20:58 msk, 24 Март 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Муштарий мактублари

Муштарий мактуби: Ядро физикаси институтининг тугатилиши офат келтириши мумкин

Муштарий мактуби: Ядро физикаси институтининг тугатилиши офат келтириши мумкин

30.05.2016 19:30 msk

Ўзбекистонда президент буйруғи билан Фанлар академияси Ядро физикаси институти тугатилди. Афсонавий институтнинг бинолари ва деярли барча асбоб-ускуналари Миллий университетнинг физика факультетига берилган. Ядро реактори ва унга боғлиқ объектлар Радиацион хавфсизлик маркази тасарруфига ўтди. Бу ишларга ҳар хил баҳо берилмоқда. “Фарғона” таҳририятига хат ёзган тошкентлик фуқаронинг ҳисоблашича, хавфли объект билан ишлаш оқибати аянчли бўлиши мумкин.

Муштарий мактуби: Тошкентда “комендант соати”

Муштарий мактуби: Тошкентда “комендант соати”

09.01.2016 20:35 msk

Расмий версияга кўра, ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда бошланган “режимни кучайтириш”га халқаро экстремизм хавфи сабаб бўлган. Милиция ижарадаги хонадонларни бирма-бир текширмоқда, кўчада йўловчиларни тинтув қилмоқда, бемаҳалда юрганларни ёппасига қўлга олмоқда. Тошкентдаги “комендант соати” аслида қандай амалга оширилади, кўчадан кимлар милиция бўлимига олиб кетилмоқда, уларга қандай чора кўрилмоқда? Бунга муштарийларимиздан бири жавоб беради.

Муштарий мактублари: “Ўзбекистонда содир бўлаётган ишларни ёқтирмайман, аммо ватанимни севаман”

Муштарий мактублари: “Ўзбекистонда содир бўлаётган ишларни ёқтирмайман, аммо ватанимни севаман”

31.12.2015 09:33 msk

Ўзбекистондан фақат президент Каримов тилга олган “дангаса” ва “бекорчилар”гина чиқиб кетаётгани йўқ. Мамлакатдан аҳоли фаол қатламининг энг яхши вакиллари чиқиб кетмоқда, “ижодкор синф” вакиллари бундай коррупция, таниш-билиш ва уруғ-аймоқчилик билан қоришиб кетган қашшоқ ва биқиқ муҳитдан ўзларига жой топа олмаяпти. Улар ўз салоҳияти билан янги ўлкаларни бойитишмоқда. “Мен Ўзбекистонда ўз келажагимни кўрмаяпман, Россия фуқаролигига ўтмоқчиман”, - деб ёзади муаллиф.

Ўзбекистон: Самарқандлик тадбиркор йигирма йилдан бери расмийлар томонидан ноқонуний равишда тортиб олинган мулкини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда

Ўзбекистон: Самарқандлик тадбиркор йигирма йилдан бери расмийлар томонидан ноқонуний равишда тортиб олинган мулкини қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда

22.12.2015 17:18 msk

Самарқандлик тадбиркор Омон Қозиев ундан ва “Мароқанд” жамиятининг бошқа акционерларидан расмийлар томонидан ноқонуний равишда тортиб олинган мулкни қайтариб олишга йигирма йилдан бери ҳаракат қилмоқда. Бунгача унга туҳмат ҳам қилинди, қамоққа ҳукм қилинди, аммо кейинроқ барибир оқланди. Энди у адолатни қарор топтириш учун турли идоралар, жумладан прокуратура остонасига бош уриб юрибди, аммо ҳозирча уринишлари самара бергани йўқ. Омон Қозиев “Фарғона” таҳририятига хат йўллаб, уни қандай хонавайрон қилишгани, энди эса шикоятларига жавоб ололмаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон: Ўқитувчиларни пора олишга мажбур қилмоқдалар ва ўқувчиларнинг ёмон ўқиши важидан жаримага тортмоқдалар

Ўзбекистон: Ўқитувчиларни пора олишга мажбур қилмоқдалар ва ўқувчиларнинг ёмон ўқиши важидан жаримага тортмоқдалар

19.03.2009 13:29 msk

Ўзбекистондаги ўрта таълим муассасаларида порахўрликка қарши курашнинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Мисол учун, Тошкентда жойлашган коллеж ва лицейларнинг ўқитувчиларига “келгусида пора олмайман”, деган мазмунда тилхат ёзиб беришни таклиф этдилар. Коррупцияга қарши курашга давлатнинг бундай енгил-елпи ёндашиши педагоглардан бирини шунчалик ғазаблантирдики, у номини ошкор этмаслик шарти билан ўрта махсус таълим тизимининг “ичидан” нақадар чириб кетгани ҳақида сўзлаб беришга рози бўлди.

Ўзбекистонда ҳарбий ватанпарварлик тарбиянинг алоҳида хусусиятлари ҳақида

02.08.2008 10:32 msk

Муштарийларимиздан бирининг наавбатдаги мактуби Ўзбекистонда ҳарбий-ватанпарварлик тарбияга бағишланади. Мактуб муаллифи Фарғона водийсида яшайди ва бу мавзу билан яхши таниш. Унга кўра, сўнгги икки-уч йил давомида Ўзбекистон раҳбарияти ёшларнинг оммавий ҳарбий тайёргарчилигининг кўп шаклларини била туриб йўқ қилган. Бу эса ўз навбатида мамлакат мудофаа қобилиятига салбий таъсир этмай қолмайди.

Боши берк кўча. Ўзбек аёлининг ҳуқуқсизлиги борасидаги ўйлар

19.03.2008 06:10 msk

“Фарғона.Ру” АА таҳририятига келган навбатдаги мактубда одам савдоси қурбони бўлиб қолган оддий ўзбек қизи тўғрисида ҳикоя қилинади. Бирлашган Араб Амирликларида фоҳиша бўлиб қолишига оз қолган ушбу ҳикоянинг қаҳрамони қочиб уйига қайтишга эришди. Шунга қарамай, уни ватанида жамоатчилик ва юридик жиҳатдан қоралаш кутарди. Ҳар доимгидек, бу воқеаларнинг ҳақиқий айбдорлари жазосиз қолдилар.

Россияликнинг Ўзбекистондаги ҳаётдан қолган “шахсий таассуротлари”

10.11.2007 12:07 msk

Хотиним билан Тошкентда 2000 йилдан 2007 йилгача яшадик. Ҳозир Россияга қайтиб, Санкт-Петербургда яшаётганимизга саккиз ойдан ошди. Тошкентда биз таълимга оид бизнес билан шуғуллангандик. Энди эса “катта нарса узоқдан яхшироқ кўринади”, деган ҳикматга мувофиқ биз Ўзбекистондаги, хусусан, Тошкентдаги ҳаётга ўз муносабатимизни билдиришимиз мумкин. Тошкентдаги яшаган пайтимизда эсда қолган энг муҳим воқеалар ҳақида ўртоқлашмоқчимиз.

Тошкент ерости йўлидаги хитларнинг бошбошдоқлиги

Тошкент ерости йўлидаги хитларнинг бошбошдоқлиги

24.10.2007 16:47 msk

Бугун Ўзбекистонда бир киши бошидан кечирган воқеани чоп этмоқдамиз. Унда Ўзбекистон вилоятларининг биридан пойтахтга келган йигит бошидан кечирган қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилинади. “Бу фақат бир киши дуч келган воқеа, холос”, - дейиши мумкин бошқа бир муштарий. – “Ҳар нарса бўлиши мумкин, ҳамма милиционерлар ҳам келгиндиларни тўнайвермайдилар-ку”. Бироқ муштарийларимиздан келган мактубларда бунга ўхшаш воқеалар тез-тез учраб туради. Шунинг учун ҳам мазкур воқеа типик ҳодиса ўлароқ қаралиши мумкин.

Ўзбекистон бош вазири учун уй вазифаси

Ўзбекистон бош вазири учун уй вазифаси

08.08.2007 14:47 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги таҳририяти Ўзбекистон ҳукумати раҳбари номига битилган қизиқ мактубни олди. Мазкур хатда кўтарилаётган муаммо фақат Самарқанд шаҳри учун эмас, балки бутун республика учун долзарб, деб ўйлаймиз. Бироқ биз Ўзбекистон бош вазирининг хат муаллифига лутфан жавоб беражагига мутлақо умид қилаётганимиз йўқ. Балки сайтимиз муштарийлари бу борада ўз тахминлари ва фикрлари билан ўртоқлашарлар?

Тожикистон: Ҳижоб ўрнига мактаб формасими?..

07.06.2007 15:17 msk

“Ҳурматли “Фарғона.Ру” АА таҳририяти! Мен таҳририятингизга исмини сир тутган “Тожикистон мусулмони” томонидан юборилган мактуб юзасидан фикр билдирмоқчиман. Ҳижобдан бундай фожеа ясашнинг нима кераги бор эди? Хат муаллифи Республикамизнинг дунёвий давлат эканини тушуниши керак, бу ҳақда ўша мусулмонларнинг ўзлари қабул қилган Конституциямизда аниқ-равшан ёзиб қўйилган...”

Ўзбекистонлик фикри: “Бизнинг мамлакатда сиёсий тизимни чинакамига демократлаштиришнинг кун-суви битди”

09.04.2007 15:29 msk

Ўзбекистон расмийлари хориждаги сиёсий мухолифат “қўлига қарта” тутишни истамаяптилар ҳамда яқин келажакда мамлакат ичида “гапга кўнадиган мухолифат” пайдо бўлиши учун, шу тариқа, мамлакатда кўппартиялилик ва плюрализм бордай ҳолат пайдо қилиш учун шарт-шароит яратаяптилар. Муштарийларимизнинг биридан келган навбатдаги мактуби ана шу ҳақда.

Ўзбекистон қамоқхонасида муддатини ўтаган журналист: “Маҳбусни ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ тўла иҳоталаниш эзиб ташлайди”

Ўзбекистон қамоқхонасида муддатини ўтаган журналист: “Маҳбусни ҳаммасидан ҳам кўра кўпроқ тўла иҳоталаниш эзиб ташлайди”

03.04.2007 16:35 msk

Бугунги кунда хорижий оммавий ахборот воситаларидан бири учун ишлаётган ўзбекистонлик ҳар қандай журналист фақат бу мамлакат ҳаёти ҳақида ҳақиқатни ёзгани ва айтгани учунгина эртами-кечми қамоққа тушиши мумкин. Бироқ уни расман журналистик фаолият учун суд қилмайдилар. Ахир Ўзбекистон Жиноий Кодексида бунга мос келадиган моддани топиш қийин эмас-да. Қамоқхонада тўрт ярим ой ўтирган ўзбекистонлик журналист ҳикояси ҳам буни тасдиқлайди.

“Ҳеч қайси давр унутилиши мумкин эмас”

“Ҳеч қайси давр унутилиши мумкин эмас”

22.03.2007 12:09 msk

Ассалому алайкум. Сизга ўзбекистонлик муштарийингиз мактуб йўлламоқда. Мен институтда ўқийман. Коллежда ишлайман, янги тарихдан сабоқ бераман. Мен журналист эмасман, шу сабабли ҳам, афсуски, ҳали мақола ёзишни билмайман. Нашрингизда ўзим учун қизиқ бўлган, энг асосийси эса мамлакатимиз ҳақида ҳаққоний мақолаларни ўқийман. Аммо, афсуски, улар орасида мен ҳозирги Ўзбекистон расмийларининг яқин ўтмишимизга муносабати акс этган мақолани топа олмадим. Мамлакатимизда содир бўлаётган ишлар, шу жумладан, қадим замонлардан бошлаб шу кунгача тарихни қайта ёзиб чиқаётганлари мени изтиробга солади.

Россия фуқаролиги - тутқич бермас афсонавор қуш

07.03.2007 20:30 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги почтасига ҳар куни келувчи баҳсга молик мақолаларга оид тақриз ва изоҳлар орасида муштарийларимиз бошларидан кечирган воқеаларни ҳам тез-тез учратиб қоламиз. Уларнинг айримлари ўта индивидуал характерга эга, бошқалари эса ҳозирги замон учун типикдай кўринади. Қуйида ана шундай типик воқеалардан бирини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Уни ўн йилдан буён Москвада яшаб, ҳалигача Россия фуқаролигини ололмаган тошкентлик қиз ҳикоя қилади. Бу ҳикоя билан биз сайтимизнинг янги “Муштарий мактублари” рукнини очаяпмиз.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА