01:16 msk, 19 Декабрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Муҳожирот, фуқаролик

Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари: У террористга ҳам, диний экстремистга ҳам умуман ўхшамасди

Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари: У террористга ҳам, диний экстремистга ҳам умуман ўхшамасди

17.04.2017 05:36 msk

Санкт-Петербург метросидаги фожиадан тўрт кун ўтиб, бу қонли терактни амалга оширган одам Қирғизистоннинг “жанубий пойтахти”дан чиққан одамлиги ҳақидаги янгиликдан Ўшликлар ҳали ҳам ҳайратда. Террорист деб тахмин қилинаётган Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари ва қўшниларига кўра, унинг ҳаёти ва фаолияти кўплаб хорижий ОАВда тасвирлайдиган “Фарғона водийсидан чиққан диний экстремист” портретига умуман тўғри келмайди. Ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган бу ўспирин ўз уйидан олис ўлкаларда ёмон даврага тушиб қолганлиги тахмин қилинмоқда.

Суд таржимони: “Чет эллик ўзига нима хавф солаётганини билса, бошини чангаллаб қолади”

Суд таржимони: “Чет эллик ўзига нима хавф солаётганини билса, бошини чангаллаб қолади”

24.03.2017 13:27 msk

Россия ИИВ ва Бош Прокуратураси мамлакатда, жумладан, чет эл фуқаролари орасида, жиноятчилик даражаси пасаяётганлиги ҳақида ахборот бермоқда. Кўп ҳолларда полициячилар ва терговчилар 18-30 ёшдаги маълумоти кам ёшларни таъқиб қилади. Жуда кўпчилиги ўзининг аҳмоқлиги, қонунни яхши билмаслиги оқибатида муаммо орттириб олади. “Фарғона” ўзбек тили бўйича суд таржимони билан суҳбатлашди, суҳбат давомида таржимон чет эл фуқароларини судланувчи курсисига келтириб қўяётган асосий жиҳатларни таърифлаб берди.

“Туркия ўқчиси” Абдулқодир Машарипов: фактлар, биография, версиялар

“Туркия ўқчиси” Абдулқодир Машарипов: фактлар, биография, версиялар

23.01.2017 18:18 msk

Истанбулдаги Reina клубида 39 кишини отиб ташлаган Абдулқодир Машариповнинг ўзбекистонлик эканидан ҳамма хабар топди. Туркия махсус хизматларига кўра, гумон қилинаётган террорист Қўқонда рўйхатдан ўтган, аммо ватанни 2010 йилда тарк этган. Бизнинг агентлигимиз маълумотларига кўра эса у Фарғонада туғилган, 1-ўрта мактабда ўқиган... Нима бўлганда ҳам, Машариповнинг тақдирида кўп жиҳатлар номаълум бўлиб қолмоқда.

Боши берк кўча. Москвадаги ўзбек консуллиги паспортини йўқотган фуқароларга уйга қайтишга қандай “ёрдам беради”

Боши берк кўча. Москвадаги ўзбек консуллиги паспортини йўқотган фуқароларга уйга қайтишга қандай “ёрдам беради”

03.11.2016 06:50 msk

“Фарғона” таҳририятига Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлимидан ватанга қайтиш сертификатини олишда муаммога дуч келган Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилди. Паспорти йўқолган, шикастланган ёки муддати ўтган ўзбекистонликлар учун бундай сертификатни расмийлаштириш борган сари қийинлашмоқда. Уйга қайтишга билет олиш имконини берувчи бу справкани одамлар 2-3 ойлаб кутмоқда. Сертификатни расмийлаштириш учун эса ватандан бошқа справка олиш керак, уни олиш ҳам жуда қийин.

Муҳожирларни Россиядан оммавий равишда чиқариб юбориш: шафқатсизларча ва ёппасига

Муҳожирларни Россиядан оммавий равишда чиқариб юбориш: шафқатсизларча ва ёппасига

17.05.2016 18:43 msk

Москвадаги “Гражданское содействие” (“Фуқаролик кўмаги”) қўмитаси сўнгги беш йил ичида муҳожирларнинг ёппасига чиқариб юборилиши статистикаси ва бу борада бўлиб ўтган суд жараёнлари таҳлил қилинган маърузани тақдим қилди. Таҳлил натижасига кўра аҳвол қувонарли эмас. Судьялар депортацияни ўз олдига вазифа қилиб олган ва буни амалга ошириш учун икки дақиқача сарфлайди. Меҳнат муҳожирининг ҳужжатлари жойида бўлган тақдирда ҳам, қўлга олинган пайтда ёнида бўлмаса, мамлакатдан чиқариб юборилади.

Россия: Ҳуқуқ ҳимоячилар меҳнат муҳожирларини қулга айлантириш, зўравонлик ва одам ўғирлаш ҳақида бонг урмоқдалар

16.05.2016 17:58 msk

Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича “Единство” Регионлараро касаба уюшмаси Краснодар ўлкаси бўича Бошқарув кенгаши раиси Дилшод Назиров ўлка регионал прокуратураси, Тергов қўмитаси бошқармаси, ИИВ ички хавфсизлик бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, одам ўғирлаш, иш берувчи томонидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига нисбатан зўравонлик ишлатиш ҳамда полиция ходимлари томонидан мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш ҳолатларини текширишни сўради.

Сергей Абашин: “Қолип фикрларни яратишдан кўра, уларни бузиш қийинроқ кечади”

Сергей Абашин: “Қолип фикрларни яратишдан кўра, уларни бузиш қийинроқ кечади”

05.03.2016 05:46 msk

Москвада мигрант энага томонидан содир этилган мудҳиш жиноят Россияда янгиликларни марказий телевидениядан эмас, балки бошқа жойлардан оладиган жамоатчиликни қўзғатиб юборди. Ўзбекистонлик телба аёл содир этган жиноят, яъни болани ўлдириш жинояти яна ксенофобия ва мигрантларга қарши ҳаракатнинг кучайишига олиб келадими? Миллатчилар томонидан муҳокама қилинаётган Марказий Осиё давлатлари билан виза тартибини ўрнатиш масаласи муаммоларни ечмасдан, янгиларини пайдо қиладими? “Фарғона” саволларига тарих фанлари доктори, Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори, антрополог, миграция ва Марказий Осиё бўйича мутахассис Сергей Абашин жавоб берди.

Туркия соҳиллари не керак ёки Истанбулда марказий осиёлик мигрантлар қандай ишлаётганлари ҳақида

Туркия соҳиллари не керак ёки Истанбулда марказий осиёлик мигрантлар қандай ишлаётганлари ҳақида

13.02.2016 08:36 msk

Туркияда четдан келган ўн минглаб мигрантлар ишлайди. Улар уйларни, савдо марказларини тозалашади, уларни сотувчилар, официантлар ва қоровуллар орасида учратиш мумкин. Мухбиримиз Шоҳрух Соипов икки ҳафта Истанбулда яшаб, бир неча йиллардан бери Туркияга ишлашга келадиган ўзбеклар, тожиклар ва туркманлар билан суҳбатлашди. Улар нима сабабдан кетганини, нима билан шуғулланишлари ва нималарни орзу қилишлари ҳақида сўзлаб беришди. Кимдир уй қурмоқчи, кимдир ўғлига катта тўй қилмоқчи. Аммо битта масалада ҳаммасининг фикри бир: агар ватанда яхши иш бўлганида, ҳеч ким уйии тарк этмаган бўларди.

АҚШ прокурорлари: Терроризмда айбланаётган Ф. Қурбонов “Ўзбекистон Ислом ҳаракати” билан Skype орқали мулоқотда бўлган

22.07.2015 08:20 msk

Шу кунларда Американинг Айдаҳо штати Бойсе шаҳрида ўзбекистонлик сиёсий қочқин Фазлиддин Қурбанов устидан суд процесси давом этмоқда. Прокурорларнинг 20 июль куни кўтариб чиққан янги маълумотда таъкидлашича, Фазлиддин Қурбанов Skype орқали “ Ўзбекистонда Ислом ҳаракати” (ЎИҲ) билан мулоқотда бўлиб келган. Тақдим этилган ёзишмаларга кўра, Қурбонов АҚШга қарши ўзи тузган режалари билан мақтанган ҳамда толибларнинг сафдоши бўлган ушбу ташкилотга пул ва дастурий таъминот билан ёрдам беришга ваъда қилган экан.

Америкада ҳалифаликни қўллашда гумонланган икки ўзбекистонлик ва бир қозоғистонлик йигит қўлга олинди

02.03.2015 16:47 msk

Америкада 25 февраль куни Сурияга бориб “Ироқ ва Шом Ислом давлати” сафида жанг қилишни истаган икки нафар ўзбекистонлик ва бир қозоғистонлик йигит махсус хизмат органлари томонидан қўлга олинди. АҚШ ҳуфия хизмати жосуслари уларни 2014 йил августидан бери ўз назорати остига олиб, барча алоқаларини, шу жумладан, Интернетдаги ёзишмаларини кузатиб юрган экан. АҚШ президенти Барак Обамани отиб ўлдиришга тайёрлигини изҳор қилган, шунингдек, Кони-Айлендда (Бруклиннинг бир қисми) бомба портлатишни режаштираётган А. Жўрабоев ва А.Сайдахметовни ҳамда уларга молиявй ёрдам кўрсатиб келган А. Ҳабибовни 15 йилгача озодликдан маҳрум этишлари мумкин.

Россия: Халқ бирлиги кунида Петербургда ўртаосиёлик уч киши ўлдирилди

07.11.2013 13:46 msk

Санкт-Петербургда 4 ноябрь – Россия Халқ бирлиги кунини нишонлаётган пайтда ўртаосиёлик уч киши ўлдирилди.

Тадбиркор элчилар ёки Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатларни ким сотмоқда?

Тадбиркор элчилар ёки Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатларни ким сотмоқда?

22.08.2013 18:58 msk

Санкт-Петербургдаги Чет эллик фуқароларни сақлаш марказида бугунги кунда ўзининг депортация қилинишини кутаётган 300 дан зиёд нолегал муҳожирлар сақланмоқда. “Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, уларнинг орасида юз элликка яқин Ўзбекистон фуқаролари бор бўлиб, кўпи махсус қабулхонада тўрт-олти ой ва ундан-да кўпроқ муддат давомида ўтиришибди. Муаммо – Ўзбекистон элчихонаси ўз фуқароларининг ватанига қайтишга рухсат берувчи сертификатларни тезлик билан беришни истамаётганида. Бу ҳужжатни тезроқ олишниг бир йўли – воситачилари орқали 8-10 минг рублга сотиб олиш. “Фарғона” манбаларининг таъкидлашича, ушбу “сертификат” бизнесининг гуллаб яшнашидан фақат ўзбек дипломатлари манфаатдор, холос.

“Фазлиддин Қурбонов иши”, ёки АҚШда Ислом Каримовнинг рақиблари қандай таъқиб этилаётгани ҳақида

“Фазлиддин Қурбонов иши”, ёки АҚШда Ислом Каримовнинг рақиблари қандай таъқиб этилаётгани ҳақида

28.05.2013 19:02 msk

Америка Қўшма Штатларида терроризмга кўмаклашув бўйича гумон билан навбатдаги ўзбекистонлик муҳожир – Фазлиддин Қурбонов қўлга олинди. Ҳозир уни қамоқда сақлашаяпти, бир ярим ойдан кейин унинг суди бўлиб ўтади. Ф. Қурбоновнинг иши одатдаги ишларга ўхшайдими ёки унда қандайдир ғайритабиийлик унсурлари борми? Унинг ишига қараб, қандайдир тенденция ҳақида гапирса бўладими? Нега ўз юртида таъқиблардан паноҳ излаб келган қочоқлар дунёдаги энг эркин саналган мамлакатда расмийларни шубҳалантириб қўймоқда? Уларга нисбатан қўйилаётган айбловлар нақадар жиддий? Агар айбловлар рост бўлса, унда уларни жиноят йўлига нималар ундаяпти? Ким бу одамлар – террорчиларми, ўз халқи озодлиги учун курашатган инқилобчиларми ёки ватанидаги махсус хизматларнинг қурбонларими?

Саратов вилояти муҳожирлари: Депортация қилинсинми ёки қолдирилсинми?

Саратов вилояти муҳожирлари: Депортация қилинсинми ёки қолдирилсинми?

18.12.2008 09:47 msk

Россиянинг Саратов вилоятида қолишни истовчи ўзбекистонлик муҳожирларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб бормоқда. Шу йилнинг ўзида 7200 нафар ўзбеклар Саратов вилоятида доимий яшаш ҳуқуқини олдилар. Гўёки, шу чоққача машруълик ва ишга жойлашиш жараёни такомиллашган бўлиши керак эди, аммо ҳозир ҳам муҳожирлар йўлидаги тузоқ ва қопқонлар бошқа вилоятлардаги каби талайгина. Россияда гастарбайтерлардан фақат ялқовларгина фойдаланмаяптилар, холос.

Меҳнат муҳожирлари ­ Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонлик?

Меҳнат муҳожирлари ­ Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонлик?

21.02.2008 06:02 msk

Қозоғистон кадрларга жиддий танқисликни бошидан кечирмоқда.2007 йил охирига келиб мамлакатда ишсизлик даражаси 0,7 фоизни ташкил этган. Деярли юз фоизлик меҳнат бандлиги мамлакатда ишчи кучининг етишмаслигидан дарак беради. Сўнгги йилларда Қозоғистон иқтисодиёти кучли суратлар билан ривожланмоқда. Ўз­ўзидан аҳолининг турмуш фаравонлиги даражаси, иш ҳақи ўсмоқда. Қозоғистон Марказий Осиё ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганидан бери бу мамлакатга чет элликлар оқими кучайиб кетди.

Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонда қандай қилиб мардикорчилик қилмоқдалар

09.01.2008 18:32 msk

Ўзбекистон ва Тожикистон аҳолиси оммавий равишда пул ишлагани Россия ва Қозоғистонга боришлари ҳаммага маълум гап. Аммо, “Фарғона.Ру” АА мухбирининг аниқлашича, баъзи ўзбекистонлик мардикорлар жон деб Тожикистонга бориб ишлашни ҳам афзал кўрмоқдалар.

Россия: Красноярск ўлкасидаги ўзбек диаспораси муҳожирларни машруълаштириш борасида Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси билан муваффақият ила ҳамкорлик қилмоқда

07.12.2007 21:10 msk

Красноярск ўлкасида ўзбек диаспораси вакиллари томонидан тузилган “Дўстлик” Миллий-маданий бирлашмаси (ММБ) Россиянинг тартибга солувчи идоралари билан, хусусан, Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси (ФМХБ) билан биргаликда муҳожирларни машруълаштириш борасидаги муаммоларни ҳал қилишда фаол ҳамкорлик қилмоқда. ММБ аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан “Дружба” Красноярск муҳожирлик меҳнат биржаси ва “Дўстлик” маслаҳат-адаптация маркази тузилди. Россия муҳожирлик қонунчилигидаги ўзгаришлар, ўлкага келган муҳожирлар орасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари ва уларга берилаётган ҳуқуқий кўмак 2007 йил давомида Красноярск ўлкасидаги номашруъ муҳожирларнинг олтмиш фоизини машруълаштиришга кўмак берди.

Ўзбекистон: Россияга кўчиб ўтиш дастури – “лимит бўйича танлов”ми ёки тарихий имконият?

15.11.2007 10:29 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Дастурда иштирок этишдаги асосий афзаллик тезда Россия фуқаролигини олиш имконияти борлигидир. Айрим одамлар учун бу омил ҳал қилувчи, бошқалар учун эса бу имтиёз шубҳали омил бўлиб ҳисобланади. Россиядан одамларни ўқитиш, даволаш ва уй қуриш учун Ўзбекистонга келганларнинг авлодлари мустақил равишда кўчиб ўтган тақдирларида ўз тарихий ватанларида муҳожир мақомида, Кўчириш дастурида иштирок этган тақдирларида эса “лимитчилар” мақомида бўлишни истамайдилар.

Ҳамкорлик ўрнига зиддият: Томскдаги ўзбек диаспораси етакчисини Россия фуқаролигидан маҳрум қилмоқчилар

13.11.2007 06:31 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Дўзахга олиб борувчи йўл яхши ниятлар билан қопланган экан. Томскда истиқомат қилувчи, келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган фуқароларни бирлаштирувчи ягона ташкилот - Томск шаҳар “Ўзбекистон” Миллий-маданий автономияси (ТШММА) атрофида юзага келган вазиятни ўрганишингиз билан бехос мазкур мақол хаёлингизга келади. Ярим йилдирки, ТШММА билан Томск вилояти бўйича Федерал муҳожирлик хизмати бошқармаси (ФМХБ) ўртасида ғалати қарама-қаршилик пайдо бўлган. Содир бўлаётган воқеалар ҳақида “Ўзбекистон” ТШММА раиси Ҳамза Ҳамроев ҳикоя қилади.

“Ҳар ким ўз билганича тирикчилик қилаяпти, лекин кўпчилик Россия кетаяпти”

30.08.2007 18:28 msk

Марказий Осиё минтақаси мамлакатларидан кўплаб муҳожирлар келиши билан боғлиқ фавқулодда ҳолатга Россия 1990 йиллар бошида дуч келди. Бугунги кунда Ўрта Осиёдан муҳожирлар келиш жараёни жуда кенг авж олган. “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг катта муҳаррири Тожикистоннинг Фон тоғларида ва Ўзбекистоннинг Самарқандида бўлиб, муҳожирот тўғрисида кўплаб воқеаларни эшитиб қайтди. Одамлар ўз ватанларида очиқроқ гапирганлари учун уларнинг муҳожирот ва Россия ҳақидаги фикрларини билиш жуда қизиқ.

Ўзга мамлакатдаги ҳаётга қандай қилиб кўникиш мумкин? Кўпни кўрган муҳожир маслаҳатлари

Ўзга мамлакатдаги ҳаётга қандай қилиб кўникиш мумкин? Кўпни кўрган муҳожир маслаҳатлари

12.07.2007 21:16 msk

Бегона юртга мажбуран келган ҳар бир кишининг биринчи галдаги вазифаси янги жойга мослашиб олишдан иборат. Мослашув жараёни кўпинча оғриқли кечади, аммо айнан шу сабабли киши ўзининг нималарга қодир эканини билиб олади. Ҳар қандай одам ҳам ўзининг аччиқ тажрибаси билан ўртоқлашишга шошилавермайди.

Қурувчи муҳожирлар янги Россияни барпо қилаяптиларми?

Қурувчи муҳожирлар янги Россияни барпо қилаяптиларми?

10.07.2007 18:31 msk

Янги уйлар, бинолар даҳа, кўча, шаҳарга такрорланмас қиёфа бахш этиб, баъзан нимаси биландир мамлакатнинг келажакдаги қиёфасини белгилайди. Қизиғи шундаки, бугунги кунда Россияда кўплаб уйлар, турар-жойлар, меъморий бинолар қураётган киши қиёфаси омма онгида ҳар доим ҳам ижобий қабул қилинавермайди; унга кўпроқ хавфсираб қарайдилар, айрим пайтларда эса умуман душманларча муносабатда бўладилар.

Волгабўйи аҳолиси муҳожирларга “ижобий” қарайдилар, аммо бундан уларнинг бошлари кўкка етаяпти, деб бўлмайди

Волгабўйи аҳолиси муҳожирларга “ижобий” қарайдилар, аммо бундан уларнинг бошлари кўкка етаяпти, деб бўлмайди

04.07.2007 23:05 msk

Волгабўйи ҳудудларига бошқа мамлакатлардан иш ва турар-жой қидириб келганларга нисбатан маҳаллий аҳолининг муносабати анча тузук. Бу ерда миллатлараро низо қабатида оммавий тўполонлар қарийб содир бўлмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири бу ердаги республика ва вилоятларнинг кўпмиллатли экани бўлса керак. Шундай бўлса-да, муҳожирларнинг Волгабўйига келишидан маҳаллий аҳолининг боши кўкка етаяпти, деб бўлмайди. Ахир миллатчиликнинг ҳеч қанақа қонунлар билан маън қилинмаган, аммо анча хавфли бўлган тури – маиший миллатчилик ҳам бор-да.

Ўзбекистон: Расмийларнинг меҳнат муҳожирларини назорат қилиш бўйича янги тадбирларидан ким манфаатдор?

02.07.2007 21:55 msk

2007 йил май ойи ўрталарида Вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисоб-китобини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор амалга оширилишининг биринчи босқичидаёқ мамлакатнинг кўплаб фуқароларида эҳтиёткорона қизиқиш уйғотди, бу кишилар учун меҳнат муҳожироти муаммолари бугунги куннинг воқелиги ёки келажакдаги муҳтамал истиқбол бўлиб ҳисобланади. “Фарғона.Ру” мухбирлари мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда вазиятга аниқлик киритишга ҳаракат қилдилар.

Олтой ўлкасида қозоқ диаспораси актив фаолият кўрсатаяпти

27.06.2007 23:36 msk

Россиядаги қозоқ диаспораси сони ҳозирги пайтда бир миллиондан ошган. Ватан ташқарисида аждодлар мероси, анъанаси, урф-одатлари ва тилини сақлаб қолиш бўйича бу диаспора аъзоларининг актив фаолияти уларнинг бундан буёнги ўз тақдирини Россия билан боғлаётганларидан далолат беради. Қозоғистон Россия билан иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиб олгани боис россиялик қозоқлар умумий маданий-тарихий асослар билан келажакда давлатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун зарурий кўприк вазифасини ўташи мумкин.

Ўзбекистон давлати хорижга пул топиш учун чиқиб кетаётган фуқароларнинг қатъий ҳисобини олишга киришди

24.06.2007 23:25 msk

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг май ойи ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси “меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётган шахсларни ҳисобга олиш ишини такомиллаштириш, республика фуқаролари мамлакатдан ташқарида бўлган пайтда уларнинг ҳимоясини таъминлаш”га қаратилган қарор қабул қилганди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ўз муштарийларига мазкур қарорни шарҳлаб бериш илтимоси билан мурожаат қилади. Сизнингча, республика ҳукуматининг асосий мақсадлари нимадан иборат? Қатъий ҳисоб-китоб хорижда ишлашни истаган муҳожирларнинг ўзларига ёрдам бера оладими?

Муҳожирлар интеграцияси бўйича Швейцария тажрибаси

17.06.2007 11:00 msk

Ушбу мақолада биз бир йилча аввал ташкил этилган Цюрих (Швейцария) шаҳар муҳожирлар интеграциясига кўмаклашиш хизмати ҳақида сўзлаймиз. Мақола мазкур хизматнинг раҳбари жаноб Кристоф Майер маърузасига асосланган. Маъруза “Россиядаги муҳожирлар интеграцияси. Эритиш қозоними ёки кўпмаданиятли жамият” давра суҳбатида тақдим этилганди.

Империя парчаланганидан кейинги муҳожирот: Франция ва Россия тажрибаси

02.06.2007 22:54 msk

31 май куни Москвада “Империя парчаланганидан кейинги муҳожирот: Франция ва Россия тажрибаси” халқаро анжумани ўз ишини якунлади. Икки мамлакат тадқиқотчиларнинг учрашувидан кўзланган мақсад бугунги кунда муҳожирот масалалари билан шуғулланувчи олимларнинг диққат марказида турган тадқиқот методлари ва жабҳалари, янгича қарашларни тақдим этиш ҳамда Россия ва Францияда бу муаммоларга бағишланган ишларни таққослаб кўриш бўлди.

Мавсум бошланди: ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари қўшни республикаларга жўнаб кетди

28.05.2007 03:14 msk

Банклар орқали доллар, евро, рубллар дарёдек оқиб келмоқда. Хоразмга шу тариқа келаётган пуллар Хоразм вилояти учун Ўзбекистон ҳукумати ажратадиган йиллик бюджет маблағидан анча кўп. Лекин аҳолининг турмуш даражаси ҳамон кўтарилмаяпти. Чунки маҳаллий даражада маҳсулот ишлаб чиқаришнинг камлиги, пул кўпайган сайин, нарх-наво ҳам ошиб бораётгани иқтисодий ривожланишга йўл қўймаяпти.

Россия ва МДҲ мамлакатларида меҳнат муҳожироти: тенденциялар, муаммолар ва ҳамкорлик йўллари

16.05.2007 14:48 msk

Ўн биринчи май куни Москвадаги Халқаро савдо марказида “Россия ва МДҲ мамлакатларида меҳнат муҳожироти: тенденциялар, муаммолар ва ҳамкорлик йўллари” мавзусидаги анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни “Деловая Россия” Умумроссия жамоатчилик ташкилоти Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уюштирган. Мазкур анжуман унда тегишли маҳкамалар амалдорлари ҳамда корчалонлик элитаси томонидан биринчи маротаба муҳожирот мамлакатимиз учун ўта зарурлиги айтилганлиги билан жуда қизиқарли бўлди.

«Интимоқ» – Татаристондаги қирғиз диаспораси

07.05.2007 22:30 msk

90-йилларда бу ерларга келган шижоатли қирғизларга худди “бир тўда жиноятчи”ларга қарагандек қарардилар. Мухторият раиси Бейшенбек Муқанбетов ҳикоя қилади: “Ҳаммаси бизнинг мутлақо ҳуқуқсиз эканимиздан бошланди. Биз ҳатто ўлдирилган дўстимизнинг жасадини ватанга юбора олмас эдик”. Оила ва дўстлар бошига тушган мусибатдан “келгиндиларга” шубҳа билан қарайдиган маҳаллий амалдорларнинг этлари жимир ҳам этмасди. Мана шундай аянчли кунларда миллий жамиятга ҳуқуқий мақом олиш қарори туғилди.

Татаристонга меҳнатга лаёқатли муҳожирлар – малакали ишчилар керак

26.04.2007 20:30 msk

Татаристонда муҳожирларни катта умидлар билан кутаяптилар, чунки гастарбайтерлар меҳнатидан фойдаланиш манфаатли иш экани равшан. Яқин хориждан келган малакали ишчилар меҳнати норозилик туғдирмайди, бунинг устига унча қиммат ҳам эмас. Нижнекамск нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишининг ўзигаёқ яқин орада кўп миқдорда чет элликлар жалб қилинишлари мумкин.

Гавҳар Жўраева: “Миграцион қонунчиликка киритилган янги тузатишлар дискриминацион характердаги масалаларнинг айримларини бартараф этади”

10.04.2007 11:48 msk

2007 йил январь ойида муҳожирот соҳасида янги қонунлар, 1 апрелдан эса чакана савдода чет элликлар улушини чеклаш ҳақида қарорлар кучга кирганидан кейин вазият анча ўзгарди. Муҳожиротни тартибга солиш соҳасидаги ижобий ва унча ижобий бўлмаган ўзгаришлар ҳақида “Фарғона.Ру” АА мухбири “Тожикистон” жамғармаси президенти Гавҳар Жўраева билан суҳбатлашди.

Тожикистондан кўчиб кетадиган кишилар Россиянинг марказий ва ғарбий вилоятларини танлаяптилар

05.04.2007 14:25 msk

Тожикистоннинг Хатлон вилоят маъмурий маркази бўлган Қурғонтепа шаҳрида Россия Федерациясининг Тожикистон Республикасидаги консули ҳамда Россия Федерал муҳожирлик хизмати (ФМХ) вакилининг мамлакатда истиқомат қилаётган россиялик ҳамюртлар билан Россия федерациясига кўчиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Россияга ҳамюртларни кўчириш бўйича дастур Ўзбекистонда ҳали ишга тушгани йўқ

Россияга ҳамюртларни кўчириш бўйича дастур Ўзбекистонда ҳали ишга тушгани йўқ

27.03.2007 20:50 msk

Самарқанд вилоятидаги Боғизағон қишлоғи “Фарғона.Ру” АА мухбирини ҳувиллаган ҳолда кутиб олди. Журналист билан битта автобусда келган ўн саккиз ёшлардаги йигитчанинг изоҳлашича, қишлоқдаги эркаклар аллақачон пул топиш учун кетганлар, бу ерда фақат аёллар ва болаларгина қолган. Самарқанд вилоят Рус миллий марказида ҳам боғизағонликларнинг Красноярск ўлкасига кўчирилишлари эҳтимоли ҳақида ҳеч нарса билмас эканлар.

Россиядаги муҳожирлар: Улар орасида ранжитилганлар кўпми ёки ранжитганларми?

Россиядаги муҳожирлар: Улар орасида ранжитилганлар кўпми ёки ранжитганларми?

27.03.2007 14:36 msk

Россия ва бошқа мамлакатлардаги Марказий Осиёдан бўлган ҳақ-ҳуқуқсиз гастарбайтерларнинг аянчли тақдири тўғрисидаги ОАВ хабарларидан бутун бошли китобларни жамлаш мумкин. Муҳожирлар муаммолари билан шуғулланувчи қатор халқаро ва миллий ташкилотлар фаолиятига қарамай, уларни ҳалигача тўнаяптилар, қул қилиб сотиб юбораяптилар ва ниҳоят, ўлдираяптилар. Москвадаги гул дўконида сотувчининг юзига тўппончадан ўқ отган қирғизистонлик билан боғлиқ воқеа эса “Фарғона.Ру” АА мухбирини бу муаммога бошқа томондан ёндошишга ундади.

Россия: Диаспоралар вакиллари ва иш берувчилар янги қонун-қоидалар меҳнат муҳожирларининг турмушни енгиллаштирадими-йўқми – ҳали тушунмадилар

Россия: Диаспоралар вакиллари ва иш берувчилар янги қонун-қоидалар меҳнат муҳожирларининг турмушни енгиллаштирадими-йўқми – ҳали тушунмадилар

14.03.2007 13:43 msk

Жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россияда янги миграцион қонун-қоидалар кучга кирди. Афтидан, бу қонунчилик ҳужжатлари хорижлик ишчилар оқимини тартибга солишни осонлаштиришга қаратилган бўлиши керак эди. Аммо бу ўнгланиш ҳаракати деб ҳисоблашимиз мумкин бўлган ҳолатга мувофиқ келадими? Бу саволларга “Фарғона.Ру”нинг Санкт-Петербургдан бўлган суҳбатдошлари жавоб берадилар.

Қозоғистон миллий-маданий марказлари Олтой ўлкасидаги энг фаол марказлардандир

27.02.2007 00:43 msk

Олтой ўлкасида юз қирқдан зиёд элат яшайди, бу унинг чегарага яқин ерда жойлашгани ва Олтой ҳудудидаги кўп асрлик миллатлараро алоқалар билан билан боғлиқ. Бунда энг кўп сонли гуруҳлардан бири қозоқлар бўлиб ҳисобланади: Олтой ўлкасида ўн бир мингга яқин қозоқ бор.

Россиядаги тожик меҳнат муҳожиротининг айрим хусусиятлари

22.02.2007 11:00 msk

Муҳожирот кўп қиррали жараён бўлиб, унинг иштирокчилари бегона мамлакатда бўлган пайтларида кўп қийинчиликларга дуч келадилар. Муҳожирлар дуч келадиган қийинчиликларни ватанни тарк этишга мажбур қилувчи иқтисодий қийинчиликлар билан қабул қилувчи мамлакатда муҳожирлар дуч келадиган қийинчиликлардан ажратмаган ҳолда кўриб чиқиш зарур. Ўрганишнинг бу методи бизга муҳожирлар оқимини шаклланиш тенденциясини ҳамда муҳожирот жараёнининг ривожланиш динамикасини олдиндан айтиб беришга имкон беради.

Россиянинг Новгород вилояти - постсовет мамлакатларидан бўлган русийзабонлар учун жозиб диёр

19.02.2007 15:14 msk

Надпись на стене в Новгороде. Фото ИА Фергана.Ру
Новгород вилоятида аввалгидек демографик вазият ёмонлашиб бораётгани ва Буюк Новгороднинг 1150 йиллик санаси яқинлашаётгани ҳисобга олинса, бу ерда яқин йилларда кўчиб келаётганларнинг қўллари ва ақлларига талаб кескин ошиб кетиши мумкин. Бу талабнинг ошиши бир қадар муҳожирларнинг ўзларига ҳам боғлиқ бўлиб турибди. Аввал пойтахт бўлган Буюк Новгородда ишлаб чиқариш объектларини қуриш бўйича бир неча йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган. Шундай экан, собиқ қардош республикаларда жомадон устида ўтирганлар Садко ва Буслаевнинг афсонавий макони бўлмиш жойларга ўз йўлларини буриш ҳақида ўйлаб кўрсалар, ёмон бўлмайди.

Қирғизистонликлар Россия учун бола туғиб беришга кетаяптилар

Қирғизистонликлар Россия учун бола туғиб беришга кетаяптилар

16.02.2007 15:17 msk

2007 йилнинг январь ойи ичида Қирғизистоннинг Ўш вилоятидан 67 киши Россияга доимий яшаш учун чиқиб кетганлар. Агар бутун 2006 йил бўйи бу жойни мазкур мақсад билан ташлаб кетганлар сони 178 кишини ташкил этгани ҳисобга олинадиган бўлса, бу кам эмас. Эндиликда қирғизистонликлар якка ўзлари эмас, бутун оилалари билан кетаяптилар. Ҳойнаҳой, Россиянинг кўчувчилар ва туғувчиларни қўллаш дастурлари меҳнат муҳожиротининг янги тури (бола туғиб, пул топиш) пайдо бўлиши учун туртки берган кўринади ва Қирғизистоннинг айрим фуқаролари Россияга бизнеснинг янги турини ўзлаштириш учун кетаяптилар.

Қирғизистонда Россиянинг ҳамюртларни кўчириш бўйича дастурида иштирок этишни истаганлар сони кун сайин ошиб бормоқда

13.02.2007 23:11 msk

2007 йилнинг 15 январидан бошлаб Россияда ҳамюртларни ихтиёрий равишда кўчиришга кўмаклашиш бўйича дастур ишга тушди. Қирғизистонликлар мазкур дастурдан нима кутишлари мумкин? Қирғизистон фуқароларига ушбу дастур доирасида қанақа ёрдам кўрсатилади? “Фарғона.Ру” АА мухбирининг шу ва бошқа саволларига Россиянинг Қирғизистон Республикасидаги Федерал муҳожирлик хизмати (ФМХ) ваколатхонаси раҳбари Юрий Ермолаев жавоб берди.

Марказий Осиё муҳожирларининг Россия шароитига мослашуви. Франция тажрибаси нимани кўрсатди? (I қисм)

01.02.2007 19:04 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Россия оммавий ахборот воситалари Европадаги муҳожирлар фарзандлари, кўпроқ келиб чиқиш араб бўлган ёшларнинг 2005 йил куз-қиш ойларида Франция, Германия, Бельгия ва бошқа қатор давлатларда содир этган безориликларини анча батафсил ва зимдан қувониш билан ёритгандилар. Умуман олганда, ўша пайтдаёқ аҳён-аҳёнда: “Бу каби воқеалар Россияда содир бўлиши мумкинми?” деган савол ўртага ташлаб турилган. Бу муаммо юзасидан “Iностранец” газетасининг собиқ бош муҳаррири, ҳозирда эса мустақил журналист сифатида Москвада яшаб, фаолият кўрсатаётган Михаил Калишевский ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашади.

Томскдаги ўзбеклар: Миллий-маданий мухторият икки йил аввал ўзининг борлиги ҳақида билдирганди

24.01.2007 02:35 msk

Фото с сайта Karnaval.rde.ru
Ўз ватанидан ташқарида яшаётган ва ишлаётган ўзбекистонликлар сони анчагина эканига қарамай, Россия ҳудудида ўзбеклар бирлашмаси унча кўп эмас. Уларнинг айримлари ҳақида биз аввал ёзгандик. Бу каби ташкилотларнинг кўпи ўз фаоллари ва раҳбарларининг ғайрати шарофати билан актив фаолият олиб бораяптилар. Ана шундай инсонлардан бири – Томск шаҳридаги “Ўзбекистон” миллий-маданий мухторияти раҳбари Ҳамза Умарович Ҳамроев бирлашманинг ташкил этилиш тарихи ва унинг иши ҳақида гапиради.

Россия: чет эллик савдогарлар учун чиқарилган янги қоидалар “фавқулодда ҳолатлар” сифатида

Россия: чет эллик савдогарлар учун чиқарилган янги қоидалар “фавқулодда ҳолатлар” сифатида

16.01.2007 17:53 msk

2007 йилнинг 15 январидан бошлаб Россия Федерациясида чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни муҳожир сифатида қайд этиш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Энди Россияда чет элликларнинг рўйхатдан ўтиши ҳам, расман ишга жойлашиши ҳам анча осон бўлиб қолди. Бироқ айнан кечаги кундан бошлаб Россияда яшаётган ва савдо соҳасида ишлаётган муҳожирлар учун қийин даврлар бошланди. Расмийларнинг савдо соҳасида ишлаётган чет элликлардан апрелгача тўла қутулиш қарори билан боғлиқ равишда уларнинг кўпчилиги ишсиз қолдилар.

Иркутск вилоятидаги тожик диаспораси сиёсий ва иқтисодий нуфузга эга бўлиб бормоқда

Иркутск вилоятидаги тожик диаспораси сиёсий ва иқтисодий нуфузга эга бўлиб бормоқда

10.01.2007 19:20 msk

Тожиклар кўп миллатли Иркутск ҳамжамиятининг ташкил қилган халқлардан бири бўлиб ҳисобланадилар. Мазкур этник гуруҳни охирги ўн йиллик мобайнида мезбон жамиятнинг шундоқ кўз ўнгида шаклланган “янги диаспоралар”дан бири сифатида кўрсатадилар. Охирги йилларда Иркутск вилоятидаги тожик диаспораси ўзига тобора кўпроқ эътибор жалб этароқ сиёсий ва иқтисодий нуфузга эга бўлиб бормоқда. Бу жиҳатдан Иркутск вилоятида Тожикистон президенти сайловларидаги муддатидан аввал овоз беришнинг ўтказилиш тажрибаси жуда қизиқарлидир.

Москвада Марказий Осиёдан келган муҳожирларга ёрдам кўрсатиш учун янги ташкилот тузилди

09.01.2007 12:26 msk

2006 йили Москвада “Центразия” нотижорат ҳамкорлиги тузилди. “Центразия” дастурий ҳужжатида билдирилишича, ҳамкорликнинг асосий мақсади Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан маданий ва корчалонлик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда минтақа мамлакатларидан келган муҳожирларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўлиб ҳисобланади. “Фарғона.Ру” АА журналисти Наталья Зотова саволларига “Центразия” юристи Абдиш Қўўмбаев жавоб беради.

Россияга кўчиб ўтиш керакми ёки Муҳтамал иммигрантлар фикрига кўра кўчишнинг мусбат ва манфий томонлари

19.12.2006 18:28 msk

Ўтаётган йилда Россия президенти Владимир Путин постсовет республикаларидан собиқ ҳамюртларни Россияга кўчиришга кўмаклашиш дастурини тасдиқлади. Россия расмийларининг бу таклифи, энг аввало Қозоғистонда яшовчи кишиларга қаратилган бўлса керак. Энг катта рус диаспораси айнан шу ерда истиқомат қилади. Бироқ Қозоғистонда истиқомат қилувчи руслар Россиядаги турмушни узоқдан туриб, ўзлари яшаётган маконда қолиб кузатишни маъқул кўрадилар.

Пермь ўлкасидаги муҳожирлар: тожикистонлик олим савдо қилиш билан бирга ўз илмий ишларини ёзиш ва ёйинлашда давом этмоқда

18.12.2006 15:19 msk

Камабўйидаги тожик ҳамжамиятининг миграцион ва этномаданий жараёнларини ўрганиш чоғида савдогарлик ва қурувчилик, ўқитувчилик ва шифокорлик билан шуғулланаётган муҳожир тожиклар, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ва бошқа кўплаб касб эгалари билан кўп маротаба учрашишимизга тўғри келган. Пермдаги тожиклар уларнинг ҳатто ўз олимлари ҳам борлигини қайд этгандилар. У Кунгурада яшайди, бозорда мева-чева сотади, баъзан эса Пермга ҳам келиб туради. Бу олим филология фанлари номзоди, аввал Тожикистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти илмий ходими бўлган Шомат Ҳайдаров бўлиб чиқди.

Қирғизистон: “Подруга” жамоатчилик жамғармаси хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ хатарларнинг олдини олишга ёрдам беради

16.12.2006 17:18 msk

Мавлуда Жўлдўшева – Ўшдаги “Подруга” жамоатчилик жамғармасининг ходимаси. Жамғарма лойиҳаларидан бири киши савдосининг олдини олишга қаратилган. Аввал бу лойиҳани Миграция бўйича халқаро ташкилот (МХТ) қўллаганди, энди эса ЕХҲТ қўлламоқда. “Шошилинч линия” бу лойиҳа таркибий қисмларидан биридир. М. Жўлдўшева “Шошилинч линия”да уч йилдан бери операторлик қилади. Ўтган вақт мобайнида у шунча кўп нарса эшитганки, бу ҳақда бемалол китоб ёзса бўлади. Баъзан драматик, баъзан ҳатто фожеавий воқеалар ҳам учрайди. Аммо Мавлуда буларнинг тўқиб чиқарилмаганини билади.

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА