23:03 msk, 24 Март 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Иқтисод, тижорат

“Эркин конвертация”га йўл валютчикларни хўжакўрсинга қўлга олиш билан бошланди

“Эркин конвертация”га йўл валютчикларни хўжакўрсинга қўлга олиш билан бошланди

22.03.2017 08:13 msk

Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёев ваъда қилган валюта соҳасидаги эркинлаштириш қачон бошланиши ва нима билан тугашини инизорлик билан кутишмоқда. Шу билан бирга долларнинг расмий курси тўхтовсиз ўсиб, ҳар ҳафтада ўзи ўрнатган рекордини янгиламоқда. “Қора бозорда” эса охирги кунларда доллар озгина пасайди. Бунга сабаблардан бири қилиб ноқонуний саррофларнинг таъқиб қилингани айтилмоқда, бу тадбир Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 15 март куни амалга оширилди.

Ўзбекистон: Орол денгизини энди тиклаб бўлмайди. Аммо унинг қақраган сатҳида экстремал туризмни ривожлантирса бўладими?

Ўзбекистон: Орол денгизини энди тиклаб бўлмайди. Аммо унинг қақраган сатҳида экстремал туризмни ривожлантирса бўладими?

08.03.2017 04:47 msk

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги қарорида Орол денгизи яқинидаги ҳудудларидан бирини ривожлантириш кўзда тутилган режанинг улканлиги одамни қойил қолдиради. Гап Мўйноқ ҳақида кетмоқда – бир пайтлар денгиз порти ва балиқ саноатининг маркази бўлган бу шаҳар ҳозирда чўкиб, XX асрнинг энг йирик экологик фожиасининг эпицентрига айланган. Аммо Қорақалпоғистоннинг ва Мўйноқнинг иқтисодиq қолоқлиги билан Шавкат Мирзиёевнинг иши йўқ шекилли. Унинг фармойишига кўра, икки йил ичида Мўйноқ улкан туристик марказга айланиши керак. Бу амалга ошармикин?

Ўзбекистон: Пойтахтдаги “унутилган” берк кўча – қирқ йилдан бери сувсиз ва канализациясиз

Ўзбекистон: Пойтахтдаги “унутилган” берк кўча – қирқ йилдан бери сувсиз ва канализациясиз

06.03.2017 05:38 msk

Таҳририятимиз ўз “виртуал қабулхонаси”ни очишга қарор қилди. Нима қипти? Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ҳамма вазирлари виртуал қабулхонага эга, бизда бўлиши мумкин эмасми? Қабулхонамизга биринчи шикоят Тошкентнинг Миробод туманидаги Олтинкўл маҳалласида яшовчилардан келди, бу маҳалла қуйидаги манзилда жойлашган: Фарғона йўли, 2-тор кўча. Бу кварталдаги олтита уйда истиқомат қиладиган одамлар деярли 40 йилдан бери сувсиз яшамоқда...

Ўзбекистон: Самарқандликларнинг электр энергияси ва газ учун қарзи 1,2 трл сўмдан ошиб кетди

28.02.2017 06:05 msk

Самарқанд вилояти бўйича электр энергияси ва табиий газ учун дебитрлик қарз миқдори 1,26 трлн сўмни ташкил этди. Бу масала февраль ойи охирида Самарқандда ўтган матбуот анжуманида муҳокама қилинди. Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят табиий газ ва электр энергияси таъминотига масъул раҳбарлар сўзга чиқиб, юзага келган аҳвол ҳақида гапирдилар. Қуйида ушбу анжуман ҳақида қисқа ҳисобот тақдим этилади.

Ўзбекистондаги валюта сиёсати: Таажжуб ва истаклар

Ўзбекистондаги валюта сиёсати: Таажжуб ва истаклар

10.12.2016 06:16 msk

“Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисидаги” қарор лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг энг кўп муҳокама қилинадиган ташаббусларидан бирига айланди. Валюта тартибининг либераллашувини йирик бизнес ҳам, кичик бизнес ҳам, оддий фуқаролар ҳам анчадан бери кутмоқда. Аммо бюрократик тилда ёзилган бу ҳужжат баъзида ўйлантириб қўяди: уни ҳар хил тушуниш мумкин, айрим жойлари умуман тушунарсиз. Шу жиҳатларига “Гуманитар ҳуқуқий марказ” ННТ (Бухоро) раҳбари Шуҳрат Ғаниев эътибор қаратади.

Кун кечириш учун энг оз миқдор: Ўзбекистонда бир ойда юз долларга қандай яшаш мумкин?

Кун кечириш учун энг оз миқдор: Ўзбекистонда бир ойда юз долларга қандай яшаш мумкин?

26.11.2016 05:07 msk

“Фарғона” мухбирининг аниқлашича, Ўзбекистонда битта одам бир ойда бор-йўғи юз долларга яшаши мумкин экан. Юз доллар дегани салкам бешта энг кам ойлик иш ҳақига тенг. Мухбиримиз қуйидаги маҳсулотларни қанча истеъмол қилишингизни ҳисоблаб чиқди: картошка, пиёз, гуруч, гречка, макарон, тухум, гўшт, товуқ гўшти, ун, шакар, ўсимлик мойи ва сариёғ, сабзи, лавлаги ва қовоқ, помидор, бодринг, чой, нон ва туз. Унинг қайд қилишича, бу пулга бирор марта ҳам кино ёки театрга бора олмайсиз, яхшироқ кийим ҳам ололмайсиз.

Ўзбекистон: Пенсиялар яқинлашди, аммо ҳали ҳам олиш қийин

Ўзбекистон: Пенсиялар яқинлашди, аммо ҳали ҳам олиш қийин

07.07.2016 18:24 msk

Июнь ойи бошида Ангрендаги пенсионерларнинг июнь ойи пенсияси ва май ойидан қолган қарзларнинг ҳаммаси мажбурий тарзда пластик карточкага ўтказилди. Нақд пул олишни енгиллаштириш учун банк ходимлари маҳалла қўмиталарига бориб, белгиланган кунларда пул тарқатмоқда. Аммо вазият ўзгариб қолгани йўқ: одамлар олдингидек иссиқда соатлаб навбат кутмоқда. Баъзида ўзининг ўрнига болалари ва невараларини жўнатишади, аммо бир кишига кўпи билан 50 минг сўмдан берилмоқда.

Ўзбекистон: Пилла билан томорқа, ёки Олмоқнинг бермоғи бор

Ўзбекистон: Пилла билан томорқа, ёки Олмоқнинг бермоғи бор

14.06.2016 22:10 msk

Ўзбекистон фермерлари учун пилла топшириш ҳам пахта режасини бажаришга ўхшаган бир бошоғриқ. Одамлар пиллани бепул боқиб беришга мажбурланади, акс ҳолда расмийлар томорқада нарса етиштиришга рухсат бермайди. Бу томорқалар одамларнинг ягона даромад манбаи бўлгани билан, давлатдан ижарага олинган ер ҳисобланади. Аммо пилла боқишга киришсангиз, бошқа ишларни тўхтатиб туришга тўғри келади. “Фарғона”нинг штатдан ташқаридаги мухбирига берган интервьюсида ўзбекситонлик фермерлардан бири қандай қилиб пилла режасини бажариш билан бирга томорқасини ҳам сақлаб қолиши ҳақида аноним тарзда сўзлаб берди.

ЯИМни уч бараварга ошириш. Ўзбек иқтисодий мўъжизасининг сири нимада

ЯИМни уч бараварга ошириш. Ўзбек иқтисодий мўъжизасининг сири нимада

09.06.2016 11:16 msk

Москвадаги Карнеги маркази Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисоди қандай тузилганлигига оид мақола чоп этди. Расмий баёнотларга кўра, мустақиллик йилларида мамлакат ЯИМ уч бараварга ошган, аҳоли даромадлари тўққиз марта ошган бўлса ҳам, мамлакатдаги меҳнатга яроқли аҳолининг деярли учдан бир қисми бошқа мамлакатларда ишлашни маъқул кўради. Очиқ манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилган муаллиф шундай хулосага келадики, Ўзбекистоннинг аксарият статистик кўрсаткичлари кўзбўямачиликдан иборат бўлиб, Каримов ўйлаб топган иқтисодий моделнинг самарасини Статистика қўмитасининг маълумотлари билан эмас, балки мамлакатдан чиқиб кетаётган меҳнат муҳожирларининг кўлами билан баҳолаш зарур.

Ўзбекистон “Пластик карта” балоси. Пенсионерлар пулларини ўз вақтида ва фақат нақд олишни истайдилар

Ўзбекистон “Пластик карта” балоси. Пенсионерлар пулларини ўз вақтида ва фақат нақд олишни истайдилар

23.05.2016 11:17 msk

Ўзбекистон пойтахти банклари пенсионерлар ўртасида пенсияларининг бир қисмини пластик картага ўтказишга ташвиқотини ҳамон давом этишмоқда. Бироқ ҳафсаласи пир бўлган тошкентликларга ҳеч қанақа далиллар таъсир кўрсатмай қўйди. Нақд пулсиз хизмат кўрсатиш тизимига ўтишга кўнган пенсионерлар сони ҳамон оз, ярмини ҳам ташкил этмайди. Бутун дунё бўйлаб кенг қўлланаётган иш ҳақи ва пенсияларни пластик карталарига ўтказиш амалиёти Ўзбекистонда нега ишламаяпти?

Ўзбекистон фуқароларига Туркия ва ББА давлатларида долларни нақдлаштириш тақиқландими?

Ўзбекистон фуқароларига Туркия ва ББА давлатларида долларни нақдлаштириш тақиқландими?

22.03.2016 20:21 msk

Ўзбекистондаги банклар Туркия ёки Бирлашган Араб Амирликларида картадан пул ечиб бўлмаслиги ҳақида ўз мижозларини огоҳлантирмоқда. Бу икки мамлакат ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлардир. Бунга гўёки “баъзида конверсион операциялар орқали молиялаштириладиган” терроризм хавфи сабаб қилиб келтирилмоқда.

Янги курс билан: Россия ва Марказий Осий давлатларининг миллий валюталари курси шиддатли тарзда тушиб кетмоқда

Янги курс билан: Россия ва Марказий Осий давлатларининг миллий валюталари курси шиддатли тарзда тушиб кетмоқда

12.01.2016 17:01 msk

2016 йилнинг бошида Россияда ҳамда Марказий Осиёнинг беш мамлакатида АҚШ долларининг курси миллий валюталарга нисбатан шиддат билан юқорилади. Минтақа мамлакатлари валюталарининг қадрсизланиши, инфляциянинг ортиши ва турмуш даражаси пасайишининг бош сабабларидан бири – мамлакатга меҳнат муҳожирларидан келаётган пул миқдорининг камайишидир.

Жаҳон банки Ўзбекистон расмийлари мажбурий меҳнатдан фойдаланаётганига ишонмаяпти

24.11.2015 18:32 msk

Ўзбекистондаболалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан системали фойдаланиш ҳолатлари қайд этилмаган, бироқ бу бунақа ишлар мамлакатда бутунлай мавжуд эмас дея таъкидлашга ўрин йўқ. Жаҳон банки (Tne World Bank) ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистонда 2015 йилда пахта терими давомида болалр ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мониторинги натижаси бўйирча 20 ноябрь куни эълон қилган маърузасини ўқиб, шунақа хулосага келиш мумкин.

Россия: “Мол.Булак.Ру” тўсиқ қўймоқда?

Россия: “Мол.Булак.Ру” тўсиқ қўймоқда?

18.11.2015 14:49 msk

Россияга ишлаш ёки ўқиш мақсадида келиб яшаётган ўзбеклар жамиятнинг бир бўлагига айланиб, россияликлар дуч келаётган муаммоларга тўқнаш келяптилар. Кредит тақдим этувчи компаниялар олдида пайдо бўлаётган қарздорлик туфайли, баъзи ўзбекистонликлар РФ Федерал миграция хизматининг “қора рўйхати”га тушиб қолаётганлари ҳам рост. “Фарғона” агентлиги вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Россиянинг кўплаб вилоятларида иш олиб бораётган “Мол.Булак.Ру” микромолиявий ташкилотга мурожаат қилиб, компаниянинг қидирув ва мажбурий ундирув департаменти раҳбари Яна Скоковадан “қора рўйхат” дея аталувчи ҳолатга шарҳ беришини сўради.

Ўзбекистонликдан олинадиган солиқлар

18.11.2015 09:22 msk

Ўртача оддий ўзбекистонлик бюджетга қанча ва нима учун тўлайди? Бу саволга кўпчилик жавоб бера олмайди. Ҳолбуки, Европадаги деярли ҳар бир ўқувчи тўлаши лозим бўладиган солиқларни ҳисоблаб бериши мумкин. Ўзбекистондаги ҳуқуқий масалаларни ёритишга ихтисослашган “Норма.Уз” сайтининг муаллифлари ушбу масалага оид бир мақолани тайёрлаб чоп этдилар. Таҳририятимиз ушбу материални “Фарғона” ўқувчиларининг эътиборига ҳавола қилишни лозим топди.

Тошкентдаги қурилишлар: Аста яқинлашаётган кулфат

Тошкентдаги қурилишлар: Аста яқинлашаётган кулфат

26.10.2015 15:56 msk

Азиз тошкентликлар, цирк ёнидаги туннель устига жойлашган болалар майдончаси ўта ночор бетон плиталарининг устида турганини биласизми? Қулаб тушса, нима бўлишини тасаввур қила оласизми? Бахтсизлик содир бўлганда, айбдорларни қидиришдан не фойда? Аммо фожианинг олдини олишга ҳозир ҳам кеч эмас. Афтидан, Тошкент расмийларининг бу билан асло иши йўққа ўхшаяпти. “Фарғона” таҳририятининг қўлига Ўзбекистон пойтахтидаги сифати шубҳали қурилишлар олиб борилаётганини исботловчи ҳужжатлар келиб тушган. Уларни бизга исми сир қолиши шарти билан тошкентлик амалдорлардан бири юборди. “Агар бирор бало ёки мусибат содир бўлса, виждоним қийналишини истамайман, била туриб индамади, дегандан кўра...”

Ўзбекистон: “Қора бозор”да доллар курси беш минг сўмдан ошиб кетди

Ўзбекистон: “Қора бозор”да доллар курси беш минг сўмдан ошиб кетди

13.10.2015 09:47 msk

Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия соҳасидаги навбатдаги психологик довонни ортда қолдирди: долларнинг “қора бозор”даги курси 5.000 сўмдан ошиб кетди. Валютачилар аҳолидан долларни 4.950 сўмдан сотиб олиб, ҳаридорларга 5.030 сўмдан таклиф этишмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан бери ўзбек валютаси 45,7 фоизга қадрсизланди. Расмий курс билан бозор курси ўртасидаги тафовут 12 октябрга келиб 87.8-90.9 фоизга етди. Бу сўнги 13 йил ичида мутлақ рекорд кўрсаткичи бўлиб қолмоқда. Қолган тафсилотлар Алексей Волосевичнинг мақоласида келтирилган.

Ўзбекистон: Ҳой, Жаҳон банки, эътибор бер!

Ўзбекистон: Ҳой, Жаҳон банки, эътибор бер!

30.09.2015 21:19 msk

Тошкент вилояти далаларида минглаб ангренликлар пахта термоқдалар. Бу ҳолат айнан Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган лойиҳалар амалга оширилаётган туманларда кузатилмоқда. Ҳолбуки, ушбу ҳудудда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга тақиқ қўйилиши кредит шартларидан бири саналади. Бу ерда Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро донор билан тузган битим шартларини бузаётгани яққол кўзга ташланиб турибди. Шу билан бирга, Жаҳон банки раҳбарияти бу ҳолатга панжа орасидан қараяпти, деган тасаввур ҳам юзага келмоқда.

Тошкент трактор заводи: Кимга қарзим бўлса, ҳаммасини кечдим

Тошкент трактор заводи: Кимга қарзим бўлса, ҳаммасини кечдим

04.09.2015 09:50 msk

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги гиганти, Тошкент трактор заводи фаолияти тугатилди: 2015 йил баҳорида суд банкротлик процедурасини бошлади, ишчиларнинг аксарияти ишдан бўшатилди, уларнинг баъзилари ҳатто 2014 йил октябрь ойидан бери маошларини ололмай юрибдилар. ТТЗ вориси – Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи Кореядан келтирилаётган бутловчи қисмлардан пахта терим машиналарини термоқда, бироқ ишлаб чиқарилган техника мамлакат эҳтиёжининг ярмини ҳам қопламаяпти. “Фарғона” ахборот агентлигининг бугунги мақоласида собиқ ТТЗда бугунги кунда юзага келган аҳвол ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўзбекистонда иш ҳақини кечиктиришда айбдор банклар жазога тортилади. Фейсбук фойдаланувчилари нақд пул муаммосини ҳал қилишни ўргатишмоқда

26.08.2015 08:36 msk

Ўзбекистон қонунчилигига тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш ва ноқонуний аралашув билан боғлиқ жиноятлар учун учун жиноий жавобгарлик киритилди. Хусусан, мансабдор шахс ёки банк ходими томонидан хўжалик субъектларига ҳамда бошқа ташкилотларга ойлик иш ҳақини, нафақа, стипендиялар ва бошқа тўловларни тўлаш учун кўзда тутилган пул маблағларини беришни асоссиз кечиктириш катта жарима билан жазоланадиган бўлди. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда пластик карталаридаги маблағдан нақд пул ечиб олиш бўйича йўриқнома берилган.

Ўзбекистон муаммолари системали кўриниш касб этмоқда

Ўзбекистон муаммолари системали кўриниш касб этмоқда

15.07.2015 15:43 msk

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йиллари мамлакат Туркия, Япония, Чили каби тезкорлик билан ривожланмоқда, дея гапиришни ёқтиришарди. Кейин эса президент Каримовнинг ташаббуси билан ривожланишнинг алоҳида, “ўзбекча” йўлини мадҳ эта бошладилар. Бироқ мустақилликнинг деярли 24 йили ўтган сари ўзбек йўли кўпроқ Шимолий Корея ва Зимбабве каби мамлакатларига менгзаётгани тобора яққол кўрина бошлади. Украина масаласи бўйича Россиянинг АҚШ билан тўқнаш келиши ва унинг ортидан юзага келган “санкциялар” уруши Ўзбекистон мустақиллиги аслида нимага таянаётганини кўрсатиб қўйди: Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари томонидан юборилаётган пул жўнатмалари миқдори қисқаргани боис ўзбек сўмининг қадри деярли бир ярим баробарига пасайиб кетди. Муаммолар кўлами ўсиб бормоқда ва агар расмийлар бунга муносабатларини аввалгидек қолдирадиган бўлсалар, уларни яқин йиллар ичида бартараф этиб бўлмайди.

АҚШ Ўзбекистонда коррупция ишлари бўйича боис Vimpelcom ва MTS компанияларининг банк ҳисоб рақамларидаги $300 млн пулларни музлатиб қўяди

01.07.2015 10:39 msk

АҚШ Адлия вазирлиги 29 июнь куни Нью-Йоркдаги Манҳэттен федерал судига ариза бериб, Россиянинг Vimpelcom ва MTS компаниялари иштирокида Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги шубҳали битимларини текшириш ишлари доирасида 300 млн доллар пулларини музлатиб қўйишни сўради, дея хабар беради Bloomberg.

Ўзбекистон: Экспортга қанча кўп газ чиқарилса, аҳоли учун шунчалик кам ёқилғи қолади

Ўзбекистон: Экспортга қанча кўп газ чиқарилса, аҳоли учун шунчалик кам ёқилғи қолади

23.01.2015 10:51 msk

Қувурларни бўш қолсин деб ҳеч ким қурмайди. Келгуси йилда Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғи ишга тушганида, Ўзбекистон аҳолиси учун етказиб бериладиган табиий газ миқдори янада озаяди. Хитойнинг тобора ривожланиб бораётган иқтисодиётининг энергияга эҳтиёжи ҳам кундан-кунга ошиб бормоқда ва бу энергия постсовет майдонидаги ер қаъридан суғуриб олинмоқда. Ўзбекистон аҳолиси эса совуқдан азият чекмоқда, холос.

Ўзбекистон: Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан ерлар қайта тақсимланади

Ўзбекистон: Бош вазирнинг оғзаки буйруғи билан ерлар қайта тақсимланади

25.12.2014 14:04 msk

“Фарғона” агентлиги манбаларининг маълум қилишича, Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларига фермер хўжаликларига нисбатан сиёсатни ўзгартириш тўғрисида оғзаки буйруқ берган. Фармойишнинг мазмун-моҳияти шундаки, пахта ва ғаллага ажратилган ерлар салмоғи 20 фоизга камайтирилади, аммо энги яхши, шўрланмаган, тоза ва суғориш учун қулай бўлган ерлар фақат шу экинларга берилади. Қолган ерларни Россия ва Қозоғистондан қайтаётган янги одамларга томорқа экинлари, боғдорчилик ва чорва етиштириш учун берилади. Бош вазирнинг янги ташаббуси ҳаётга қандай татбиқ этилаётгани ва бунинг натижасида республика қишлоқ хўжалиги қандай ўзгаришларни бошидан кечираётгани ва реал ҳаётда ер тақсимоти қандай амалга оширилаётгани ҳақида фермерлардан бири “Фарғона” агентлигига ҳикоя қилиб берди.

Ўзбекистонда бензин яна тақчил бўлиб қолди

17.10.2014 09:45 msk

Ўзбекистонда бензин яна тақчил бўлиб қолди, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) узундан-узун машиналар навбати тизилмоқда, баъзи АЁҚШлар ёпилган, ёқилғининг шу турига нарх кўтарилиб кетди, дея хабар берадилар Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари.

TeliaSonera ва Ўзбекистон: Бир-бирига мос келмадими?

TeliaSonera ва Ўзбекистон: Бир-бирига мос келмадими?

12.09.2014 17:08 msk

Швеция-Финляндия TeliaSonera телекоммуникация концернининг Ўзбекистон уяли алоқа бозорини тарк этаётгани тўғрисидаги хабарларни “Фарғона” агентлигининг Тошкентдаги баъзи манбалари ҳам қисман тасдиқлаяптилар. Сабаби нимада? Биринчидан, Ўзбекистонда бизнес юритишда шафоофликка эришиш ҳамда у ёки бу мутасаддига пора бермай ишлашлик қийин масала. Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ўзи “нопок” инвестор билан ҳамкорлик қилгиси келмай қолиши мумкин.

Ўзбекистонда пахта қуллиги: “Раҳбар бўлишни истамайман!”

Ўзбекистонда пахта қуллиги: “Раҳбар бўлишни истамайман!”

10.09.2014 19:26 msk

Ўзбекистонда ҳеч қайси бошқа мамлакатларда учрамайдиган пахта бўйича “вакиллар” тайинлаш тартиби мавжуд. Бу тартиб нимадан иборат? Турли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларини фермерларга ёрдам кўрсатиш бўйича масъул қилиб тайинланишидан. Кўп ҳолларда бу ёрдам тўхтовсиз молиявий донорликка айланиб қолади. Тадбиркорлар ва бошлиқлар бу каби “жамоатчилик ишларига” пул топиш учун турли қонунбузарликларни содир этишларига тўғри келади ва бунинг ортидан улар прокуратура ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қарам бўлиб қоладилар. Фермерлар, тадбиркорлар, мутасаддилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир-бирларини сирини яшириш, бир-бирини қўллаш тизими қандай барпо этилаётгани, фермерларнинг чўнтагидаги бор пулларини “қоқиб олиб”, ким-кимга пахта сотаётгани, тадбиркорларни қандай “соғаётганлари” ҳақида – “Фарғона” агентлигининг навбатдаги материалида ҳикоя қилинади. Ушбу мақола Ўзбекистонда бошланаётган янги пахта терим мавсумига бағишланади.

Ўзбекистон бюджетидан йилига 15 миллиард доллар қаерга йўқ бўлаяпти?

Ўзбекистон бюджетидан йилига 15 миллиард доллар қаерга йўқ бўлаяпти?

24.07.2014 17:31 msk

Аввал ёзганимиздек, давлат харидлари учун ажратилган маблағлар, коррупциячи-мансабдор шахслар учун қимматбаҳо совға кабидир. Сабаби, давлат харидларини амалга ошириш имкониятини қўлга киритган коррупциячи - мансабдор шахс, ўзига қарашли сотувчи билан олдиндан келишиб олиб, тузилган шартнома учун катта пул ёки бошқа ноқонуний мукофот олиши мумкин. Давлат харидлари нима? Давлат харидлари - бу давлат идораларининг фаолиятини таъминлаш ва давлат ўз вазифаларини бажариши учун давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган иш ва хизматлардир.

Ўзбекистон: Миллий валюта курсини ким белгилайди?

Ўзбекистон: Миллий валюта курсини ким белгилайди?

02.06.2014 12:05 msk

Шермамат Абдуллазода узоқ вақт давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида (шу жумладан, Казначействода) раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2004 йилда мамлакатдан қочиб кетган, ҳозир оиласи биалн АҚШда яшайди. Жаноб Абдуллазода “Фарғона” ахборот агентлигига ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан курси қандай шаклланиши (аниқроғи учта курс), Ўзбекистон давлат бюджетини тузиш учун қандай маълумотлардан фойдаланишаётгани ҳамда республика молия соҳасида қарор қабул қилиш механизми қанақа эканлиги ҳақида сўзлаб берди. “Мамлакатни тарк этганимга ўн йил бўлганига қарамай, бу соҳада ҳеч нарса ўзгармаганига ишончи комил. Ҳаммаси олдингидан ёмонроқ бўлиб қолган”, - дейди Шермамат Абдуллазода.

Ўзбекистон: Бензин тақчиллиги чайқовчиларнинг чўнтагини қаппайтирмоқда

20.11.2013 17:10 msk

Сунъий тарзда яратилган бензин тақчиллиги баъзи “тадбиркорлар”га қулай имконият туғдирди. Улар бензин чайқовчилиги ортидан катта фойда кўра бошладилар. “Фарғона” аниқлаган маълумотларга кўра, Тошкетдаги баъзи заправкаларда савдо тунда ҳам кундузи каби тинмаяпти. Аммо бу пайтда бензин фақат улгуржисига ва фақат вилоятлардан келган таксичиларга сотилмоқда.

Ўзбекистон: Тошкентда “Отчопар” бозорининг маъмурияти ҳибсга олинди

09.11.2013 16:00 msk

Ўзбекистон махсус хизмати ходимлари олтинчи ноябрь куни эрталаб Тошкентдаги Ипподром ёки Отчопар номи билан танилган “Чилонзор савдо комплекси” ОАЖ директори Одил Тошбековни ҳамда унинг тўртта муовинларидан бири Камолиддинни, шунингдек, директор ҳайдовчиси Дилшодни (фамилиляларини аниқлаб бўлмади) қўлига кишан солиб олиб кетдилар. Текширув давомида бозор директори автомашинаси юкхонасидан катта миқдорда миллий валюта ва долларлар топилган, ҳайдовчи бу пулларнинг қаердан келиб қолганини айтиб бера олмаган.

Бизнес кафолатлари: Ўлай агар ва онам ҳаққи, қасам ичаман

24.07.2013 12:21 msk

Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси депутатлари 19 июль куни тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилишни янада рағбатлантириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Мутахассисларнинг якдиллик билан билдирган мулоҳазаларига кўра, гарчи бу ҳужжат президентнинг чет эл капитали келмай қўйганидан хавотирлангани туфайли ишлаб чиқилган бўлса-да, аслида тамоман ташвиқий (пропагандистик) характерга эга бўлган ҳужжатдир.

Ўзбекистон: Beeline ва Ucell Uzdunrobita йўқлиги боис абонентларга яхши хизмат кўрсата олмаяпти

Ўзбекистон: Beeline ва Ucell Uzdunrobita йўқлиги боис абонентларга яхши хизмат кўрсата олмаяпти

16.05.2013 06:31 msk

Ўзбекистон расмийлари МТСнинг шўъба компанияси “Ўздунробита”ни бирёқлама қилганидан сўнг мамлакатда қолган икки уяли алоқа оператори - Beeline ва Ucell ўз тармоқларида юзага келган жуда катта юкламани (нагрузка) кўтара олмай қолди ва шу муносабат билан мамлакатда уяли алоқа сифати анча пасайди. Аммо шунга қарамай, абонентларнинг харажатлари кўтарилиб бораяпти. Бироқ Ўзбекистон уяли алоқа бозорида жиддий рақобатчилик йўқолиб бораётгани туфайли, мижозларнинг борадиган жойи қолмаяпти. Ucell компаниясининг янги директори Али Аған ўтган кузда журналистлар билан учрашиб, алоқа сифатидаги муаммоларни инкор этмай, тез орада, яқин ойлар ичида “оператор сўнгги ойларда амалга оширган ишлар натижасида алоқа сифати жиддий тарзда яхшиланади”, деб ваъда берди. Аммо ярим йил ўтса ҳам аҳвол ўша-ўша. Директорлар келиб кетаяптилар, муаммолар эса ечилмай қолаяпти.

Ўзбекистон: Германиянинг Термиздаги базаси немис товарлари бозорига айланган

Ўзбекистон: Германиянинг Термиздаги базаси немис товарлари бозорига айланган

08.05.2013 17:15 msk

Ўзбекистоннинг Термиз шаҳри ҳудудида жойлашган Германия Федератив Республикасининг ҳарбий базаси учун Бундесвер ўнлаб миллион доллар маблағни сарфлаб келади. Аммо ГФР ҳукуматининг реал харажатлари қатъий сир тутилади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, ушбу база германияни нафақат катта харажатларга қўймоқда. Жорий йил бошланганидан бери бу база Афғонистон йўлида тўхтаб ўтаётган немис солдат ва офицерлари учун қўшимча даромад манбаига айланди. Бу ишлар қандай амалга оширилаётгани ҳақида термизлик суҳбатдошларимиз айтиб беришди.

Ўзбекистон ривожланган иқтисодиётининг парадокслари: мамлакат яшнамоқда, халқ қашшоқлашмоқда

Ўзбекистон ривожланган иқтисодиётининг парадокслари: мамлакат яшнамоқда, халқ қашшоқлашмоқда

07.05.2013 17:45 msk

Ўзбекистон Иқтисод вазири Галина Саидова ўзининг навбатдаги маърузасини ўқиб берди: унда айтилишича, республика иқтисодиёти фантастик муваффақиятларга эришаётган экан. Балки, шу гаплар ростдир: давлат пахта ва газ экспортидан даромад олаяпти. Аммо бу пуллар қаерга, кимнинг чўнтагига кетаяпти? Аҳоли эса бу мисли йўқ ўсишларни ҳеч сеза олмаяпти: ишлаб топилган пулларни инфляция еб юбораяпти, аксарият одамларнинг ишлаб топгани қорнидан ортимаяпти.

Ўзбекистон: “Олтин” уйларга талабгорлар йўқ

Ўзбекистон: “Олтин” уйларга талабгорлар йўқ

22.04.2013 18:13 msk

Ўзбекистон раҳбари қурилиш миллий иқтисодиётни тиклайди дея ишонади ҳамда ўзини ўтган асрнинг ўттизинчи йиллари индивидуал тарар-жой қурилиши кредитлашнинг жуда самарали тизимини яратган америка президенти Рузвельтга тенг кўради. Ислом Каримовнинг холис ниятлари билан безалган йўл қаерга олиб боради? Нега энди Ўзбекистон ҳукуматинг режасига бўйича “аҳоли ҳаётини фаравон қилувчи локомотивга” айлантириши кўзда тутилган “янги ўзбек қишлоғининг қурилиши” ҳозирча ўзбек пропагандасининг “хўжакўрсин учун” ташвиқот воситаси бўлиб қолаяпти?..

Ўзбекистон: Солиқлар фуқароларни ажратиш учун ибтидоий бир восита

Ўзбекистон: Солиқлар фуқароларни ажратиш учун ибтидоий бир восита

18.03.2013 17:35 msk

Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси солиқ тўлаши тўғрисида тахмин қилиш мумкин, холос. “Фарғона” ахборот агентлигининг тошкентлик шарҳловчиси бир неча кишини сўроққа тутиб, улар қанча солиқ тўлашлари, Ўзбекистонда кимлар солиқдан озод қилингани тўғрисида маълмуот тўплади ҳамда давлат бюджетининг пуллари қай тарзда тақсимланиши тўғрисида бирорта ахборот олишга уриниб кўрди. Маълум бўлишича, давлат бюджети тўғрисидаги сўнгги ошкора маълумотлар 2006 йилга тегишли экан. Ўзбекистондаги молиявий ҳаётнинг маҳфий томонлари ҳақида “Фарғона” материалида ўқинг.

Ўзбекистон: Ўзимизники йўқ, бошқаники керак  эмасми?

Ўзбекистон: Ўзимизники йўқ, бошқаники керак эмасми?

15.02.2013 17:59 msk

Ўзбекистонда маҳаллий товар ишлаб чиқаришни ривожланириш умидида хориждан импортни чекловчи қарор қабул қилинди. Мамлакат президентининг янги қарори матнида импортга нисбатан қатағон чоралар кўзда тутилган, аммо маҳаллий ишлаб чиқариш учун имтиёзлар тўғрисида бир оғиз сўз бўлса ҳам гапирилмаган. Бундан ташқари, қарорда киритилаётган янги тартиблардан кимлар фойда кўраётгани аниқ кўрсатиб қўйилган бўлиб, булар: божхона хизматчилари, солиқчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва прокурорлардир. Бу каби қарорлар доим иқтисодий мантиқдан йироқ бўлиб келган. “Фарғона” экспертларига кўра, бу каби янги тартибларнинг ҳаётга татбиқ этилиши оқибатида мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган товарларнинг нархи кўтарилади, холос.

Текширув: Ўзбекистонда Teliasonera нима ишларни қилди?

Текширув: Ўзбекистонда Teliasonera нима ишларни қилди?

23.10.2012 09:15 msk

TeliaSonera телекоммуникация компанияси катта жанжал остда қолиб кетди. Швеция телевидениеси орқали намойиш этилган филмда компания раҳбариятига нисбатан Ўзбекистон билан боғлиқ операцияларда, хусусан, бизнес юритишнинг нопок услубларида, давлат мулозимларига пора беришда гумонлар баён этилганди. Швеция расмийлари филмда келтирилган далилларни беэтибор қолдирмадилар, мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ва мустақил аудиторлар ушбу ҳолат бўйича ўз текширувларини бошладилар. Уларнинг олдига компаниянинг Ўзбекистонда бизнесни сотиб олишда амалга оширган битимларининг қонунийлигини аниқлаш вазифаси қўйилди. Швециялик ҳамкасблар бошлаган ишларидан ўрнак олиб, “Фарғона” таҳририяти ҳам ушбу ғалати ҳодисанинг тагига етишга қарор қилди.

Умрингизни йўқотасиз, бизнесингиздан айриласиз ва қамаласиз ёки Ўзбекистонда хорижий инвесторларни нималар кутмоқда

Умрингизни йўқотасиз, бизнесингиздан айриласиз ва қамаласиз ёки Ўзбекистонда хорижий инвесторларни нималар кутмоқда

24.05.2012 16:15 msk

Ўзбекистонда чет эллик инвесторларга муносабат қаттиқ. Асосий муаммо – юқоридагилар билан келиша олмасангиз, ўзбек сўмларини валютага конвертация қила олмайсиз. Расмийлар бизнесингизга аралашадилар, инвесторларни малол келадиган ва бажарилиши мажбурий бўлган турли кўрсатмаларга кўмиб ташлайдилар. Мисол учун, металлом ва макалатура топширишга, товуқ боқиб буғдой етиштиришга, “пахта теримига” одам чиқариб, уларга ўртача маош тўлашга мажбур қиладилар. Ўзбекистонда давлат товар-хом ашё боиржасининг фаолиятига аралашади, маҳсулотга нарх ва унинг сотилиши тартибини белгилайди. Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш соҳасида берилаётган яширин кўрсатмалар ва расмийларнинг ўзбошимчалиги ҳар қандай бизнесни Ўзбекистон қонунчилигини бузиб фаолият юритишга мажбур қилиб қўяди. Бундан ташқари, ҳар қандай бизнесни куч ёрдамида ва баъзан қийноқлар қўллаб тортиб олишлари мумкин.

Ўзбекистон табиий газни хорижга сотиб ўзи совуқ қотаяпти

27.01.2012 15:13 msk


Ўзбекистонда бу йилги қиш мавсуми анча совуқ келиши билан бирга, электр ва табиий газ таъминотидан узилишлар оммавий тус ола бошлади. Табиий ресурсларга нисбатан бой бўлган Ўзбекистон мамлакатдан газни суғуриб олаётган ҳамда иқтисодий ривожланишга ҳеч қандай умид қолдирмаётган “стратегик ҳакморларининг” хом ашё қуйруғига айланиб қолди.

Ўзбекистон расмийлари GM Powertrain Uzbekistan заводининг очилишини яширмоқчи бўлдилар, аммо америкаликлар бунга йўл қўймадилар

Ўзбекистон расмийлари GM Powertrain Uzbekistan заводининг очилишини яширмоқчи бўлдилар, аммо америкаликлар бунга йўл қўймадилар

20.11.2011 12:11 msk

Ўзбекистонда GM Powertrain Uzbekistan автомобиль двигателлари ишлаб чиқарувчи заводни маҳфий равишда очишга уриниб кўрдилар. Гап шундаки, Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида президент Ислом Каримов иштирокида заводнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Заводнинг ҳақиқий ишга киритилиши эса 15 ноябрь куни бўлди. Ўзбекистоннинг қатор оммавий ахборот воситалари шошма-шошарлик билан ўз саҳифаларида қўшма корхонанинг тегишли пресс-релизини жойлаштирган бўлсалар ҳам, бирмунча вақт ўтиб бу хабарлар веб-сайт саҳифаларидан олиб ташланди. Аммо, завод акцияларининг 52 фоизи Америка Қўшма Штатларига тегишли бўла туриб, бу каби салмоқли воқеани эътиборсиз қолдириб бўладими?..

Ўзбекистон: “Эзгулик” Жаҳон банкидан хатоларини ўнглаб олишини сўради

Ўзбекистон: “Эзгулик” Жаҳон банкидан хатоларини ўнглаб олишини сўради

23.12.2010 12:49 msk

Ўзбекистондаги “Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя жамияти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Шигео Катсуга (Shigeo Katsu), Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаш бўйича қиймати 67,96 миллион долларга тенг бўлган лойиҳасининг таҳлили амалга оширилган ҳисоботини йўллади. Жаҳон банки лойиҳаси иккита шубҳали таъкидларга асосланган: биринчидан, гўёки Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ислоҳоти муваффақиятли равишда амалга ошрилмоқда, болалар меҳнатининг қўлланиши эса алоҳида, мунтазам равишда амалга оширилмайдиган ҳуқуқбузарлик дея ҳисобласа бўлар эмиш. Жаҳон банкининг ушбу таъкидларини ҳуқуқ ҳимоячилар “воқеликдан мутлақо йироқ” дея баҳо бераяптилар ҳамда уларнинг танқидлари очиқ мунозарага ҳамда қўйилган муаммоларнинг ечимини излашга олиб келади дея умид қилмоқдалар.

Ўзбекистон Германия компанияларига 130 миллион евро қарз бўлиб қолди

Ўзбекистон Германия компанияларига 130 миллион евро қарз бўлиб қолди

06.11.2010 07:37 msk

Ўзбекистон ҳукуматининг немис компанияларига 130 миллион евро қарзи бор. Бу ҳақда кутилмаганда Тошкентда “Ўзбекистонда Германия ҳафталиги” фестивали доирасида ўтган иқтсодий форумда эълон қилишди. Хўш, шунча пул қаерга сарфланган?

Ўзбекистонда яна бензин тақчиллиги бошланди

Ўзбекистонда яна бензин тақчиллиги бошланди

02.11.2010 09:38 msk

Ўзбекистонда суюқ ёқилғи етишмовчилиги ортидан бензин тақчиллиги борган сари кучаймоқда. Тошкентдаги автоёқилғи қуйиш шохобчалари (АЁҚШ) сентябрь охиридан бошлаб якшанба кунлари “дам олиш куни” баҳонасида ишламай қўйдилар; душанба кунлари одатда бензин сотувга чиқарилади, аммо икки-уч кун ўтиб-ўтмай унинг таъминотида яна узилишлар бошланади ва пировардида, ҳафта охирига келиб кўпчилик заправкаларда бензин қолмайди ва бензин сотаётган озчилик АЁҚШлар олдида автомашиналарнинг узундан-узун навбатлари тизилиб қолади. Республика вилоятларидаги аҳвол бундан-да ёмон: жойларда бензин сотиб олиш амри маҳол бўлиб қолган. Расмийлар эса одатдагидек, бензин тақчиллиги борасида изоҳ бермаяптилар. Мамлакатда эса Zeromax компаниясининг муҳтамал хонавайронлиги борасида миш-мишлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон: Чкалов номидаги авиазаводнинг банкротлик процедураси бошланди

13.10.2010 05:18 msk

Хўжалик ишлари бўйича Тошкент суди “Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлабчиқариш бирлашмаси” (ЧнАИБ) Давлат акционерлик жамоасига (ДАЖ) нисбатан банкротлик процедурасини бошлади, дея маълум қилади Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Ўзбекистон: Суд Россиянинг “Вимм-билль-дан” компанияси активларини давлат фойдасига ўтказиб юборди

21.09.2010 18:07 msk

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 20 сентябрь куни Россиянинг “Вимм-Биль-Данн” компаниясига қарашли “ВБД Ташкент” корхонасини Ўзбекистон тасарруфига ўтказиш бўйича ажрим чиқарди. Корхона республика ҳукумати билан тузган инвестициявий шартномани бажармагани бундай ҳукмнинг чиқарилишига сабаб қилиб кўрсатилди. “ВБД Ташкент” “Тошкентсут” ОАЖ олдидаги 1,5 миллион долларга тенг бўлган қарзни қопламади ва шу йўл билан давлат ва жамоатчилик манфаатларига ўта йирик миқдорда зарар етказилди.

Тожикистон Ўзбекистонни мунтазам равишда темир йўл транспорти соҳасидаги шартномаларни бузишда айблаяпти

Тожикистон Ўзбекистонни мунтазам равишда темир йўл транспорти соҳасидаги шартномаларни бузишда айблаяпти

04.06.2010 10:05 msk

Ўзбекистондан Тожикистонга қараб йўл олган темир йўл юклари транзити атрофида юзага келган муаммолар Марказий Осиёдаги икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жиддий равишда буза бошлаганига бир неча ой бўлди. Қийинчиликларнинг ҳақиқий сабаби, уларнинг нега пайдо бўлгани унчалик тушунарли эмас. Тожикистон томони вагонлар асоссиз равишда ушлаб турилибди ҳамда уларнинг ҳаракатланишига ҳалақит берувчи тўсиқлар атайлаб барпо этилмоқда, дея ҳисоблаб, вазият аллақачон фавқулодда бўлиб қолган деб билдираяпти. Ўзбекистон вагонларнинг ушлаб турилиши ҳолатини инкор эта туриб, бир таъмир ишларини баҳона қилса, бошқа сафар қамал ҳолатини бекор қилганини эълон қилаяпти. Бугун биз юзага келган аҳволга Душанбе томонидан кўрилаётган нуқтаи назар билан таништирамиз. Шу вақтнинг ўзида, расмий Тошкентга шу муаммо юзасидан ўз позициясини бизнинг саҳифаларимизда баён этишни таклиф қиламиз.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон сиёсатига рози ва бир миллиард доллардан зиёд кредит берди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон сиёсатига рози ва бир миллиард доллардан зиёд кредит берди

07.05.2010 20:15 msk

Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 43-чи йиллик мажлиси 2010 йил 1-4 май кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтди. Расмий Тошкент мутлақо қониқиш ҳиссини туймоқда: мажлис доирасида умумий қиймати 1 миллиард 150 миллон долларга тенг кредит битимлари имзоланди, ОТБ амалда республикадаги кредит портфелини икки баробарига кўпайтирди. Мажлис осойишта ўтди: Форум ўтаётган кунларда Тошкент ёпиқ шаҳарга айланди, ҳуқуқ ҳимоячиларга пикет ўтказишга имконият бермадилар, ташкилотчилар Нодавлат ташкилотлари форумининг бойкотига эътибор бермасликка қарор қилдилар. Тошкентдаги мажлис ОТБ иқтидордаги режим каби ўзининг Ўзбекистондаги статус-кво мақомини сақлаб қолишдан манфаатдорлигини тасдиқлади

“Сен - менга, мен - сенга”: Ўзбекистонда аксилтожикистон намойишларнинг чинакам мазмун-моҳияти нимада?

“Сен - менга, мен - сенга”: Ўзбекистонда аксилтожикистон намойишларнинг чинакам мазмун-моҳияти нимада?

03.04.2010 20:22 msk

Ўзбекистон Экология ҳаракати Тожикистон алюминий заводига қарши кампаниясини давом этмоқда. Бу корхона 35 йилдан бери ишлаб келади, аммо Ўзбекистон эндигина унга қарши фаол чиқа бошлади. Расмийлар республика учун ғайри табиий бўлган норозилик шаклидан фойдаланган ҳолда митинглар уюштириб, бунга маҳаллий аҳолини жалб қиляптилар. “Фарғона.Ру” экспертлари алюминий саноатининг зарарли чиқиндиларидан атроф муҳитнинг ифлосланиши борасидаги Ўзбекистон экологларининг ташвиши чинакамига ўринли эканлигини қайд этмоқдалар ва шу билан бирга, экологик муаммоларнинг урғуланиши аслида Душанбенинг стратегик объектлар қуриш бўйича режаларига ва хусусан, Роғун ГЭС қурилишига расмий Тошкент муносабатининг қулай, “тамаддуний” изҳор этиш шакли дея таъкидламоқдалар.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА