режалаштирганди. Аммо Ўзбекистон расмийларига ёзувчининг ниятлари ёқмади ва улар Акуниннинг мамлакатга келишига рози бўлмадилар. “Фарғона.Ру” журналистлари аслида нима бўлганини текширишга уриниб кўрдилар.

Ўзбекистон: Тошкентда Тасвирий санъат ҳафталиги очилади

Ўзбекистон: Тошкентда Тасвирий санъат ҳафталиги очилади

21.04.2008 11:04 msk

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг кўргазмалар залида 21 апрелдан 25 апрелгача “Тасвирий санъат ҳафталиги -2008” бўлиб ўтади. Беш кун давомида Тошкентда очиқ ижодий устахона эшиклари очилиб, унда ёш мусаввирлар билан бирга таниқли устозлар ижод қиладилар, хоҳлаган томошабин эса модель ёки картина муаллифи бўлиши мумкин.

Миллатчилик мадҳияси. Сўнгги ўн етти йилда Тошкент кўчаларининг ярми ўз номини ўзгартирди

Миллатчилик мадҳияси. Сўнгги ўн етти йилда Тошкент кўчаларининг ярми ўз номини ўзгартирди

02.02.2008 12:01 msk

Бугунги кунда бутун республикадаги каби Тошкентда миллий анъаналарга мос келмаган ва шўро ўтмишини эслатувчи номлардан воз кечиш жараёни давом этмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан фарқли ўлароқ, бугунги кунда кўчаларнинг номини ўзгартириш нисбатан тинч ўтмоқда, пойтахт топонимик ҳаритасининг ўзгариши эса йил сайин сезиларли бўлиб қолмоқда. Ҳозир Тошкентда русча ва ўзбекча бўлмаган топонимлар жуда оз миқдорда қолгани учун ҳам бу жараённинг бориши илгаригидек унчалик кўзга ташланмаяпти. Ҳозир ҳам юзлаб кўчалар, тор кўчалар ва берк кўчалар ҳанузгача нотўғри номлар билан аталмоқда (аблаҳ мустамлакачиларни қаранг, ҳамма ёққа қуриб ташлашибди-я!), шунинг учун ҳам номларни ўзгартириш бўйича махсус комиссия ходимларини беш-олти йилгача иш қидириш масаласи безовта қилмаслиги турган гап.

Архивимиздан. СССР делегацияларидан бирининг Тошкентдаги қисқача тарихи

Архивимиздан. СССР делегацияларидан бирининг Тошкентдаги қисқача тарихи

18.12.2007 22:51 msk

Россиянинг бўлажак президенти Владимир Путин ўн олти йил аввал илк бор расмий шахс сифатида Тошкентга келганди. Ўшанда у шаҳар миқёсидаги мулозим: Санкт-Петербург мэриясининг ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси бўлган. Архивдан топилган “Правда Востока” газетасидаги ушбу фотосуратда у Ўзбекистон раҳбари билан турибди. Фотосурат 1991 йил 9 октябрь куни СССР тарқалиб кетишидан икки ой аввал чоп этилган.

Кирпанд сири ва Марказий Осиё ҳазорасининг юзага келиши

Кирпанд сири ва Марказий Осиё ҳазорасининг юзага келиши

03.10.2007 20:13 msk

Кирпанд давлати ҳақидаги дастлабки маълумотлар илмий доираларга 1983 йилда маълум бўлган. Ўшанда ХХР Фанлар академияси томонидан хитой тилида Хитой ҳудудидаги тожиклар ҳаёти ҳақида биринчи китоб – Шуав Жувшин таҳрири остида “Тожикларнинг қисқача тарихи” нашр этилганди. Кирпанд давлат ҳақидаги маълумотларни хитойлик тадқиқотчилар Ҳиндистон сафарига чиққан буддавий зиёратчиларнинг йўл қайдномаларидан олганлар.

Ўзбекистон: Бибихоним ҳақидаги номаълум афсона

Ўзбекистон: Бибихоним ҳақидаги номаълум афсона

17.09.2007 19:04 msk

Самарқанддаги муҳташам жомеъ масжидининг барпо этилиши ҳақида халқ оғзида юрган афсона Амир Темурнинг завжаларидан бири бўлмиш Бибихоним номи билан боғланган. Бу тарихни шаҳарликлар ҳам, кўҳна шаҳарнинг кўп сонли меҳмонлари ҳам яхши биладилар. Бироқ қаттиққўл ҳукмдор катта хотинининг номи бошқа афсоналарда ҳам зикр этилиб, у тарих ишқибозлари кўпчилигига деярли маълум эмас. Улардан бирида Бибихоним гўё мусулмон динига мансуб бўлмаганлиги тўғрисида айтилади.

Эсхил ва Марк Вайль “Орестея”си: Ўлим ҳақида мушоҳада

10.09.2007 23:24 msk

Фрагмент Орестеи
Дунёга таниқли бўлган режиссёр Марк Вайлнинг ёвузларча ўлдирилиши “Илҳом” театрининг ўттиз иккинчи мавсуми очилиши арафасида содир бўлди. Марк Яковлевич мавсумни очиши керак бўлган “Орестея” спектаклининг сўнгги репитициясидан қайтаётганди, бу асар режиссер учун охирги спектакль бўлди. “Инсон учун қай ишларга рухсат берилган? Ҳаддан ошган пайтда унга нима бўлади? Гуноҳ нима? Интиқом қандай бўлиши керак? Қасос олиниши керакми? Кечириш мумкинми?” Қотиллик, интиқом ва кечириш имконияти – Эсхил трагедияси ана шу зиддиятлар асосига қурилган.

Кинорежиссер Шуҳрат Аббосов: “Кинематограф бизни бало-офатлардан сақлаб қолиши керак”

07.09.2007 14:47 msk

Шу кунларда Қирғизистоннинг Иссиқкўлида ўтаётган ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Биринчи халқаро киноанжуманига Ўзбекистон делегацияси таркибида ўзбек киноси устаси, кинорежиссёр, СССР халқ артисти Шуҳрат Аббосов ҳам келган. Чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида кинорежиссёр замонавий ўзбек киносининг ҳозирги аҳволи ва муаммолари ҳақида гапириб берди ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари кино санъати усталарининг ҳамкорлик истиқболлари юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.

Ўзбекистон: Тошкентда Шуҳрат Абдумаликовнинг “КОНЦЕПЦиЯ” кўргазмаси очилади

Ўзбекистон: Тошкентда Шуҳрат Абдумаликовнинг “КОНЦЕПЦиЯ” кўргазмаси очилади

06.09.2007 17:15 msk

Шуҳрат Абдумаликов ёш бўлса-да, Ўзбекистоннинг профессионал рассомлари орасида тан олинган санъаткор бўлиб ҳисобланади. 7 сентябрь куни Тошкентдаги “Илҳом” театрида Ш. Абдумаликовнинг “КОНЦЕПЦиЯ” кўргазмаси очилади. Экспозицияда рангтасвир, саҳна безаги, “Шарқу Ғарб синтези услубидаги” инсталляция ва перформанс тақдим этилган. Кўргазма очилиши арафасида “Фарғона.Ру” АА мухбири рассом билан учрашди.

“Everyday life in Central Asia. Past and present” (“Ўрта Осиёдаги кундалик турмуш. Ўтмиш ва ҳозирги замон”) тўплами ёруғ кўрди

“Everyday life in Central Asia. Past and present” (“Ўрта Осиёдаги кундалик турмуш. Ўтмиш ва ҳозирги замон”) тўплами ёруғ кўрди

05.09.2007 15:39 msk

Indiana University press нашриёти Jeff Sahadeo ва Russell Zanca таҳрири остида “Everyday life in Central Asia. Past and present” китобини чоп этди. Китобда 1990 йиллар бошларидан буён Марказий Осиё минтақасида тадқиқотлар ўтказиб келган олимларнинг мақолалари жамланган. Турли илмий йўналишларни тамсил этувчи мақола муаллифлари Ўрта Осиёнинг оддий фуқаролари кундалик турмушларини қандай ўтказишлари ҳамда ўзгариб бораётган тарихий ва сиёсий вазиятга қандай муносабатда бўлаётганлари масалаларини тадқиқ этганлар.

“Лақайлик Наполеон”

“Лақайлик Наполеон”

03.09.2007 18:21 msk

“Лақайлик Наполеон” – илк совет даври бўйича очеркимиз қаҳрамонларидан яна бири ҳақида ёзилган китоблардан биттаси шундай номланади. Унинг тақдирида Ўрта Осиё халқларининг мураккаб ва зиддиятли тақдири акс этган. Бу қаҳрамонни Иброҳимбек деб атардилар. Унинг исми ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида қизил қўшинлар, Тожикистон ва бутун Ўрта Осиё расмийларининг асабини қақшатган. Иброҳимбек халқ хотирасида қолган ва эҳтимол яна узоқ йиллар қолажак. Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистондаги кимлар учундир у нафратга арзигулик босқинчи, ёвуз ва саводсиз ёввойи бўлиб ҳисобланади. Бошқалар эса унинг исмини ҳайрат билан тилга оладилар, енгилмас Қизил Армия билан узоқ йиллар яккама-якка олишган миллий қаҳрамон сифатида ундан фахрланадилар.

Марказий Осиёнинг ўлик шаҳарлари (фотолавҳа)

Марказий Осиёнинг ўлик шаҳарлари (фотолавҳа)

29.08.2007 23:18 msk

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида Москва Марказий Осиёнинг чекка жойларини ўзлаштира бошлаганди. Катта шаҳарлардан юзлаб километр наридаги баланд тоғларда тўғонлар, шахталар қурилганди. Социализм қурилишларида ёрқин коммунистик келажак шаҳарларининг тимсоли бўлмиш манзилгоҳлар барпо этилганди. Бугунги кунда улар ўлик шаҳарлар, арвоҳ шаҳарлардир.

Ўзбекистон: Нима учун Самарқанднинг 2750 йиллиги нишонланмоқда?

Ўзбекистон: Нима учун Самарқанднинг 2750 йиллиги нишонланмоқда?

27.08.2007 11:48 msk

Шу кунларда Самарқандда шаҳарнинг 2750 йиллигига бағишланган тадбирлар авжига чиққан. Самарқанд юбилейи фақат Ўзбекистондагина эмас, балки бутун дунёда шов-шувли воқеалардан бирига айланди. Кўҳна шаҳар тарихига қизиқиш жаҳоннинг кўплаб мамлакатларидаги шарқшунос олимлар ўртасида бошқатдан кучая бошлади. Бугунги кунда Самарқанднинг бу ёшга ўзининг бой биографияси билан қандай келганини эслаш ўринли.

Ўзбекистон: Тошкент марказидаги қадим ҳаробалар ўрнида очиқ осмон остидаги археологик музей ташкил этилаяпти

15.08.2007 16:26 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Тошкент марказида жойлашган уникал тарихий объект бўлмиш Мингўрик қўрғони ҳаробаларида бугун экскаваторлар зўр бериб ишлаяпти. Тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати вакилларининг ишонтиришларича, ушбу механизациялашган ишлар очиқ осмон остида археологик музей яратишнинг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Обидани Тошкентнинг диққат сазовор жойи бўлгудек қилиб мустаҳкамлаш ва ободонлаштириш режаланган.

Ўзбекистон: Эстрада қўшиқлари самарали мафкуравий қурол ролини ўйнаяпти

Ўзбекистон: Эстрада қўшиқлари самарали мафкуравий қурол ролини ўйнаяпти

09.08.2007 15:17 msk

Биринчи сентябрь куни Ўзбекистон ўз мустақиллигининг навбатдаги санасини нишонлайди. Анъанавий тарзда ўтказилувчи дабдабали байрамга мафкуравий жиҳатдан тайёргарлик кўриш авж паллага чиққан. Икки ойдирки, мамлакат телеканаллари эндиликда “ҳамманики ва ҳар бир кишиники” деб аталаётган байрам ҳақида махсус роликларни ҳар соатда айлантириб ётибдилар. Яқинлашиб келаётган байрамнинг энг асосий ва зарурий аломатларидан бири ватанпарварлик қўшиқлари бўлиб қолмоқда, бугунги кунда бунақа қўшиқлар ўзбек эстрадасининг сал кўзга кўринган ҳар бир қўшиқчиси репертуарида бор.

Қирғизистон: Камбағал давлатнинг бой дафиналари кимга насиб этаркин?

07.08.2007 18:21 msk

Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги “Манас ўрдў” тарихий мажмуаси яқинида олиб борилаётган қазиш ишлари атрофидаги эҳтирослар сал босилгандек бўлди. Қирғизларнинг асосий қадамжосида иш олиб бораётган грузиялик археологлар фаолиятида шаффофлик йўқлиги сабабли юзага келган жамоатчилик норозилиги 6 август куни Қирғизистон бош вазири Алмазбек Атамбаевнинг буйруғи билан “Манас Ўрдў”да бундан буён қазиш ишларини олиб бориш таъқиқланишига олиб келди. Аммо, афтидан, бу ишга нуқта қўйишга эртароққа ўхшайди.

Балжувон: Анвар Пошо ўлими

06.08.2007 17:33 msk

Бундан роппа-роса 85 йил аввал Кўлоб шимолидаги Балжувонда Қизил Армия отряди билан бўлган аёвсиз жангда Биринчи жаҳон уруши пайтида Туркиянинг уч ҳукмдоридан бири бўлган генерал Анвар Пошо ҳалок бўлган. Тожик тарихчиси Камолудин Абдуллаевнинг нашрга тайёрланаётган “Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи” монографиясидан олиниб, эътиборингизга ҳавола қилинаётган парча “халифа куёви”нинг 1921 йилда Шарқий Бухорода пайдо бўлиш тарихидан бошланади. Бироқ очеркда асосий эътибор Анвар Пошонинг сўнгги даври – генералнинг Тожикистонда бўлган пайтига қаратилади.

Ўзбекистон корейслари: Янги ватандаги етмиш йиллик машаққат ва муваффақиятлар

Ўзбекистон корейслари: Янги ватандаги етмиш йиллик машаққат ва муваффақиятлар

31.07.2007 15:37 msk

1937 йили минглаб корейс оилалари Узоқ Шарқ ўлкаси чегараолди ҳудудларидан кўчирилиб, Ўрта Осиёга юборилгандилар. Бу ерда корейслар нафақат тирик қола билдилар, балки мустаҳкам оёққа туриб ҳам олдилар. Бугунги кунда Ўзбекистонда икки юз мингга яқин корейс истиқомат қилади, ўз адади бўйича улар дунёдаги тўртинчи корейс диаспорасини ташкил қиладилар. Уларнинг кўпчилиги кўчишдан кейин туғилганлар, аммо корейслар орасида узоқ ўтмишдаги фожеали воқеаларни эслайдиганлар ҳам бор.

Сўнгги манғит

30.07.2007 12:41 msk

Бугундан бошлаб тожик тарихчиси Камолудин Абдуллаевнинг нашрга тайёрланаётган Шинжондан Хуросонгача. 1917-1934 йилларда Ўрта Осиёдаги ҳижрат тарихи монографиясидан олинган тарихий очеркларни муштарийлар эътиборига ҳавола қиламиз. У Олимхон, Анвар Пошо ва Иброҳимбек ҳақидаги уч ҳикоядан ташкил топган. Бу туркум ҳар бир маданий халқ учун табиий ва зарур бўлган ўзига ва ўз ўтмишига ҳурмат анъаналарни тиклашга қаратилган. Муаллиф конкрет шахслар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиш орқали ХХ аср биринчи ўттиз йиллигидаги Ўрта Осиё тарихининг айрим саҳифаларини объектив равишда тасвирлашга ҳаракат қилган.

Ислом Каримов Тошкентнинг диний маркази бўлмиш Ҳаст Имом майдонини қайта қурди (фото)

Ислом Каримов Тошкентнинг диний маркази бўлмиш Ҳаст Имом майдонини қайта қурди (фото)

23.07.2007 01:27 msk

Давлат раҳбари шахсий ташаббусига кўра миллий мустақилликнинг навбатдаги юбилей санасига пойтахт кўчалари ва майдонларини кенг кўламда реконструкция қилиш Ўзбекистонда доимий анъанага айланиб қолди. Ўзбекистон мустақиллигининг ўн олти йиллигига Ҳазрати Имом майдони (уни Ҳаст Имом деб ҳам атайдилар) тубдан реконструкция қилинди. Бу ерда XVI-XIX асрларда қурилган маданий обидаларни таъмирлаш билан бир қаторда саноқли ойлар мобайнида жуда катта зиёрат масканлари ҳам барпо этилди.

Москванинг “Вокруг света” журнали юз йигирма йил аввал Фарғона водийси ҳақида нималарни ёзган эди

Москванинг “Вокруг света” журнали юз йигирма йил аввал Фарғона водийси ҳақида нималарни ёзган эди

10.07.2007 16:04 msk

1876 йили Қўқон хонлиги ҳудуди Россия империясига қўшиб олинганди. Жўғрофий журналларнинг москвалик ёки питерлик муштарийсига юз очган Фарғона водийсидаги янги мустамлака ерлари турли топишмоқлар ва ҳайрат учун кутилмаган сабабларни ўз қаърида яшириб ётарди. Биз томонимиздан нашр этилаётган, 1886 йилда “Вокруг света” журналида босилган мақола ўша пайтдаги Россияда узоқ Фарғона ҳақида қандай тасаввурлар бўлганини яққол намоён этади.

Нукус музейи: Давомли офат марказидаги санъат омбори

08.07.2007 23:52 msk

Картина
Рус санъати Шиндлери Игорь Витальевич Савицкий Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида тўқсон минг экспонатдан иборат коллекцияни қолдириб, 1984 йилнинг 27 июль куни Москвада вафот этган. Бу экспонатларнинг ярмидан кўпи 1910-1930 йилларда яшаб ижод қилган рус ва совет авангардчи рассомларининг ишларидир. Савицкий ҳар доим бу коллекцияни кўриш учун ҳатто Париждан ҳам одамлар келишларини таъкидларди. Худди шундай бўлди ҳам.

Ўзбек тўйлари: буюк қадриятми ёки кўп йиллик азоб-уқубат сабабими?

Ўзбек тўйлари: буюк қадриятми ёки кўп йиллик азоб-уқубат сабабими?

21.05.2007 18:57 msk

Ўзбеклар ўзларининг бошқаларга ўхшамаган миллий анъаналари ва урф-одатлари, шу жумладан, тўй маросимлари билан ҳақли равишда фахрланадилар. Ўзбек тўйларидаги асъаса-ю шукуҳга Ўзбекистондан анча олисда яшовчи кишилар ҳам ҳавасу ҳайрат билан қарайдилар. Бироқ сўнгги йилларда бу анъаналар хунук қиёфа касб эта бошлади, бу одатлар фақат ўзбек маданиятининг бетакрор ўзига хослигини эътиборсизлантирибгина қолмай, оддий одамлар турмушини азоб-уқубатга айлантириб юбораяпти. Мазкур муаммонинг пишиб етилгани Наманган вилоят телевидениесининг “Кўз тегмасин” ток-шоусида ҳам яққол намоён бўлди.

Тожикистон: Ҳойит зилзиласини ким махфийлаштирди?

Тожикистон: Ҳойит зилзиласини ким махфийлаштирди?

18.05.2007 18:34 msk

2007 йилнинг 27 апрель куни “Московские новости” газетаси 1949 йили шарқий Тожикистондаги Қоратегин водийсида содир бўлган ва Ҳойит қишлоғини ер билан яксон қилган “сирли зилзила” ҳақида ўз муштарийларига маълумот берган. Мақола муаллифи бўлмиш Виктор Чумаков қандайдир Денис Никитиндан мудҳиш сирни билиб олган: 1949 йилнинг 10 июль куни даҳшатли зилзила Сталинобод (ҳозирги Душанбе) шимолий-шарқидан тақрибан 190 километр нарида беш минг кишилик бир неча аҳоли пунктларини ер ютган. Аммо энг даҳшатлиси бу зилзиланинг ўзи эмас, балки унинг... махфийлаштирилганидир. Ўрта Осиёда яшовчи ҳар қандай кишини бу ҳол эсанкиратиб қўяди: “Буни қандай қилиб ими-жимида амалга ошириш мумкин ахир?” Тожикистонлик сейсмологларнинг Ҳойит зилзиласи юзасидан тадқиқотлари ҳақида кўпроқ билишни истаган кишилар “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг “Илмий клуб”ига кириб кўришлари мумкин. У ердан сиз бутун дунёга машҳур бўлган сейсмолог, Тожикистон Республикаси ФА академиги Собит Неғматуллаев томонидан лутфан тақдим этилган материалларни топасиз.

Дутор торларида табиат овози янграйди

02.05.2007 00:37 msk

Фарғона.Ру АА сурати
Тожикистонда шундай ривоят бор. Дуторни биринчи бўлиб машҳур овчи ва мусиқачи Қамбар бобо тут дарахтининг бир бўлагидан ясаган. Дастлаб у учта дутор ясаб, уларнинг ҳар бирини чалиб кўрган. Ҳар бири ҳар хил овоз чиқарганидан ҳайратланган. Улардан бири баргларнинг шивирлашига ўхшаш енгил оҳанг таратган бўлса, бошқаси тоғ акс-садосига ўхшаш янграган, учинчиси эса сувнинг жимирлашига ўхшаш овоз чиқарган. Шунда уста ёғочларни ҳар хил жойлардаги дарахтлардан олганини эслади. Бирини боғдаги, иккинчисини тоғ дарасидаги, учинчисини эса сой бўйидаги дарахтдан олган эди. Ҳар бир дарахт ўзининг атрофидаги товушларни жамлаган. Устага сув бўйида ўсган дарахтдан ясалган дуторнинг оҳанги кўпроқ ёқди ва у ерга юз йилдан кейин кесиб олишни васият қилиб, ёш тут новдасини экди.

Янги алифболар ва эски муаммолар

Янги алифболар ва эски муаммолар

25.04.2007 13:36 msk

Постсовет ҳудудида мустақил давлатларнинг тузилиши баробарида янги суверен давлатлардаги асосий миллатни ташкил этувчи халқлар миллий рамзиётининг тикланиши ва уларнинг тарихий анъаналарга қайтиши ҳам юз берди. Бу мураккаб жараённинг унсурларидан бири тил ислоҳоти бўлди, унинг узвий қисми эса “алифболаштириш” бўлиб ҳисобланади.

Сулаймон тоғидаги осма йўл: бизнесми ва ё таҳқирлашми?

27.02.2007 11:20 msk

В настоящее время паломники поднимаются к худжре Бабура по благоустроенным лестницам. Фото ИА Фергана.Ру
Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри марказида жойлашган Сулаймон тоғида осма йўл қурилиши Фарғона водийсида зиёратчилар томонидан энг мўътабар қадамжонинг тарихий ва руҳоний қимматини барбод қилиши мумкин. Маҳаллий расмийлар қадамжони фақат бойлик орттириш учун восита ўлароқ кўраётган бир пайтларида шаҳардаги фуқаролик жамияти вакиллари Ўшнинг энг асосий осори атиқасига дахл қилинмаслиги учун курашмоқчилар.

Бишкекда “Транзит – Жанубий қутб” халқаро кўргазмаси очилди

15.02.2007 20:12 msk

На фото: художник из Казахстана М.Нарымбетов собирает композицию ОШСКИЙ ПРОЕКТ
Қирғизистон Рассомлар Уюшмасининг катта кўргазмалар залида “Транзит – Жанубий қутб” замонавий санъат халқаро кўргазмаси очилди. Унда Марказий Осиё, Европа ва АҚШдан келган санъат усталари иштирок этдилар. Экспозиция перформанс, инсталляция, диалогли санъат, видео-арт ва фотография каби замонавий тасвирий санъатдаги энг янги йўналишларга бой. Рассомларнинг бу бадиий-тадқиқий лойиҳани яратишларига ҳаммага маълум бўлган муҳожирот билан боғлиқ бўлган ишсизлик, ижтимоий-иқтисодий истиқрорсизлик, қишлоқ жойларининг бўшаб қолаётгани, криминаллашув, киши савдоси каби муаммолар туртки бўлган.

Тошкент валийлари. V қисм. Чўпонота ва тупканинг тагидаги ерлар

12.02.2007 17:54 msk

Мавзолей Чапан-Ота. Фото ИА Фергана.Ру
Ислом динининг машҳур хизматчилари номи билан боғлиқ бўлган Тошкентдаги қадамжолар фақат шаҳар тарихий марказидаги меъморий обидалар орасидагина жойлашган эмас. Улар кўпроқ охирги эллик йил ичида ўрта аср шаҳрини қуршаб олган кўп қаватли биноларнинг қоқ ўртасида жойлашганлар. Замонавий мегаполис чеккалари кундалик турмушининг қадим давр афсоналари билан уйғунлашуви ўтган асрнинг 60-йилларида, шаҳар ташқарисидаги далалар ва боғлар ўрнида қад ростлаган Чилонзор мавзесида бетакрор муҳит барпо қилган. Бу ерда ҳар қадамда кундалик ташвишларга кўмилган кишиларнинг эътиборидан четда қолган, аммо халқ хотирасидан ўчиб кетмаган муқаддас тарих рамзлари ва топишмоқларига дуч келиш мумкин.

Россия: Кўп маданиятли таълим миллий чидамсизлик ва тафриқа муаммоларини ҳал қилиш йўлидир

09.02.2007 18:04 msk

Москва азалдан турли миллат, маданият ва дин вакиллари бўлмиш муҳожирларни ўзига жалб қилиб келган. Афсуски, бу жараён охирги йилларда жуда қийин кечмоқда. Россиянинг энг йирик мегаполисида миллатлараро муносабатлар муаммоси кейинги пайтларда жуда долзарблашди. Бу Москва давлат думасини “Москва шаҳридаги миллатлараро муносабатлар тўғрисида” ҳамда “Ирқий ва миллий камситишга қарши кураш тўғрисида” қонунларни ишлаб чиқиш билан шуғулланишга мажбур қилди.

Суҳбат Афлотуний: “Афлотун ҳақида ёзаяпман, Фома ҳақида эса жим турибман”

Суҳбат Афлотуний: “Афлотун ҳақида ёзаяпман, Фома ҳақида эса жим турибман”

01.02.2007 11:40 msk

2007 йилнинг 22 январь куни Москвадаги Пушкин номли Тасвирий санъат музейида Россиянинг санъат соҳасидаги “Триумф” мукофотини топшириш бўйича ўн бешинчи тантанали маросим бўлиб ўтди. Лойиҳанинг бадиий мувофиқлаштирувчиси, ёзувчи Зоя Богуславская кўра, “Триумф” мукофоти шуҳратнинг барча чегараларидан ўтиб бўлган кишиларга берилади. Бироқ мукофот жаҳон миқёсида машҳур бўлган санъат намояндаларигагина эмас, бошловчи санъаткорларга ҳам топширилади. Бу йил ёш “триумфчилар” сони ўн тўққиз кишига етди. Улардан бири адабиёт ихлосмандларига Суҳбат Афлотуний тахаллуси билан яхши таниш бўлган тошкентлик Евгений Абдуллаевдир.

Тошкент валийлари. V қисм. Муқаддас Қалдирғоч ва мустақилликнинг чорак асри

30.01.2007 14:15 msk

XVIII аср ўрталарига келиб Тошкент бинолар ва аҳоли сони жиҳатдан Марказий Осиёдаги Самарқанду Бухородан қолишмайдиган энг катта савдо ва ҳунармандчилик шаҳарларидан бирига айланганди. 1000 йиллар аввал Яҳё ибн Асад томонидан асос солинган Эски Жўвадаги тепаликда жойлашмиш қароргоҳ атрофида боғ-роғларга бурканган шаҳар маҳаллалари қад ростлашда давом этарди. Муҳим савдо йўллари чорраҳасида жойлашган шаҳар яхлит девор билан ўралган бўлиб, ўн бешта дарвозаси бўлган. Аммо шаҳарликлар турмуши аввалгидек нотинчлигича қолаётганди.

Ўзбекистон пойтахтида икки арт-лойиҳа иш бошлайди

30.01.2007 10:46 msk

Ўзбекистон пойтахтида бирин-кетин икки арт лойиҳа иш бошлайдиган бўлди. 30 январь куни Тошкент Фотография уйида “Южний почтовий” дея номланган кўргазма очилади. Бу лойиҳа фото ва видое-арт йўналишида ишлаётган француз санъаткорлари билан биргаликда амалга оширилмоқда. Биринчи февраль куни эса Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида бошқа бир қўшма арт-лойиҳа - "Констелляция. Постскриптум” кўргазмаси очилади. Унда келажакда тўла ҳажмда амалга оширилиши мумкин бўлган тахайюлдаги инсталляциялар намойиш этилади.

Нурота-Қизилқум биомуҳит резерватининг барпо қилиниши БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги энг яхши лойиҳаси ўлароқ тан олинган

29.01.2007 16:12 msk

Резерват ҳудудини кичрайтирилган Марказий Осиё дейиш мумкин, унда чўл, дашт, тоғлар, чучук ва шўр сувли кўллар бор. Ҳудуд фақат наботот олами билангина ўзига хос бўлиб қолмай, биологик турларга бойлиги билан ҳам уникалдир. Бу ер Халқаро ва Миллий Қизил китобга киритилмиш Северцов қўйларининг кичикроқ подаси сақланиб қолган ягона жойдир.

Тарихий саводсизликни битириш. Александр Бёрнс – “компасли савдогар”

24.01.2007 14:21 msk

А.Бёрнс
XVIII аср охирлари XIX аср бошларида Марказий Осиё европалик тадқиқотчиларнинг олий мақсади эди. Бухоро, Хива ва Қўқон хонлари ўз чегараларининг дахлсизлигини ажнабий насронийлардан қаттиқ ҳимоя қилардилар. Уларнинг кўпчилиги бу йўлда қурбон бўлардилар. Айнан шунинг учун ҳам Марказий Осиёни тадқиқ этилиши тарихида бу минтақага илмий мақсадлар билан кириб келган, аммо ўзларининг асл мақсадларини яширган саёҳатчилар номлари қолган. Улардан бири инглиз Александр Бёрнс 1831-1836 йилларда арман савдогари қиёфасида Афғонистон ва Марказий Осиёда бўлган.

Тошкент валийлари. IV қисм. Шайх Хованд Тоҳур ва Хожа Аҳрор

19.01.2007 16:10 msk

Фото Фергана.Ру
Тошкент валийларининг ичида энг эътиборлиларидан бири бўлган Шайх Хованд Тоҳур ХIII аср охирларида Боғистон тоғли қишлоғида Муҳаммад алайҳиссалом авлодлари хонадонида дунёга келди. Отаси машҳур шайх Умар Валий Боғистонийнинг насаби Ҳазрати Умар (р.а.) га тақаларди. У ёшлигида дарвиш бўлиб, сўфий Ҳасан Булғорийдан таълим олган. Йигирмага яқин зоҳид сафдошлари билан бирга Умар Валий кўп йиллик сайру саёҳатлардан кейин овлоқ тоғ водийсига келиб ўрнашган, ўшандан буён ўзининг Чорвоқ деб аталган қадим номини сақлаб қолган бу жойлар Боғистон эшонлари мулкига айланган. Ҳозирги кунда бу водий Чорвоқ сув омборининг ҳавзасига айланган, аммо ундаги қадамжолар қарийб қадимдагидай сақланган.

Хоразмда миллион йиллик дарахт топилди

18.01.2007 14:36 msk

Фото Фергана.Ру
Хоразм вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Урганчдаги “Олтин мерос” халқаро хайрия жамғармаси бўлимининг музейи яқинда уникал ёки, маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, сенсацион экспонат билан бойиди. Бу топилдиқ тошга айланган дарахтнинг йирик бўлаги бўлиб, мутахассисларнинг дастлабки баҳоларига кўра, унинг ёши юз минг йилдан миллион йилгача бўлиши мумкин.

Фарғонада риштонлик машҳур кулолнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Фарғонада риштонлик машҳур кулолнинг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

10.01.2007 20:43 msk

Фарғонадаги машҳур “Браво” арт-кафесида кулолчилик ишлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмага риштонлик энг иқтидорли усталардан бири Рустам Усмонов устахонасининг 34 лагани қўйилган. Кўргазма “Мовий осмон ва сариқ тупроқ” дея ном олди.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА