01:06 msk, 19 Декабрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Матбуот шарҳи

Ўзбекистон: Журналист Сид Янишев Тошкентда бузилаётган уйлар тўғрисида мақоласи учун судланади

Ўзбекистон: Журналист Сид Янишев Тошкентда бузилаётган уйлар тўғрисида мақоласи учун судланади

28.06.2014 10:26 msk

Таниқли тошкентлик журналист, “Фарғона” муаллифларидан бири Сид Янишевни милицияга чақириб нохолисликда айбладилар ҳамда қўлларидаги бор материалларни судга ошираётганини билдирдилар. Журналист ёзган нарсалари учун жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилди. Уни айнан нимада айблаётганлари номаълум. Бироқ Ўзбекистонда журналистларни касб фаолияти учун таъқиб этишлар давом этаётгани ҳаммага аён.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Марк Вайлнинг фожеали ўлимини индамай ўтказиб юбордилар

11.09.2007 23:13 msk

Тошкентдаги “Илҳом” театрининг режиссери ва бадиий раҳбари Марк Вайль фожеали равишда ҳалок бўлганига беш кун бўлди. Кўп йиллар мобайнида (Каримовдан кейин) жаҳонга таниқли иккинчи ўзбекистонлик бўлиб келган кишининг фожеали равишда ҳалок бўлгани ҳақида Ўзбекистоннинг бирорта ҳам газетаси ёзмади.

“Шарқнинг дадил қадами Ғарбни ларзага келтираяпти”. Чет эл матбуоти ШҲТ саммити ҳақида

“Шарқнинг дадил қадами Ғарбни ларзага келтираяпти”. Чет эл матбуоти ШҲТ саммити ҳақида

20.08.2007 18:38 msk

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарларининг 16 август куни Бишкекда бўлиб ўтган саммити Ғарб мамлакатлари раҳбарларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Матбуотдаги чиқишларга қараганда, америкаликларни энг кўп хавотирланган нарса хавфсизлик муаммолари ҳамда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Қўшма Штатларсиз ҳам бемалол иш юритишлари мумкинлиги бўлган. Бундан ташқари, Марказий Осиё ва ШҲТга бўлган қизиқиш фақат Ғарбнинг энергетик манфаатлари билангина эмас, балки иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожланаётган айрим Осиё давлатлари энергетик манфаатлари билан ҳам боғлиқ.

Туркманистон: Янги президент яна мамлакатнинг бош спортчиси, газчиси, фермери, санитари ва меъморидир

12.07.2007 14:36 msk

“2007 йилнинг 11 июль куни Туркманистон президенти Қурбанқули Бердимухаммедов Вазирлар маҳкамасининг навбатдаги мажлисини ўтказди, унда давлат ҳаётидаги биринчи галдаги масалалар кўриб чиқилди”. Республика бош газетаси бўлмиш “Нейтральний Туркменистан”нинг бугунги сонидаги бош мақола ана шундай бошланади. Шундан сўнг газета совет партия матбуотининг энг яхши анъаналари руҳида “барча туркманларнинг [янги] раҳбари” давлатни қандай бошқараётгани ҳақида батафсил маълумот беради.

Ўзбекистон ва Россия оммавий ахборот воситалари М. Фрадковнинг Тошкент сафари ҳақида

Ўзбекистон ва Россия оммавий ахборот воситалари М. Фрадковнинг Тошкент сафари ҳақида

09.03.2007 17:42 msk

Россиялик юқори лавозимли мулозимларнинг Ўзбекистонга сафари натижаларини якунларини чиқарароқ, Ўзбекистоннинг расмий оммавий ахборот воситалари Фрадков ва Каримов учрашуви ҳақида жуда қисқа ва мутлақо илтифотли оҳангда баёнладилар. Россия матбуоти эса икки давлат ўртасидаги алоқаларга доир Тошкентда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон музокараларида бир қатор ҳал қилинмаган муаммолар аниқланган, деб ҳисоблайди.

“Туркманбошининг оқ фотиҳаси”. Марҳум президентнинг янги китоби ёруғ кўрди

15.02.2007 11:22 msk

Туркманистоннинг янги президенти инаугурацияси куни мамлакатнинг аввалги президент Сапармурод Ниёзовнинг “Менинг ўгитларим” номли навбатдаги китоби ёруғ кўрди. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакатнинг расмий оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Китобнинг биринчи эгалари 11 февраль куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилган Халқ Маслаҳати делегатлари бўлдилар. “Туркманбошининг оқ фотиҳаси” – “Нейтральний Туркменистан” газетасида кеча чиққан мақоланинг сарлавҳаси ана шундай.

Бозор инқилобига россияликлар чўнтагидан пул тўланадими?

Бозор инқилобига россияликлар чўнтагидан пул тўланадими?

20.01.2007 20:53 msk

2007 йилнинг 15 январидан “Чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни миграцион қайди тўғрисида”ги Федерал қонун кучга кирди. Чакана савдо бозорларидаги чет элликлар ишини тартибга солувчи янги қонун ҳам ишлай бошлади. Миграцион қайднинг янги қоидалари жорий қилинганидан кейин Россияда нималар содир бўлаяпти? Бу янгиликлар, гастарбайтерлардан ташқари, россияликлар турмушида қандай акс этади? Бу мавзу юзасидан Россия оммавий ахборот воситалари қуйидагиларни хабар қиладилар.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Қирғизистондаги навбатдаги “инқилоб”ни “сезмай қолдилар”

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Қирғизистондаги навбатдаги “инқилоб”ни “сезмай қолдилар”

11.11.2006 17:21 msk

Қирғизистонда иккинчи “зарқалдоқ” инқилоби муваффақият билан ўз ниҳоясига етди. БМТ Бош котиби Ўзбекистонни қийноқлар амалиётидан воз кечишга чақирди. Нурсултон Назарбоев қозоқ алифбосини кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказди. Жўрж Буш Мексика билан бўлган чегарада девор тиклаш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу муҳим, аммо ҳар турли воқеаларни битта нарса бирлаштириб туради: Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермадилар ва уларнинг ёнидан ўлик сукут сақлаб ўтиб кетишда давом этмоқдалар.

Қўлда тўқилган гиламлар фабрика гиламларига ўрин бўшатмоқдалар

08.09.2006 15:33 msk

Турманистонда қўлда тўқилган гиламлар механизациялашган ишлаб чиқариш томонидан сиқиб чиқарилмоқда, деб хабар қилади Ҳиндистондаги Fiber2fashion сайти. Маҳаллий ҳунармандлар томонидан гиламни қўлда тўқийдиган даврлар ўтиб кетди. Ишни автоматлаштиришга имкон берувчи ва шу йўл билан ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштирувчи, тасарруфида текстиль заводлари бор давлат корхоналари учун фойдали бўлган янги технологиялар айни пайтда анъанавий касб-кор ҳисобига тириклик қилувчи бутун бошли оилалар турмушини қийинлаштириб қўйди.

«Правда Востока» бош муҳаррири истеъфоси Ўзбекистоннинг энг эски газетаси таназзулига сабаб бўлиши мумкин

14.03.2006 18:00 msk

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистонда «Правда Востока» ҳукумат газетасининг бош муҳаррири алмашди. Охирги тўрт йил ичида ушбу нашрга раҳбарлик қилган Бахтиёр Ҳасанов аввал «Халқ сўзи» газетасига муҳаррирлик қилган Аббосхон Усмоновга ўрнини бўшатиб берди.

“Российские вести” газетасининг маълумотларига кўра, Андижон воқеалари АҚШ томонидан тайёрланган, Гулнора Каримова эса ҳалигача Мақсудийнинг рафиқаси

03.02.2006 10:49 msk

«Российские вести» газетасида аввалги куни эълон қилинган «Ислом Каримов: тарихий иттифоқчига қайтиш» деб номланган бир бетни эгаллаган мақола ана шундай бошланади. Нашр таъсисчиларидан бири Россия президенти маъмурияти, шубҳасиз бу нарса ушбу нашрга маълум даражада масъулият юклайди. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу мақола босишга беришдан олдин сўнгги воқеалар руҳида сиёсий томондан қаттиқ текширилган. Бироқ, матннинг сўнггида йўл қўйилган жуда қўпол фактологик хато бизда муаллифларнинг ўз ишидан хабардорлигигина эмас, балки мақолада айтилган гапларнинг самимийлигига ҳам шубҳа уйғотади.

Фитна ёхуд “Фарғона.Ру”нинг ўйлаб эмас, “ўйнаб” ёзадиган номаълум мухбирлари ҳақида

09.11.2005 09:07 msk

Наманганлик касбдошимиз Шуҳрат Деҳқонов “Фарғона.Ру” сайтида чиқаётган хабарларга нисбатан ўз муносабатини билдирган. Наманган вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари муассислигида чоп этиладиган “Диёнат” газетаси бош муҳаррири Шуҳрат Деҳқоновнинг 27 октябрь куни “Фитна” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласини ҳеч қандай изоҳсиз ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқдамиз.

Қирғизистон жануби газеталари шарҳи

12.06.2005 19:08 msk

Муаллиф К.Темишев собиқ президент Аскар Акаевнинг 15 йиллик ҳукмдорлик даврида бир қатор ижобий ютуқлар қўлга киритилганлиги ҳақида ёзади. Муаллифга кўра, шу билан бирга Ақаевнинг сиёсий юмшоқлиги мамлакатдаги бир қатор салбий ўзгаришларга ҳам сабаб бўлди. Муаллиф Ақаев даврида мамлакатда коррупция кучайганлигини ва ташқи сиёсатда қўшнилар билан яхши муносабатлар ўрнатилмаганлигини ёзади.

Қирғизистон жануби газеталари шарҳи

07.06.2005 20:29 msk

Адвокат Р. Музаффаровнинг ёзишича, президент Асқар Ақаевнинг хатоларига унинг атрофидагилар айбдор. Муаллифнинг фикрича, (ҳозирда бош вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасини ўтовчи) Феликс Қуловнинг ва (бош прокурор вазифасини ўтовчи) Азимбек Бекназаровлар устидан ўз вақтида очилган жиноий ишлар бунинг исботидир. Муаллифга кўра, Ақаев ҳам Борис Ельцин каби ворисини эълон қилиш йўли билан истеъфога кетиши мумкин эди.

Қирғизистон жануби газеталари шарҳи

02.06.2005 10:21 msk

Газета Лондондан олинган хатга асосланган ҳолда, “Бител” уяли алоқа ширкати Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг ўғли Айдар Ақаевга ва Нурбек Турдуқуловга тегишли эканини ёзади. Мақола мазмунига кўра, “Бител” ширкатининг мулк қиймати 200 миллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Ушбу уяли алоқа ширкати Ақаевга тегишли бошқа кўплаб ширкатлардан бири саналади...

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА