10:57 msk, 24 Май 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Пахта

Европарламент Ўзбекистондан импорт қилинаётган тўқимачилик маҳсулотларига божларни камайтириш учун овоз берди

Европарламент Ўзбекистондан импорт қилинаётган тўқимачилик маҳсулотларига божларни камайтириш учун овоз берди

29.12.2016 11:08 msk

Европарламент 14 декабр куни “тўқимачилик протоколи”ни ратификация қилиш учун овоз берди, унда Ўзбекистондан импорт қилинаётган тўқимачилик маҳсулотларига божларни камайтириш кўзда тутилади. Европа депутатлари бу қарорни 2011 йилдан бери Ўзбекистон пахта секторида ижобий ўзгаришлар рўй бергани билан изоҳлашмоқда: ҳукумат 2013 йилдан бери болалар меҳнатидан илгаригидек оммавий равишда фойдаланмаяпти ҳамда ХМТ билан ҳамкорлик қилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми Европарламентга эътироз билдирмоқда. Бу форум “Ўзбекистон пахта секторида мажбурий меҳнат. 2016 йилги пахта теримининг дастлабки натижалари” деб номланган ҳисобот эълон қилди.

Ўзбекистон: Пахта теримига бормадингми? Институтдан ҳайдалдинг!

Ўзбекистон: Пахта теримига бормадингми? Институтдан ҳайдалдинг!

07.12.2016 08:12 msk

Ваниҳоят Ўзбекистонда пахта кампанияси тугади. Қизиғи шундаки, бу йили мамлакат расмийлари терилган ҳосил миқдорини ошкор қилишга шошмаяпти. Аммо стратегик хомашё теримида қатнашмаганларга нисбатан репрессиялар бошланиб кетди. Масалан, Қўқон педагогик институти раҳбарияти тўртта контрактчи талабани ўқишдан ҳайдади.

Ўзбекистон: Ҳамма пахта термоқда, иккита аёл эса суратга тушириб юрибди

Ўзбекистон: Ҳамма пахта термоқда, иккита аёл эса суратга тушириб юрибди

24.10.2016 11:37 msk

Ўзбекистонда пахта терими мавсуми ўз поёнига етмоқда. Теримчилардан кунига 70 килограммдан териш талаб қилинмаяпти – норма уч баравар камайтирилган, аммо шуниям териб бўлмаяпти. Раҳбарлар эса ҳар куни врачларни, ўқитувчиларни, талаба ва коллеж ўқувчиларини далага ҳайдамоқда. Иккита ҳақиқий ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси эса ҳисобот ёзиш – мамлакат пахта далаларида аслида нималар бўлаётганини ёритиш билан банд.

“Оқ олтин” синови. Ўзбекистонда талабаларни пахтақулга айлантириш

“Оқ олтин” синови. Ўзбекистонда талабаларни пахтақулга айлантириш

23.09.2016 07:59 msk

“Фарғона” ахборот агентлиги таҳририятига Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабасидан хат келди. Пахта теримига боришдан бош тортиш унга қимматга тушган – институтдан ҳайдалган. Факультет декани пул бериб теримдан қутулиб қолишни таклиф қилган, аммо пул бермаганидан кейин уни “фанларни ўзлаштирмагани учун” ўқишдан четлатган. Талабаларни пахтага мажбуран юборишнинг коррупцияга ботган амалиёти ҳақидаги ошкора ҳикоясини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон: “Қўрқмаслар” гуруҳи медицина ходимларининг пахта терим кампаниясига жалб этилиши ҳолатларини қайд этмоқдалар

22.09.2016 07:58 msk

“Қўрқмаслар” ҳуқуқ ҳимоя гуруҳининг фаоллари Малоҳат Эшонқулова ва Елена Урлаева Тошкент вилояти тиббиёт ходимларининг мажбуран пахта теримига ҳам теримчи, ҳам ташвиқотчи сифатида жалб этилаётгани ҳолатилари ҳақида маълум қилмоқдалар.

Ўзбекистон: Жаҳон банки – пахта далаларидаги мажбурий меҳнат учун жавобгар

Ўзбекистон: Жаҳон банки – пахта далаларидаги мажбурий меҳнат учун жавобгар

19.09.2016 19:44 msk

Меҳнат ҳуқуқи бўйича халқаро форум (ILRF) очиқ баёнот беришича, Жаҳон банки инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳуқуқ нормаларини бузадиган ўзбек ҳукуматининг ҳамтовоғи бўлиб, банк ўзининг ғайриқонуний фаолияти учун АҚШ судларида жавобгарликка тортилиши мумкин. ILRF ташкилотининг янги ҳисоботи пахта далаларидаги қуллар меҳнати мавзуси ҳамда Ўзбекистоннинг бузуқ давлат тизимида Жаҳон банкининг иштирокига бағишланган.

Қулоққа лағмон илиш қобилияти. Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Ўзбекистон ҳақидаги саволларига Жаҳон банки жавоб берди

Қулоққа лағмон илиш қобилияти. Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Ўзбекистон ҳақидаги саволларига Жаҳон банки жавоб берди

31.07.2016 08:32 msk

2016 йилнинг июнида Жаҳон банки янги “2016-2020 йилларда Ўзбекистон билан ҳамкорлик концепцияси”ни тасдиқлади. Шу муносабат билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми (УГФ) раҳбари Умида Ниёзова банкка бир нечта савол йўллади. Уларда Ўзбекистон томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланилса, банк қандайдир чора кўришни режалаштирганми ёки йўқлиги сўралган. Жаҳон банки аниқ саволларга аниқ жавоб тайёрлашга уриниб ҳам ўтирмай, умумий гап-сўзлар билан қутулиб қўяқолди.

Ўзбекистондаги мактаб директорининг кундалиги: пахта, ғалла, пилла. Ўқувчиларга ўрин йўқ.

Ўзбекистондаги мактаб директорининг кундалиги: пахта, ғалла, пилла. Ўқувчиларга ўрин йўқ.

22.06.2016 14:59 msk

30 йиллик иш тажрибасига эга мактаб директори “Фарғона”га хат ёзиб, унда мактабнинг “ўз” фермер хўжалигини расмийлаштириш буюрилгани, энди у пенсияга икки йил қолганида бировларнинг ҳаётини ўз бошидан кечириб, мактабда ишлаш ўрнига ер ҳайдаш, экин экиш, ўтоқ қилиш, ўғит солиш ва ҳатто пилла боқиш билан шуғулланаётгани ҳақида гапириб берди. Нима учун мактаблар ўзига ёт иш билан шуғулланиши керак, бундай мажбурий хўжалик юритишнинг оқибатлари қандай бўлади ва таълим даражасида қандай йўқотишлар бўлади, деган саволларнинг риторик саволлигини ҳамма тушунади. Аммо ғалла, пахта ва пилла режаси нималар эвазига бажарилаётгани ҳақида “Фарғона” мақоласида ўқинг.

Ўзбекистон: Ҳамма ўтоққа – ўқитувчи ҳам, коллеж директори-ю, прокурор ҳам!

Ўзбекистон: Ҳамма ўтоққа – ўқитувчи ҳам, коллеж директори-ю, прокурор ҳам!

04.06.2016 21:26 msk

Ўзбекистон иқтисоди бу расмий статистикадаги ёлғон рақамлар-у, Жаҳон банкининг таҳлилий маърузалари эмас. Бу маърузаларда фақат расмийларга хуш ёқадиган гаплар ёзилади. Иқтисоднинг қандай тузилганини тушуниш учун унинг ичига кириш керак. Қишлоқ хўжалигида банд бўлган, мева-сабзавот, буғдой ва пахта етиштирадиган миллионлаб меҳнаткашлар армиясининг кундалик ҳаётига кириш керак. Бу ҳаётда қонун ва адолат эмас, балки таъмагирлик, зўравонлик ва алдовчилик ҳукм суради.

Ўзбекистон: Ернинг ҳосилдорлиги камаймоқда, фермерлар хонавайрон бўлмоқда

Ўзбекистон: Ернинг ҳосилдорлиги камаймоқда, фермерлар хонавайрон бўлмоқда

25.05.2016 17:24 msk

2008 йилда бошланган фермер хўжаликларини йириклаштириш кампаниясининг нотўғри эканини ўзбек расмийлари 2015 йил охирида тан олишди. Бу жараён пахта ва дон етиштирувчи фермерларни қамраб олган эди. Энди тескари кампания бошланди: йирик фермер хўжаликлари бўлиб ташланмоқда. Бунинг натижасида янгидан-янги муаммолар юзага келмоқда.

Ўзбекистон “оқ олтини”ни кимлар, қай тарзда оқартирмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича “Ўзбекистон-Германия форуми” маърузаси

Ўзбекистон “оқ олтини”ни кимлар, қай тарзда оқартирмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича “Ўзбекистон-Германия форуми” маърузаси

31.03.2016 11:18 msk

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон-Германия форуми “The Cover-Up. Whitewashing Uzbekistan’s White Gold” (“Хаспўшлаш: Ўзбекистоннинг “оқ олтини”ни оқартириш”) мавзусида маъруза ва шу маърузанинг (инглиз тилидаги) тўлиқ матни келтирилган сайтни тақдим қилди, бу сайтда Ўзбекистондаги мажбурий меҳнат тизими қандай йўлга қўйилганлигига оид фотосуратлар ва инфографика келтирилган. Ушбу маъруза турли интервьюлар, ҳукумат ҳужжатлари ва мустақил кузатувчиларнинг пахта далаларидан тайёрланган ҳисоботларига асосланган. Бу кузатувчилар давлат вакилларининг таъқибига қарамасдан, Ўзбекистондаги далаларда мажбурий меҳнат ҳолатларини ҳужжатга туширган. “Фарғона” маърузанинг қисқача мазмунини чоп этмоқда.

Пахта-2015. ХМТ ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигидаги мониторинг қандай ўтказилди

Пахта-2015. ХМТ ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорлигидаги мониторинг қандай ўтказилди

09.12.2015 06:54 msk

Ўзбекистон пахта далаларида ўтказилган мониторингдан сўнг Халқаро меҳнат ташкилоти олган натижаларни кўрган одам, шу текширувни ўтказиб, шундай хулосаларга келганларнинг ростгўйлиги ва касбий ҳалоллигини шубҳа остига олиши ҳеч гапмас. “Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми” раҳбари Умида Ниязова шундай деб ўйлайди.

Ўзбекистон: Қуллар териб берган пахта ҳар доимгидек серҳаридор бўлди

Ўзбекистон: Қуллар териб берган пахта ҳар доимгидек серҳаридор бўлди

20.10.2015 17:52 msk

Ўзбекистон пахта далаларига мажбуран ҳайдаб чиқарилган бюджет ташклотлари ходимлари айтишича, бу йилги ҳосил бошдан охиригача машиналар ёрдамида эмас, балки қўлда териб олинди. Пахта терими мавсуми давомида бирор киши пахта далаларига бирорта машина чиққанини кўрмади. Шунга қарамай, расмий матбуот пахта секторидаги улкан ютуқлар ва териб олинган пахтанинг сифати тўғрисида ҳисобот бермоқда. Аммо бу ишлар деярли текин, қулларнинг қўл меҳнати эвазига амалга оширилди.

Ўзбекистон: Жосусликда айблов қўйилди ҳамда “Елена Урлаева билан алоқа қилиш” тақиқланди

Ўзбекистон: Жосусликда айблов қўйилди ҳамда “Елена Урлаева билан алоқа қилиш” тақиқланди

21.09.2015 20:10 msk

Ўзбекистонда мустақил кузатувчилар пахта далаларида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини қайд этмасликлари учун мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда. Сўнгги икки кун давомида Тошкент вилоятида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларининг энг фаол кузатувчилари – ангренлик Дмитрий Тихонов ва тошкетлик Елена Урлаева қўлга олинди. Уларнинг милиция участкаларида ўтказган соатлари ҳақида айтиб берган ҳикоялари қуйидаги материалда баён қилинади.

Пахта соҳасидаги қулдорлик: Cotton Campaign илк бор Туркманистонга босим ўтказишни бошлади

Пахта соҳасидаги қулдорлик: Cotton Campaign илк бор Туркманистонга босим ўтказишни бошлади

09.09.2015 19:17 msk

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар, касаба уюшмалари ва тадбиркорларни бирлаштирувчи Cotton Campaign коалицияси Туркманистон пахта саноатида мажбурий меҳнатга чек қўйиш мақсадида бу мамлакат расмийларига нисбатан илк бор босим кўрсата бошлади. Ўзбекистонда пахта соҳасидаги мажбурий меҳнат амалиёти ҳақида кўп гаплар ёзилган бир пайтда, либос ишлаб чиқарувчи кўплаб компаниялар Туркманистон ҳукумати ҳам пахта етиштириш ва унинг ҳосилини териб олишда мажбурий меҳнатдан фойдаланиб келаётганини билиб ажабландилар, - дейдилар Cotton Campaign фаоллари. Улар жаҳоннинг энг йирик брендлари бу мамлакатдан пахта сотиб олганларини тан олишлари керак, дея талаб қилмоқдалар.

Қанақа инвестор ёки Голландлар, хитойлар ва эллик миллион доллар

Қанақа инвестор ёки Голландлар, хитойлар ва эллик миллион доллар

03.12.2014 18:02 msk

Шу кунларда Ўзбекистон ва Россиянинг кўплаб веб нашрлари Голландиянинг қандайдир ширкати Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноатига эллик миллион доллар инвестиция киритар эмиш деган хабарни тарқатдилар. Ўқувчиларимиздан бири эринмасдан ушбу компания ҳақидаги маълумотларни Google қидирув тизимидан излаб кўриб, Тармоқда LT Textile Cooperatief UA тўғрисида деярли ҳеч қанақа маълумот йўқлигини аниқлади. Биз ҳам шубҳаланиб қолдик ва қатор саволларга жавоб излашга тушдик: бу ўзи қанақа компания? Унинг муассислари нега хитойлик? Нега фирма офисига телефон қилиб тушиб бўлмайди?

Cotton Campaign: Ўзбекистон расмийлари одамларни аввалгидан кўра кўпроқ пахта теришга мажбурламоқда

17.11.2014 18:43 msk

Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатдан аввалгидан кўпроқ фойдаланмоқда ва бу аҳвол институционал таъқиб, таъмагирлик ва ноўрин ўлимларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, дея билдиради “Пахта кампанияси” (Cotton Campaign). Маърузанинг энг аянчли хулосаларидан бири шундаки, 2014 йилда пахта терими мавсуми давомида 17 киши ҳалок бўлди, бу ўтган йилга қараганда олти кишига кўпроқ.

Ўзбекистон: Тадбиркорларни пахта терими учун пул тўлашга мажбурлаяптилар

Ўзбекистон: Тадбиркорларни пахта терими учун пул тўлашга мажбурлаяптилар

17.09.2014 09:58 msk

Бугун “Фарғона.Ру” ўқувчиларимизга ўзбекистонлик икки тадбиркорнинг пахта теримига қандай қилиб сафарбар этилаётгани тўғрисидаги ҳикоясини тақдим этади. Ушбу ҳикояларда бирор бир жумла тўқилган эмас. Тадбиркорлар пахта теримига юборилаётган мардкорлар учун пул тўлаши ёки пахта тергани шахсан ўзлари боришга мажбурланаётгани ҳақида сўз юритмоқдалар. Маҳаллий ҳокимият идоралари қандай ишлаётгани, маҳалла фуқаролари йиғинлари қандай йўллар билан пул таъма қилаётганлари ҳамда ҳатто энг кичкина “тўра” мақомига эга бўлган бошлиқ ҳам чўнтагингдаги пулларингга хўжайинлик қилиши мумкин бўлган “ўзбекча тадбиркорлик” нимани англатиши ҳақида қуйидаги мақолада ўқинг.

Ўзбекистонда пахта кампанияси хроникаси: Болаларни пахта теримига жалб қилиш масаласи очиқ қолмоқда

Ўзбекистонда пахта кампанияси хроникаси: Болаларни пахта теримига жалб қилиш масаласи очиқ қолмоқда

15.09.2014 19:58 msk

Ўзбек журналистикаси фахрийларидан бир, таниқли самарқандлик блогер Тошпўлат Раҳматуллаев мутасаддиларнинг ноқонуний ҳаракатларига қарши курашда бардавом турибди. Унинг набираси ўн етти ёшга кирган. Мана икки йил бўлибдики, Раҳматуллаев коллежда таҳсил олаётган ўспириннинг пахта теримида қатнашмаслик ҳуқуқини ҳимоя қилиб келади. Бу йўналишда қандай муваффақиятларга эришгани, Ўзбекистонда балоғатга етмаган ёшларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга нималар тўсқинлик қилаётгани ҳақида Раҳматуллаевнинг ўзи ҳикоя қилади.

Ўзбекистонда “пахта зўравонлиги” мавсуми бошланди. ХМТ кузатувчилари келса, бу ерда нималарни кўришлари мумкин?..

Ўзбекистонда “пахта зўравонлиги” мавсуми бошланди. ХМТ кузатувчилари келса, бу ерда нималарни кўришлари мумкин?..

17.09.2013 20:25 msk

Ўзбекистонда сентябрь – шаҳарликларни пахтага жўнатиш кампаниясининг авжига чиққан палласи. Ҳуқуқ ҳимоячилар таъкидлашича, Ўзбекистон расмийлари бу йил пахта теримига 2,5 миллион кишини жалб этмоқчилар. Давлатга 3,5 миллион тонна пахат хом ашёси топшириш режалаштирилган. Нафақат бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимлари, балки хусусий тадбиркорлар ҳам пахтага сафарбар қилиниши шарт. Бел букиб пахта теришни истамаганлар бунинг эвазига белгиланган суммада товон пули тўлашлари керак. Шаҳарликлар ўзларининг ўрнига ёллаб пахтага юборадиган мардикорларга талаб ҳам бирданига кўтарилиб кетди. Тошкентда, Андижонда пахта кампанияси қандай бошлангани тўғрисида Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳининг раиси Сурат Икрамов ва номи ошкор этилишини истамаган ўқувчимиз ҳикоя қилиб бердилар.

Пахта териб олинди. Қулликка қараб  яна бир қадам қўйилди

Пахта териб олинди. Қулликка қараб яна бир қадам қўйилди

06.12.2012 17:13 msk

Ўзбекистонда ҳосил учун навбатдаги кураш ниҳоясига етди. Бугун ўтган пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўлами мамлакат тарихи учун мислсиз бўлди, дея қўрқмай таъкидласа бўлади. Мулк шаклидан қатъий назар, корхоналар, банклар ва савдо ширкатлари қишлоқ хўжалиги ишларига “ёрдам” кўрсатиш учун ўз ишчи-ходимларини сафарбар қилишга мажбур бўлдилар. Бюджет ташкилотлари – медицина муассасалари, олий ўқув юртлари, мактаблар, коллежлар ва ҳатто болалар боғчалари ҳеч қандай истисноларсиз ўз ходимларини далага чиқардилар. Одамлар нега ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмай, ҳеч қандай эътирозларсиз қулларга айланиб бораётгани ҳақида “Фарғона” ахборот агентлигининг шарҳловчиси Максим Бейлис мулоҳаза юритади.

Ўзбекистон: Пахта теримига болалар ўрнига ота-оналар жўнадилар

Ўзбекистон: Пахта теримига болалар ўрнига ота-оналар жўнадилар

11.09.2012 18:15 msk

2012 йилнинг 17-18 октябр куни Тошкентда Саккизинчи Халқаро пахта ярмаркаси бўлиб ўтади, унга жаҳоннинг етакчи трейдерлари келадилар. Қимматбаҳо пахта толаси қандай баҳолар эвазига етиштирилгани, унинг сотилишидан асосий фойдани ким кўришини кўпчилик ҳаридорлар эсга ҳам олишни истамайдилар, энг аввало бизнесдаги манфаатлари кўзланади. Аммо бу ҳақда Ўзбекистондаги камсонли ҳуқуқ ҳимоячилар, шавқатсиз назоратчилар, давлат назоратидан жабрланаётган бечора фермерлар ва пахта далаларида лой кечишга мажбур бўлган бахтиқаро шаҳарликлар биладилар ва ҳеч унутмайдилар. Биз ҳам пахта қандай баҳолар эвазига етиштирилаётганини унутишга йўл қўймаслик керак деб ҳисоблаймиз ҳамда тошкентлик шарҳловчимиз Максим Бейлис тақдим этган шу бугунги кунда 2012 йил пахта фронтидан олинган навбатдаги “хабарлар” билан таништирамиз.

 Соқов қуллар, ёҳуд қуроллар остида пахта терими

Соқов қуллар, ёҳуд қуроллар остида пахта терими

03.09.2012 16:48 msk

Сентябрь бошланиши билан Ўзбекистонда “пахта кампанияси” бошланади. Шунда нафақат фермерлар, балки давлат хизматчилари, талаба ва ўқувчилар ҳам пахта далаларига отланадилар. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати ўқувчи ва талабаларни пахта теримига жалб қилмаймиз, дея ваъда қилиб келадилар, шунга тегишли қарорларни қабул қиладилар. Аммо бюджет ташкилотлари ҳамда “юқори”дан кўрсатма олган хусусий компаниялар ходимларининг тақдири аввали бошдан ҳал бўлган. Пахта терими мавсумида шаҳарликлардан фойдаланиш амалиёти шўролар давридан қолган мерос. Аммо ҳозирги пайтда пахта теримига мажбурий олиб чиқиш амалиёти қулдорлик тузумидан кўпам фарқ қилмайди. “Фарғона” агентлигининг Тошкентдаги шарҳловчиси юзага келган вазиятни шарҳлаб бермоқда.

Ўзбекистон: Қишлоқ болалари пахта даласида овора

Ўзбекистон: Қишлоқ болалари пахта даласида овора

31.05.2011 18:18 msk

Ўзбекистондаги лицей, коллеж ва қишлоқ мактаблари ўқувчилари бир неча ҳафта бўлибдики пахта далаларида “жавлон уриб меҳнат қилмоқдалар”. Текин ишчи кучи ягана билан машғул. Мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари қиздираётган кун тиғи остида юзларига ниқоб тутиб далаларни бегона ўтлардан тозалаяптилар. Ўқувчиларнинг меҳнати учун иш ҳақи тўланмайди: уларга тегишли арзимаган чой-чақа ўқув муассасаларининг ҳисоб рақамларига ўтказилади. Жойлардагни вазиятни ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилар ўрганиб чиқдилар ҳамда Қорақалпоғистон ва Тошкент вилоятида кўрган-билганларини “Фарғона” агентлигига сўзлаб бердилар.

Европада ўзбек пахтаси савдоси билан шуғулланувчи компаниялар устидан шикоят аризалари берилди

Европада ўзбек пахтаси савдоси билан шуғулланувчи компаниялар устидан шикоят аризалари берилди

03.11.2010 09:40 msk

Конституциявий ҳуқуқлар ва инсон ҳуқуқлари учун Европа Маркази (ЕССHR) Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотига (ИҲРТ) Германия, Швейцария, Франция ва Буюк Британияда ўзбек пахтаси савдоси билан шуғулланувчи еттита компания устидан шикоят аризасини топширди. Ҳуқуқ ҳимоячилар ИҲРТ ташкилот аъзоларига нисбатан талабларини кучайтиришига умид қилмоқдалар: инсон ҳуқуқларининг бузилиши эвазига яртилган товарларни сотишдан фойда олувчи компания юридик жавобгарликка тортилиши лозим. Аммо бугунги кунда пахта толасининг нархи бир қадоқ (фунт) учун бир доллардан ошган бир пайтда бу умидларни ҳаёлпарастлик дея аташ мумкин.

Ўзбекистон: Болалар пахтада ҳали ҳеч қачон бу йилгидек қийналмагандилар

Ўзбекистон: Болалар пахтада ҳали ҳеч қачон бу йилгидек қийналмагандилар

09.12.2009 09:04 msk

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг маълум қилишича, бу йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати шароити Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери энг оғир бўлиб қолди. Мамлакатда пахта терим кампанияси тугагани ҳақида 30 октябрь куни расман эълон қилинганида ҳам далаларнинг кўпида биринчи терим пахтаси бор эди. Шунинг учун ҳам ҳосилни ноябрь охирида, қиш-қиров кунлари кириб келганидан кейин йиғиштириб бўлдилар. Болалар меҳнатини тақиқловчи қонунларнинг мавжудлигига қарамай, икки ярим ой давом этган пахта терими мавсумида асосий ролни мактаб ўқувчилари ва талабалар ўйнадилар. Бундан ташқари, болаларни эксплуатация қилишни тақиқловчи қонунлар ёрдам бермай, аксинча, уларнинг далалардаги шароитини ёмонлаштириб қўйди. Бу ҳақда “Фарғона.Ру” репортажида ўқинг.

Ўзбекистон: Талабалар пахта далаларига ўзларининг ўринларига мардикорларни юбораяптилар

Ўзбекистон: Талабалар пахта далаларига ўзларининг ўринларига мардикорларни юбораяптилар

17.10.2009 15:07 msk

Самарақанд вилояти талабалари ишсизликка қарши кураш соҳасига ўзларининг ҳиссаларини қўшишга ният қилдилар – улар пахта теримига бормай, ўзларининг ўринларига мардикорларни ёллаб пахта далаларига юборишни бошладилар. Бу амалиётнинг қўлланишидан икки томонга ҳам фойдаси очиқ-ойдин – талабалар кўнгиллари учун хуш келган ишлар билан шуғулланаяптилар, мардикорлар эса кунига 5-7 доллардан ишлаяпти. Илгари талабалар пахтага бормаслик учун медицина справкаларини олишга уринардилар, аммо бу йил бундай “бронь” олишнинг иложи йўқ.

Тошкентда пахта ярмаркаси очилган куни Ўзбекистоннинг АҚШ элчихонаси олдида пикет бўлиб ўтди

Тошкентда пахта ярмаркаси очилган куни Ўзбекистоннинг АҚШ элчихонаси олдида пикет бўлиб ўтди

16.10.2009 10:00 msk

2009 йил 14 октябрь куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида республикадаги пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши пикет бўлиб ўтди. Эллик кишига яқин тўпланган пикет Ўзбекистонда очилган V Халқаро ўзбек пахта ярмаркаси билан бир кунда бошланди. Пикет ташкилотчиларига кўра, намойиш давомида элчихона ходимларидан уларнинг олдига ҳеч ким чиққани йўқ. Шунингдек, пикетни ўтказишга ҳеч ким халақит бермади.

Тошкент вилояти мактаб ўқувчилари ўқимай далада ишлаяптилар (фото)

Тошкент вилояти мактаб ўқувчилари ўқимай далада ишлаяптилар (фото)

07.10.2009 12:17 msk

Ўзбекистон халқаро минбарлардан туриб қишлоқ хўжалиги плантацияларида болалар меҳнатидан фойдаланишнинг илдизини тубдан қуритиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида баланд овоз ила билдирмоқда. Жойларда эса болаларни пахта теримига жалб этиш амалиёти ҳамон сақланиб қолмоқда. Давлат маъмурияти эса йилдан-йилга ушбу ҳолатни бегона кўзлардан яшириш учун куч сарфлаяпти, холос. “Фарғона.Ру” мухбирлари катта қийинчиликлар билан бўлса ҳам мактабда ўқиш ўрнига далаларда ишлаётган болаларнинг фотосуратини олишга ҳамда уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашишга эришдилар.

Ўзбекистон далалари хроникаси – 2009: Сирдарё болаларининг “ҳеч кимдан кам ери йўқ!”

Ўзбекистон далалари хроникаси – 2009: Сирдарё болаларининг “ҳеч кимдан кам ери йўқ!”

06.10.2009 12:21 msk

Бир неча кун илгари Ўзбекистондаги бошқа вилоятларнинг ортидан Сирдарё вилояти ўқувчилари ҳам пахта далаларига чиқиб кетдилар. Бу йил 14 ёшдан юқори ўсмирлар, яъни, ўрта мактабларнинг 7-чи синф ўқувчилари “оқ олтин” теримида қатнашадилар. Аммо ўтган йиллардаги сингари пахта далаларида 12-13 ёшли болаларни ҳам учратиш мумкин. “Фарғона.Ру” мухбирлари Сирдарё вилоятига бориб бу аҳволнинг ҳақиқат эканлигини ўз кўзи билан кўриб қайтдилар.

Ўзбекистон: Сурхондарёлик ўқувчи болаларни яна пахтага ҳайдадилар, Фарғонада эса болаларга тегмасликка қарор қилдилар

Ўзбекистон: Сурхондарёлик ўқувчи болаларни яна пахтага ҳайдадилар, Фарғонада эса болаларга тегмасликка қарор қилдилар

24.09.2009 10:39 msk

Пахта терим мавсуми бошланиши муносабати билан Сурхондарё вилоятининг юзлаб мактабларида машғулотлар қисман тўхтатилган. Еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи синф ўқувчилари олдинги йиллардаги каби уюшган гуруҳлар таркибида давлат хазинасига катта даромадлар келтирадиган пахта хом ашёсини териб олишда ёрдам бергани жўнаб кетдилар. Фарғона вилоятида эса мажбурий болалар меҳнатидан воз кечишганга ўхшаяпти. Бу ҳолат Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро босимдан жиддий ташвишланиб қолганига илк ишора бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон: Фарғона вилоятининг талабалари ва бюджет ташкилотлари ходимлари пахта фронтига сафарбар қилинди

Ўзбекистон: Фарғона вилоятининг талабалари ва бюджет ташкилотлари ходимлари пахта фронтига сафарбар қилинди

18.09.2008 21:29 msk

Фарғона вилояти далаларида пахта терим мавсуми бир ярим ҳафта аввал бошланди. Бугунги кунда пахта терим кампаниясида вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг талабалари ва уларнинг ўқитувчилари иштирок этмоқдалар. Пахта теримига ўрта махсус таълим муассасалар – коллежларнинг талабалари, ўн беш-ўн олти ёшли болалар ҳам жўнатилди. Фарғона водийсидан навбатдаги “пахта” репортажини муштарийларимиз ёрдамида тайёрладик.

Болалар пахта далаларида: Расмийларнинг баёноти билан амалдаги иши мос келмаяпти

Болалар пахта далаларида: Расмийларнинг баёноти билан амалдаги иши мос келмаяпти

17.09.2008 04:05 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги таҳририяти прогрессив халқаро ҳамжамият билан бирга Ўзбекистондаги пахта терим кампанияси ортидан кузатишни давом этмоқда. Мавсумнинг асосий мавзуси – мамлакат далаларига болаларнинг яна пахта теримига чиқиш чиқмаслиги бўлиб қолган. Ўзига ҳос ушбу мониторингда ўзбекистонлик муштарийларимиз ёрдам бермоқда. Насиб қилса, ҳар ҳафтада бу мавзуга мурожаат қилмоқчимиз. Эътиборингизга “пахта далаларидан сўнгги маълумотлар”ни таклиф этамиз.

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати: Расмийлар диалог учун тайёрлар

Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати: Расмийлар диалог учун тайёрлар

30.08.2008 20:26 msk

Олдинлари пахта теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланаётгани ҳақидаги барча айбловларни қатъият ила инкор этиб келган расмий Тошкент аста секинлик билан чет эллик ҳаридорлар ва кузатувчи ташкилотлар билан қийин кечадиган диалогга киришмоқда. Нуфузли Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси ҳам Ўзбекистондаги болалар ҳуқуқи борасида ташвишланиб қолди. Шу билан бир пайтда АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан борган сари кўпроқ компаниялар Ўзбекистон пахтасидан воз кечиш ҳақидаги қарорга келмоқдалар.

Европа ва АҚШ ширкатлари Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишига қарши чиқмоқдалар

Европа ва АҚШ ширкатлари Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишига қарши чиқмоқдалар

16.08.2008 07:42 msk

Импортчилар ва кийим-бош савдогарларининг тўрт нафар энг йирик бирлашмаси Ўзбекистон пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши чиқдилар. Чакана савдо корхоналари миллий федерацияси (NRF), Чакана савдо етакчилари ассоциацияси (RILA), Америка кийим ва пойафзал ассоциацияси (AAFA) ва Тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-бош импортчилари ассоциацияси (AITA) Ўзбекистон президентига мурожаатида пахта далаларида болалар меҳнатидан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас, дея билдирмоқдалар.

Қозоғистон пахтаси: Синовлар даври

Қозоғистон пахтаси: Синовлар даври

07.07.2008 08:37 msk

“Сўнгги йигирма йил ичида Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида илк бор ғўза экиш қисқарди. Йилдан-йилга кўпроқ майдонларни эгаллашга интилаётган монокультура сув етишмаслиги важидан чекинмоқда. Маҳаллий деҳқонлар ўзларига қарашли хўжаликларида бошқа экин етиштириш борасида ўйланиб қолдилар...”

Жанубий Қозоғистонлик муаллифнинг ушбу мақоласи билан “Пахта” дея аталувчи янги рукн ва махсус лойиҳа очмоқдамиз. Мухбирларимиз, маҳаллий фермерлар ва малакали мутахассислар ёрдамида пахта кимга қандай бойлик келтираётгани, Марказий Осиё деҳқонлари олдида“оқ олтин” қандай муаммоларни кўндаланг қилиб қўяётгани, унинг минтақа мамлакатлари ҳаётига кўрсатаётган таъсири ҳақида бир қатор мақолалар сериясини тайёрламоқчимиз.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА