19:30 msk, 26 Сентябрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Сиёсат

Ислом Каримов: Буюк ҳукмдорми ёки ўз халқининг душманими?

Ислом Каримов: Буюк ҳукмдорми ёки ўз халқининг душманими?

29.08.2017 09:59 msk

Роппа-роса бир йил олдин Ўзбекистонда “Президентимиз тирик ва соғ-саломат” деб номланган шов-шувли, аммо қалбаки бир томоша кўрсатилган эди. 78 ёшли Ислом Каримовнинг ўлими 2016 йилнинг 29 август куни кундузи юз берган эди. Аммо унинг расман вафот этиш санаси 2 сентябр қилиб белгиланди. Умуман олганда, Каримовнинг қайси куни ўлгани унчалик муҳим ҳам эмас. Бугунги кунда унинг мероси қандай баҳоланаётгани муҳим. Пировардида, у ким ўзи? Буюк ҳукмдорми ёки давлат аҳамиятидаги жиноятчими? Доно сиёсатчими ёки бошқаларнинг фикрига қулоқ солмайдиган эгоистми? Реформаторми ёки мамлакатнинг иқтисодиётига болта урган золимми?

Россия Бош прокуратураси Ўзбекистонда Гулнора Каримовага тегишли кўчмас мулкни ҳибсга олиш тўғрисидаги сўровини олди

25.08.2017 07:43 msk

Россия Бош прокуратураси Ўзбекистон бош прокуратурасидан республиканинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли барча кўчмас мулкни ҳибсга олиш тўғрисида сўровнома олди. Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, Москвада “Камелот” турар-жой комплексида жойлашган пентхаус, “Рублевка” даҳасида ҳашаматли уй ва 8 та квартира, Ялтада –меҳмонхона комплекси, умумий қиймати 2 млн долларга тенг турар-жой биноси ва унга ёндашган ер участкаси ҳибсга олиниши керак.

Ўзбекистон: Бош вазир журналистларни ҳақорат қилди ҳамда телевидениедаги жонли эфирни тақиқлади

23.08.2017 16:18 msk

Ўзбекистон телевидениесида бундан буён Халқаро пресс-клубнинг сессиялари ҳамда яқиндагина ташкил этилган «Ўзбекистон 24» ва бошқа телеканаллар эфирида тўғридан-тўғри узатилмайдиган бўлди. Ўзбекистон янгиликларини ёритишга ихтисослашган қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, мамлакат бош вазири журналистларга “онлайн кўрсатувларни эфирга яқинлаштирмаслик ва ҳар бир кўрсатувни эфирга беришдан олдин Хайриддин Султонов билан маслаҳатлашишни” буюрган.

Ғайритабаалар қасоси. Ўзбекистон тарихий қарзини Россияга қандай қайтармоқда

Ғайритабаалар қасоси. Ўзбекистон тарихий қарзини Россияга қандай қайтармоқда

22.08.2017 16:42 msk

Асосан кўчиб келган руслар, совет муҳандислари ва партия ишчилари томонидан қурилган Ўзбекистон ҳозирги кунда юз минглаб фуқароларининг кучи билан келажакдаги Россияни яратмоқда. Москва билан Тошкент муносабатлари ҳақида эслаганда ўзбекнинг гази, урани ёки пахтасидан ҳам кўра масаланинг шу томонини кўпроқ ҳисобга олиш керак, деб ҳисоблайди мустақил журналист Пётр Бологов.

Ўзбекистон: Олий суд ғазабланган оламоннинг суд дарвозасини бузгани тўрисидаги хабарларга раддия берди

Ўзбекистон: Олий суд ғазабланган оламоннинг суд дарвозасини бузгани тўрисидаги хабарларга раддия берди

22.08.2017 12:05 msk

Ўзбекистон Олий суди 19 август куни “Фарғона” ахборот агентлигининг 15 август куни республика Олий суди раиси томонидан қабулни узоқ кутилишидан ғазабланган оламон тарафидан суд биноси дарвозасини йиқитгани тўғрисидаги хабарга раддия берди. Ўзбекистон Олий суди 19 август куни “Фарғона” ахборот агентлигининг 15 август куни республика Олий суди раиси томонидан қабулни узоқ кутилишидан ғазабланган оламон тарафидан суд биноси дарвозасини йиқитгани тўғрисидаги хабарга раддия берди. “Афсуски, мазкур веб сайтлар интернетда тарқатилган ахборотни текшириб кўрмасдан хулоса чиқаришга шошилишди, аслида содир бўлган ҳодисани бўрттириб кўрсатишди”, — дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарномасида.

Ўзбекистон телевидениесида ислоҳотлар: Ҳайбаракаллачилик даври ўтдими?

Ўзбекистон телевидениесида ислоҳотлар: Ҳайбаракаллачилик даври ўтдими?

16.08.2017 12:04 msk

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) Ўзбек ССР Давлат телерадиокомпаниясининг вориси. Мустақиллик йилларида ўзбек телевидениесининг вазифалари ва стилистикаси аслида ўзгармасдан, совет телевидениесининг аналоги шаклида қолди. Бироқ 2017 йилда миллий телерадиокомпаниядан ўзгаришлар талаб қилина бошлади. Охир-оқибат нима бўлди? Умуман олганда, ўзбекистонлик журналистлар янги форматда ишлашга тайёрмилар?

Ўзбекистон: Ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – Фарғона вилояти мисолида

Ўзбекистон: Ўзгаришлар иллюзияси ва инвесторлар учун хатарлар – Фарғона вилояти мисолида

08.08.2017 20:48 msk

Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти иқтисоднинг либераллашуви, режимнинг юмшатилиши ва коррупцияга қарши кураш ҳақида баёнотлар бермоқда. Унинг ҳаракатлари биринчи навбатда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган. Аммо ўзгаришлар қанчалик ҳақиқатга яқин? Ислоҳотлар йўлида Ўзбекистон расмийлари нималарга тайёр? Ўзбекистонда инвестицион муҳит ўзгардими? Бу ерда инвесторларни қандай “сюрпризлар” кутмоқда? Шу саволларни Фарғона вилояти мисолида таҳлил қиламиз.

Ўзбекистонлик сиёсатшунос: Олий таълим муассасаларига барча истаганларни қабул қилиш керак, ана ўшанда коррупцияга ўрин қолмайди

Ўзбекистонлик сиёсатшунос: Олий таълим муассасаларига барча истаганларни қабул қилиш керак, ана ўшанда коррупцияга ўрин қолмайди

26.07.2017 08:48 msk

Олий таълим муассасаларига ҳеч қанақа чеклов қўлламай барча истаганларни қабул қилиш керак. Агар одамлар ўқиш учун пул тўлашга тайёр бўлсалар, ўқийверишсин. Улар тўлайдиган пул ўқув жараёнини ташкил этишга, ўқитувчиларга муносиб маош тўлашга етарли бўлади. Олий маълумотли одамлар қанчалик кўп бўлса, халқнинг савияси ҳам шунча кўтарилади. Ана ўшанда биз бепул таълим, бепул медицина ва арзон нон ҳақида орзу қилмай қўямиз, дейди ўзбекистонлик сиёсатшунос Марям Ибрагимова.

Ўзбекистонда режим алмашиши: “Бенуқсон ҳукмдор” ва чекланган либераллашув

Ўзбекистонда режим алмашиши: “Бенуқсон ҳукмдор” ва чекланган либераллашув

23.05.2017 17:30 msk

Ислом Каримовнинг ўлимидан сўнг Ўзбекистонда режимнинг алмашиши кўпчилик экспертлар ва таҳлилчиларнинг мамлакатнинг сиёсий келажаги юзасидан пессимизмини йўққа чиқарди ва янги умидлар пайдо қилди. Илгари консерватив бош вазир сифатида маълум бўлган Шавкат Мирзиёев бирданига режимни ўзгартириш зарурияти ҳақида гапира бошлади. Мамлакатнинг либераллашувига тинч сиёсий йўл билан ўтилиши сезила бошланди. Аммо аслида нималар бўлмоқда? Жавоби – Central Asian Analytical Network лойиҳасининг мақоласида.

Ўзбекистонлик мухолифатчи Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

Ўзбекистонлик мухолифатчи Баҳодир Чориев: Сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk

Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета туриб, мамлакат учун ҳаводек зарур бўлган сиёсий ислоҳотларни ўтказмаяпти. Бу ҳақда АҚШда истиқомат қилаётган “Бирдамлик” халқ-демократик ҳаракатинингн раҳбари Баҳодир Чориев билдирмоқда. Ўзининг навбатдаги дастурий мақоласида у иқтидорга келган тақдирда Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳот қилиш бўйича режаларини батафсил баён этмоқда.

Стокгольмдаги теракт: Жамият шокка тушиб қолди, аммо шведлар ёвузликка қарши бирдамликда курашади

Стокгольмдаги теракт: Жамият шокка тушиб қолди, аммо шведлар ёвузликка қарши бирдамликда курашади

29.04.2017 18:08 msk

Ўзбекистонлик шахс томонидан Стокгольмда амалга оширилган террористик актни Швеция қандай қабул қилмоқда? Бу скандинав мамлакатининг фуқаролари полиция ва махсус хизматлар ишини қандай баҳоламоқда? Нега Тошкентдан билдирилаётган расмий баёнотларга Стокгольм унчалик ишонмайди? Бу ва бошқа саволларни таниқли швед журналисти, собиқ СССР давлатлари бўйича мутахассисс – жаноб Торгни Хиннемуга бердик.

Ўзбек радикализми – Каримов даври қатағонларининг кульминациясими?

Ўзбек радикализми – Каримов даври қатағонларининг кульминациясими?

17.04.2017 05:51 msk

Европадаги сўнгги шов-шувли терактлар (Истанбул, Санкт-Петербург, Стокгольм) ўзбеклар томонидан амалга оширилганидан бўйин товлаб бўлмайди. Бу Ўзбекистон махсус хизматлари учун яхшигина баҳона бўлиб хизмат қилади, энди шуни асос қилиб, улар кўп йиллик қатағонларни оқлашга ҳаракат қилиши ва ўзгача фикрловчиларга қарши курашишнинг ўрта асрлардан қолган усулларини сақлаб қолиши мумкин. Аммо бу террористларнинг ўзи қайсидир маънода Каримов режимининг жиноятлари маҳсулидир. Муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик журналист, “Америка овози” радиоси ўзбек хизматининг мухбири Малик Мансур бу ҳақда фикр юритади.

Ўзбекистон президентини Москва аэропортида ким кутиб олиши керак эди?

06.04.2017 17:56 msk

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4апрель куни давлат ташрифи билан Москвага жўнади... Ва аэропортда уни РФ Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин кутиб олди. Воқелик шунақа. Лекин дипломатик протокол қўпол равишда бузилганини кўпчилик сезди. Ва бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, қораланди. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида ишлаган ва айни пайтда Европа мамлакатларидан бирида истиқомат қилаётган Алишер Тақсанов ташрифлар қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр юритмоқда.

Ислом Каримов – одамми ёки аэропортми ёхуд жамоат манфаатини шахсийдан юқори қўйиш

Ислом Каримов – одамми ёки аэропортми ёхуд жамоат манфаатини шахсийдан юқори қўйиш

21.03.2017 18:34 msk

Хабар берганимиздек, бундан олдинроқ Тошкент халқаро аэропортига биринчи президент Ислом Каримовнинг номини беришга Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол (Камолов) қарши чиқди. У мамлакат янги президентига мурожаат қилиб, Каримов хотирасининг бу тарзда абадийлаштириш ҳақидаги фармонни бекор қилишни сўради. Бугун эса Ўзбекистон халқ артисти, профессор Зоҳид Ҳақназаровнинг эътирозини чоп этамиз. Унинг айтишича, “Ўзбекистон аҳолисининг бир қисми Ислом Каримовга ёдгорлик қўйиш уёқда турсин, унинг исмини умуман эшитмасликни маъқул кўради”.

Профессор Зоҳид Ҳақназаров: “Гапдан амалга ўтиш керак”

Профессор Зоҳид Ҳақназаров: “Гапдан амалга ўтиш керак”

17.03.2017 13:36 msk

Совет иттифоқи тарқаб кетганидан сўнг мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистоннинг “бошланғич капитали” қўшниларникига қараганда анча катта эди. Тўқсонинчи йиллар бошида Ўзбекистон иқтисодий салоҳияти бўйича МДҲ мамлакатларининг етакчи гуруҳига кирган, Қозоғистон эса унчалик ривожланмаганлар гуруҳида эди. Орадан 25 йил ўтди, энди аҳвол қанақа? “Каримов ўзини буюк иқтисодчи деб ҳисоблаб, бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели” ҳақидаги чўпчаги билан халқни алдаб юрганида Қозоғистон президенти Назарбоев ўз атрофига халқаро даражада таниқли иқтисодчиларни йиғиб, биргаликда кризисдан чиқиш режасини тузди”, деб ҳисоблайди тошкентлик профессор Зоҳид Ҳақназаров. Унинг мақоласини муштарийлар эътиборига ҳавола этамиз.

Орқадоғнинг ўзбек ўғиллари. Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифига бағишлаб

Орқадоғнинг ўзбек ўғиллари. Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифига бағишлаб

07.03.2017 05:04 msk

Олтинчи март куни Ўзбекистоннинг яқинда сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга икки кунлик давлат ташрифи бошланди. Шуниси аҳамиятлики, бу Ислом Каримов вафотидан кейин қўшни мамлакат раҳбарининг илк марта бошқа мамлакатга ташрифи бўлади. Ўзбекистон раҳбарининг бўлажак давлат ташрифи бўсағасида, 1970-1990-йилларда Туркманистонда юқори лавозимда бўлган собиқ амалдор бу мамлакатда ўзбеклар қандай яшаши ҳақида бизга сўзлаб беришга аҳд қилди.

1991 йил. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кимдан “микрофонни юлиб олган” эди?..

1991 йил. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кимдан “микрофонни юлиб олган” эди?..

19.02.2017 17:20 msk

Сўнгги йигирма йил давомида Марказий Осиёда нафақат Ўзбекистон Ислом ҳаракати тарихини, балки ҳатто ўн икки йил олдин содир бўлган Андижон қирғини ҳақида ҳеч нарса билмайдиган авлод улғайди. Шу бугун эътиборингизга ҳавола қилаётганимиз каби мақолалар ёш аудиториянинг тарих хотирасидаги оқ доғларни тўлдиришга ёрдам беради. Гап Ислом Каримовнинг 1991 йил декабрда Наманганда Тоҳир Йўлдошев билан учрашувчи ҳақида кетмоқда. Ўқинг, кўринг ва тингланг.

Шоир — президентга: Тажриба ўтказиб кўрайлик!

Шоир — президентга: Тажриба ўтказиб кўрайлик!

19.12.2016 20:23 msk

“Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни мушкул вазиятга тушиб қолган оддий инсон сифатида кўриб, мурожаат қилмоқдаман. Бу вазиятдан муносиб равишда чиқиш йўли бор. Бу унчалик мураккаб эмас: шунчаки амалдаги Конституцияга мувофиқ равишда иш юритиш керак – айнан Конституция сизнинг асосий кундалик қўлланмангиз бўлиши керак. XVIII асрда яшаган украин дарвиши Григорий Сковорода айтганидек, “керакли нарсаларни осонлаштирган ва қийин нарсаларни кераксиз қилган Худога шукр”...

Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига фуқаролар нима масалада мурожаат қилмоқда?

Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига фуқаролар нима масалада мурожаат қилмоқда?

02.12.2016 18:18 msk

Ислом Каримовнинг 25 йиллик даврида Ўзбекистонда шунчалик кўп муаммо йиғилиб қолдики, президент в.в.б. Шавкат Мирзиёевнинг “виртуал қабулхонаси” фуқаролар учун бир юпанчиқ бўлди: улар янги раҳбарга мурожаат қилганда энг жиддий муаммолар ва кўнгилсизликларнинг ҳал бўлиши йўлидаги орзу-истакларини баён қилмоқда. Янги ўзбек лидерига мурожаатлар тажрибасидан келиб чиқиш айтиш мумкинки, уларнинг бирортаси ҳам эътиборсиз қолмаяпти. Аммо амалдорлар кўпчилик ҳолларда одамларнинг ташвишли масалаларини ечишга расмий тарзда ёндашиб, қуруқ ёзма жавоблар билан кифояланмоқда.

Ўзбекистон - Туркия: Қабр тепасидаги қўл сиқишувлар

Ўзбекистон - Туркия: Қабр тепасидаги қўл сиқишувлар

30.11.2016 16:11 msk

Туркия президенти ҳамда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев, улар бировга ёқадиларми ёки йўқми, ўзларини прагматик, эски дилсиёҳликларни унута оладиган ҳамда муносабатларни қайтадан барпо этишга қодир сиёсатчилар сифатида намойиш этмоқдалар. Узоқ йиллар давом этган ўзаро таъна-маломат ва гина-кудуратлардан сўнг турк-ўзбек муносабатлари иқлимини тезда яхши томонга ўзгартира оладиларми?

Тошкентдаги НАТО алоқалар маркази ёпилмоқда. Аммо альянснинг минтақадаги фаолияти давом этади

Тошкентдаги НАТО алоқалар маркази ёпилмоқда. Аммо альянснинг минтақадаги фаолияти давом этади

18.11.2016 19:34 msk

“Фарғона”га ўз манбаларимиздан маълум бўлишича, НАТОнинг Марказий Осиё бўйича алоқалар маркази (Тошкентда жойлашган) келгуси йилда ёпилади. Бу офис Шимолий Атлантик альянснинг минтақадаги барча мамлакатлар билан алоқаларини бошқарар эди. Бунга нима сабаб бўлди? Бу саволларга жавоб олиш учун биз марказ раҳбари — Розария Пульизи билан боғландик, у барча саволларимизга жавоб беришга рози бўлди.

Ўзбекистон: “Миллатни оёққа турғизиш керак!”

Ўзбекистон: “Миллатни оёққа турғизиш керак!”

17.11.2016 09:12 msk

Ўзбекистон президентининг сайлови яқинлашмоқда. Айрим кузатувчилар бош номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловдан олдинги ваъдаларидан хурсанд бўлмоқда. Бошқаларнинг нолишича, ҳокимият алмашиши яна конституцияга хилоф равишда бўлмоқда, тахтга барча “альтернатив” номзодлар эса қўғирчоқ, узурпатор қўлидаги ўйинчоқдан бошқа нарса эмас. Шу билан бирга, номзодлар дастурларида энг асосий масала ҳақида гап йўқ – дейди ишонч билан Ўзбекистон халқ артисти, профессор Зоҳид Ҳақназаров.

Қозоғистон vs Ўзбекистон: Ғайирлик ва лидерлик

Қозоғистон vs Ўзбекистон: Ғайирлик ва лидерлик

16.11.2016 09:24 msk

Қозоғистонда доим Ўзбекистонга нисбатан анчагина ғайирлик билан қараб келишган. Тошкентда метро қурилганми, бўлди, Олма-Отада ҳам бўлиши керак. Пойтахтдаги аҳоли миллионга етмайдими? Атрофдаги посёлкаларни қўшамиз! Олма-Отадан Астанагача тезкор темирйўл қурсак, ўзбек “Афросиёби” ортда қолиб кетади. Сиёсатда ҳам шунақа “бизники барибир зўр бўлади” тамойили қўлланади.

Ўзбекистонда очиқ сиёсат пайдо бўлмоқда. Бу кетишда сўз эркинлигига ҳам эришамиз

Ўзбекистонда очиқ сиёсат пайдо бўлмоқда. Бу кетишда сўз эркинлигига ҳам эришамиз

10.11.2016 04:59 msk

Ўзбекистондаги вазият демократик кайфиятдаги кузатувчилар ва аҳолига маъқул тушмоқда. Сайловдан олдинги фаол ҳаракатлари билан бўлажак президент Шавкат Мирзиёев мамлакат раҳбари мунтазам алмашиб туриши зарурлигини тасдиқламоқда. Мамлакатда Ислом Каримовдан бошқа нотиқлар ва сиёсатчилар борлиги ҳам бирданига маълум бўлиб қолди.

Тожикистон-Ўзбекистон: Мамлакатлар ўртасидаги муносабат тубдан ўзгариши мумкинми?

Тожикистон-Ўзбекистон: Мамлакатлар ўртасидаги муносабат тубдан ўзгариши мумкинми?

27.10.2016 09:06 msk

Шу ҳафта бошида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бир гуруҳ расмийлар меҳмон сифатида ташриф буюрди. Вилоят маъмурияти раҳбарининг ўринбосари бошчилигида улар Хўжанд ва Исфара шаҳарларининг саноат корхоналари, тарихий ва маданий ёдгорликларида бўлишди. Нима учун? Шуни “Фарғона” мухбирлари ва уларнинг саволларига жавоб берувчи экспертлар аниқлашга ҳаракат қилишди.

Ўзбекистон: Ўзгаришларга умид қилса бўладими?

Ўзбекистон: Ўзгаришларга умид қилса бўладими?

16.10.2016 13:56 msk

Шарҳловчилар ва кузатувчилар Ўзбекистондаги янги давлат раҳбари – президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев даврида содир бўлаётган ўзгаришларни қизиқиш билан кузатишмоқда. Айримлар унинг фармойишларидан хурсанд бўлса, қолганлар фармойишларни содда одамлар ва чет элликларга мўлжалланган “бутафория” деб атамоқда. Аммо бу мамлакат энди қайси йўналишда ривожланишини тушуниш учун биттагина аломат бор.

Ўзбекистон президенти қанақасига сайланиши керак ёки “Юртбошининг руҳи” шод бўладими

Ўзбекистон президенти қанақасига сайланиши керак ёки “Юртбошининг руҳи” шод бўладими

27.09.2016 15:11 msk

Бош вазир Шавкат Мирзиёквни Ўзбекистон презимденти вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон расмийлари жаҳон ҳамжамияти олдида ўзини оқлашга ҳамда бу каби қарор Конституцияга зид келмаслигини юридик жиҳатдан далилларни келтириб асослаб беришга мажбур бўлдилар. Келтирилган далиллар жуда ҳам заиф. Келинг, ўзбек юриситлари конституцияга зид равишда ҳокимият тизгиларини бош вазирга топшириш бўйича ҳаракатларнинг қонуний эканлигини қай тарзда изоҳлаётганлари ва мустақил юристлар бу изоҳларни қанақа қилиб шарҳлаётганларини кўриб чиқайлик.

Ислом Каримов ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Тошкент қачонгача индамай туради?

Ислом Каримов ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади. Тошкент қачонгача индамай туради?

24.09.2016 05:29 msk

Мамлакат расмийлари президент Ислом Каримовнинг аҳволи ҳақида расмий маълумот беришни истамай Ўзбекистон аҳолисининг ҳис-туйғуларини менсимаслиги жуда ажабланарли ҳолат бўлиб қолди. Лола Каримова-Тиллаеванинг индамай тургани ҳам ҳайрон қолдирадиган даражада. У турли гап-сўзларнинг олдини олиш мақсадида “Фарғона” агентлигининг отасининг инсульт бўлиб қолгани ҳақидаги хабарини тасдиқлади, бироқ нега ўлим тўғрисидаги хабарни тасдиқламади ёки инкор этмади? Қизиғи шундаки, замонавий тарих саҳифаларида давлат раҳбарининг ўлимини бир неча ой давомида яшириб келганлари ҳолатлари маълум.

Ўзбекистон: “Ими-жимида амалга оширилган конституцион тўнтаришми”? Йўқ, ҳаётнинг давом этиши !

Ўзбекистон: “Ими-жимида амалга оширилган конституцион тўнтаришми”? Йўқ, ҳаётнинг давом этиши !

15.09.2016 09:46 msk

2016 йил саккизинчи сентябрь куни Ўзбекистонда шундай воқеа бўлиб ўтдики, тарихчилар уни “ими-жимида амалга оширилган конституцион тўнтариш” деб атайди. Ўзбекистонда “тепадагиларнинг” бугунги хатти-ҳаракатларини шу ибора билангина ифодалаш мумкин. Аммо бу жуда дадил гап эмасми?

Ўзбекистон Каримовдан сўнг: Марҳум президент оиласига қарашли бизнесга кўз олайтириш бошланди

Ўзбекистон Каримовдан сўнг: Марҳум президент оиласига қарашли бизнесга кўз олайтириш бошланди

10.09.2016 18:43 msk

Марказий Осиёнинг барча постсовет мамлакатларида олий мартабали мулозимларнинг фарзандлари иқтисодиётнинг у ёки бу соҳасини ўз назорати остига олганлари ёки ота-онасининг “дахлсизлигидан” фойдаланиб қонунга хилоф тарзда тижорат фаолияти билан шуғулланаётгани кўпчиликка маълум. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Оллоҳга омонатини топширганидан кейин унинг рафиқаси давлат бошқарувига таъсир кучини йўқотди, фарзандлари ва қариндошларининг бизнеси эса таҳдид остида қолди.

Ислом Каримов бизга қандай мерос қолдирди

Ислом Каримов бизга қандай мерос қолдирди

09.09.2016 13:13 msk

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафот этгани тўғрисида расман эълон қилинганига ҳам бир ҳафта бўлди. Шу муносабат билан республика матбуоти, ТВ ҳамда Интернетнинг ўзбек сегментидаги мақола, кўрсатув ва шарҳлар марҳумнинг ватан ва миллат олдидаги буюк хизматларини қайд этиб уни кўкларга кўтарди. Аммо Каримовни мадҳ этиб,унга шон-шарафлар бағишлаётган ушбу фикрларга ҳамма ҳам қўшилаётгани йўқ. Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари университетининг илмий ходими Алишер Илҳомов Фейсбукдаги ўзининг саҳифасида эълон қилган мақоласида ўзбекистонликларнинг қулоғи учун ноодатий бўлган фикрлар билдирилган. Таҳририятимиз ушбу мақолани ўзбек тилига ўгириб, ўқувчиларимиз эътиборига ҳавола қилишни лозим топди.

Эксперт фикри: Ислом Каримовнинг касаллиги ёки Ўзбекистонда ҳокимиятнинг мерос бўлиб ўтиши

Эксперт фикри: Ислом Каримовнинг касаллиги ёки Ўзбекистонда ҳокимиятнинг мерос бўлиб ўтиши

02.09.2016 08:13 msk

28 августда ҳукуматдаги манбалар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг касалхонага ётқизилганини хабар қилди. Шу сабабли президент жисман кетадиган бўлса, бу мамлакатда нималар бўлиши ҳақидаги саволлар кўпайиб кетди. Францияда яшайдиган ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимовга кўра, Ислом Каримов жисмоний жиҳатдан қўлидан келгунича ҳокимиятни ушлаб туради, у кетаётган пайтида кимнинг қўлида ҳокимият кучлироқ йиғилган бўлса, ўша шахс ворис бўлиб қолади.

Ўзбекистон: Ислом Каримов учинчи сентябрь куни Самарқандда дафн қилинади

02.09.2016 06:52 msk

“Фарғона” агентлигига маълум бўлишича, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг юрти Самарқандда жадал суратларда унинг дафн маросимига тайёргарлик ишлари кетмоқда. Пайшанба, 1 сентябрь куни мухбиримиз томонидан олинган фотосуратлар Ўзбекистон раҳбари Самарқанддаги машҳур Шоҳи Зинда меъморий ёдгорлигига туташган қабристонига қўйилишига ишора қилоқда. Бу қабристонга Ислом Каримовнинг онаси ва икки акаси қўйилган. Ўзбекистон раҳбарининг вафоти ҳақида шу чоққача расман эълон қилинмаган. Ўзбекистонга 26 йил давомида тўхтовсиз раҳбарлик қилган 78 президент 3 сентябрь куни ерга топширилади.

Ўзбекистон: Аза тутамизми ёки байрам қиламизми – барибир эканда?

Ўзбекистон: Аза тутамизми ёки байрам қиламизми – барибир эканда?

31.08.2016 08:38 msk

Ўзбекистондаги қандайдир “расмий манба” гарчи номи сир қолишини истаса ҳам қатъий тарзда Каримвнинг ўлгани тўғрисидаги хабарларга раддия берди. Шунга қарамай, мамлакатнинг тирик раҳбарини кўрсатиб бериша олмади. Нашримизнинг бош муҳаррири Даниил Кислов “раддиялар”га шарҳ бера туриб, шу кунларда Ўзбекистон ҳукмдорлик пирамидасининг энг юқори қисмида нималар содир бўлаётгани ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

АҚШ: Баҳодир Чориев адолат талаб қилмоқда ва... Трампни қўллаб-қувватламоқда

АҚШ: Баҳодир Чориев адолат талаб қилмоқда ва... Трампни қўллаб-қувватламоқда

22.08.2016 16:20 msk

Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчиси ва “Бирдамлик” мухолиф халқ-демократик ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев айни пайтда АҚШда яшайди. У анчадан бери Ўзбекистон президенти бўлишни орзу қилади, норозилик акциялари ва турли ноодатий лойиҳаларни амалга оширади, улар маълум маънода муваффақият қозонади ҳам. Бугун у ўзининг антимигрант ва ирқчиликка оид баёнотлари билан донг таратган, АҚШ Республикачилар партиясидан Дональд Трамп номзодини тарғиб қилмоқда. Чориев АҚШ Давлат департаменти биноси яқинида ўтқазадиган кейинги норозилик акциясида юк машиналарини айнан Трампнинг портретлари билан безатмоқчи.

1916 йилги қўзғолонга 100 йил тўлиши муносабати билан: Тарихчи қайдлари

1916 йилги қўзғолонга 100 йил тўлиши муносабати билан: Тарихчи қайдлари

18.05.2016 22:37 msk

Юз йил олдин Ўрта Осиёнинг “рус” қисмида ва ҳозирги Қозоғистон ҳудудида халқ қўзғолони бошланган. Бунга подшо ҳукуматининг “Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳарбий иншоотлар қуриш ишларига жалб қилиш тўғрисида”ги фармони сабаб бўлган. Бу фармон Ўрта Осиё аҳолисининг урушда қатнашаётган армияга чақирилганини билдирар эди. Фармонга нисбатан қатъий норозилик уйғониб, бу воқеалар “1916 йилги қўзғолон” сифатида тарихга кирган. Тожикистонлик тарихчи Камол Абдуллаевнинг мақоласида бу исёндан олинган тажриба замонавий Тожикистон ва минтақадаги бошқа мустақил давлатлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилинади.

Сайловдан кейинги Ўзбекистон: Президент Каримовнинг собиқ “рақиблари” нима билан шуғулланмоқда?

Сайловдан кейинги Ўзбекистон: Президент Каримовнинг собиқ “рақиблари” нима билан шуғулланмоқда?

29.12.2015 13:52 msk

Ўзбекистон президентининг охирги сайловидан шу нарса маълум бўлдики, мустақил номзодлар – тошкентлик Абдулло Тожибой ўғли, Жаҳонгир Шосалимов ва Шуҳрат Рустамовда ҳаттоки сайловолди ташвиқотда ҳам иштирок этиш имконияти йўқ. Ўзбекистон шароитида истиқболи йўқ бўлган бундай номзодларга фақатгина милиция эътибор бериб, назорат остига олиб келмоқда. Аммо қаҳрамонларимиз умидни сўндиргани йўқ. Янги йил бўсағасидаги шу кунларда улар мақсад сари, яъни Ўзбекистон президенти курсини эгаллаш ниятидаги ҳаракатларини жонлантириб юборишди. Уларнинг ҳар бири ўз йўлларини белгилаб олишган.

Ўзбекистон: Мухолифатчи Тожибой-ўғлига сиёсий партия тузишга рухсат берилдими?

Ўзбекистон: Мухолифатчи Тожибой-ўғлига сиёсий партия тузишга рухсат берилдими?

24.11.2015 08:46 msk

Ўзбекистон президентлигига ўз номзодини қўйиш ҳаракатлари билан танилган тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдулло Тожибой-ўғлига Адлия вазирлиги томонидан ўз сиёсий партиясини тузишга рухсат берилди. У ўттизтача ташкилотга хат юбориб, уларнинг ходимлари орасида қонун доирасидаги тарғибот-ташвиқот ишларини бошлашини билдирганида, бу ташкилотлар унга тўсқинлик қилмасликларини билдирди. Аммо ҳозирча Тожибой-ўғли янги мухолиф партия тузиш учун имзо йиғишга киришмаяпти. Бунга сабаб нима?

Қозоғистон: МДҲ раҳбарлари саммитининг бош мавзуси террорчиликка қарши кураш бўлиб қолди (фото, видео)

17.10.2015 10:47 msk

16 октябрь куни Қозоғистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Саммит кун тартибига 17 та масала кўтарилиб чиқилди, бироқ асосий масала – халқаро терроризмга қарши кураш бўлиб қолди. Саммит якунлари бўича 16 та ҳужжат имзоланди. Қозоғистон МДҲга раислик ваколатларини тугатиб, эстафетани Қирғизистонга берди. Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг кейинг саммити 2016 йилда Бишкекда бўлиб ўтади.

Россия оммавий ахборот воситалари зўр бериб Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида уруш бошланиши эҳтимоли тўғрисида “хушхабар” тарқатмоқда

Россия оммавий ахборот воситалари зўр бериб Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида уруш бошланиши эҳтимоли тўғрисида “хушхабар” тарқатмоқда

15.10.2015 19:18 msk

Россия оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида уруш яқинлашаётгани эҳтимоли кенг муҳокама қилинмоқда. Биринчи бўлиб бу хабарни Регнум ахборот агентлиги тарқата бошлади. Нашр иддаосига кўра, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2015 йилнинг 7 сентябрь куни Қозоғистонга ташрифи давомида гўё “Марказий Осиёда сув-энергетика муаммалари келажакда шу даражада чуқурлашиб кетиши мумкинки, нафақат жиддий қарама-қаршиликлар, балки ҳатто урушларни келтириб чиқариши мумкин”, деб айтган экан. Россиянинг “Газета.Ру” нашри ҳам хабарнинг рост-ёлғонлигини текшириб ўтирмай, шу хабар асосида кишиларни хавотирга солувчи “Россияни сув учун урушга тортяптилар. Ўзбекистон Ўрта Осиёдаги энергетика ресурсларини эгаллаш учун уруш бошлайман, дея пўписа қилмоқда”, деган сарлавҳа остида катта мақоласини чоп этди. Аслида Ислом Каримов 2015 йилнинг сентябрида Қозоғистонга сафар қилмаган эди.

Ўзбекистон россиялик антрополог олимни мамлакатга киритмади

Ўзбекистон россиялик антрополог олимни мамлакатга киритмади

01.09.2015 10:33 msk

Номи дунёга танилган россиялик олим, антрополог, Санкт-Петербургдаги Европа университети профессори Сергей Абашин Ўзбекистондан депортация қилинди. Сергей Николаевич бу ҳақда Фейсбукдаги ўзининг шахсий саҳифасида ёзмоқда. Сергей Абашин 29 август куни Москвадан Тошкент аэропортига саёҳатчи сифатида учиб келди. Чегара назоратидан ўтаётганда, Сергей Абашинга “Киршига рухсат берилмаслик тўғрисида далолатнома” тақдим этилди.

Афғонистон: Жанггарилар Туркманистонга чегарадош ҳудудларда ўз таъсирини кучайтирмоқда

18.04.2015 11:29 msk

Афғонистоннинг шимолий провинцияси Фарёб Туркманистонга чегарадош. Айни пайтда бу вилоят ҳудудининг 80 фоизи “Толибон” ҳаракатининг жанггарилари томонидан назорат қилинмоқда. Бу ҳол ўз навбатида Афғонистоннинг шимолидаги қўшнилари Туркманистон ва Ўзбекистонга юз фоиз хавф туғдирмоқда ва постсовет республикалари хавфсизликни таъминлаш масаласида Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим, дейди Фарёб вилоятидан Афғонистон миллий парламентига депутат этиб сайланган Фатҳулло Қайсарий.

Пўлат Охунов. Ўзбекистонда мустабидликнинг ибтидоси

Пўлат Охунов. Ўзбекистонда мустабидликнинг ибтидоси

23.03.2015 21:13 msk

Ўзбекистонлик сиёсий мухолиф, Швецияда рўйхатга олинган Марказий Осиё жамиятининг (Association Central Asia) раиси, Ўзбекистонда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Пўлат Охунов ўтган асрнинг саксонинчи йиллар охирида ва тўқсонинчи йиллар ўрталарида Ислом Каримов билан учрашувлари тўғрисида хотираларини ёдга олмоқда. Президент қандай кутилмаган қарорларни қабул қилиши, “Ҳукмдорлик”нинг биринчи кунидан бошлаб қандай хушомадгўй ва лаганбардорларнинг қуршовига тушиб қолгани эсга олинади. “Мамлакатда барчани сўзсиз бўйсунишга мажбур қилувчи яккаҳокимлик тартибининг ўрнатилишида нафақат унинг ўзи, балки ҳаммамиз айбдормиз. Диктаторни биз яратдик, иродасиз зиёлиларимизнинг кўмаги остида хушомадгўй мулозимларимизнинг мутеларча қўл қовуштириб туриши уни мустабидга айланириб қўйди”, дея таъкидлайди СССР Оли Советининг собиқ депутати Пўлат Охунов.

Доктор Номоз Нормўмин: “Мусулмонлар диктатурага қарши курашишлари лозим” (давоми)

02.03.2015 16:43 msk

Мухолифат томонидан Интернетда ташкил этилган “виртаул сайлов” иштирокчилари билан таништиришда давом этамиз. Жамаотчилик ва сиёсий арбоб, доктор Номоз Нормўминга кўра, мамлакатда ислоҳотларни амалга оширилишидан аввал ўзига хос исломлаштириш ишлари бажарилиши керак, чунки “ислом моддий ва маънавий қадриятларни ўзига мужассамлаштирган дин”. Мана шу менинг мафкурам бўлиб, вақти келганда бутун Ўзбекистон халқининг мафкурасига айланади, дейди ишонч билан Номоз Нормўмин. Сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар унинг сайловолди дастурида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.

Доктор Номоз Нормўмин: “Мусулмонлар диктатурага қарши курашишлари лозим”

Доктор Номоз Нормўмин: “Мусулмонлар диктатурага қарши курашишлари лозим”

26.02.2015 20:34 msk

Мухолифат томонидан Интернетда ташкил этилган “виртаул сайлов” иштирокчилари билан таништиришда давом этамиз. Жамаотчилик ва сиёсий арбоб, доктор Номоз Нормўминга кўра, мамлакатда ислоҳотларни амалга оширилишидан аввал ўзига хос исломлаштириш ишлари бажарилиши керак, чунки “ислом моддий ва маънавий қадриятларни ўзига мужассамлаштирган дин”. Мана шу менинг мафкурам бўлиб, вақти келганда бутун Ўзбекистон халқининг мафкурасига айланади, дейди ишонч билан Номоз Нормўмин. Сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар унинг сайловолди дастурида иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган.

Франция Гулнора Каримовага қарашли кўчмас мулкни ҳибсга олди

13.02.2015 08:29 msk

Франция суди коррупция ва пул ювиш бўйича жиноят ишларининг текшируви доирасида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага қарашли кўчмас мулкни ҳибсга олди. Мазкур кўчмас мулклар Studio Invest, Invest Service Group ва Ruby International компаниялари томонидан сотиб олинган, бироқ ўтказилган текширувлар компанияларнинг ортида Гулнора Каримова ва унинг никоҳдаги эри Рустам Мадумаров турганини кўрсатди.

Ўзбекистон: Президент Ислом Каримов икки ҳафтадан бери одамларга кўринмаяпти

12.02.2015 21:29 msk

Ўзбекистонда сайловолди кампанияси авжида, аммо нозодлардан бирортаси ҳамда 77 ёшли Ислом Каримов 15 кундан бери на одамлар олдига ва на сайловолди янгиликларида чиқяпти. Бу эса турли,шу жумладан, мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сайтида 2015 йилнинг 28 январида пайдо бўлган хабарларга асосланган миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилар президент сайловларида Ислом Каримов учун овоз бермасликка чақирмоқдалар

02.02.2015 16:08 msk

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) 2 февраль куни мамлакат аҳолисига мурожаат қилиб, республика президенти сайловларида Ислом Каримов номзоди учун овоз бермасликка чақирмоқда. Мухолифатчиларни таъқиб остига олган, “Бирлик” ва “Эрк” партияларининг лидерларини мамлакатдан қувиб солган Каримов Ўзбекистонда қонунга хилоф равишда ҳукмдорлик жиловини ўз қўлида сақлаб қолмоқда, дейилади ЎМҲҲТГ мурожаатномасида.

“Ўзбекистонда инқилоб ҳеч кимга керак эмас”

“Ўзбекистонда инқилоб ҳеч кимга керак эмас”

17.12.2014 19:00 msk

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев қатор постсовет республикаларида амалга оширилган инқилоблар ҳамда Ўзбекистон тақдири ҳақида таҳлил қилиб, ўз фикрларини “Фарғона.Ру” ўқувчилари билан баҳам кўришга қарор қилди. Унинг шу мавзуда тайёрлаган бир нечта мақолаларидан биринчисини бугун эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ўзининг мақоласида журналист аҳолини радикал ҳаракатларга ундаши мумкин бўлган турмушимиздаги кўплаб муаммоларни қайд этмоқда ҳамда уларни ҳал этиш учун расмийлар халқ билан ҳамкорлик қилиши лозим, дея таъкидламоқда.

Ўзбекистон: Ҳамма ишлар бир кишининг хавфсизлиги учун

Ўзбекистон: Ҳамма ишлар бир кишининг хавфсизлиги учун

14.12.2014 11:49 msk

Ўзбекистон расмийлари декабрь ойининг бошида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйдилар. Бунинг сабаби сифатида ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш ва ҳаво майдонидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш кўрсатилди. Бироқ ҳамма бу тақиқ мамлакатдаги ягона инсон – президент Ислом Каримовнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида киритилганини яхши тушунмоқдалар. Ушбу эҳтиёт чораларининг ҳаммаси – Ўзбекистонда сураётган умумий восвослик муҳитининг бир кўриниши, холос.

Бошқа янгиликлар

РЕКЛАМА