04:28 msk, 24 Апрель 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Фарғона водийси

Павлов уйининг ҳимоячиси ўзбекистонлик Камолжон Турғунов: “Мен волгоградликларни ўз халқим деб биламан”

Павлов уйининг ҳимоячиси ўзбекистонлик Камолжон Турғунов: “Мен волгоградликларни ўз халқим деб биламан”

04.02.2013 09:07 msk

2013 йил 2 февраль куни Улуғ Ватан урушининг энг асосий тўқнашуви – тарихий Сталинград жанги тугаганига 70 йил тўлди. Ўша жанг Волга дарёси соҳилида тўпланган фашистларнинг йирик лашкарини тор-мор этиш билан якунланган эди. Афсонавий Сталинградда (ҳозирги номи - Волгоград) тилларда достон бўлиб кетган Павлов уйи бор. Бу уйни турли миллат вакилларидан иборат йигирмата совет аскарлари бир неча ой давомида ҳимоя қилдилар. Бугунги кунда Павлов уйи қаҳрамонларидан фақат бир киши ҳаёт бўлиб, унинг исми Камолжон ота Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида истиқомат қиладилар. “Фарғона.Ру” отахоннинг ҳузурида меҳмон бўлиб қайтди.

Узбекистан: “Сўхга фақат ўлигингиз ўтади”

Узбекистан: “Сўхга фақат ўлигингиз ўтади”

24.01.2013 17:37 msk

Фарғона водийсида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ёпилган бир пайтда икки республика аҳолиси юзага келган вазиятда “ бошга тушган савдо – кетга тушган новда” қабилида иш тутиб, қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳамда кундалик муаммоларни ҳал қилишга мажбур бўлаяпти. Озиқ-овқат таъминотида, савдо ва маросимларни адо этишда муаммолар мавжд бўлиб, қамал ҳолатида уларни қандай ҳал қилинаётгани ҳақида сайтимиз ўқувчилари ҳикоя қилаяптилар. Маълум бўлишича, давлатлар ўртасида ҳар қандай юқори даражада ҳар қанча ихтилофлар бўлмасин, маҳаллий ҳокимият идоралари, чегарачилар ва тадбиркорлар энг экстремал шароитларда ҳам ўзаро осонгина келиша олаяптилар. Сўнгги йигирма йил давомида чегараолди ҳудудларда ҳар қандай сиёсий конъюктурага қарамай, одамлар ўз мақсадларига эришишни ўрганиб олдилар...

“Ўзбекча пляж” ёҳуд Шифобахш қум сайли

“Ўзбекча пляж” ёҳуд Шифобахш қум сайли

02.12.2011 15:02 msk

Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида, Қўқондан Наманганга қараб кетган йўлда Бўстонбува қишлоғи бор (рус тилидаги саҳифада муаллиф адашиб бу қишлоқни Наманган вилоятида деб ёзган). Бу ерда ҳар йили август ойининг охирида анъанавий қум сайли бўлиб ўтади. Минглаб одамлар дардларига даво излаб бу ерга келадилар ва иссиқ қумга кўмилаб ётадилар.

Ўзбекистон чегарачилари 2011 йил июнь ойида Фарғона вилоятида 13 кишини отиб ўлдирдилар

Ўзбекистон чегарачилари 2011 йил июнь ойида Фарғона вилоятида 13 кишини отиб ўлдирдилар

23.06.2011 20:22 msk

Ўзбекистон расмийларининг Қирғизистондан олиб кирилаётган Хитой молларини контрабандасига қарши кураши сўнгги ўн йилга етмаган вақт давомида самарасиз қолмоқда. Фарғона вилоятида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси бўйлаб чуқур ва кенг зовурлар қазилгани, юзлаб километрларга тиканли сим тортилгани камлик қилганга ўхшаяпти. Қашшоқликда кун кўраётган аҳоли қандай қилиб бўлса-да тирикчилигини ўтказиш илинжида қўшни республикага мева ва сабзавотлар олиб чиқишга ва қайтишда эса қуруқ келмай, хитой молларини олиб келишга уринмоқда. Аммо шу кунларда қоп кўтариб чегарадан ўтаётган ўзбек фуқаросининг ўзбекистонлик чегарачи ўқидан ўлиб кетиши ҳеч гап бўлмай қолди.

Чўлу-биёбонга айланган Сулаймонтоғ (фото)

07.09.2010 20:00 msk

2010 йил 6 сентябрь. Ўш шаҳридаги машҳур Сулаймонтоғ ҳеч қачон бунчалик кимсасиз саҳрога айланмаган эди. Мана уч ой бўлибдики, унинг ён бағридан ҳеч ким – на ўшликлар ва на шаҳар меҳмонлари кўтариладилар...

Қирғизистондаги воқеалар: Андижонча кўз қараш

21.07.2010 09:31 msk

В Андижане
Қирғизистон жанубидаги қонли хунрезликлар ўзбекларга ҳам қирғизларга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Тафсилотларнинг аксарияти шу чоққача аниқ эмас, уларнинг кўпи савол остида. Ахборот етишмагани боис турли миш-мишлар туғилмоқда. “Фарғона.Ру” мухбири Андижонда бўлиб, маҳаллий аҳоли билан қўшни мамлакатда ўзбек билан қирғиз бир-бирини шавқатсиз равишда қираётган пайтда аслида нималар бўлганини билишга уринди.

Уч ривоят. Июнь воқеаларига “қирғизча” кўз қараш

Уч ривоят. Июнь воқеаларига “қирғизча” кўз қараш

15.07.2010 20:26 msk

Қирғизистон жанубида июнь кунлари содир бўлган фожеавий воқеаларнинг тўлиқ манзарасини тузиш учун “Фарғона.Ру” барча гувоҳларни: қирғиз ва ўзбекларни сўроққа тутаяпти. Ҳозирча халқаро экспертларни жалб этиб мустақил текширув бошлангани йўқ, ҳалок бўлганларнинг, ярадорларнинг, зўрланганларнинг ва калтакланганларнинг аниқ сони йўқ. Уларнинг қайси миллатга мансублиги борасида ҳам маълумотлар йўқ. Бироқ бугунги кунда тирик одамларнинг ҳикоясини тинглаш, уларни оҳангига эътибор қаратиш ва солиштириш йўли билан бўлиб ўтган ҳодисалар бўйича ўз тасавуримизни барпо этишимиз лозим. Бугун “Фарҳона.Ру” қирғиз миллатига мансуб июнь ойидаги воқеа шоҳидларининг сўзлаб берган ҳикояларини чоп этмоқда.

Голландиядаги “Трау” газетаси мухбири Хирт Куркамп: “Ўшдаги вайрон этилган уйларнинг 90 фоизи ўзбекларга қарашли”

08.07.2010 18:41 msk

Голландиядаги “Трау” газетасининг Москвадаги мухбири Хирт Куркамп Қирғизистонга сафаридан қайтиб келганидан сўнг республика жанубида кўрган нарсалари ҳақида “Фарғона.Ру” агентлигига сўзлаб берди.

Қирғизистон: “Жалолободда мафия бошлиқ”

Қирғизистон: “Жалолободда мафия бошлиқ”

06.07.2010 21:26 msk

Муҳаммадқодир Қорабаев – Жалолобод вилояти Бозорқўрғон тумани маркази ўзбек жамоаси етакчиларидан бири саналади. Бу ердаги аҳолининг аксариятини ўзбеклар ташкил этади. Бир неча йил давомида у Абдулҳамид Чўлпон номидаги Ўзбек маданий марказга раҳбарлик қилган. Ўшдаги хунерезликлардан сўнг у аёлларни ва болаларни Бозорқўрғондан Ўзбекистонга кўчиришда фаол иштирок этган. Бугун у “Фарғона.Ру” агентлигига бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ўз билганларини айтиб берди.

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги отишмалар

15.06.2009 07:46 msk

Фарғона водийсининг Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги вазият кундан-кунга таранглашиб бормоқда. Уч кун аввал ўлдирилган Улуғбек Усмановнинг жасади шу чоққача яқинларига қайтарилгани йўқ. Қирғизистон фуқаролари қаттиқ ғазабда ва мамлакат раҳбарларига мурожаат қилиб қўшни давлат чегарачиларига нисбатан чора кўришни сўрамоқчилар. Баъзи қирғизистонлик экспертлар можароларнинг авжига чиқишини Қирғизистоннинг Ўзбекистон манфаатларини ҳисобга олмаган ҳолда гидроэлектростанциялар қуриш нияти билан боғламоқдалар. Ўзбекистонлик сиёсатшунослар эса можароларнинг кучайишини миллий хавфсизлик хизматларининг режага асосан амалга оширилган ишлари натижаси ўлароқ баҳоламоқдалар.

Ўбекистон Ислом ҳаракатидан сўнг. Фарғона водийсига қайтиш – реваншнинг бошланишими ёки мавзу ниҳояси?

29.05.2009 20:56 msk

Тахир Юлдашев
Андижон вилоятидаги ҳудкушларнинг портлашлари ҳамда махсус хизмат ходимларига ҳужумлар бир қатор фаразларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Уларнинг орасида конспирологик шарҳларга ҳам ўрин топилди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг эксперти Санобар Шерматовага кўра, Фарғона водийсида диний радикалларнинг реваншини кутишдан маъно йўқ. Аммо Исломий ҳаракатининг тарафдорлари нишон сифатида ҳуқуқ-тартибот идораларини танладилар ва бу соҳада уларнинг қўлларидан анча нарса келади.

Ўзбекистон: Мустақиллик байрами – милиция ва чегарачилар учун қўшимча даромад манбаи

Ўзбекистон: Мустақиллик байрами – милиция ва чегарачилар учун қўшимча даромад манбаи

05.09.2008 10:15 msk

Ўзбекистоннинг энг асосий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан мамлакатда ҳар йили қатъий “хавфсизлик чоралари” киритилади. Куни-кеча республикада ўтган тантаналарда нафақат маддоҳ нотиқларнинг нутқлари ва майдонлардаги рақсларни, балки мамлакат махсус хизматларининг ишларини кучайтирилишини қайд этиш мумкин. Аслида-ку, елкасига погон таққан одамларнинг хўжакўрсинга фаоллашуви фақат ўз хамёнларини қаппайтиришга қаратилганди, холос.

Ўзбекистон: Фарғона Болалар уйи тарбияланувчиси мутахассислар ёрдамига муҳтож

Ўзбекистон: Фарғона Болалар уйи тарбияланувчиси мутахассислар ёрдамига муҳтож

16.05.2008 13:19 msk

Болалар уйига болалар турли сабабларга кўра келиб тушадилар. Кимнидир бу ерга вақтинча, онаси касалдан тузалгунча ёки моддий тарафдан ўнглангунича жойлаштирадилар. Кимдир етим қолган ёки ота-онаси учун кераксиз бўлиб қолган. Фарғона Болалар уйига яқинда келиб қолган чақалоқ оиласида узоқ вақт давомида кутилган биринчи фарзанд бўлган. Аммо унинг туғилиши оилавий фожеага айланди. “Ташқи кўринишдан, ижтимоий ҳам аҳлоқий жиҳатдан беками-кўст бўлган оилада қўлсиз ва оёқсиз чақалоқ туғилди. Чақалоқнинг тирсагидан икки қўли ва тиззасидан икки оёғи йўқ”, - дейди Domrebenka-fg.ru сайтининг саҳифасида Фарғона Болалар уйининг бош шифокори Р.Давидбаева.

Ўзбекистон: Кўчмас мулкга бўлган талаб таклифга нисбатан анча катта

09.04.2008 05:31 msk

Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг нархи кўтарилишда давом этмоқда. Норасмий маълумотларга кўра, икки йил аввал Андижонда бир хонали квартира бир ярим-икки минг долларга сотилган бўлса, ҳозир унинг нархи саккиз-ўн минг долларга чиқиб қолган. Тошкентда турар-жой нархи сўнгги икки йил ичида деярли икки баробарига кўтарилди. Экспертларга кўра, кўчмас мулк нархининг ошишига меҳнат муҳожирларининг даромадлари катта таъсир кўрсатмоқда. Россиядан ватанига қайтган маҳаллий гастарбайтерлар пулларига ўлмас мол сифатида кўчмас мулк сотиб олмоқдалар.

Марказий Осиё чегараларини бошқариш Евроиттифоқ кўмагида амалга оширилади

09.10.2007 22:07 msk

Қирғизистон пойтахтида Марказий Осиё чегара хавфсизлиги бўйича ташаббус консорциуми (КАБСИ) учрашуви бўлиб ўтди. Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон каби минтақа мамлакатларининг делегациялари иштирокида ўтган мазкур учрашувда чегараларни бошқариш, уларни мустаҳкамлаш, банг моддалари трафигига қарши кураш муаммолари, Марказий Осиё чегараолди ҳудудларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Қирғизистон жанубида мусулмонча кийиниб юриш туфайли ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасидаги зиддият давом этмоқда

Қирғизистон жанубида мусулмонча кийиниб юриш туфайли ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасидаги зиддият давом этмоқда

22.09.2007 15:55 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги аёллар учун сатри аврат бўлган ҳижоб мавзусига яна қайтади. Бизнинг янги фотолавҳамиз Қирғизистоннинг “жанубий пойтахт”и бўлмиш Ўш шаҳридан тайёрланган. Бир неча йилдирки, Ислом динига эътиқод қилувчи мактаб ўқувчиларининг рўмол ўраб юриши муаммоси ҳар янги ўқув йили бошланишида яна долзарблашиб қолади. Аммо бу сафар мактаб биносида рўмол ўраб юришни таъқиқлаш, афтидан, расмий таъқиққа айланадиган кўринади, чунки бу нарса, мактаб директорларига кўра, мактабнинг янги низомида кўзда тутилган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида виза тартибининг бекор қилингани Шоҳимардон анклавидаги турмушни жонлантирди (фото)

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида виза тартибининг бекор қилингани Шоҳимардон анклавидаги турмушни жонлантирди (фото)

29.08.2007 17:15 msk

Табиий офатлар ва сиёсий сабаблар туфайли юзага келган ўн йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик юзлаб зиёратчилар ва сайёҳлар яна Ўзбекистоннинг кичкинагина Шоҳимардон анклави ёнида жойлашган Қурбонкўлга интила бошладилар. Бу ер қачонлардир СССРнинг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган, аммо 90-йилларда қарийб “таъқиқланган ҳудуд”га айланганди.

Қирғизистон таълим вазирлиги қарори ўқитувчиларнинг иш ташлашига сабаб бўлиши мумкин

23.08.2007 21:50 msk

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги ўқитувчилар бонг урмоқдалар. Янги ўқув йили арафасида улар ўқиш ўзбек ва тожик тилларида олиб бориладиган мактабларда она тили ва адабиёти дарслари қирғиз тили соатлари фойдасига кескин қисқартирилганидан хабар топдилар.

“Фарғона.Ру” АА манбаси: “Андижон вилояти собиқ ҳокимининг ўғли Россияда қўлга олинган ва Ўзбекистонга топширилган”

01.08.2007 14:35 msk

Халқ орасида “Шаҳзода” лақаби билан таниқлироқ бўлган Улуғбек Обидовга нисбатан унинг отаси, Ўзбекистон Қаҳрамони Қобилжон Обидов Андижон вилоят ҳокими лавозимидан бўшатилиши биланоқ қидирув эълон қилинганди. Улуғбекнинг ушлангани ҳақида расман ҳеч қандай хабар тарқатилмаяпти. Бироқ унинг фотосуратлари қидирилаётган жиноятчилар ҳақидаги эълон тахтасидан йўқолиб қолганига анча бўлгани диққатга сазовордир.

Фарғонадаги губернаторлар учрашуви: маҳаллий миқёсда давлатлараро диалог юритишга журъатсиз уриниш

Фарғонадаги губернаторлар учрашуви: маҳаллий миқёсда давлатлараро диалог юритишга журъатсиз уриниш

20.07.2007 20:56 msk

Фарғона водийсидаги олти вилоят раҳбарларининг яқиндаги учрашуви “бахтли” санада – еттинчи йил еттинчи ойининг еттинчи куни бўлиб ўтди, бунақаси юз йилда бир марта бўлади. Аммо тугал бахт учун яна битта “еттилик” етишмади: учрашувда Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари иштирок этмади. Шунга қарамай, “Фарғона.Ру” аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг олти вилояти раҳбарлари ўзларининг норасмий “Фарғона” саммитини ташкил этишга қарор қилдилар. Мазкур саммит давларлараро муносабатлар шакли ўлароқ нечоғли қимматли ва ўзида нимани акс эттиради?

Қирғизистонда ёнғоқ ҳурлари: Ўн йилга чўзилган соя билан жанг

09.05.2007 22:20 msk

Ёнғоқ ҳури – дарахт танасининг остки қисмида пайдо бўладиган ўсимта бўлиб, унинг вазни 2-3 тоннагача етади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳур дарахт танасидаги бактериологик касалликлар натижасида пайдо бўлади. Бироқ маҳаллий аҳоли ёнғоқ ҳурларини касаллик эмас, тирик тана деб ҳисоблайди. Ёнғоқ ҳури 80-100 йил давомида шаклланади ва дарахтнинг ҳосилдорлигига зарар етказмайди. Ёнғоқ ҳури ва томири (тўнкаси) мебеллар, сувенирлар, паркет, мебель саноатида ишлатилувчи шпонлар, қурол қўндоғи ва бошқаларни тайёрлашда жуда ноёб хомашё ҳисобланади.

Мойлисой: Тириклар мозори

06.05.2007 22:42 msk

Мойлисойдаги ахлатхона
Мойлисой шаҳрининг тоза ва яшил кўчалари яланғоч, қуёшда куйган адирлар фонида яққол кўзга ташланади. Икки ёки уч қаватли уйлар бу манзарага кўринишдан Қирғизистоннинг жанубидаги тор водийда жойлашган совет шаҳрига ўхшамаган бир бошқачаликни бахш этади. Қачонлардир Мойлисой шаҳри аҳолисининг асосий қисмини бу ерларга уран рудасини ишлаб чиқариш учун келган татарлар, руслар ва немислар ташкил қиларди. Айнан немисга хос тартиблилик бу шаҳарнинг ҳозирги вайроналик ва инқилобий бесаранжонликлар вақтида ҳам яхшигина кўринишига сабаб бўлаётган бўлса керак. Бу ерда буюк империя ҳақидаги ёрқин хотиралар жонланади. Яқин-яқингача Мойлисой аллақачон ўтиб кетган социализмнинг бир оролчаси ҳисобланарди.

Андижон фермерлари бош вазир томонидан ўтказилаётган селектор йиғилишларни писанд қилмаяптилар

03.05.2007 11:22 msk

Турли хил йиғилишлар билан фермерларнинг жонларига тегишди. Бош вазир томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган селектор йиғилишлар кечагина колхозчи бўлиб юрган фермерлар учун шунчаки кераксиз бир ишга ўхшаб қолди. Далада баҳор ишлари айни қизиган бир пайтда фермерларни турли хил йиғилишларга чақириб, уларга белкуракни қандай ушлашни ўргатмоқдалар.

Фарғона вилоят ўлкашунослик музейида риштонлик ёш кулоллар кўргазмаси очилди

23.04.2007 11:42 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Жаҳон кулолчилигида Ўзбекистоннинг Риштонидан бўлган усталар энг муносиб ўринлардан бирини эгаллайди. Бу ерлик усталар томонидан ясалган кўзалар, лаганлар, гултуваклар, ўйинчоқлар ва бошқа турли-туман буюмлар бутун дунёни ҳайратга солади. Бу ишдан ёшлар ҳам четда қолаётганлари йўқ, бунга шу кунларда Фарғона вилоят ўлкашунослик музейида очилган риштонлик ёш кулоллар кўргазмаси далил бўла олади.

Қирғиз инқилобининг қурилиши чўзилиб кетган ёдгорлиги

Қирғиз инқилобининг қурилиши чўзилиб кетган ёдгорлиги

27.03.2007 15:48 msk

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида “лола инқилоби” икки йиллигини тантанали нишонлашнинг имкони бўлмади. Вилоят маъмурияти биноси ёнидаги майдонда Инқилоб ёдгорлигининг очилиши бу тантаналарнинг чўққиси бўлиши керак эди. Бироқ ёдгорликни қуриб битказишга улгурмадилар.

Қирғизистон: Ўшда инқилоб байрами зиддиятларсиз ўтмади

24.03.2007 17:25 msk

Ўшда март инқилобининг икки йиллик байрами зиддият билан бошланди. Расмийлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2005 йил март ойида бўлиб ўтган “лола инқилоби” юбилейини нишонлаш учун марказий майдонга йиғилган халққа тўсқинлик қилишга ва ҳаммани тадбир учун барча нарса тахт қилиб қўйилган марказий ўйингоҳга йўналтиришга уриндилар. Бироқ одамлар майдонда қолишни истадилар. “Биз 2005 йилнинг мартида худди шу ерда инқилоб қилганмиз, ўйингоҳдаги байрам эса бошқа”, - уларнинг асосий далиллари шу эди.

Фарғона водийси: Қашшоқлик ёшлар орасида радикаллашувни кучайтираяпти

12.03.2007 12:54 msk

Фарғона водийсидаги ёшлар орасида ишсизлик омили радиккаллашув ва жиноятчиликнинг ошиши учун қулай заминдир. IRINnews.org сайтида чоп қилинган “Kyrgyzstan: Youth poverty fuels radicalism” мақоласи ана шу мавзуга бағишланган. Қуйида мақоланинг тўла таржимаси сизнинг эътиборингизга ҳавола этилади.

Қирғизистон жанубида миллатлараро жабҳада вазият таранг бўлган ҳудудлар бор

26.02.2007 16:40 msk

Ўшда “Қирғизистон жанубидаги этник жабҳа: муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини қидириш” давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган кишиларга кўра, мамлакат миллий сиёсати жар солинаётган демократик қадриятларга зид ўлароқ, узоқ вақт моҳиятан Қирғизистонни моноэтник жамиятга айлантиришга йўналтирилган, шу туфайли у ўз фуқароларининг этник тараққиёт борасидаги ҳуқуқларини номигагина намойиш қилаётган типик этнократик давлатга айланган.

Андижонда диний чекловлар кучайтирилмоқда

28.11.2006 15:51 msk

74 ёшли Раҳмонжон тоға Андижон шаҳрида яшайди. У, икки йилдирки, касаллик туфайли тўшакка михланиб қолган. Уйи масжиднинг орқа томонида бўлишига қарамай тенгқурлари қатори намозга чиқа олмаётганидан ўксинади. Бироқ синфдоши Турсунбой ота азон чақириши билан ўтирган жойида таяммум олиб, ибодатини адо этишни канда қилмайди. Яқиндан буён Раҳмонжон тоға масжиддан азон товушини эшитмайди.

Андижонда ун ва ўсимлик ёғининг нархи кўтарилди

28.11.2006 02:24 msk

- Биржадан маҳсулот сотиб олган одам уни белгиланган баҳода чакана сотувга чиқариши керак. - дейди харидор А. Зиёдов. - Афсуски бундайлар бармоқ билан санарли. Кўпчилик йўл кира қимматлигини баҳона қилиб, олинган ун ёки ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчи корхона атрофидаёқ улгуржи сотиб юбормоқда. Натижада маҳсулот қўлдан-қўлга ўтиб, воситачилар кўпайиб, нарх кўтарилиб кетмоқда.

Саламат Аламанов: Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара ғалвирни эслатади

Саламат Аламанов: Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегара ғалвирни эслатади

27.11.2006 23:26 msk

Марказий Осиё ҳудудидаги чегара масалалари бўйича Саламат Аламановдан кўра салоҳиятлироқ экспертни топиш мумкин бўлмаса керак. У Иттифоқ тарқалганидан бери Қирғизистоннинг Марказий Осиё билан бўлган чегараларини белгилаш масалалари билан шуғулланиш асносида бу чегараларни бўйигаю энига кезиб чиққан. С. Аламанов Қирғизистон ҳукумати қошидаги давлатлараро чегара масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўлимини ушбу тузилма ташкил этилган пайтдан бошлаб бошқариб келади. Бунга қўшимча равишда у давлат чегарасини делимитациялаш ва демаркациялаш бўйича Қирғизистон-Ўзбекистон ҳукуматлараро комиссиясининг Қирғизистон томонидан раҳбари бўлиб ҳам ҳисобланади. Бугун Саламат Аламанов “Фарғона.Ру” АА саволларига жавоб беради.

Қирғизистон: Мамлакатнинг иқтисодий қолоқлиги чегарачилар қўлини боғлаяпти ва чегараларда янги муаммоларни туғдирмоқда

20.11.2006 15:02 msk

Марказий Осиёда қачонлардир “демократия оролчаси” сифатида шуҳрат тутган мамлакатнинг иқтисодий қолоқлиги фақат чегара ва чегараолди муаммоларини ҳал қилишга ҳалақит берибгина қолмай, мазкур жабҳада янги мушкилотларнинг туғилишига сабаб бўлаяпти. Бу тезис 18 ноябрь куни Жалолободда бўлиб ўтган “Қирғизистон жанубидаги чегара ва чегараолди муаммоларини баҳолаш” мавзусидаги давра суҳбати иштирокчиларининг асосий урғуси бўлди.

Андижонда азаларда гўяндалар хизматидан фойдаланиш урф бўлмоқда

13.11.2006 13:47 msk

Кейинги пайтларда унутилган анъана (ёки урф-одатми?) бўлган гўяндаликнинг яна урфга кириши одамлар орасида қарама-қарши фикрларга сабаб бўляпти. Кимдир Исломни яхши билган уламолар таъқиб ва тазйиққа учрагач, гўяндалар пайдо бўлди деса, яна кимдир ёлланма йиғловчиларни керакли одамлар деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон парламенти комиссияси Андижон воқеаларини текшириш ишини якунлади

30.10.2006 14:27 msk

Норасмий манбаларнинг хабар беришларича, шу кунларда 2005 йилнинг май ойида Андижонда содир бўлган воқеаларни текширувдан ўтказиш юзасидан тузилган парламент комиссияси ўз ишини якунлаган ва бу ҳақдаги ҳисоботни Ўзбекистон парламентига топширган. Бу воқеа мутлақо махфийлик пардасига ўралганди: бу ҳақда бирорта мансабдор шахс, бирорта депутат, бирорта оммавий ахборот воситаси лом-мим демади.

Қирғизистон: Бакиевни ватанида қўллаяптилар, аммо ўта кўнгилчанглиги учун ундан ўпкаламоқдалар

Қирғизистон: Бакиевни ватанида қўллаяптилар, аммо ўта кўнгилчанглиги учун ундан ўпкаламоқдалар

26.10.2006 16:35 msk

Кеча, 25 октябрь куни Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевнинг Жалолобод вилоятига иш сафари бўлиб ўтди. Мамлакат президенти ўз ватанида вилоят аҳли билан бир неча учрашувлар ўтказди ва қатор корхоналарга ташриф буюрди. Бу учрашувларда парламентнинг тарқатиб юборилиши, ҳукумат истеъфоси ҳақидаги масалалар ва жамиятни қизиқтирган бошқа мавзулар тилга олинди.

“Тинчлик водийси” НҲТ тармоғи вакиллари ўз фаолиятлари нотўғри талқин қилинаётгани ҳақида билдирмоқдалар

25.10.2006 09:42 msk

Яқинда Ўзбекистон минтақавий сиёсат жамғармасининг экспертларидан бири Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қатор ноҳукумат ташкилотларини халқаро экстремистик ташкилотларга истихборат (разведка) характеридаги маълумот йиғишда кўмаклашаётганликда айблаганди. Бироқ НҲТ вакилларининг ўзлари улар фаолиятини бу каби талқин этилишига қарши эътироз билдирадилар.

Қирғизистон: Ўш шаҳри аҳолиси Ойбек Олимжонов ўлими тўғрисидаги ишнинг тергов қилинишига президент Қ. Бакиевнинг шахсан аралашишини сўрамоқдалар

18.10.2006 18:03 msk

17 октябрь куни Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида Ўш шаҳри ва Ўш вилояти аҳолисининг ўзбек жамоатчилиги лидери ва шаҳар кенгаши депутати Ойбек Олимжонов ўлимига бағишланган йиғилиш бўлди. Учрашув натижаларига кўра мамлакат президенти Қурмонбек Бакиевга мурожаатнома қабул қилинди.

Қирғизистон президенти Бакиевнинг Ватани тинчимаяпти, пойтахтда эса мухолифат унинг истеъфосини талаб қилмоқда

Қирғизистон президенти Бакиевнинг Ватани тинчимаяпти, пойтахтда эса мухолифат унинг истеъфосини талаб қилмоқда

08.10.2006 17:50 msk

Қирғизистон президентининг ватани бўлган Жалолобод яна осойишта эмас. Аниқроғи, осойишталик жалолободликларнинг анчадан бери тушларига ҳам кирмай қўйган. 5 октябрь куни мамлакат ахборот сайтлари бутун дунёга ҳуқуқ-тартибот органлари биносига навбатдаги маротаба ҳужум қилинганлиги ҳақида хабар тарқатдилар. Бу сафар олтмиш нафарга яқин пикетчилар гуруҳи вилоят прокуратураси ҳудудига бостириб кирганлар. Прокуратура биносида эшик синдирилиб, ойналар пачоқланган. Воқеа жойига Жалолобод вилоят ИИБ махсус бўлинмаси зудлик билан етиб келган. Келган милиция ходимларининг сони пикетчилар миқдори билан тенг бўлган. Вазиятни ўз назорати остига олган ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари билан музокаралардан кейин пикетчилар прокуратура биносини тинчгина тарк этганлар, аммо навбатдаги ҳужум объекти солиқ полицияси биноси бўлишини билдирганлар.

Талдиқ довони: Буюк ипак йўли бугун ва эртага

Талдиқ довони: Буюк ипак йўли бугун ва эртага

25.09.2006 08:28 msk

Ўш шаҳридан Талдиқ довонигача бўлган автомобиль йўлини замонавий магистрал йўл деб аташ қийин. У кўпроқ қишлоқнинг ўнқир-чўнқир йўлларини эслатади. Аммо бу транспорт артерияси Марказий Осиёдаги аҳоли энг кўп истиқомат қиладиган Фарғона водийсини қадимдан Қашқар ва Хитойга йўл ўтган, бугунги кунгача ўзининг аввалги ҳолатини йўқотмаган Олой водийси билан боғлайди. Ўшдан Талдиқ довонигача бўлган йўлда одамни чўчитадиган мўъжизалар рўй бериб боради. Инсон тахайюли яратишга ожиз бўлган тўғри геометрик шаклли турфаранг қоялар. Остларидаги булоқ сувларидан тўйинган шаффоф тоғ ботқоқликлари. Шифобахш ва қайноқ булоқлар. Уч томони жарлик билан ўралган, ҳалигача қўй подаларини ҳайдаб чиқиладиган Тошқур ясситоғлиги чўққиси. Ўз мозорлари ва миноралари билан гўё вақт оралаб аввалги асрлардан бизнинг кунларга тушиб қолган ғайриоддий Гулча шаҳри ва ҳ.

Сирдарё соллари Фарғона водийси деҳқонларининг оғирини енгил қилаяпти

02.09.2006 22:31 msk

 Сирдарёдаги соллар. Фарғона.Ру АА фотосурати
Ўзбекистоннинг аҳоли энг кўп яшайдиган ҳудуди бўлган Фарғона водийсини қоқ иккига ажратувчи Сирдарё устига учта катта кўприк ётқизилган. Улар орқали Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари ўртасида кечаю кундуз машиналар қатнови тўхтамайди. Аммо дарё соҳили бўйлаб жойлашган кичкина қишлоқлар аҳолиси бензинларини, пулларини ва вақтларини тежаб, ҳар куни сол (паром) хизматидан фойдаланадилар. Марказий Осиёнинг қоқ ўртасида жойлашган бу жойларда бошқа “кемачилик” воситаларидан ҳеч қачон фойдаланилмаган. Илло, Сирдарёда ўтган аср ўрталарида пайдо бўлган паромлар бугунги кунда муваффақият билан ишлаётган хусусий транспорт корхоналарига айланган.

Қирғизистонда қуролли гуруҳ зарарсизлантирилди

Қирғизистонда қуролли гуруҳ зарарсизлантирилди

15.07.2006 15:56 msk

Амалиётга бевосита раҳбарлик қилган МХХ раҳбарининг қайд этишича, 2006 йил 12 май куни Боткен вилоятида мамлакат куч ишлатар тузилмалари ходимлари томонидан Тожикистондан кириб келган тўда йўқ қилинганди. Натижада махсус хизмат ходимлари террористик ташкилотлар тармоғи ва Қирғизистон жанубидаги майда гуруҳлар лидерлари изига чиққанлар. «Биз бугун террористик ташкилотлар тармоғига қарийб раҳбарлик қилган гуруҳни йўқ қилдик, улар Покистон, Афғонистон ва Эрондан пул, қурол-аслаҳа ва тайёр жангарилар шаклида ёрдам олиб турардилар. Мамлакат жануби бўйлаб майда гуруҳлар бўлиб сочилиб кетган террористик ташкилотнинг боши танидан жудо этилди», - деди мамлакат МХХ раиси.

Андижон: Бир йилдан сўнг ёки Қизиқувчан меҳмон хотиралари (II қисм)

Андижон: Бир йилдан сўнг ёки Қизиқувчан меҳмон хотиралари (II қисм)

05.07.2006 21:03 msk

Кейинчалик аниқлашимча, гап «Водий» чойхонаси ҳақида борган экан. Яқиндагина иш бошлаган бу чойхона аҳоли орасида жуда машҳур экан. Бу чойхонага спиртли ичимликлар олиб келиш, боз устига уларни ичиш таъқиқланаркан. Бу ерда диндорлар учун барча шароитлар муҳайё қилиниб, намозни вақтида ўқиш учун жой ажратилган ва ҳатто мулла ҳам таклиф қилинган экан. Андижон шаҳри, умуман бутун Фарғона водийси Ўзбекистоннинг бошқа жойларидан ўзининг диндорлиги билан ажралиб тургани учун чойхонада бундай тартибнинг жорий қилиниши кўпчиликни қаноатлантирар экан.

Ўзбекистонлик қочқинларнинг Қирғизистонга ўтиш тарихи

Ўзбекистонлик қочқинларнинг Қирғизистонга ўтиш тарихи

20.05.2006 16:28 msk

Қочқинлар орасида аёллар жуда кўп эди. Йигирмага яқин балоғатга етмаган болалар ҳам бор эди. Аёллар Андижонда оилалари, бола-чақалари қолгани тўғрисида сўзлар эдилар. Айримларининг фарзандлари, эрлари қирғинда ҳалок бўлган. Мен қочқинлар жамлоғига йигирма мартача борганман. Ҳар сафар ўзбекистонликларнинг юз-кўзларида Ватан билан хайрлашув андуҳини кўрдим. Улар Андижонни соғинишарди, лекин ортга қайта олмасдилар. Қочқинлар жамлоғидаги андижонликлар бугунги кунда учинчи давлатларда яшамоқдалар.

Отилмаган шаҳар – Қорасув тарихи. 14 май воқеалари

Отилмаган шаҳар – Қорасув тарихи. 14 май воқеалари

17.05.2006 15:57 msk

- Эрталаб майдонга бир неча минг одам йиғилди. Ҳамма Андижонда тинч аҳолига ўқ отилганидан ғазабда эди, - деб ҳикоясини бошлади ҳамроҳимиз. – Халқ шаҳар раҳбарлари, прокурор, милиция, солиқ назорати раҳбарлари сўзга чиқиб, президент сиёсатини танқид қилишларини талаб қила бошлади. Шаҳар ҳокимини ҳокимият биноси томига чиқишга мажбур қилдилар. Кейин унга “Сен президентни қораламагунингча ерга тушмайсан”, дедилар. Ҳокимни шармандаликдан оқсоқоллар асраб қолди. Оқсақоллар “у ҳам бизга ўхшаган бир оддий одам, ҳеч нарсани ўзгартиролмайди. Унга нима буйруқ бўлса, шуни бажаради. Қўйиб юборинглар уни”, деб орага тушганларидан сўнг, раҳбарларни қўйиб юбордилар. Раҳбарлар қочиб кетишди. Уларнинг ходимлари ҳам қочишди, шаҳардан.

Шоҳимардон: аросатда қолган қишлоқ ташқи дунёдан узилиб қолмоқда

Шоҳимардон: аросатда қолган қишлоқ ташқи дунёдан узилиб қолмоқда

04.04.2006 17:29 msk

- Иккита катта қишлоғимиз бор: Ёрдон ва Шоҳимардон. Шуларга Қирғизистон орқали битта йўлак йўлимиз йўқ, - дейди Бахтиёр Абдураҳимов. - Қишин-ёзин паспорт системасида яшаймиз. Чегараларимизни биров келиб, манов Қирғизистоники, манов Ўзбекистонники деб кўрсатганмас. Чегараларимиз қаердан қаергачалигини ҳам билмаймиз. Ё бирон бир раҳбар келиб, бизнинг ҳолимиздан хабар олмайди. Ўзбекистон ҳукуматига Шоҳимардон керакми ўзи-йўқми? Ёки бирон бир муаммо чиққанида бунинг олди олинадими? Бундан буёғига бизнинг аҳволимиз нима кечади?

Марғилоннинг 2000 йиллигига. «Марғилонда тўқилган битта атлас учун бутун Бухорони бахш этиш мумкин»

22.03.2006 19:19 msk

Х асрнинг йирик географи Абул-Қосим ибн Ҳавқаланинг энг яхши асарларидан бири «Китобул-масолик вал-мамолик» («Йўллар ва мамлакатлар китоби») даги «Маворауннаҳр шаҳарлари» бўлимида ўқиймиз: «Фарғона бой шаҳар ва қишлоқларга эга бўлган катта вилоятдан иборат шаҳардир...»

Марғилоннинг 2000 йиллигига: тарих саҳифалари

19.03.2006 14:00 msk

Янаги йилга Фарғона водийсида жойлашган Марғилон шаҳрига икки минг йил тўлади. Марғилон Фарғона водийсининг кўҳна шаҳарларидан биридир. Унинг тарихида ҳали «оқ доғлар» кўп бўлиб, уларни кетказиш учун археологлар ва тарихчилар тадқиқот ишларини узлуксиз давом эттиришлари керак бўлади. Аммо Марғилоннинг юбилейи муносабати билан яхши маълум бўлган тарихий воқеаларни эслатиш жоиз.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида «Аллоҳ, Аллоҳ!» деб қичқирадиган хўроз пайдо бўлди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида «Аллоҳ, Аллоҳ!» деб қичқирадиган хўроз пайдо бўлди

15.03.2006 21:12 msk

Хўроз қандай қичқиришини эшитганмисиз? Бу бемаъза савол, албатта! Бунинг устига бутун дунёда хўроз бир хилда қоқоғлайди... Аммо бу бир хиллик Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги хўрозлардан бирининг жонига тегиб кетди ва у бошқача қичқира бошлади. Бу янги қичқириқ уни нақд ўлимдан сақлаб қолди. Хўроз эгаси, Ўш шаҳри марказидаги Тожик кўчасида яшайдиган Иброҳим Исматуллаев ва баъзи маҳаллий журналистларнинг таъкидлашларича, бир неча кундан бери бу хўроз ҳар куни Аллоҳга илтижо қилиб қичқиради.

Андижон: Муаммолардан чарчаган аҳоли яна бош кўтармоқда

10.03.2006 15:53 msk

Кеча Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даҳасида кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг норозилик намойиши бўлиб ўтди. Юздан зиёд намойишчилар орасида бу сафар аёллардан ташқари ўспирин йигитлар ҳам бор эди. Намойишчилар Ҳарбий қисм ёнидаги чорраҳани тўсиб қўйишди ва транспорт қатновига тўсқинлик қилишди. Ўтишга уринган машиналар ойналари ғазабга минган намойишчилар томонидан уриб синдирилди. Йўналишдаги таксилар ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлдилар.

Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида кенгаш ўтказди

04.03.2006 09:18 msk

Яқин орада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Наманган вилояти иқтисодиётига 38 миллион АҚШ доллари ётқизмоқчи. Янги ишларга раҳбарлик қилишни мамлакат бош вазири, Наманган вилояти бўйича «куратор» этиб тайинланган Шавкат Мирзиёев ўз зиммасига олди. 17 февраль куни республика бош вазири Ш. Мирзиёев 12 вазир кузатувида Наманганга келди. У вилоят фаоллари билан кенгаш ўтказди, кенгаш тўрт соатдан ортиқ давом этди.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА