23:03 msk, 24 Март 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Жамият

Кун фотоси: Тошкент истироҳат боғларида мутлақо соғлом дарахтларни кесиш давом этмоқда

Кун фотоси: Тошкент истироҳат боғларида мутлақо соғлом дарахтларни кесиш давом этмоқда

28.02.2017 19:21 msk

Ўзбекистонда дарахт кесувчилара даври 2009 йилда бошланди, ўшанда расмийлар кўз очиб юмгунча Тошкентдаги машҳур Инқилоб ҳиёбонидаги (Сквер) юзлаб чинорларни кесдириб юбордилар. Сўнгги йилларда бу жараён узлуксиз равишда давом этмоқда. Шу давр мобайнида мамлакатнинг кўплаб шаҳарларидаги чинорзорлар йўқ қилинди, кўчалар офтоб тиғи остида қолиб, тангадек соя топилмай қолди, кенг соя берувчи дарахтлар ўрнига иссиқ иқлимга чидамсиз “чет элнинг” арчалари олиб келиб ўтқазилди. Бугунги кунда эса бир вақтнинг ўзида чинорларни пойтахтнинг бир нечта истироҳат боғларида кесишмоқда...

Ўзбекистонда уйсизлар учун бошпаналар қачон очилади?

Ўзбекистонда уйсизлар учун бошпаналар қачон очилади?

10.02.2017 05:58 msk

Бугунги кунда Ўзбекистонда уй-жойи йўқларнинг сони қанчалиги номаълум. Камайтириб ҳисоблаганда, Тошкентнинг ўзида юзтадан кам эмас. Аммо мамлакатда улар учун бирорта ҳам бошпана йўқ. Ўзбекистонда ҳали ҳам собиқ президент Ислом Каримовнинг қандайдир фармойиши амалда, унга кўра ёлғиз кекса одамни қариялар уйига расмийлаштириш учун унда паспорт ҳамда прописка бўлиши керак. Бомжларда эса одатда ҳужжат бўлмайди. Шу сабабли улар кўчада яшаб, кўчада ўлмоқда…

Юлдузлар чироқлардан ҳам ёрқинроқ: Самарқандликлар суткалаб электрсиз яшайди

Юлдузлар чироқлардан ҳам ёрқинроқ: Самарқандликлар суткалаб электрсиз яшайди

07.02.2017 15:33 msk

Самарқанд электр таъминотида доимий узилишлар бўлиши ижтимоий тармоқларда анчадан бери кенг муҳокама этилмоқда ва ҳатто ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлмоқда. Аммо катталиги бўйича Ўзбекистонда иккинчи бўлган шаҳар аҳолисининг кулишга ҳуши йўқ. Айниқса бу йили айрим туманларда уруш кетаётган ҳудудларга ўхшаб, суткалаб электр энергияси бўлмайди. Самарқандлик “Фарғона” муштарийси энергетик кризис ҳақидаги кузатувлари ва унинг сабаблари ҳақидаги ўз фикрини ўртоқлашди.

Бошимдан ўтгани: Ўзбекистонда чиқиш визаси қандай олинади

Бошимдан ўтгани: Ўзбекистонда чиқиш визаси қандай олинади

02.01.2017 09:09 msk

Чиқиш визаси бу – фақатгина Ўзбекистон ва Шимолий Корея фуқароларининг чет элга чиқиш йўлига қўйилган ва ошиб ўтиши керак бўлган тўсиқдир. Уни ҳамма ҳам олавермайди, бу ҳақда “Фарғона” бир неча марта ёзган. Айримларга сабабини кўрсатмасдан рад этишади, бошқалар керакли ҳужжатларни йиғиб топширишни уддалай олмайди. Бизнинг муштариймиз буни уддалади, бунга бир неча кун вақт ва 145 минг сўм пул кетди. Унинг ҳикоясини ўқиймиз.

Муштарий мактублари: “Виртуал қабулхона” қандай ишлайди?

Муштарий мактублари: “Виртуал қабулхона” қандай ишлайди?

31.12.2016 08:42 msk

Муштарийларимиздан келган хатлардан шу нарса маълум бўлмоқдаки, Ўзбекистоннинг кўпчилик муассасаларида очилган “виртуал қабулхоналар” ҳар доим ҳам ўз вазифасини бажармаяпти. Бунинг устига, мурожаатга жавобни қуйи маҳкамага расмий сўров шаклида юборишади ва бу сўровнинг мазмуни умуман фуқароларни қизиқтирган мавзуда бўлмайди. Бизнинг тошкентлик муштирийимиз А.И. билан ҳам шундай бўлди.

“Вальс садолари остида”. Ўзбекистонда ўқитувчилар оммавий равишда мактабни тарк этмоқда

“Вальс садолари остида”. Ўзбекистонда ўқитувчилар оммавий равишда мактабни тарк этмоқда

24.11.2016 18:10 msk

Кейинги кунларда Фейсбукдаги ёпиқ гуруҳлардан бирида Тошкентда яшовчи аёлнинг Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига ёзган мурожаати ҳақидаги пост кенг муҳокама қилинмоқда. Мурожаатда пойтахтдаги 64-мактабда ўқитувчиларнинг етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш сўралган. Пост муаллифининг ёзишича, ўқув йили алгебра, геометрия ва физика ўқитувчиларисиз бошланган. Педагоглар етишмаётгани ҳақидаги бу постга бир неча кун ичида мингдан ортиқ фикр-мулоҳаза билдирилди. Бунинг ортидан Ўзбекистондаги мактабларда ўқитувчиларнинг етишмаслиги ҳамда таълим тизимида ўзбекистонликларни хавотирга соладиган бир талай муаммоларнинг борлиги ошкор бўлиб қолди. Уларни тинглайдиган борми?

Ўзбекистон пойтахтидаги “Спутник” массивида ким яшайди?

Ўзбекистон пойтахтидаги “Спутник” массивида ким яшайди?

31.10.2016 18:10 msk

Тошкентнинг чеккасида жойлашган кенг “Спутник” тураржой массиви бузиб ташланиши ҳақида бу ерда яшовчиларга икки ҳафтагина олдин хабар берилди, бугунги кунда бу массивнинг биринчи кварталида яшовчиларга бошқа квартиралар таклиф қилинмоқда. Шаҳар раҳбариятининг режасига кўра, эски икки қаватли ёғоч уйлар ўрнига 500 та кўп қаватли уй қурилади. Аммо бу ердаги кексаларнинг фикрича, 50 йиллик тарихга эга бўлган бу уйларнинг аксарият қисмига тегинилмайди, чунки бу жойларнинг ери кўп қаватли уй қуришга ярамайди.

Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

26.10.2016 08:57 msk

Ўтган ҳафтада петиция билан шуғулланадиган иккита сайтда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мурожаат пайдо бўлди. Бу мурожаатда республика фуқаролари учун чиқиш визасини бекор қилиш сўралган. Ўзбек расмийлари ҳали жавоб бергани йўқ. Шу аснода 2011 йилдан бери чиқиш визаси олишга ҳаракат қилиб келган таниқли рассом Вячеслав Ахунов ўзбек фуқаролигидан воз кечиш ҳақида фикр юритмоқда.


19.10.2016 13:08 msk

2016 йилнинг тўққизинчи октябрида Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчининг виртуал қабулхонасига тушган шикоятда хабар берилишича, Тошкентдаги болалар хирургия шифохонасининг марказлашган стерилизация бўлимида тиббиёт қутилари мажбурий стерилизациянинг барча босқичларидан ўтказилмаётган экан, бунинг натижасида хавфли инфекцияларнинг тарқалишига шароит яратилмоқда. Бу шикоят биринчи марта эмас экан. Вазирликдан жўнатилган комиссия қандай қарорга келди? Шикоятга шифохона раҳбарияти қандай муносабат билдирди?..

Ўзбекистон: Октябрь ойидан бошлаб ҳамма пенсияларнинг ярми карточкага ўтказилади

Ўзбекистон: Октябрь ойидан бошлаб ҳамма пенсияларнинг ярми карточкага ўтказилади

03.07.2016 11:05 msk

Шу йилнинг октябридан бошлаб Ўзбекистонда барча пенсия тўловларининг камида 50 фоизи мажбуран пластик карталарга ўтказиладиганга ўхшайди. Бу аҳолининг энг ҳимояланмаган қатламига кучли зарба бўлади: мамлакатда нақд пул муаммоси мавжуд бўлиб, карта орқали тўлаш фойдали эмас: дўконларда нархлар бозордагидан баландроқ бўлиб, карточка билан йўл ҳақини ёки мактабдаги тушликни тўлаб бўлмайди. Одамлар норози бўлса ҳам, ҳеч нарса дея олмайди: мамлакатда банкларнинг қарорлари муҳокама қилинмайди.

Аҳмадбой пирамидаси: эски фирибгарликнинг янги нусхаси

Аҳмадбой пирамидаси: эски фирибгарликнинг янги нусхаси

24.06.2016 17:37 msk

Қўлга олинганидан кейин донғи чиқиб кетган Аҳмадбойнинг пирамидаси Ўзбекистонда бу турдаги биринчи фирибгарлик эмас. XX асрнинг тўқсонинчи йилларида Тошкентда россияликлар худди шундай нарсани ташкиллаштиришган. Аммо улар Аҳмадбойдан фарқли ўлароқ, узоққа бормади. Ҳолбуки, ўтган йигирма йил ичида ўзбек махсус хизматларининг қудрати ошиб, айғоқчилар тармоғи ҳам кенгайган.

Қадрли болалар. Тошкентдаги болалар боғчаларида таъмагирлик

Қадрли болалар. Тошкентдаги болалар боғчаларида таъмагирлик

15.06.2016 08:59 msk

Тошкентдаги болалар боғчаларининг бир гуруҳ мудиралари “Фарғона” таҳририятига мурожаат қилди. Аёллар амалдорлар, методистлар ва турли текширувчилар уларни қандай қилиб шилиши ҳақида гапириб беришди. Жарималар, поралар, тадбирлар учун пул сўраш, бундан ташқари пахта кампаниялари ёки мажбурий обуналар... Бирорта ҳам мудира бу пулларни ўз маошидан тўлай олмайди, шу сабабли болалар боғчаларида мебел, ўйинчоқлар ва таъмирлашга пул етмайди. Пул ота-оналардан йиғилади ва боғчаларга “ноқонуний” болалар қабул қилинади. Тафсилотлар “Фарғона” мақоласида.

Ўзбекистондаги ҳаёт энциклопедияси: Милиция бизни қандай муҳофаза қилади

Ўзбекистондаги ҳаёт энциклопедияси: Милиция бизни қандай муҳофаза қилади

05.06.2016 15:43 msk

Ўзбекистонда милиционерларни барча собиқ совет давлатларидагидек “мент”лар деб аташади. Бу сўзда ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар тоифасига нисбатан ишончсизлик, бу касбга нисбатан илтифотсизлик ва улардан ўзини четлаш маънолари мужассам. Аммо ҳаётда барибир милиционер билан тўқнашасиз, шу сабабли ҳар биримизда кулгили, қўрқинчли ёки аҳмоқона бўлган “ментовской” ҳодисалар бўлган. Жамият қандай бўлса ментлар ҳам шундай бўлади, бошқача бўлмайди.

“Барҳаёт полк” акцияси Тошкентда: Биринчи бор ва тақиқларга қарамасдан

“Барҳаёт полк” акцияси Тошкентда: Биринчи бор ва тақиқларга қарамасдан

12.05.2016 12:20 msk

Шаҳар расмийларининг тақиқлашига қарамасдан, режаланганидан камроқ одам иштирок этган бўлса ҳам, тўққизинчи май куни Тошкентда “Барҳаёт полк” акцияси бўлиб ўтди. Шу билан бирга, яқинда Москвага расмий ташриф буюрган президент Ислом Каримов анча йиллардан бери илк бор 1941-1945 йилги урушни Улуғ Ватан Уруши деб атади. Георгий тасмасини Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма билан алмаштириш кампанияси эса бошланмай туриб тугади.

Тошкент  Галина Пугаченкованинг уйи вайрон бўлмоқда, бизнесменнинг кошонаси эса бўй чўзмоқда

Тошкент Галина Пугаченкованинг уйи вайрон бўлмоқда, бизнесменнинг кошонаси эса бўй чўзмоқда

19.04.2016 12:38 msk

Таниқли археолог ва санъатшунос Галина Пугаченкова умрининг сўнгги йилларини ўтказган уйнинг деворлари дарз кетишда давом этмоқда, томидан сув ўтиб, зангли сув оқиб кетган. Бу уйда археологнинг 75 ёшли ўғли Ростислав Сосновский яшайди. Аммо бу муаммоларни келтириб чиқарган қўшни бино улкан кошонага айланиб улгурди, расмийлар эса шикоятларга жавобан хатлар-у қуруқ ваъдалардан нарига ўтмаяпти.

Ҳар доимги хўжакўрсинчилик: ШҲТ саммитига Ўзбекистон пойтахтининг олд кўриниши шошилинч тарзда ўзгартирилмоқда (фоторепортаж)

Ҳар доимги хўжакўрсинчилик: ШҲТ саммитига Ўзбекистон пойтахтининг олд кўриниши шошилинч тарзда ўзгартирилмоқда (фоторепортаж)

05.04.2016 09:50 msk

2016 йилнинг бошидан бошлаб Ўзбекистон пойтахтида 23-24 июнда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишлари кенг миқёсда олиб борилмоқда. Ёзга бориб шаҳар бутунлай ўзгача кўриниш касб этиб, меҳмонларни кутиб олишга хавфсиз бўлиши керак, гарчи бу жараён шаҳар аҳолисига зарар етказса ёки ноқулайлик келтирса ҳам…

Ўзбекистон: Бўрижар, ёнғин ва япон гранти

Ўзбекистон: Бўрижар, ёнғин ва япон гранти

04.04.2016 15:35 msk

Бўрижар ариғидаги чиқиндилар ҳақидаги “Фарғона”нинг мақоласига жавобан Тошкент расмийлари тезкор чора кўриб, бу жойни тартибга солиш ҳақида буйруқ беришди. Аммо “тартиб” сўзини амалдорлар ўзича тушунган кўринади, чунки Чилонзор туман ободонлаштириш бошқармаси чиқинди уюмига ўт қўйиб юборди. Натижада ўт ўчириш машинасини чақиришга тўғри келди, буниси ҳам ҳолва, аммо тутундан димиқиб қолган болакай учун тез ёрдам ҳам чақиришга тўғри келди.

Тошкент Бўрижари: сассиқ сувлар, чиқиндига тўлган қирғоқлар

Тошкент Бўрижари: сассиқ сувлар, чиқиндига тўлган қирғоқлар

29.03.2016 18:03 msk

Бир пайтлар қирғоқларида дам олиш мумкин бўлган Бўрижар канали бугун ахлатхонага айланмоқда: унга оғилхона ахлатлари тўкилмоқда, канал туби қурилиш чиқиндиларига тўлмоқда, қирғоқларига латта-путта тиқилган қоплар тўкилмоқда. Тоза ариқ “сассиқ ариқ”қа айланмоқда, шу ерда яшовчилар шикоят ёзса, уларга аввал солиқ хизмати, кейин газ хизмати томонидан уйдирма айбловлар тўнкалмоқда. Бўрижар ёнидаги чакалакзорларда булбул сайраган пайтларни яхши эслайдиган “Фарғона” мухбири канал бўйидаги кўчаларда сайр қилиб, шу ерда истиқомат қилувчилар билан суҳбатлашди.

Тошкентдаги Миробод бозори: Панжарали гумбазсиз, аммо бассейн ва фонтанли

Тошкентдаги Миробод бозори: Панжарали гумбазсиз, аммо бассейн ва фонтанли

22.03.2016 20:08 msk

Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори жадал суръатларда реконструкция қилинмоқда. Чап қанотдаги иншоот ва дўконлар деярли тўлиқ бузиб ташланган, у ерда ишлаган сотувчилар ўнг қанотдаги расталарга қўшилиб олишган. Аммо энг асосийси, бозорнинг ўзига хос сиймосига айланган томидаги фирузаранг қоплама бутунлай олиб ташланган.

Ўзбекистон: Тошкентнинг Чилонзор туманида навбатдаги чинорзор йўқ қилинмоқда

Ўзбекистон: Тошкентнинг Чилонзор туманида навбатдаги чинорзор йўқ қилинмоқда

18.02.2016 16:10 msk

Тошкентлик “дарахт кесувчилар” маҳаллий мебель усталари учун хомашё қидириб топишда давом этишмоқда – Чилонзорнинг олтинчи даҳасида икки юзтача чинор кесилиш хавфи остида турибди. Шу ерда яшовчиларнинг кескин норозилигига қарамасдан, 16 февраль куни эрталаб бу ерда қандайдир объект қурилиши учун майдонни тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. Бу мақола тайёр бўлган пайтда мавзеда яшовчиларнинг “Фарғона”га хабар беришича, 16 феврал куни эрталабдан дарахтларни арралаш бошланган ва кун ярмига келиб, 70 та чинорни кесиб қулатишган.

Ўзбекистон: Ҳаётнинг четида қолдирилган кексалар

Ўзбекистон: Ҳаётнинг четида қолдирилган кексалар

12.02.2016 16:50 msk

Ўзбекистонда ҳар бир йил биронта ўта муҳим масалага бағишланади. Масалан, бу йил “Соғлом она йили” деб аталди. Балки бунинг сабаби аёлларнинг ёппасига стерилизация қилинаётгани ёки тиббий хизматнинг ачинарли аҳволда эканлигидадир? Ўтган 2015 йил эса “Кексаларни эъзозлаш йили” деб аталган эди. Бунга қуйидаги ҳолат сабаб бўлса керак: мамлакат президентининг ўзи ҳам ёш эмас, нақ 78 га кирди, бу муҳлатнинг чорак асрдан кўпроғини масъулиятли лавозимда ўтказмоқда ва ҳозирча кетиш нияти йўқ...

Чинор шамол ва бўрондан қўрқадими?.. Йўқ. Ўзбекистондаги амалдорлардан қўрқади

Чинор шамол ва бўрондан қўрқадими?.. Йўқ. Ўзбекистондаги амалдорлардан қўрқади

29.01.2016 18:02 msk

Тошкентда яна чинорларни кесиш жараёнининг бошлангани, шаҳарда шундоғам оз қолган чинорларни кесиб ташлашга амалдорларнинг қўли бормайди деб умид қилган тошкентликларнинг сабр-косасини тўлдирди. Кесиш бошланди. Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда норозилик ҳаракатлари ҳам бошланди. Чинорларни ҳимоя қилишга қаратилган арзнома (петиция) ёзилиб, уни 2400 дан ортиқ одам имзолашга улгурди. Одамлар ўз шикоятининг Тошкент шаҳри ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раҳбариятига етиб боришига умид қилиб, имзо тагидан аламга тўла шарҳлар ёзмоқда.

Ҳаёт Хон Насриддинов: Муаммоимни ҳал қилишмаса, президент қароргоҳи олдида пикет ўтказаман

Ҳаёт Хон Насриддинов: Муаммоимни ҳал қилишмаса, президент қароргоҳи олдида пикет ўтказаман

25.01.2016 14:14 msk

Ҳаёт Хон Насриддинов газ ҳисоблагичини газчиларнинг айбига кўра ўз вақтида текширувдан ўтказмагани учун катта жаримага тортилди. Насриддинов ўзининг ҳақлигига ишонгани учун жарима тўлашдан бош тортмоқда, аммо газчилар ўз айбини тан олмаяпти. Бу арзимайдиган бир ҳодисага ўхшайди. Аммо шундай майда масалаларда ҳам адолатга эришиш мумкинми? Судма-суд йиллаб юриш керакми? Ёки шошилиб президент қароргоҳи олдида пикет ўтказган яхшими?..

Ўзбекистон: Трансвеститни калтаклаган милиционерлар унвондан маҳрум қилиниб, ишдан ҳайдалди (18+)

Ўзбекистон: Трансвеститни калтаклаган милиционерлар унвондан маҳрум қилиниб, ишдан ҳайдалди (18+)

18.01.2016 16:56 msk

11 январь куни эрталаб пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокимиятининг мажлислар залида ички ишлар бошқармаси (ТИИБ) ходимларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда интернетга ёйилиб кетган, тошкентлик трансвеститнинг калтакланиши кўрсатилган видеороликдаги воқеалар муҳокама қилинди. Бу йиғилишда ўзбошимча ҳаракатларда айбдорлар – капитан унвонидаги ахлоқий ишлар бўлими ходими ва катта лейтенант унвонидаги профилактика инспекторининг погони ҳамманинг кўз ўнгида юлиб олинган.

Ўзбекистон: Тошкентда кутилмаганда бир кечанинг ичида суд ва иккита диспансер биносини бузиб ташладилар

15.01.2016 12:39 msk

Ўзбекистон пойтахтида Тошкент шаҳрининг реконструкцияси доирасида ўн йилдан зиёд вақт давомида турли биноларни бузиб, дарахтларни кесишмоқда. Шу билан бирга, уйларнинг бузилиши ҳақида турар-жой эгаларини ва ташкилот бинолари ходимларини қонунчликда кўзда тутилганидек бир неча ой олдин эмас, балки бир неча кун ва ҳатто бульдозерлар келишидан бир неча соат олдин огоҳлантиришяпти. Дарахтлар ҳам ҳеч қанақа огоҳлантиришларсиз кесиляпти.

Президентнинг назари тушганда кўнгли яйраши учун Тошкент марказидаги кўп қаватли уй хонадонларининг эгаларини дераза ромларини алмаштиришга мажбурлашмоқда

Президентнинг назари тушганда кўнгли яйраши учун Тошкент марказидаги кўп қаватли уй хонадонларининг эгаларини дераза ромларини алмаштиришга мажбурлашмоқда

18.12.2015 13:55 msk

Аэропортга олиб борадиган президент трассаси ёқасида жойлашган ўн олти қаватли уй хонадонлари эгаларига балкондаги дераза ромларини ўз ҳисоби эвазига алмаштиришга мажбур қилишмоқда. Район раҳбариятига кўра, президент бу йўлдан ўтаётганида оқ ромларни эмас, балки жигарранг ромларни кўрса, кўнгли яшнайди, шунинг учун барча деразалар бир хил бўлиши керак. Аввал-бошида туман ҳокимлиги барча харажатларни қоплашга ваъда берди, аммо кейинчалик қўқисдан пул тугаб қолди...

Ўзбекистонликлар қанақа китобларни ўқишади ёки янги китоб дўконларини очиш кимга керак бўлиб қолди?

Ўзбекистонликлар қанақа китобларни ўқишади ёки янги китоб дўконларини очиш кимга керак бўлиб қолди?

18.11.2015 08:10 msk

Бир ҳафта олдин Тошкентда очилган “Китоб олами” дўкони бу – ўта замонавий дизайн намунаси, кўзни қувонтирадиган қироатхона ва умуман олганда ялтироқ муқова бўлиб, бу муқованинг ичи ҳозирча кўнгилдагидек тўлдирилмаган. Бунинг устига у маҳаллий ахборот воситаларида жар солинганидек “Марказий Осиёдаги энг катта” китоб дўкони эмас. Бу унвон аслида ҳали ҳам пойтахтда мавжуд бўлган, деярли ўн йил олдин худди шу номда очилган “Китоблар олами” (“Книжный мир”) дўконига тегишлидир.

Ўзбекистонда табиий газ таъминотида тақчиллик пайдо бўлди. Расмийлар кўмир фабрикларини қуриш билан машғул

22.10.2015 10:15 msk

Сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси газ таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда ва бу ҳақда нафақат ижтимоий тармоқлар, балки расмийларга яқин оммавий ахборот воситалари ҳам хабар беришмоқда. Бироқ бу муаммо республика расмийларини асло ташвишга солмаётганга ўхшайди, чунки улар айни пайтда Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртинчи тармоғини тезроқ қуриб битириш ҳақида қайғурмоқдалар. “Ўзбекнефтегаз” ўзининг сайтида сентябрда мамлакат газ-транспорт тизими кузги-қишки мавсумида ишлашга тайёр, деб билдирганига қарамай, жойлардан келаётган хабарлар ушбу баёнотни ёлғонга чиқариб қўймоқда.

Ўзбекистон: Тошкентдаги энг йирик “Минор” масжидининг гумбазидаги қоплама тўкила бошлади (фото)

19.10.2015 18:52 msk

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ташаббус билан 2014 йилда қурилган пойтахтдаги энг йирик “Минор” масжиди мовий гумбазининг сирланган қопламаси ярмигача тўкилиб кетди. Қопламанинг тўкилиши сабабини сўнгги уч кун давомида пойтахтда тинимсиз ёғаётган ёмғир билан изоҳлаш мумкин. Аммо қурилишда сифатсиз қурилиш материалларнинг қўллангани, республикада президент ташаббуси билан барпо этилаётган барча объектлар учун одатий бўлиб қолган қурувчиларининг масъулиятсизлиги ва шошқалоқлигини асосий сабаб сифатида келтириш мумин. Шу ўринда хавотирга солувчи савол туғилиши табиий: масжид қурилаётганида фақат шу плиткалар сифатсиз терилганми? Балки масжид пойдеворидан томигача шунақанги қўл учида қурилгандир? Балки масжид ҳозирдан авария ҳолатига келиб қолгандир?..

Қирғизистон: Ўшда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона-дўкон очилди (фото)

06.07.2015 21:50 msk

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўш шаҳрида 3 июль куни Ислом оламининг таниқли ва нуфузли уламоларидан бири, мутафаккир шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона-дўкони очилиши маросими бўлиб ўтди.

Пўлат Охунов: Фронтовик отам ҳақидаги хотиралар

Пўлат Охунов: Фронтовик отам ҳақидаги хотиралар

20.04.2015 22:38 msk

Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги арафасида биз анъанага кўра муштарийларимиз ва мухбирларимиздан 1941-1945 йиллар урушида қатнашган оталари, боболари, оналари ва бувилари ҳақида ҳикоя қилишларини сўраймиз. Ўзбекистонлик, қирғизистонлик, қозоғистонлик, туркманистонлик ва тожикистонлик юртдошларимизнинг совет халқи билан биргаликда фашзмга қарши қандай кураш олиб борганлари ҳақида бирга эслайлик. Хотирамизнинг сақланиб қолишига кўмак бериб, қаҳрамонлар тақдирлари ҳақидаги оилавий ривоятларни келгуси авлодларга етказайлик. Бугунги ҳикоямиз – мухолифатдаги сиёсатчи, Швецияда рўйхатга олинган Марказий Осиё жамиятининг (Association Central Asia) раиси, Ўзбекистонда Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Пўлат Охуновнинг отаси Олим Охунов ҳақида.

Ўзбекистон: Тошкентда дарахтларни яширинча кесиб кетяптилар (фото)

20.01.2015 19:39 msk

Тошкентдаги Чилонзор туманининг 5 даҳасида 16 январь куни №32 уй ёнида кўп йиллардан бери ўсиб турган бир нечта дарахтни кесиб кетишди. Бу ишнинг ортида ким турганини аниқламоқчи бўлган тошкенлик аёл шаҳардаги мутасадди ташкилотлардан бирортаси ҳам дарахтларни кесишга рухсат бермаганини билиб қолди. Тошкентда номаълум кишилар томонидан рухсатсиз кесиб кетилаётган дарахтлар сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда, лекин бунинг учун ҳеч кимни жавобгарликка тортишмаяпти.

Қирғизистон: Ўшда ўзбекларга қарашли уйларнинг кўпида тиклаш жараёни тўхтаб қолган

Қирғизистон: Ўшда ўзбекларга қарашли уйларнинг кўпида тиклаш жараёни тўхтаб қолган

24.11.2014 11:56 msk

Алишер Навоий институти Жанубий Қирғизистоннинг пойтахти саналган Ўш шаҳри расмийлари 2010 йил июнь ойида содир бўлган қонли фожиа давомида жабрланган оилаларни турар жой билан қандай таъминлаётгани тўғрисидаги мақоласини тақдим этдилар. Қуйида ушбу мақолани тўлиқ ҳолда эътиборингизга тақдим этамиз

Ўзбекистон: Сайлов комиссиялари қоғоз етишмовчилигидан қийналиб қолдилар

12.11.2014 12:50 msk

Тошкентдаги манбаларимизга кўра, мамлакатдаги бюджет ташкилотлари анчадан бери офис қоғозининг тақчиллигини бошидан кечирмоқдалар. Ҳатто Олий Мажлис сайловларига тайёргарлик комиссияси аъзолари олдига иш юритиш учун қоғозни мустақил равишда топиш вазифаси қўйилган. “Наманган қоғози” корхонаси мамлакатни маҳсулот билан таъминлаш уддасидан чиқа олмаяпти. Электр таъминотидаги узилишлар муттасил характерга эга бўлиб қолган мамлакатда рақамли технологияларга оммавий равишда ўтиши тўғрисида гапириш эрталигини ҳамма тушунмоқда.

Ўзбекистон фаравонлик рейтингида МДҲ мамлакатларининг деярли барчасидан ўзиб кетди. Нега?

11.11.2014 18:30 msk

Буюк Британиянинг Бирлашган Араб Амирлигида жойлшган Legatum Institute инвестициявий ва таҳлилий маркази навбатдаги йиллик Фаравонлик индексини («The 2014 Legatum Prosperity Index™») эълон қилди. Ўзбекистон 142 мамлакатни ўз ичига олган рейтингда “ўртадан юқори фаравонлик” (upper middle) гуруҳидан жой олиб, 57-ўринни эгаллади ҳамда деярли барча МДҲ мамлакатларини ортда қолдирди.

Ўзбекистон: Тошкентда “Хамза” ва “Олмазор” метро станциялари номини ўзгартиришмоқчи

06.11.2014 16:27 msk

Тошкентда 2014 йил охиригача “Хамза” метро станциясининг номини ўзгартирадилар. Бундан ташқари, “Олмазор” метро станциясининг номи ҳам Ўзбекистоннинг кўзга кўринган намояндаларидан бири номига ўзгартирилиши мумкин. Хамза Ҳакимзода Ниёзий ҳозирги Ўзбекистон ҳукуматга нимаси билан тўғри келмай қолгани ҳақида оммавий ахборот воситаларида ҳеч қанақа маълумот йўқ. Балки шоир ва драматург, ўзбек театрига асос солган Хамза Ҳакимзода Ниёзийнинг ғоялари ҳозирги мафкурага тўғри келмай қолгани туфайли шундай қилинаётгандир, ҳар ҳолда унинг пьесалари ўзбек театрлари репертуарларидан бадарға қилинганига анча бўлди.

Ўзбекистон: Тошкентдаги чорраҳаларда видеокамералар ўрнатишяпти, автомобиллар ҳаракати қийинлашиб қолди

23.10.2014 19:23 msk

Ўзбекистон пойтахтидаги барча гавжум чорраҳаларда йўл ҳаракати хавфсизлигини қайд этувчи видео-тизим мосламаларини ўрнатиш ишлари жадал суратлар билан олиб борилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳайдовчиларга қатор қийинчиликларни туғдирмоқда. Видеокамерали ўрнатиладиган жойга ерости коммуникацияларини ўтказиш зарур, баъзи кўчаларда ҳаракат бутунлай тўхтатиб қўйилган, шунинг учун ҳам айланиб ўтиш учун йўл қидиришга тўғри келмоқда, бошқа йўлларда эса улкан тирбандлар ҳосил бўлаётгани боис ҳаракатланиш жуда қийинлашиб кетди. “Бу ишларни нега тунги соатлара олиб боришмаяпти? Бу камералар кимга керак бўлиб қолди?”, - дея аччиқланиб ҳасрат қиладилар ҳайдовчилар.

Қозоғистон: Қорамуртда нима бўлди?

Қозоғистон: Қорамуртда нима бўлди?

05.09.2014 20:11 msk

Август ойининг охирида Қозоғистон жанубида хавотирли миш-мишларни келтириб чиқарган ҳодиса содир бўлди: асосан қозоқлар истиқомат қиладиган Мадани овули ёшлари аҳолисининг кўпчилиги ўзбек бўлган қўшни Қорамурт қишлоғида тўполон уюштирдилар. Ушбу ҳодиса ҳақида хабар тарқатгани учун Қозоғистонда “Фарғона.Ру” веб-сайтига тўсиқ қўйилди: айни пайтда бизнинг ресурсимиз “Қазақтелеком” интернет-провайдерлари абонентлари учун фақат анонимайзерлар ёрдамида очиляпти. Таҳририятимиз бу муаммони ҳал қилишга киришган. Шу вақт ичида мухбиримиз Қорамурт қишлоғида бўлиб жабрланганлар билан суҳбатлашди ҳамда аслида нима содир бўлганини аниқлашга уринди.

Андижон туғруқхонаси: Қўполлик, таъмагирлик, антисанитария

Андижон туғруқхонаси: Қўполлик, таъмагирлик, антисанитария

29.08.2014 08:21 msk

Ўзбекистонда 2014 йил Соғлом бола йили деб эълон қилинган, тегишли давлат дастури қабул қилинган, кўплаб тадбирларнинг ўтказилиши анонс қилинган. Расмийларнинг ушбу қарори балки мамлакатнинг қандайдир медицина муассасаларида аҳволнинг яхшиланишига олиб келгандир, аммо Андижондаги туғруқхоналар уларнинг қаторига кирмай қолгани аниқ. Гап туғруқхоналарни зарур материаллар, препаратлар ва жиҳозлар билан таъминланиши ҳақида эмас. Асосий муаммо – медицина персоналининг касб маҳорати етарли даражада эмаслиги ҳамда уларнинг туққан ва туғадиган аёлларга нисбатан қўпол муносабатида. “Фарғона” Андижондаги туғруқхоналардан бирига мижоз бўлган аёлнинг тақдири ҳақида ҳужжатли қиссани тақдим этади. Бу аёлнинг бошидан кечирганлари ўзбекистонлик аёлларни ҳайрон қолдирмаслиги табиийга ўхшаяпти. Чунки уларнинг аксарияти ҳудди шундай шароитларни бошидан кечирганлар.

Ўзбекистон: Самарқандда меҳнат муҳожирларини уйга қайтариш кампанияси бошланди

Ўзбекистон: Самарқандда меҳнат муҳожирларини уйга қайтариш кампанияси бошланди

27.08.2014 13:55 msk

Ўзбекистон расмийлари хорижда ишлаётган меҳнат муҳожирларини ватанга қайтариш истагида республика вилоятларида тушунтириш йиғилишларини ўтказишмоқда. Август ойида шунақа йиғилишлар Самарқанд вилоятида ҳам ўтказилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини меҳнат муҳожирларини қайтариш тўғрисида ёзма мажбурият ёзишга мажбурлашмоқда. Маҳалла раиси ёзган мажбуриятида сентябрда шунча, октябрда яна бир қанча меҳнат муҳожирларининг уйига қайтишини таъминлайман, деган мазмунда тилхат ёзиб, ойма-ой қайтарилажак маҳалладошларининг сонини кўрсатиши керак экан. Расмийлар қайтиб келганларни иш билан таъминлашга ваъда қилишмоқда, аммо бу ишга муносиб иш ҳақи тўланиши тўғрисидаги саволлар жавобсиз қоляпти.

Ўзбекистон: Green Card учун сўровномани тўлдириб беришлик учун 5000 доллар

Ўзбекистон: Green Card учун сўровномани тўлдириб беришлик учун 5000 доллар

07.08.2014 10:36 msk

Самарқандда ёш йигитлар маҳаллама-маҳалла юриб, одамларга Америка Қўшма Штатларида яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи Green Card лотереяларини бепул тўлдириб бериш бўйича ўз хизматларини таклиф этишмоқда. Мижознинг омади келмаса, ҳеч қанақа муаммо йўқ. Бордию, омади кулиб, анкетага ютуқ чиқса воситачилар ўз хизматлари учун беш минг доллар берасиз, деб туриб олишади. Акс ҳолда, Америкадан келган ҳужжатлар пакетини, аризанинг онлайн кодини бермаймиз, дейишади. Кўпчилик пул беришни афзал биладилар, ҳар ҳолда Америка Қўшма Штатларига қонуний йўл билан бориб, у ерда истиқомат қилиш ва ишлашдан фойда катта: “қарз узилади – хотин ёнга қолади”, дейишадику... Самарқандлик воситачиларнинг бизнеси ҳақида мухбиримиз Тошпўлат Раҳматуллаев ҳикоя қилади.

Ўзбекистон: Тошкент онкология диспансерига янги жиҳозлар ва молиявий текширув керак

Ўзбекистон: Тошкент онкология диспансерига янги жиҳозлар ва молиявий текширув керак

05.08.2014 20:24 msk

Тошкент шаҳар онкология диспансери нафақат беморларга қўйиладиган ташхислар боис қайғуга соладиган жой. Ундаги жиҳозлар ҳам Даққиюнусдан қолган. Беморлар шифокор қабулига кириш учун тунги соат учдан бошлаб навбатга турадилар. Ҳамшираларни навбатчиликдан сўнг касалхона ҳовлисини супуришга, врачлар эса ишлайдиган хоналарини ўз маблағлари эвазига таъмирлашга мажбур қилиш одатий ҳолга айланган. Умидсизликка тушган беморларнинг касалхона йўлакларида шифокорлар билан муштлашаётганини ҳам кўриш мумкин бу ерда... Айни пайтда диспансерни “тозаловга” ёпиб қўйдилар – барча персонал банк ҳисоб рақамида пул йўқлиги туфайли ўз ҳисобидан меҳнат таътилига чиқариб юборилган. Пойтахтнинг бош онкология диспансери қандай ишлаётгани, бу муассасада беморларга муносабат қанақалиги ҳақида “Фарғона” мухбири ҳикоя қилади.

Ўзбекистонда машинага видeокамeра ўрнатиш мумкинми?

08.06.2014 07:36 msk

Куни-кеча Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистонда автомобиллар салонига видеорегистраторларни ўрнатиш тақиқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Видеорегистраторларнинг автоуловларга ўрнатиш мумкин эмаслиги ва Давлат автомобиль назорати ходимларини видеосъемка қилиш тақиқлангани ҳақида 31 май куни “На посту” газетаси ёритган телефон орқали “очиқ мулоқот” давомида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг номи айтилмаган вакиллари билдирганлар. “Фарғона” Ўзбекистон ИИВ масъул ходимларининг иддаолари нақадар ҳаққоний эканлиги тўғрисида савол билан Ташаббус.Uz нодавлат ташкилотига мурожаат қилганида, сайт муаллифлари бунинг жавобини ўтган йили берганларини маълум қилдилар. Таҳририятимиз шу мақолани ўқувчилар эътиборига ҳавола қилишга қарор қилди.

Ўзбекистон: Жалада қолган Тошкент консерваторияси бошдан-оёқ ивиб кетди

Ўзбекистон: Жалада қолган Тошкент консерваторияси бошдан-оёқ ивиб кетди

07.06.2014 12:18 msk

Ўзбекистон Давлат консерваторияси куни-кеча ёғиб ўтган кучли жаладан сўнг ўзига кела олмаяпти: бино деворлари ва шифтлар қулаб тушган, жиҳозлар ишдан чиққан, ертўлада тизза бўйич сув... Орган залига, ўқув аудиторияларига, аппарат хонасига, спортзалга ва репитиция хоналарига етказилган зарар ҳақида “Фарғона” репортажида ўқинг. “Ерптўлада жаладан сўнг бемалол қайиқда сузса бўларди”, - дейишади аҳволни кўрганлар.

Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси: Ҳозирча интервью эмас, аммо диалог бошланди деса ҳам бўлаверади

Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси: Ҳозирча интервью эмас, аммо диалог бошланди деса ҳам бўлаверади

02.06.2014 11:07 msk

Ўзбекистондаги Европа иттифоқи ваколатхонаси Сиёсат, матбуот ва ахборот бўлими “Фарғона” агентлигининг “Европа Иттифоқи Ўзбекистонга молиявий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда. Пуллар қаерга кетаётгани номаълум” дея номланувчи хабарига ўз муносабатини билдирди. Хабарда урғуланган икки тезис бўлим раҳбари Ондржей Шимекка нотўғри, воқеликни бузиб кўрсатаётгандек туюлди. Лекин ўйлашимизча, Тошкентдаги ЕИ ваколатхонаси Ўзбекистондан ташқарида жойлашган мустақил оммавий ахборот воситалари билан алоқа қилишни истамаслигини яна бир бор тасдиқлаб қўйди. Бироқ биз диалогнинг давом этишига умид қиламиз.

Тошкентда бузилаётган уйлар эгаларига компенсация пули берилмаяпти

Тошкентда бузилаётган уйлар эгаларига компенсация пули берилмаяпти

27.05.2014 17:08 msk

Тошкентда Ҳасти Имом масжидини Анҳор ёнида қурилиши бошланган Ўзбекистондаги энг катта масжид ўртасидаги автомагистрал қурилиши аҳолига қарашли кўплаб турар-жой биноларининг бузилишига олиб келди. Бузилаётган уйларда рўйхатдан ўтган, аммо баъзи сабабларга кўра, уларда яшамаётган эгаларига фақат ер участкалари таклиф этиляпти, бошқалари эса ҳатто шундан ҳам қуруқ қоляптилар.

Ўзбекистон: Тошкентда “арча эйфорияси” ниҳоясига етмоқда?

Ўзбекистон: Тошкентда “арча эйфорияси” ниҳоясига етмоқда?

20.05.2014 12:14 msk

Ўзбекистоннинг бошқа шаҳрларида каби Тошкентда ҳам деярли барча чинорлар кесилиб илдизлари суғуриб олинганидан сўнг бир неча йил ўтганида, маҳаллий мутасаддилар ниҳоят уларнинг ўрнига экилган арчалар маҳаллий иқлимга мутлақо тўғри келмаслигини, Ўрта Осиё қуёши остида қуриб-қовжираётганини англаб етаётганга ўхшаяпти. Шаҳар ландшафтини ёппасига “қайта форматлаштириш”дан ким манфаатдор эди? Пировардида, чинорлар Ўзбекистон шаҳарларига қайтиб, одамларни ўз соялари остига олиб салқин бағишлайдими?

Андижондаги қатлиомга тўққиз йил тўлди. Ҳар бир қабрга тўрттадан майит қўйилган

Андижондаги қатлиомга тўққиз йил тўлди. Ҳар бир қабрга тўрттадан майит қўйилган

13.05.2014 16:55 msk

13 май куни андижон қатлиомига тўққиз йил тўлди. Ўша кунлари Ғофур Йўлдошев “Озодлик” радиосининг Андижон вилояти бўйича мухбири бўлиб ишлаган. У асфальтга оққан қонларни, янги қабрларни ва Қирғизистон чегарасида жойлашган Қорасувда қочқинлар тўдаларини кўрган, воқеа шоҳидлари, шифокорлар ва гўрковлар билан суҳбатлашган. Милиция журналистнинг барча фотосуратларини ва диктофон ёзувларини тортиб олган, аммо ўша кунлар хотирасини ўчириб бўлмас экан. “Фарғона” Ғофур Йўлдошев билан суҳбатлашиб, ўша кунларда Андижонда нималарни кўрганини сўзлаб беришни сўради.

Тожикистон: Армия хизматини ўтаётган аскар “томоғига нон тиқилиб қолишдан” ўлиб қолиши мумкин

05.05.2014 13:07 msk

Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида мажбурий ҳарбий хизмат ўтаб турган Акмал Давлатовнинг жасади 19 апрель куни ота-онасига қайтарилган. Бу ҳақда апрель ойининг охирида марҳумнинг отаси Аъзам Давлатов маҳаллий матбуот орқали маълум қилган. Тожикистон жанубидаги Ҳамадоний туманига қарашли Дашти гулҳо қишлоғигача 20 яшар аскар жасадини кузатиб борган ҳарбийлар унинг “бўғзига нон тиқилиб ўлгани”ни маълум қилдилар.

Ўзбекистон: Тошкентда хусусий гаражлар бузиб ташланганидан кейин машиналардан ўғирлашлар кўпайиб кетди

28.01.2014 15:58 msk

Тошкентда автомашиналарни тўнаш ёппасига авж олмоқда, шаҳарнинг барча даҳалари – айниқса аҳолиси зич Чилонзор ва Юнусобод туманларида ўғирликлар кўпайиб кетган, дея маълум қиладилар “Фарғона” агентлигининг Ўзбекистон пойтахтидаги манбалари

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА