03:41 msk, 22 Июль 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Таҳлил

Марказий Осиё ҳукуматлари ва аҳолиси ҳозирча сув ресурслари юзасидан кучайиб келаётган кризиснинг олдини ола олмайди

Марказий Осиё ҳукуматлари ва аҳолиси ҳозирча сув ресурслари юзасидан кучайиб келаётган кризиснинг олдини ола олмайди

31.01.2017 19:38 msk

2017 йилнинг январида Harvard International Review журналида Марказий Осиёда сув таъминоти муаммоларига бағишланган мақола чиқди. Унинг муаллифи – Шарқ ва Африка тадқиқотлари Лондон мактабининг (SOAS) илмий ходими, тарихчи ва социолог Алишер Илҳомов. Унинг фикрига кўра, собиқ иттифоқ Ўрта Осиёсидаги сув юзасидан муаммоларнинг асосий сабаби бу давлатлараро муносабатларнинг минтақавий кўламдаги носоғлом муҳитидир. Биз ўқувчиларимизга бу ишнинг қисқартирилган таржимасини тақдим этамиз.

Ўзбекистон – революция даврида давлатнинг вужудга келиши

Ўзбекистон – революция даврида давлатнинг вужудга келиши

19.03.2016 06:07 msk

Таниқли тадқиқотчи, Миннесота штатидаги Карлтон коллежининг тарих профессори Адиб Халид 15 март куни Ж. Вашингтон университети қошидаги Марказий Осиё дастурида чиқиш қилиб, ўзининг янги китобини тақдим қилди. Бу китоб “Making Uzbekistan: Nation, Empire, and Revolution in the Early USSR” (“Ўзбекистоннинг дунёга келиши: ССРИ дастлабки йилларидаги миллат, империя ва революция”) деб номланиб, 2015 йилнинг ноябрида Cornell University Press нашриёти томонидан чиқарилган.

Самарқанд ва Хивадан “откриткалар”: Ўзбекистон туристик салоҳиятини Euronews канали орқали муттасил реклама қилмоқда (видео)

Самарқанд ва Хивадан “откриткалар”: Ўзбекистон туристик салоҳиятини Euronews канали орқали муттасил реклама қилмоқда (видео)

02.02.2016 06:37 msk

2016 йилнинг бошидан бошлаб Euronews каналида Ўзбекистоннинг тарихий ва архитектура ёдгорликлари, маданияти ва санъатига бағишланган видеолавҳалар берилмоқда. Январ ойи мобайнида Самарқанд ва Хива гўзалликлари, Риштон кулолчилиги ва Марғилон ипагига бағишланган бешта бир дақиқалик лавҳа кўрсатилди. Ўзбекистон гўзал масканларига жалб қилиш орқали хорижий меҳмонлар сонини сезиларли тарзда оширишга ҳаракат қилаётганга ўхшайди, аммо натижаларга кўра, буни уддалай олмаяпти. Чунки рекламанинг ўзи билан иш битмайди.

Каримов диктатураси ва “Акромийлар”: Ёхуд бир ўқитувчи фалсафасининг оқибатлари (Андижон қатлиомининг 8 йиллигига бағишланади)

Каримов диктатураси ва “Акромийлар”: Ёхуд бир ўқитувчи фалсафасининг оқибатлари (Андижон қатлиомининг 8 йиллигига бағишланади)

15.05.2013 10:47 msk

Сўз бошида икки хусусни таъкидламоқчиман: Биринчидан, “акромийлар” таъбирини ишлатиш менинг ташаббусим эмас, Андижонда ўртага чиққан бу ҳаракатнинг халқ ичида машҳур бўлган исмидир. Иккинчидан, бу мақоланинг мақсади бу ҳаракатнинг мустақил Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаётига таъсири, хусусан 2005 йилдаги Андижон қатлиомида тутган ўрни ҳақида баъзи маълумот ва хулосаларимни ўқувчилар билан баҳам кўришдир...

Қирғизистон: Ўзбек  тилидаги бундай таълим кимга керак?

Қирғизистон: Ўзбек тилидаги бундай таълим кимга керак?

14.02.2013 17:36 msk

Қирғизистонда ўзбек тилида умумреспублика тест синовлари бекор қилинди. Расмийлар бунга ўзбек тилида таълим берувчи мактабларнинг камайганини сабаб қилиб кўрсатаяптилар. Мактаблар чиндан ҳам камайди: хабар беришларича, “ўзбек” мактабларини ота-оналарнинг талабига мувофиқ қирғиз тилига ўтказишмоқда. “Фарғона” ахборот агентлиги мактабларда ўзбек тили дарслари нега қисқараётгани, ўзбек тилида таълим берувчи мактаблар нимаси билан бошқаларидан фарқ қилиши, битирувчилар қандай муаммоларга дуч келиб юрганларини ўрганишга қарор қилди. Бизнинг саволларимизга Таълим вазирлиги мутасаддилари, ҳуқуқ ҳимоячилар ва ўқитувчилар жавоб бердилар.

Швейцариядаги ҳибслар – Гулнора Каримованинг  «пул ювиш фаолиятига» нуқта қўйиш бошланмоқда

Швейцариядаги ҳибслар – Гулнора Каримованинг «пул ювиш фаолиятига» нуқта қўйиш бошланмоқда

17.08.2012 11:10 msk

Швейцария Ўзбекистоннинг бир неча фуқароларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини расман тасдиқлади. Конфедерация полициясига кўра, молиявий фирибгарликда айбланаётган гумонланувчилар Ўзбекистон президенти оиласига алоқадорлар. Бу ишда ноаниқликлар жуда кўп бўлишига қарамай, катта шов-шув кўтаришига шубҳа йўқ. Ўзбекистон пойтахтидан келаётган янгиликлар эса пул ювишда айбланаётган шахсларнинг ортида Ислом Каримовнинг қизи ёки бошқа олий мартабали мулозимлар тургани тўғрисидаги тахминларни тасдиқламоқда.

Июнь фожиасининг икки йиллиги. Сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилар ва сиёсатшунослар Қирғизистонда шу давр мобайнида нималар ўзгаргани ҳақида фикр юритмоқдалар

Июнь фожиасининг икки йиллиги. Сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилар ва сиёсатшунослар Қирғизистонда шу давр мобайнида нималар ўзгаргани ҳақида фикр юритмоқдалар

14.06.2012 12:30 msk

Бундан икки йил муқаддам Қирғизистонда фожиали июнь воқеалари бўлиб ўтган. Маҳаллий аҳоли миллатлараро тўқнашувни ҳозир “уруш” деб эслайди. Шу вақт мобайнида мамлакатда анча ўзгришлар содир бўлди. “Фарғона” агентлиги икки йил давомида мамлакат жанубида амалга оширилган барча иш ва воқеалар: қайта тиклаш ишлари-ю, жануб аҳолисига кўрсатилган ёрдам, суд процесслари ҳамда милиционерларнинг бошбошдоқлиги, тобора авж олиб бораётган миллатчилик ҳамда расмийларнинг ҳамда титул миллати саналган қирғизларнинг ўзбекларга нисбатан муносабати ўзгариб бораётгани ҳақида ёзиб келган. Бугун эса “Фарғона” ахборот агентлигининг “мамлакатда икки йил ичида нималар ўзгарди?” деган саволига сиёсатчилар, сиёсатшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячилар жавоб бераяптилар.

Капитан Сулаймановни ким ўлдирди ўзи?

Капитан Сулаймановни ким ўлдирди ўзи?

10.03.2011 14:00 msk

Жалолобод област Бозорқўрғон районида 2010 йил 13 июнь куни милиция капитани Миқтибек Сулаймановнинг ўлдирилиши Қирғизистон жанубида миллатлараро можароларнинг алангаланишига катализатор сифатида хизмат қилди. Бозорқўрғондаги қотилликдан сўнг 226 та уй ёндириб юборилди, ўзбек қишлоқларида йигирмадан зиёд одамлар ўлдирилди. Тергов натижаси бўйича 8 киши жавобгарликка тортилди, улардан бештаси, шу жумладан, таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаров умрбод қамоқ жазога маҳкум бўлди. Шу вақт давомида юристлар ва ҳуқуқ ҳимоячилар иш материалларини ўргана туриб, М. Сулаймановнинг ишида жавоблардан кўра саволларнинг кўплигига ишонч ҳосил қилаяптилар: судлар айбловнинг асосий версиясига зид келувчи гувоҳлик кўрсатмаларини эътиборга олмагани маълум бўлаяпти.

Ўрхон Жамол: “Москва Ўшга айланмоқда”

Ўрхон Жамол: “Москва Ўшга айланмоқда”

25.12.2010 15:47 msk

Қирғизлар мамлакатдаги озчилик саналмиш ўзбекларни нега ёмон кўрадилар? Ўзбеклар Қирғизистоннинг тўла ҳуқуқли фуқаролари бўлишга даъво қилаётганлари учун. Қирғизлар буни жўнгина ёт унсурлар экспансияси деб тушунадилар, ахир мамлакат Қирғизистон деб аталади, шунинг учун ҳам ўзбеклар иззатини билиб ўтирсинлар. Қирғизистоннинг жанубида ўзбеклар алмисоқдан бери яшаб келаётганлари эса умуман ҳисобга олинмаяпти. Қирғизистоннинг жанубида ўзбеклар алмисоқдан бери яшаб келаётганлари эса умуман ҳисобга олинмаяпти. Руслар кавказликларни нега ёмон кўрадилар? Ковлаб кўрилса, муаммо яна ўша “экспансияга” бориб тақалади. Москвалик ўрисларга мисол учун, кавказликлар Москва марказидаги майдонда бемалол ўзларининг лазги рақсига (лезгинка) тушишлари ёқмайди. “Ўш қирғини” содир бўлиши учун қирғизлар ўзбекларни ёмон кўриши етарли баҳонамиди? Йўқ! Қирғин айни ҳокимият масаласи ҳал этилаётган пайтда амалга ошрилди. Россияда ҳам сайловолди йили яқинлашиб келаётгани сари кузатувчилар Медведев-Путин тандемидаги тобора ўсиб бораётган бўлинувини муҳокама қилиш билан машғул.

Европа-Ўзбекистон: узил-кесил хайрлашувдан олдинги жазава?

Европа-Ўзбекистон: узил-кесил хайрлашувдан олдинги жазава?

19.12.2010 17:07 msk

Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг мутлақ раҳбари Ислом Каримов республикада инсон ҳуқуқларига оид муаммолар йўқлигини Европа Иттифоқига намойиш этиш учун ҳар қанча уринмасин, ушбу соҳадаги вазият қониқарли дейдиган аҳволдан анча йироқ бўлиб қолаяпти. Шунинг учун ҳам, томонлар интенсив суратда ҳамкорликка интилаяпмиз дея баёнотлар бериб келишларига қарамай, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлиги 2010 йилда сезиларли даражада ривожланмади. Келгусида ҳам ривожланмайди.

Парламент республикаси ва парламентга номуносиб эл

Парламент республикаси ва парламентга номуносиб эл

30.06.2010 07:37 msk

Қирғизистоннинг “юқорисида” инқилоблар амалга оширилаётган бир пайтда, “қуйида” ҳаммаси эскичасига қолмоқда. Ўзбек билан қирғиз ўртасидаги йигирма йиллик танаффусдан сўнг қайта авж олган биродаркушлик уруши расмийлар ҳамда бахтиқаро жамиятга узоқ муддатли янги координаталар системасини белгилаб қўйди. Тўкилган қон туфайли аввалгидан ҳам чуқур илдиз отган ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги антогонизмни Янги Конституция бартараф эта оладими? Бакиевга қарши нафрат туфайли бирлашган кечаги мухолифатчилар ёппасига қашшоқлик ва перманент кўча фитналари қабатида мамлакатни зулм, нацизм ва коррупциядан ҳоли бўлган ҳаётга етаклай оладими?

Қирғизистон Жануби ва ўзбек масаласи

Қирғизистон Жануби ва ўзбек масаласи

12.06.2010 09:03 msk

2010 йил 7 июнга ўтар тунда жиноят оламининг обрўли намояндаси Ойбек Мирсидиқовнинг ўлдирилиши Қирғизистон жанубида мулк ва тахт учун олиб борилаётган ноумид курашнинг бир эпизоди бўлиб қолди. Икки инқилоб тажрибасидан кўриниб турибдики, Қирғизистонда сиёсий ҳокимиятнинг алмашуви ортидан сиёсат ва бизнес билан чамбарчас боғланиб кетган жиноят оламида ҳам тўдабошилар алмашмоқда. 2010 йил май ойидан бошлаб Қирғизистон жанубида ўзбеклар сиёсий ўйинга аралаша бошлаганлари боис, иш жиддий тус ола бошлади. Этник принципга асосланган ҳокимият учун кураш вайрон келтирувчи характерга эга бўлиши мумкин. Жанубий Қирғизистонда криминал фактор ва ўзбек масаласи ҳақида “Новости” РАА ва “Фарғона.Ру” эксперти Санобар Шерматова мулоҳаза юритмоқда.

Учинчи кун: Бакиевдан ҳамма юз ўгирди

Учинчи кун: Бакиевдан ҳамма юз ўгирди

09.04.2010 10:16 msk

Қирғизистон пойтахтида кафандўзларнинг бошбошдоқлиги давом этмоқда, шаҳарга махсус тайинланган бўлинмалар киритилди. Янги туғилган ҳукумат учун эндиликдаги энг муҳим масала –мамлакат тинчлигини сақлаб қолиш. Ўзини ҳалиям “машруъ” ва “конституциявий йўл билан сайланган” дея ҳисоблаётган кечаги Қирғизистон давлати раҳбарининг гаплари ҳеч нарсага таъсир этмай қолди. Бугун Бакиев сиёсий етакчи сифатида ҳеч кимга: на Россия, на АҚШ ва на Қирғизистон халқига кераги бор. Умуман олганда, энди у ўз ваколатини ихтиёрий равишда топшириш-топширмаслиги аҳамиятсиз бўлиб қолди.

Ўзбекистон рейтинги: Каримов ўзи бошқараётган республиканинг “эришган ютуқлари” билан ғурурланишига арзийдими?

Ўзбекистон рейтинги: Каримов ўзи бошқараётган республиканинг “эришган ютуқлари” билан ғурурланишига арзийдими?

17.12.2009 07:25 msk

Ўзбекистон конституциясининг 17 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзга чиқа туриб, президент Ислом Каримов йигирма йил давомида бошқариб келаётган ўзи мамлакатда ўтказилаётган “кенг кўламли ислоҳотлар” ва эришилган буюк ютуқлар тўғрисида республика бомонди олдида бир соат давомида мақтаниб маъруза қилди. Ўзбекистон раҳбари “дeмократик давлат, фуқаролик жамияти, замонавий иқтисодиёт тизимини барпо этиш, дунёда ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш йўлида” эришлган ютуқ ва натижаларни жаҳон жамоатчилиги муносиб баҳолашига ишончи комил. “Фарғона.Ру” таҳририяти бу ютуқлар аслида нимадан иборат, Ўзбекистон дунё бўйича қандай ўринни эгаллаётгани борасида изланиб қўришга уринди.

Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг тан олиниши борасида экспертларнинг шарҳи

Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигининг тан олиниши борасида экспертларнинг шарҳи

29.08.2008 19:01 msk

Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини Россия томонидан тан олиниши Россия Федерацияси ва унинг Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларининг яхлитлигига қандай таъсир кўрсатади? Мустақиллик эълон қилининишининг қайси ҳолатини “алоҳида” ва қайси ҳолатни “одатий” дея атаса бўлади? Қандай сепаратизмни қўллаш лозиму, қандайини қўлламаслик керак? Нима муҳимроқ – миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқими ёки мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигими? Бу саволларга Россия ва Марказий Осиёнинг етакчи экспертлари жавоб бермоқдалар.

Ислом Каримов Когондаги портлашларнинг айбдорларини топди. Улар совет ҳокимияти билан Мудофаа вазирлиги экан

Ислом Каримов Когондаги портлашларнинг айбдорларини топди. Улар совет ҳокимияти билан Мудофаа вазирлиги экан

23.07.2008 08:46 msk

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари 17 июль куни чўзилиб кетган сукунатни бузиб яна бир бор ракета-артиллерия омбори портлаган Когон шаҳрини эслаб қолдилар. Бунга бундан ҳам муҳимроқ давлат ишларидан ниҳоят бўшаган республика раҳбарининг Когон шаҳрига ташриф буюриши сабаб бўлди. “Ахборот” янгиликлар дастурида намойиш этилган сюжет Ўзбекистон телевидениесининг Бухорода ҳаммаёқ тинч мазмунидаги киши кайфиятини кўтарувчи репортажларни ҳисобга олмаганда Когондаги портлашлар ҳақидаги учинчи расмий хабар бўлди.

Ўзбекистон: Олий ўқув юртлари битирувчиларнинг навбатдаги партияси мажбурий меҳнатга маҳкум

Ўзбекистон: Олий ўқув юртлари битирувчиларнинг навбатдаги партияси мажбурий меҳнатга маҳкум

14.06.2008 10:07 msk

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2005 йилда фармон чиқариб, мамлакат олий ўқув юртларининг бюджет бўлимида таҳсил олаётган битирувчиларни мажбурий тақсимлаш амалиётини қайтадан жорий қилганди. Ўшандан бери ўз билими ва ҳаракатлари эвазига ўқиб таҳсил олган истеъдодли ёшларнинг карьера борасидаги режаларини четга суриб қўйишларига тўғри келмоқда, негаки улар ўз дипломларини фақат уч йилдан кейин оладилар.

Ғарб билан Ўзбекистон алоқаларининг истиқболлари ҳақида

Ғарб билан Ўзбекистон алоқаларининг истиқболлари ҳақида

09.06.2008 07:39 msk

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг ғарб мамлакатлари билан алоқасида маълум бир силжишлар кузатилмоқда. Бунга АҚШ ва Европа Иттифоқи олий мартабали эмиссарларининг Тошкентга тез-тез ташриф буюришлари, саноатнинг қайта ишлаш соҳаларига ғарб инвестицияларининг кириб келиши, савдо-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши далил бўлиб қолмоқда. Тошкентлик мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев “Фарғона.Ру” АА таҳририятига Ғарб билан Ўзбекистон алоқаларининг истиқболлари ҳақида мулоҳазалари ҳамда ҳар бир тарафнинг позициялари ҳақидаги ўз тасаввурларини баён қилмоқда.

“Андижон масаласи” ва Ғарб хатолари

“Андижон масаласи” ва Ғарб хатолари

21.05.2008 04:37 msk

Аввалига Ғарбнинг яқин иттифоқдоши бўлган, кейин “якка мохов”лар қаторидан ўрин олиб, сўнг яна ўз позицияларини тиклашини, боз устига, бу ишларнинг барчаси етти-саккиз йил давомида амалга ошганини оддий ҳол деб бўлмайди. Кўринишидан, Ўзбекистоннинг ғарбий ҳамкорлари билан муносабатлари ўзгаришининг сабабини, ҳатто бу 2005 йил 13 май кунги Андижон фожеасига ўхшаш кўламдаги ҳодиса бўлса ҳам, битта нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Ўзбекистонда сув тақчиллиги деҳқончиликка ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин

12.05.2008 07:54 msk

Ўзбекистонда май ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб ғўзани суғориш палласи бошланади. Республикада пахта хом ашёси экспортидан тушадиган даромад мамлакат бюджетини тўлдирувчи валюта тушумининг йигирма фоизини ташкил этади. Аммо, Ўзбекистондаги сув омборлари деярли қуриб ётибди. Яқиндан бери Сирдарё ўзани ҳам мисли кўрилмаган даражада қақшаб қолди. Мутахассис гидрологларнинг расмий маълумотларига кўра, бугунги кунда дарёда оқаётган сувнинг миқдори ўтган йилларга нисбатан ўн баробарга камайган. Ҳатто пойтахт Тошкент вилоятининг аксарият аҳоли пунктларида ҳам ичимлик суви йўқ. Амударё ва Сирдарёни сув билан таъминловчи манбалари саналган музликлар 2020 йилга келиб критик массасини йўқотади ва сув танқислиги билан боғлиқ вазият кескинлашади.

Марказий Осиёдаги геосиёсий мувозанат бузилса Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎИҲ) сиёсий саҳнага қайтиши мумкин

Марказий Осиёдаги геосиёсий мувозанат бузилса Ўзбекистон исломий ҳаракати (ЎИҲ) сиёсий саҳнага қайтиши мумкин

08.02.2008 13:16 msk

Сўнгги кунларда Қирғизистон жанубида исломий жангариларнинг ҳибсга олиниши, уларнинг сафдошлари билан маҳаллий қабилалар ўртасидаги тўқнашувлар тўғрисидаги Вазиристондан келаётган хабарлар, шунингдек, Исломий ҳаракат етакчиси Тоҳир Йўлдошнинг январь ойидаги баённомаси 90-чи йиллардан бери Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид солиб келаётган ташкилотнинг умрибоқийлиги борасида саволни кўтармоқда. Марказий Осиёда исломий давлат яратиш ғоясини эълон қилган ҳаракатнинг келажаги борми? Новости РАА Экспертлар Кенгашининг аъзоси Санобар Шерматовага кўра, Марказий Осиёдаги геосиёсий мувозанат бузилса Ўзбекистон исломий ҳаракати сиёсий саҳнага қайтиши мумкин.

Ўзбекистон: Ислом Каримов АҚШ раҳбарияти билан алоқаларини тиклаяпти

25.01.2008 07:44 msk

Ўзбекистоннинг бош ахборот агентлиги америкалик адмирал Уильям Феллоннинг Ўзбекистон раҳбари билан учрашуви ҳақида хабар бера туриб, бир неча расмий иборалар билан чекланиб қўя қолган. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа сиёсий таҳлилчилар Феллон миссиясининг мақсади АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни қайта тиклашга асос яратишдан иборат, дея ҳисобламоқдалар.

Ўзбекистон: 2007 йил сайлов кампаниясининг хроникаси

Ўзбекистон: 2007 йил сайлов кампаниясининг хроникаси

20.01.2008 09:21 msk

Сайловлар ортда қолди ва Ислом Каримов 2008 йилнинг 16 январь куни яна расман Ўзбекистон президенти лавозимига киришди. Данғиллама инаугурация бўлмади. У оддийгина қилиб парламент депутатларига қараб яна бир бор (учинчими ёки тўртинчи мартами? – ҳамма ҳисобдан адашиб бўлди) қасамёд келтирди. Сўз бошлашидан аввал Ислом Каримов депутатлар билан ҳазиллашишга уринди: “Мени бугун кўзойнак тақмаганимга ҳайрон бўлгандирсиз?”. Ислом Каримовга қасамёд матнини ўқиш учун кўзойнак керак бўлмай қолган, у матнни ёд олиб бўлганига анча бўлди.

Ўзбекистон президенти сайловларини кузатувчиларнинг хулосаси аввалдан маълум

18.12.2007 17:49 msk

Ўзбекистонга 2007 йилнинг 23 декабрь кунига белгиланган президент сайловларида иштирок этиш учун таклиф этилган кузатувчилар гуруҳи келмоқда. Пойтахтга МДҲ мамлакатлари ва ЕХҲТ/ДИИҲБдан кузатувчиларнинг аксар қисми етиб келган. Бу делегациялар ўз кузатувчилари натижасида қандай хулосалар чиқаришлари аввалдан айтиб берса бўлади.

Алишер Соиповнинг ўлдирилиши: Келинг, рост гапирайлик!

Алишер Соиповнинг ўлдирилиши: Келинг, рост гапирайлик!

10.12.2007 04:47 msk

Ўшлик истеъдодли журналист Алишер Соиповнинг фожеали равишда ҳалок бўлганига бир ярим ой тўлди. “Сиёсат” мустақил газетаси муҳаррирининг ўлдирилиши Қирғизистон ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам жамоатчиликни тўлқинлантириб юборди. “Фарғона.Ру” АА Алишер Соиповнинг ўлдирилиши атрофида содир бўлаётган воқеалар ҳақида москвалик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, “Мемориал” ҳуқуқни муҳофаза қилиш марказининг Марказий Осиё дастури директори Виталий Понамаревнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этади.

Ўзбекистон президенти сайловлари: хорижлик экспертлар қараши

11.10.2007 21:38 msk

Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбари навбатдаги муддатга давлат тепасида қоладими? Умумхалқ сайловлари халқнинг хоҳиш-иродасининг ифодасига менгзаган томошага айланадими? Сайловлар халқаро ҳамжамият томонидан тан олинадими? Агар тан олинса, бу ўзбек халқи учун нимани англатади? Ўзбекистондаги вазиятни яхши билган, аммо республикадан ташқарида яшайдиган “Фарғона.Ру” АА экспертлари ва мустақил таҳлилчилар яқинлашиб келаётган сайловлар ҳақида ўз фикрларини билдирадилар.

Исломий даъват ва муҳожирлар адаптацияси

17.09.2007 22:19 msk

“Исломий даъват ва постсовет Москваси мусулмонлари ўртасида кавказлик муҳожирлар адаптацияси (1990-2000 йиллар)” маърузаси РФА Шарқшунослик институти катта илмий ходими В.Бобровников томонидан 2007 йил май ойида Москвада бўлиб ўтган “Империя парчаланганидан сўнгги муҳожирот: Франция ва Россия тажрибаси” халқаро конференциясида ўқилганди. Муаллиф илтифотидан фойдаланган ҳолда биз унинг маърузасини “Илмий клуб” махсус бўлимида чоп этмоқдамиз.

Туркманистон: Қ. Бердимухаммедов ўз салафининг синалган йўлидан бормоқда

12.09.2007 14:01 msk

Туркманистонда ўзгаришлар бўлишини кутган экспертлар ва шарҳловчилар янги президентнинг “янги йўналиши” аломатларини қидиришда давом этаяптилар ва уларни топаяптилар. Бироқ Туркманистон мустақил бўлганидан буён ўтган ўн олти йил давомида барпо этилган режим моҳияти унинг жиддий ўзгариш истиқболлари ҳақида гапиришга имкон бермаяпти. Бунинг устига, Қурбанқули Бердимухаммедовнинг фаолият услуби ўз авторитар-тоталитар режимини барпо этиш даврида бу каби “ваъда бериш сиёсати”ни олиб борган собиқ президент С. Ниёзов учун ҳам хос бўлганди.

“Овора бўласизлар!..” И. Каримов учинчи муддатга тайёргарлик кўраяпти

09.09.2007 19:02 msk

Ислам Каримов. Фото ИА Фергана.Ру
Ўзбекистоннинг кейинги президенти ким бўлиши ҳақидаги масала ойдинлаша бошлагандек. Каримовнинг президентлик лавозимида бундан буён қолишини машруълаштириш бошқа бирор тартиб воситасида эмас, балки айнан шу тартиб воситасида амалга оширилади. Яқин орада Ислом Абдуғаниевич бунақа оғир пайтда халқни ўз ҳолига ташлаб қўёлмаслиги ҳақида, узоқ ўйлаб, ниҳоят, президентлик сайловларида яна иштирок этиш юзасидан ўзи учун қийин бўлган қарорга келганлиги ҳақида эълон қилиб қолса ажаб эмас. Шундан сўнг у халқ унга яна юксак ишонч билдириб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашига умид билдиради.

И. Каримовнинг сўнгги маърузаси Ўзбекистонда бирор-бир ўзгариш кутиб бўлмаслигини англатади

04.09.2007 17:55 msk

“Фарғона.Ру” АА эксперти Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва президент девони қўшма мажлисидаги мамлакат раҳбари ўз сиёсий амалиётида қўллаётган тоифавий аппарат ҳақида ҳамда унинг яқин келажакдаги муҳтамал қадамлари хусусида муайян тасаввур берадиган сўнгги нутқини таҳлил қилишга уринди. Чиқарилган хулосалар кишини унча хурсанд қилмайди.

Ўзбекистон: турғунлик ва мубҳамлик

Ўзбекистон: турғунлик ва мубҳамлик

23.08.2007 16:24 msk

Халқаро ҳамжамият мустабид президент Ислом Каримов ўз лавозимидан кетганидан кейин Ўзбекистон жамиятида юзага келиши мумкин бўлган зиддиятга тайёр бўлиб туриши керак, дейилади Халқаро бўҳронлар гуруҳининг (ICG) сўнгги ҳисоботида. “Ўзбекистон: турғунлик ва мубҳамлик” дея номланган ҳужжатда Андижон воқеаларидан икки йил ўтгач, Ўзбекистон ўзи ва бутун минтақа учун жиддий хавф туғдирадиган мамлакатлигича қолаётгани қайд этилган. Инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши билан боғлиқ вазият ҳаддан зиёд оғир; иқтисодиёт устидан қаттиқ назорат ўрнатилганлиги сармоядорларни қочираяпти ва аҳоли қашшоқлашувини кучайтирмоқда. Каримов режими тобора кучайиб бораётган истибдодни оқлаш учун “террорчиликка қарши уруш” атамасидан фойдаланмоқда, аммо қатағонлар мухолифатни радикаллашувига сабаб бўлиши ва келажакда муҳтамал хавф-хатарни кучайтириб юбориши мумкин.

Назарбоев киритган тузатиш

Назарбоев киритган тузатиш

23.08.2007 14:23 msk

Қозоғистондаги сайловларда иштирок этган ЕХҲТ кузатувчилардан бири ҳақли равишда эътироф этганидек, дунёда парламенти бир партияли бўлган демократик мамлакат йўқ. Аммо парламентда бир неча партиянинг бўлиши мамлакатни демократик давлатга айлантириб қўя оладими? Бунга бериладиган жавоб қозоғистонлик расмийларнинг жаҳонга бу қадар журъатли сайлов натижаларини тақдим этиш қарори каби жўн ва соддадир: йўқ, айлантириб қўя олмайди.

ШҲТ Марказий Осиёдаги сув муаммосини ҳал этишга қодирми?

12.08.2007 21:09 msk

Сув заҳиралари Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар учун фаровонликнинг стратегик омилларидан бири бўлиб ҳисобланади. Экспертларга кўра, бу масалада Марказий Осиёда асосий “ўйинчи” мавқеини ҳозирча сақлаб қолишга муваффақ бўлаётган Россиянинг сиёсий қадами катта аҳамият касб этади.

Қирғизистон расмийлари энг таниқли рақибларини қамоққа тиқиш билан таҳдид қилмоқдалар

Қирғизистон расмийлари энг таниқли рақибларини қамоққа тиқиш билан таҳдид қилмоқдалар

06.08.2007 21:17 msk

2007 йил августи бошида собиқ бош вазир, ҳозир эса мухолифат лидери бўлган Феликс Қулов ҳамда Қирғизистон собиқ президентининг қизи Бермет Ақаева Қирғизистондаги асосий ньюсмейкерларга айландилар. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам шу йил апрель ойида содир бўлган воқеалар натижасида адлия нишонига тўғри келиб қолдилар. Ҳар иккалалари ҳам қамалишлари мумкин. Иқтидордаги расмийларнинг иккала мухолифи ҳам ўз айбларини тан олмаяптилар. Бермет Ақаева ва Феликс Қулов муаммоларининг ўхшашлиги, уларнинг бир томонда эканлари беихтиёр “бу икки шахс битта тандемга бириксалар бўлмасмикан?” деган саволни туғдиради.

Туркия: МДҲдан келувчилар учун виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқига ёқмаслиги мумкин

Туркия: МДҲдан келувчилар учун виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқига ёқмаслиги мумкин

01.08.2007 09:04 msk

Аввал хабар қилганимиздек, Туркия собиқ СССР туркий тилли мамлакатлари билан бўлган виза тартибини бир томонлама бекор қилди. Бу орада, айрим шарҳловчиларнинг тахмин қилишларича, туркий тилли мамлакатлар билан виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқи томонидан танқид қилинади, чунки Туркия виза тартибини бекор қилган мамлакатлар ЕИ рўйхатида “ишончли бўлмаган давлатлар” қаторида туради. Нега энди Туркия бундай қарор қабул қилди?

Туркманистон: Ақмурад Режепов ўзи барпо қилган режимнинг қурбонига айланди

31.07.2007 15:39 msk

Ашхободда Туркманбоши атрофидаги энг эътиборли генераллардан бири – Туркманистон президенти қўриқчилик хизматининг собиқ бошлиғи, генерал-лейтенант Ақмурад Режепов узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Режеповнинг ҳибсга олиниши ва судланишини “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги экспертлари шарҳлайдилар.

Қозоғистон: миллий ривожланишнинг тўрт қутби

24.07.2007 18:21 msk

Қозоғистонда бўлиб ўтган конституциявий ислоҳотлар ва бўлажак парламент сайловлари республика тараққиётининг узоқ муддатли истиқболларига тубдан таъсир кўрсата олмайди. Булар шунчаки воситалар бўлиб, ҳали уларни ўринли ишлата билиш ҳам зарур бўлади. Мамлакатнинг “ёрқин келажак” сари ҳаракати тезлиги айнан шу нарсага боғлиқ. Қозоғистондаги Миллий стратегия экспертлик маркази раҳбари Адил Тўйғанбаев ўз мақоласида ана шулар ҳақида фикр юритади.

МДҲ. Энг ишончсиз кафолатлар

МДҲ. Энг ишончсиз кафолатлар

19.06.2007 21:19 msk

Айрим сиёсий уйдирмалар аксиомаларга ўхшаб кетади. Ҳар ҳолда, уларни ҳеч ким далиллашга уринмайди. Бунга энг яқин мисол сифатида МДҲнинг тайинсиз тақдири, замонавий Россиянинг постсовет ҳудудида империя ренессансини (уйғонишини) йўлга қўйишни исташи-ю бу ишнинг ҳечам ўхшамаётгани ҳақидаги қарийб йигирма йилдан буён гапириб келинаётган гапларни олиш мумкин.

Муҳаммад Солиҳ: “Унлилар уйғунлиги Турк қавмларининг уйғунлиги демакдир”

09.06.2007 09:22 msk

Мухаммад Солих. Фото ИА Фергана.Ру
Ўзбек алифбосини лотинчалаштириш мавзуси муҳокамасини таниқли ўзбек шоири ва сиёсий арбоби Муҳаммад Солиҳ давом эттиради. “Мен, ўзбек тилида ёзадиган киши сифатида, бу борада сизларга ўз фикрларимни билдирмоқчиман. Мен бу материалларни таҳлил қилишга ниятланганим йўқ, шунчаки муаммо моҳиятига қисқача тўхталиб ўтмоқчиман, холос. Марказий шевалардан бўлган ўзбек тили Турк тили лаҳжалари – ўғуз, қорлиқ ва қипчоқ лаҳжаларининг барча асосий компонентларини ўзида тажассум этган. Яъни, у бошқа барча туркий шеваларга хос бўлмиш сингармонизм қонунига асосланган...”

Ўзбек алифбосини лотинчалаштириш. Тошкентликлар фикри

Ўзбек алифбосини лотинчалаштириш. Тошкентликлар фикри

06.06.2007 05:30 msk

Биз ўзбек тилини лотин алифбосига ўтказилиши билан боғлиқ бўлган муаммо ҳақидаги суҳбатимизни давом эттирамиз. Нима учун ёзувни алмаштиришга қарор қилинди? Янги алифбонинг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат? Лотин алифбоси кундалик ҳаётга қандай жорий қилинаяпти? Бу ислоҳотнинг умумий натижалари қандай? Бу ва бошқа саволларга ўзбекистонлик олимлар, сиёсатшунослар, жамоат арбоблари, журналистлар жавоб берадилар.

Ўзбек алифбосини лотинлаштириш: Мутахассислар шарҳи

Ўзбек алифбосини лотинлаштириш: Мутахассислар шарҳи

13.05.2007 23:11 msk

Ўзбек тилини лотин алифбосига ўгириш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида суҳбатимизни давом этамиз. Алифбони ўзгартиришга нима сабаб бўлди? Янги алифбонинг афзаллиги ва камчиликлари нимадан иборат? Лотин алифбоининг кундалик ҳаётга татбиқ этилиши қандай кечмоқда? Бу ислоҳотларнинг умумий натижалари қандай? Бу ва бошқа саволларга ўзбекистонлик таҳлилчилар, олимлар, филологлар, сиёсатшунослар, жамоат арбоблари ва журналистлар жавоб берадилар.

Марказий Осиё давлатлари иттифоқи тузиладими?

10.05.2007 21:26 msk

Бундан бир неча йил муқаддам Назарбоев Марказий Осиё иттифоқи ғоясини эълон қилганида, бунга жавобан, Ўзбекистон президенти бу мавзуни аллақачон кўтариб чиққанини айтиб, Назарбоевни ўзининг ғоясини ўғирлашда айблашига бир баҳъя қолганди.

Қирғизистон: Ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги зиддиятларда оз сонли миллатларнинг роли ва ўрни

04.05.2007 23:19 msk

“Жомадон кайфияти”дан таъсирланган кўпчилик руслардан фарқли ўлароқ, “қирғизистонлик ўзбеклар”нинг ҳолати мутлақо бошқача. Биринчидан, ўзбеклар ўзларини худди қирғизлар каби туб миллат, туб аҳоли, деб биладилар. Иккинчидан, гарчи улар тирикчилик ёки доимий яшаш учун бирор жойга кетмоқчи бўлсалар, Ўзбекистонни эмас, (худди рус ва қирғизлар каби) Россияни кўзлайдилар.

«Катта ўйинлар» афсонаси. Покистон версияси

02.05.2007 21:49 msk

АҚШ, Россия, Европа, Хитой, Туркия ва Эрон каби минтақадаги ресурсларга кириб бориш учун кураш олиб бораётган “анъанавий” рақобатчиларнинг роли ҳаммага маълум. Бошқа давлатларнинг, жумладан, ўзининг Марказий Осиёдаги сиёсатини ахборот сукути билан олиб бораётган Покистоннинг фаол позициясига етарлича эътибор берилмаяпти.

Қирғизистон қўшни Қозоғистон тимсолида янги катта оға орттирмоқда. Россия ўйиндан чиқдими?

Қирғизистон қўшни Қозоғистон тимсолида янги катта оға орттирмоқда. Россия ўйиндан чиқдими?

29.04.2007 02:59 msk

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2007 йил 26 апрелидаги Қирғизистонга ташрифида эришилган асосий натижа икки мамлакат ўртасидаги кўламли ҳамкорлик ривожланишини мувофиқлаштириши керак бўлган Давлатлараро Олий Кенгашни ташкил этилиши бўлди, десак бўлади. Амалда бу иш Марказий Осиё давлатлари иттифоқи ташкил этилишининг дебочаси бўлганини англатади. Мазкур ғоя яқинда Нурсултан Назарбаев томонидан ирод этилганди.

Ашхободнинг кўп йўналишли сиёсати: ўзгаришлар бўлмайди

Ашхободнинг кўп йўналишли сиёсати: ўзгаришлар бўлмайди

25.04.2007 16:39 msk

Туркманистон президенти Қурбанқули Бердимухаммедовнинг Саудия Арабистонига бўлган расмий сафаридан кейин Москвага ташриф буюриши функционал-рамзий характерга эга. Ашхобод бетарафлик мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор ҳамда МДҲдан ўзини четга олишда давом этаяпти. Маълумки, Туркманистон Ҳамдўстликдан чиққанидан кейин мазкур бирлашманинг аъзоси сифатида эмас, балки шунчаки кузатувчи ўлароқ қолишда давом этаяпти. Туркманбоши томонидан белгилаб берилган йўналишнинг ўзгариши ҳалигача ўз тасдиғини топгани йўқ.

19 апрелдан кейинги Қирғизистон. Расмийлар тор-мор қилинган мухолифатни батамом яксон этишга ҳаракат қилаяптилар

19 апрелдан кейинги Қирғизистон. Расмийлар тор-мор қилинган мухолифатни батамом яксон этишга ҳаракат қилаяптилар

24.04.2007 11:14 msk

19 апрель куни намойишчилар милицияни тошбўрон қилганидан кейин Бишкек марказида тўққиз кундан буён давом этаётган ва муддатсиз деб эълон этилган митинг бир кечада тарқатиб юборилди. Энг ёмони муваффақиятдан руҳланган расмийлар ислоҳотларни секинлаштира бошлашидир. Мухолифат ўзининг нўноқларча ҳаракатлари билан конституцион ислоҳотлар ғояси обрўсини тушириб юборди. Энди мухолифат томонидан ислоҳотлар ўтказиш учун бўлажак уринишларнинг ҳаммаси “кулгили эмас” бўлади, расмийлар ва президент томонидан кўтариб чиқилган ислоҳотлар эса ҳақиқий ислоҳот бўлмаса керак.

Марказий Осиё мамлакатларида “номенклатура инқилоби”га тайёргарлик босқичи бошланмоқда

Марказий Осиё мамлакатларида “номенклатура инқилоби”га тайёргарлик босқичи бошланмоқда

21.04.2007 19:09 msk

Қирғизистондаги воқеалар Марказий Осиёда юзага келаётган вазиятга яна бир бор эътибор қаратишга мажбур қилди, аммо бу сафар мазкур муаммога аввалгидан мутлақо бошқа нуқтаи назардан туриб ёндошишга тўғри келади. Бу кўп жиҳатдан Бишкек ва Киевдаги конституцион бўҳрон бир-бирига ўхшашлиги билан белгиланади.

Туркманистон Халқ Маслаҳати ХХ мажлиси ўзига хос “КПСС ХХ съезди” бўла оладими?

Туркманистон Халқ Маслаҳати ХХ мажлиси ўзига хос “КПСС ХХ съезди” бўла оладими?

30.03.2007 18:28 msk

Туркманистон фуқаролари 2007 йил 30 мартига белгиланган Халқ Маслаҳати (Туркманистондаги олий вакиллик органи) йигирманчи йиғини – умумтуркман форумидан туб ўзгаришларни кутмоқдалар. Бироқ, “Фарғона.Ру” АА экспертлик кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори А. Улуняннинг фикрича, туб ислоҳотлар ва ўзгаришларни кутиш кўпроқ бундай нуқтаи назар тарафдорларининг мамлакатдаги ҳақиқий аҳволдан яхши хабардор эмаслигига асосланади.

Ўзбекистон Конституциясидаги ҳокимият тизимига дохил ўзгартишлар ҳеч нарсани ўзгартирмайди

29.03.2007 12:41 msk

Ўзбекистон Конституцияси яқин орада сал-пал ўзгаради – Ислом Каримовнинг таклифига кўра унга бир неча тузатишлар киритилади. Март ойида Ўзбекистон парламентининг қуйи палатаси “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонун ҳамда Конституциянинг уч моддасига айрим тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиққан ва бир овоздан қабул қилган. Бу каби қонунчилик ташаббуслари кўпчилик Ғарб ва Россия журналистларининг ниҳоят Ўзбекистонда демократик қурилиш йўналиши кўзга ташланиб қолгани ҳақида мулоҳаза юритишларига имкон берди.

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА