05:44 msk, 21 Ноябрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Турфа

Ўзбекистон: Сайғоқлар йўқолмоқда, давлатга эса қизиғи йўқ

Ўзбекистон: Сайғоқлар йўқолмоқда, давлатга эса қизиғи йўқ

29.05.2017 06:48 msk

Ўзбекистонда сайгани (сайғоқ – Осиё антилопаси) сақлаб қолиш муаммоси кўпайди, аммо давлат томонидан эътибор камайди. Айниқса сайғоқнинг болалаш даврида браконьерлик кўлами ҳаддан ташқари ортиб кетди. Бу ҳақда мамлакат жамоат вакилларининг 2017 йил 11 апрелида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раисига ёзган очиқ хатида билдирилган. Ҳозирча жавоб бўлгани йўқ.

Путин ва Каримов Пушкин пойига гул қўйди, қолганлар парда ортига беркинди

Путин ва Каримов Пушкин пойига гул қўйди, қолганлар парда ортига беркинди

02.08.2016 21:35 msk

Тошкентда жаҳон миқёсидаги тадбир ўтказилганида – масалан, июнь ойидаги ШҲТ саммити пайтида уйдан чиқмаган маъқул. Қирол қўшини тўлалигича олийнасаб меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун сафарбар қилинади, шаҳардаги барча муассасалар олдига эса битта вазифа қўйилади – меҳмонларнинг кўзига чиройли манзара намоён қилиш. Россия ва Ўзбекистон президентлари Пушкин ёдгорлиги пойига гул қўйишди. Оддийгина расмий тадбир, 15 дақиқача вақтни олади.Аммо бунинг учун нималар қилинганини ён-атрофда яшовчилар мухбиримизга айтиб беришди, бундан ҳайратга тушмай иложимиз йўқ.

Тили боғланган йигит

Тили боғланган йигит

17.02.2016 05:35 msk

Ўзбек мухолифати орасида кўпчиликка маълум, таниқли блогер Номоз Нормўминнинг тақдим этилаётган ушбу ҳикояси Москвага тирикчилик илинжида келиб ўзбекистонлик мафиячиларнинг қўлида бир неча кун асир бўлган ёш йигит ҳақида. Муаллиф ушбу ҳикоя орқали Ўзбекистонда ҳукм сураётган режим халқни мафиянинг қулига айлантириб қўяётганини таъкидламоқда. Намоз Нормўмин, 1957 йилда туғилган, касби шифокор жарроҳ. Ўзбек мухолифати тарафидан ташкил қилинган турли сиёсий ва ижтимоий ҳаракатларнинг аъзоси. Интернетда унинг кўплаб ижтимоий-сиёсий мақолалари ва рисолалариини топиб ўқишингиз мумкин.

Ўзбекистон: Тошкентда кутилмаганда “Буюк Ипак Йўли” метроси ёнидаги бекатлар, дўконлар ва дорихоналар бузиб ташланди

28.07.2015 17:14 msk

Тошкентда 26 июлга ўтар кечаси кутилмаганда “Буюк Ипак Йўли” (олдин Максим Горький деб аталарди) метроси ёнидаги дўконлар, дорихоналар, банк шохобчалари ва автобус бекатлари бузиб ташланди. Турган гап, дўконларни нега бунчалик шошилинч равишда бузиш керак бўлиб қолгани ҳақида ҳеч ким одамларга тушунтириб ўтирмади. Бузилиш ишлари муносабати билан Сайрам кўчасидан Пушкин кўчасига (ҳозир Мустақиллик) чиқадиган йўл тўсиб қўйилди. Шунингдек, шу даҳа ичкарисида жойлашган турар-жой бинолари, корхона ва ташкилотлар жойлашган биноларга ҳам кириб бўлмаяпти.

Ўзбекистонда телефонида диний роликлар топилган Россия фуқароси жавобгарликка тортилди

30.01.2015 17:17 msk

Ўзбекистонда 2014 йил ноябрда қўлга олинган икки доғистонлик ҳайдовчилардан бири телефонида диний мазмундаги видеороликлар топилгани учун суд томонидан жавобгарликка тортилди. 21 ёшли Алисултан Абакиров 1500 доллар миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди, энди уни 39 ёшли тоғаси Хасаев Магомедсайид билан ватанига бадарға қиладилар.

Ўзбекистон: Одам ўлимига олиб келган автопойгани уюштирган милиционер етти йилга қамалди

Ўзбекистон: Одам ўлимига олиб келган автопойгани уюштирган милиционер етти йилга қамалди

04.08.2014 13:04 msk

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди (Тошкент шаҳри) ҳукми билан маст ҳолатда автомобиль бошқариб учта пиёдани уриб юбориши натижасида икки кишининг ҳалок бўлишига сабабчи бўлган милиционер етти йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, жавобгар томон жабрланувчиларга 13 миллион сўм ($4.330) тўлаши шарт. Жабрланганларнинг қариндошлари ҳудди жавобгар томон сингари суд қароридан норози бўлдилар ва бу ишдан сўнг кўплаб саволлар жавобсиз қолди. Мисол учун, пойгани иккита патруль машиналари уюштирган бўлса, унда нега фақат бир киши жавобгарликка тортилди? Жиноят кодексининг ушбу моддаси бўйича ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган бўлса, нега фақат етти йил берилди? Ва ниҳоят, нега суд залида айбланувчиларнинг қариндошларига жабрлангаларга қарата дўқ-пўписа ва таҳдидлар қилинишига судья индамай қараб тураверди?

Нусрат Раҳмат: Кўча гаплари

09.09.2013 18:20 msk

Биз томонларда (Самарқанд тумани) совуқ тушиши билан газ ва электр таъминотининг оқсоқлиги асосий мавзуга айланади. Чойхоналар, маъракаларда бор газнинг Хитойга берилаётганлигига урғу беришади, ҳеч чўчимай, “таппи ёққан ўзбегим” деган мисраларни такрорлашади...

Ислом Каримов диктаторми?

Ислом Каримов диктаторми?

17.05.2011 13:07 msk

2011 йил 19 май куни Парижда ажабтовур суд тингловлари бошланади. Янги тарихда илк бор Европа суди бошқа давлат раҳбари диктаторми ёки диктатор эмаслиги борасида қарор қабул қилиши керак. Суд процесси нима билан тугашидан қатъий назар, иш ўзининг мазмун-моҳияти жиҳатидан жуда ҳам қизиқ. Жавобгарликка тортилаётган фаранг журналистлари ўзларини ҳимоя қила туриб, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг бузилишларига жамоатчилик эътиборини қаратиш бўйича имкониятдан фойдаланмай қолмайдилар. Даъвогар – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Тиллаевага кўра, суд дадасининг обрўсини ҳимоя қилиши керак. Аслида эса, суд текшируви Ўзбекистон раҳбарини янада обрўсизлантирадиган кўплаб фактларни юзага чиқариши мумкин.

Ўзбекистон: Навбат қабристондаги чинор-қайрағочларга келди

Ўзбекистон: Навбат қабристондаги чинор-қайрағочларга келди

22.05.2010 14:42 msk

Тошкентдаги Минор қабристонида дарахтлар кесилмоқда. Кесилганда ҳам улкан, соя берадиган, саноат аҳамиятига эга бўлган улка чинор, дуб ва қайрағочлар кесилмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, Ўзбекистон пойтахти бойларининг ўртасида сўнгги пайтларда чинордан ясалган паркетларга талаб кучайган. Ишбилармон тадбиркорлар эса ҳар қандай эҳтиёжларни қондиришга тайёр. Кузатувчилар бундай кенг кўламли операцияни фақат юқори мартабали ишбилармонлар давлат рaҳбарининг шахсан бергани рухсатига биноан амалга ошира оладилар дея ишончлари комил.

Ўзбекистонда Наврўз: Тошкентда об-ҳаво туфайли байрам концерти ўтказилмади

Ўзбекистонда Наврўз: Тошкентда об-ҳаво туфайли байрам концерти ўтказилмади

22.03.2010 15:40 msk

Ягона томошабин – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов учун аталган анъанавий байрам концерти об-ҳавонинг кескин равишда бузилиб кетгани боис бекор қилинди. 20 март куни Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ҳарорати ноль даражага тушиб кетди, эрталабдан жала қуйиб берди, баъзи жойларга эса қор ҳам ёғди. Якшанба куни эса ҳаво ҳарорати 8 даражадан ошмади, осмонни булут қоплаб, ҳар дақиқада ёғингарчилик бошланиши кутилди. Шу сабабдан ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокидаги концерт бўлмади. Бироқ мисли кўрилмаган эҳтиёт чораларини бекор қилингани йўқ.

Ўзбекистон: Турмадан қочган жиноятчилар ўн олти кишининг ўлимига сабаб бўлдилар

10.09.2009 13:14 msk

8 сентябрь куни Қозоғистон чегара хизматига қарашли ҳалокатга учраган вертолёт халқаро жамоатчиликнинг эътиборини Ўзбекистонда содир бўлган жиноятларга тортди. Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларининг тили йўқлиги бу жиноятлар бошқа вазиятда важидан ошкор бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Маълум бўлишича, вертолёт қаттиқ тартибдаги колониядан қочишга эришган ҳамда Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидан ўтишга уринган жиноятчилар гуруҳини қўлга олиш учун йўл олган экан. Улар бевосита ёки билвосита ўн олти кишининг ўлимига сабаб бўлдилар. Воқеа тафсилотларини “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Жанубий Қозоғистондаги мухбири Юрий Елисеевнинг мақоласида ўқинг.

Тошкентдаги отишма. Ҳодиса содир бўлган жойдан репортажга уриниш

Тошкентдаги отишма. Ҳодиса содир бўлган жойдан репортажга уриниш

30.08.2009 21:23 msk

Ўзбекистон пойтахтининг эски шаҳар қисмида, Кўкча дарвоза даҳасида 29 август куни Тошкент милицияси ходимларининг бир гуруҳ номаълум шахслар билан қуролли тўқнашуви бўлиб ўтди. Норасмий маълумотига кўра, милиция ходимлари шу ерда жойлашган хусусий уйлардан бирини текширмоқчи бўлганлар, аммо уйдаги фуқаролар уларга эшикни очмаганлар ва уларга қарата ўзларининг қуролларидан ўқ ота бошлаганлар. “Фарғона.Ру” мухбири воқеа содир бўлган жойда бўлди ҳамда фавқулодда ҳодиса манзарасини тиклашга уриниб отишма, тафсилотларини биттама-битта тўплаб чиқди.

Манманликка ёдгорлик

Манманликка ёдгорлик

25.06.2009 16:01 msk

Насронийларнинг энг катта ибодатхонаси Римдаги авлиё Пётр черкови эмас, балки Африканинг унчалик катта бўлмаган Ямусукро шаҳарчасида унинг катталаштирилган нусхаси эканлигини ҳаммаям билавермаса керак. Бу шаҳарчада қачонлардир Кот д`Ивуар (Фил Суяги Қирғоғи) республикасинининг собиқ президенти Феликс Уфуэ-Буаньи туғилган. Ўзини ҳурмат қилувчи ҳар бир африкалик президенти сингари у мамлакатни мустақиллигидан бошлаб то ҳаётдан кўз юмгунича: аттиги 33 йил бошқарди, холос. Улккан ибодатхона қурилиши якунига етганидан кейин 1990-чи йилда пойтахтни аҳолиси миллион кишидан зиёд Обиджон шаҳридан Ямусукрога кўчирдилар. Президент вафоитдан сўнг давлат хазинасида ҳеч вақо қолмагани маълум бўлди ва тез орада республикани фуқаролик уруши қамраб олди. Шундан сўнг Кот д`Ивуар қашшоқлик ботқоғига ботиб қолди. Бугун ибодатхона олдида моллар подаси ўтлаб юрибди, унинг яқинида жойлашган кўлларда эса тимсоҳлар изғиб юришибди. Бюджет назораситсиз қолганида, давлат раҳбари эса тарихда буюк бунёдкор сифатида қолиш истагида амбицияларга берилганида баъзан шунақа ишлар ҳам бўлиб туради.

Душманга йўл йўқ. Ёки Ўзбекистонда чўчқа тумовига қарши қандай қилиб курашяптилар

Душманга йўл йўқ. Ёки Ўзбекистонда чўчқа тумовига қарши қандай қилиб курашяптилар

21.05.2009 09:56 msk

Ўзбекистонда республика ҳудудига “чўчқа тумови” дея аталувчи хавфли вируснинг кириб келишига қарши жуда ҳам жиддий кураш авж олиб боряпти. Кенг тарқалиб бораётган касалликка қарши мутасаддилар қандай қилиб оғзаки тўсиқ қўяётганлари ва бу кураш амалда қандай қилиб олиб борилаётгани ҳақида “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг мухбири Тошкент халқаро аэропортида эпидемияга қарши давлат ҳаракатлари мисолида ўз кўзи билан кўрганларини сўзлаб бермоқда.

Ўзбекистон: Баланд мартабали мулозим Тошкентдаги бозорлардан бирида “тартиб” ўрнатиб кетди

16.04.2009 10:15 msk

Ўзбекистон президенти девонхонасининг баланд мартабали вакили 2009 йил 13 апрель куни қўққисдан республика пойтахтининг Юнусобод бозорига келиб қолди. Шўролар даврига ҳос бўлган тартибда “мулозим тўра” бозордаги “ортиқча” олиб-сотарларни ва валютачиларни йўқотди ва оқибатда бозорда ғайри одатдаги тартиб ўрнади. Аммо мулозим бозорни тарк этганидан кейин у ердаги ҳаёт яна ўз изига қайтди. Содир бўлиб ўтган ҳодисаларнинг қоқ марказига тушиб қолган “Фарғона.Ру” мухбири бўлиб ўтган воқеаларнинг шоҳиди бўлиб қолди.

Ўзбекистон: Тошкентда “Ташаббус-2009” танлови ниҳоясига етди

01.04.2009 18:06 msk

Тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” танловининг якунловчи босқичи 30-31 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтди. Танлов ғолибларига совринларни Ўзбекистон президенти тақдим этган. Танловда анъана бўйича йил натижалари бўйича юқори кўрсаткичларга эришган ҳамда мамлакат тадбиркорчилик ҳаракати ва кичик бизнес ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар иштирок этиб келадилар.

Ўзбекистон Статистика қўмитаси бундан кейин ҳам аҳолининг ҳаёт даражасини кўтаришга ваъда берди

07.03.2009 10:08 msk

3 март куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда давлат статистика ишларининг 2009 йилга дастури тақдим этилди. Дастур муаллифларига кўра, бу ҳужжат “мамлакат ва вилоятларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, тузилмавий ва бозор ўзгаришларини, иқтисодиёт соҳалари ва секторларидаги ислоҳотларни, кичик тадбиркорлик ва фермерликнинг ривожланишини, ҳаёт сифатининг ўсишини” қайд этишга чақирилган. Қайд этамиз, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси аввали бошидан ўз ҳисоботларида “аҳоли ҳаёти сифатининг яхшиланиб бораётгани”ни қайд этишга шайланган.

Ўзбекистон: Самарқандда кўп қаватли биноларга ёндашган иншоотлар ёппасига бузилмоқда

Ўзбекистон: Самарқандда кўп қаватли биноларга ёндашган иншоотлар ёппасига бузилмоқда

20.02.2009 09:55 msk

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида 16 февраль куни кўп қаватли уйларга ёндашган иншоотларни ёппасига бузиш бўйича ишлар қайта бошланди. Ушбу иншоотларнинг эгалари ўз кучлари билан қурган нарсаларинии бузиб олишга уринмоқдалар. Акс ҳолда, маҳаллий ҳокимият вакиллари уларни экскаватор ва бульдозерлар ёрдамида бузиб ташлаймиз дея ваъда қилганлар. Ҳеч бўлмаса қурилиш материалларини сақлаб қолишга интилган одамлар ўзлари бузишга мажбур бўляптилар. Иншоотлар бузилса, улар оилавий даромад манбаларидан маҳрум бўладилар.

Тошкент: Бузилган кўп қаватли сталинча уй ўрнига каримовча сарой қуриладиган бўлди

Тошкент: Бузилган кўп қаватли сталинча уй ўрнига каримовча сарой қуриладиган бўлди

02.02.2009 10:19 msk

Бир неча ой ўтиб Тошкентда яна битта ҳашаматли аммо ҳеч кимга кераги бўлмаган “Ўзбекистон” Форумлар саройи дея аталадиган янги иншоот пайдо бўлади. Унинг атрофида яшил майсали майдонча яратадилар, гуллар ва дарахтлар ўтқазадилар, кўплаб милиционерларни турғизиб қўядилар. Бинони ўзини эса урф бўлиб қолган анъанага кўра баланд чўян панжара билан ўраб қўядилар… Бу сарой қаерда ва нега қурилаётгани ҳақида “Фарғона.Ру” шарҳловчиси ҳикоя қилмоқда.

Ўзбекистон: Бухорода Когон портлашларининг акс садоси тингани йўқ (фото)

Ўзбекистон: Бухорода Когон портлашларининг акс садоси тингани йўқ (фото)

10.01.2009 07:48 msk

10 январь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган артиллерия омборларидаги портлашлар содир бўлганига олти ой тўлади. “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси маълум қилишича, бу фавқулодда ҳодисанинг текшируви ниҳоясига етган. Аммо унинг натижаларини мамлакатнинг оддий аҳолисига маълум қилинмайдиганга ўхшаяпти: Ўзбекистон расмийларининг аҳоли учун муҳим бўлган маълумотларни маҳфийлаштиришга мойиллиги ҳаммага маълум. Шу билан бирга, Когон туманида снарядларни ҳозиргача портлатишмоқда.

Ўзбекистон: “Архарчи” президентнинг ишқи ёки бизнинг қўйларимиз ҳақида

Ўзбекистон: “Архарчи” президентнинг ишқи ёки бизнинг қўйларимиз ҳақида

05.12.2008 10:19 msk

Ўзбекистонда ноёб ҳайвонларни яна овлай бошладилар. Шикор ва мамлакатнинг ташқи сиёсий фаоллашуви сиёсатчиларнинг саёҳатлари билан боғланиб қолмоқда. Тошкент, Урганч, Нукус аэропортларида ов анжомларини кўтариб юрган арабистонлик шайхларни кўриб ўзбекистонликлар ажабланмай қолганларига анча бўлиб қолди. Ўзбекистонга Ғарб мамлакатларидан олий мартабали меҳмон сифатида Болгария президенти Георгий Пирванов биринчи бўлиб ташриф буюрди. Ўзининг давлат ташрифи давомида у халқаро Қизил китобга киритилган тоғ эчкиси ­ архарни отиб ўлдирди. Дўстона мамлакат президентининг ушбу қилмиши жазосиз қолди. Негаки, унга жиноят саналган қилмишни содир этишга расман рухсат бердилар.

Тошкент: “Бродвей” руҳи қолмади асло (фото)

Тошкент: “Бродвей” руҳи қолмади асло (фото)

22.09.2008 20:13 msk

Тошкентнинг машҳур Бродвеи охир-оқибат Сайлгоҳ дея аталувчи тинч кўчага айланганидан сўнг маҳаллий мусаввирларга Отатурк кўчасидан жой ажратиб бердилар. Бу ерда асосан санъатга мутлақо алоқаси бўлмаган олибсотарлар савдо қилувчи картиналар кўргазмаси барпо бўлди. Бир неча мусаввирлар ўткинчиларнинг портретларини чизиб ўтирибдилар. Янги Бродвейда мусиқачиларнинг ҳиди ҳам йўқ, бор-йўғи иккита қаҳвахона бор, холос. Кўчанинг асосий кўрки улкан кўнгилочар мажмуаси бўлиб қолди.

Кир ювишдан юбилейгача: Ўзбекистон пойтахтини зудлик билан режадан ташқари байрамга тайёрламоқдалар

26.05.2008 21:56 msk

Тошкентни 2200 йиллик юбилейни нишонлагани тайёрлашаяпти. Марказий кўчаларни тозалаяптилар, янги асфальт босаяптилар, йўл четига гул ўтқазишаяпти, кўримсиз иншоотларни темир девор билан тўсишаяпти, бира-тўла алоҳида биноларни, ёдгорликларни бузишаяпти ва кўчаларнинг номини ўзгартиришаяпти. Ўзбекистонда ҳар доимгидек юбилейга тайёргарчилик одамнинг ақли бовар қилмайдиган расмийларнинг буйруқлари қабатида ўтмоқда.

Ўзбекистон: Ҳавонинг кескин исиб кетиши сел ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин

Ўзбекистон: Ҳавонинг кескин исиб кетиши сел ва сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин

28.02.2008 07:34 msk

Ўзбекистон гидромететеорология марказининг маълумотига кўра, 26 февралдан 10 мартгача ҳавонинг кескин исиб кетиши ва илиқ ёмғирлар тоғларда қорнинг интенсив эришини ва сув тошқинларини келтириб чиқариши мумкин. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг муҳталам сув босадиган ҳудудларида деярли эллик минг киши яшайдиган ўттизта аҳоли пунктлари бор. Сирдарё бассейнидаги вазият ҳам бундан қолишадиган аҳволда эмас, ўтган ҳафта давомида ёққан кучли жала соҳил бўйидаги икки ярим минг уйнинг сув остида қолиб кетишига сабаб бўлди.

Тошкент “Қаҳратон қиш”га таслим бўлмаяпти. Чимённинг чанғи сиҳатгоҳлари дам олувчиларга тўла

Тошкент “Қаҳратон қиш”га таслим бўлмаяпти. Чимённинг чанғи сиҳатгоҳлари дам олувчиларга тўла

15.01.2008 15:59 msk

Бу йил кутилмаганда тақвим бўйича роппа-роса 1 декабрда кириб келган Тошкент қишининг асосий хусусияти совуқнинг қаҳратонлигида эмас, балки давомийлигида бўлиб қолди. Ҳозирги авлод бундан-да қаттиқ ва қаҳратон қишларни кўрган. Аммо олдинлари совуқ об-ҳаво жуда чўзилган бўлса бир неча кундан икки ҳафтагача давом этганди, холос. Бу йилги “қаҳратон қиш” кишининг тинкасини қуритадиган даражада тиришқоқ бўлса ҳам Тошкент бундан асло тушкунликка тушмаяпти.

Каминангиз кўрган бошқача Туркманистон

22.12.2007 06:48 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Туркманистон ҳақида билганларимиз жуда оз. Табиий газнинг улкан заҳиралари, мухолифатнинг таъқиб қилиниши, умрбод сайланган президент Ниёзовнинг олтин ҳайкаллари – ҳаммага маълум бўлган нарсалар шу, холос. Бугун биз яқиндагина Ашхободда бўлиб қайтган халқаро ОАВ журналистларидан бири билан биргаликда тасаввуримиздан фарқли бўлган янги Туркманистон билан танишамиз.

Москва: Юртдошларнинг олтинчи учрашувига собиқ чирчиқликлар бутун дунёдан етиб келдилар

04.12.2007 22:18 msk

Москвада Чирчиқ шаҳрида туғилган муҳожирларнинг анъанавий учрашуви бўлиб ўтди. Бу йил чирчиқликлар навбатдаги учрашувни уларни бирлаштирувчи “Чирчиқ Online” порталининг ўн йиллигига бағишлашга аҳд қилдилар. Ўз байрамларига улар Фаррух Зокиров ва Наталья Нурмуҳаммедова каби таниқли шахсларни ҳамда келгуси учрашувни бевосита жонажон шаҳарларида ўтказишни таклиф қилган Чирчиқ шаҳар ҳокими Шукрулло Бобоевни таклиф этдилар.

БМТТД: Марказий Осиё республикалари «кишилик тараққиёти ўртача даражада бўлган мамлакатлар» ўлароқ тан олиндилар

БМТТД: Марказий Осиё республикалари «кишилик тараққиёти ўртача даражада бўлган мамлакатлар» ўлароқ тан олиндилар

01.12.2007 07:47 msk

БМТТДнинг кишилик тараққиёти тўғрисидаги навбатдаги ҳисоботида Беларусь ва Россиядан ташқари, МДҲнинг барча давлатлари кишилик тараққиёти даражаси ўртача бўлган давлатлар рўйхатига кирган. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон пешқадамлик қилмоқда, ундан кейин Туркманистон, кейин Ўзбекистон, сўнг Қирғизистон ва Тожикистон келади.

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ёш қўшиқчининг ўз зурриёти экани тўғрисидаги миш-мишлардан ғазабланмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ёш қўшиқчининг ўз зурриёти экани тўғрисидаги миш-мишлардан ғазабланмоқда

28.11.2007 18:12 msk

Яқинда Андижонда бўлиб ўтган тўйларнинг бирида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ёш қўшиқчи Ботиржон Қодировни шаънига таҳқирли сўзлар айтди. Хусусан, ҳофиз “кўп йиллар давомида бизнинг олдимизда юриб, кейин етти йил давомида бирор марта ҳам бизни эсламаган одам бир қўшиқчини менинг ўғлим сифатида таништириб, тўйма-тўй олиб юрибди”, дея билдирган. Шерали Жўраевга кўра, шу йўл билан ёш қўшиқчи ва унинг продюссери ўзларича ном қозонмоқдалар.

Тожикистонда “Путин”нинг бир метри учун уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлайдилар

Тожикистонда “Путин”нинг бир метри учун уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлайдилар

02.10.2007 21:51 msk

Сиёсатчилар, артистлар ёки фильмларнинг машҳурлик даражасини аниқлаш учун доим ҳам ижтимоий сўров ўтказиш шарт эмас. Тожикистонда буни билиш учун буюм бозорини айланиш кифоя ва манзара аён бўлади-қўяди. Душанбеда бир неча йилдирки, “Путин” деб номланган газлама урфда. Маҳаллий нозанинлар ичида у ўта машҳур. Уларни газлама нархининг нисбатан юқорилиги ҳам тўхтатиб қололмаяпти: унинг бир метри учун қизларнинг уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлашларига тўғри келаяпти. Гарчи баҳоси ва сифати “Путин”никичалик бўлмаса-да, “Бригада” газламаси ҳам худди “Бин Лодин” газламаси каби харидоргир.

Қирғизистон саммит олдидан ёки ШҲТ саммити арафасида Бишкекдаги аҳвол

Қирғизистон саммит олдидан ёки ШҲТ саммити арафасида Бишкекдаги аҳвол

13.08.2007 22:48 msk

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) таркибига кирувчи мамлакатлар раҳбарлари Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтажак саммитга йиғилишларига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу кўламли тадбир арафасида Бишкек кўркамлашиб бораяпти. Бу яхши иш. Аммо айрим ҳолларда шаҳарни ободонлаштириш билан шуғулланувчи маҳаллий амалдорлар мантиғи аҳолини лол қолдирмоқда ва ҳатто уларни боши берк кўчага киритиб қўймоқда.

Қоракўл: Ўзбекистоннинг олтин териси

Қоракўл: Ўзбекистоннинг олтин териси

26.07.2007 15:20 msk

Янги туғилган қўзичоқлар путурдан кетган кушхонага ҳайдаб кетилаётган тонг палласида Қизилқум марказидаги ферма уларнинг жон аччиғида маърашига тўлиб кетади. У ерда қассоблар қўзичоқларни сўйишиб, чаққон ҳаракатлар билан териларини шилиб оладилар. “Худди пайпоқни ечиб олгандек”, - дейди улардан бири. Қўзи гўштининг қони шунингсиз ҳам қўнғир тусга кириб кетган тупроқли ерга оқиб тушсин учун у темир илмоққа илиб қўйилади. Ошланган қоракўл терилари вазнсиз, аммо нобоп мўйна учун юзлаб ёки минглаб долларлар тўлашга тайёр бўлган урфпараст эркак ва аёлларнинг эгнини безайди.

“Ағим”: Қирғизистон президенти Бакиевнинг учоқлари нима учун тез-тез ҳалокатга учраб туради?

30.06.2007 20:14 msk

Транспорт вазирлиги ва Фуқаро авиацияси департаменти томонидан қилинаётган ўзбошимчаликлар ва президент буйруқларини жим туриб саботаж қилиш Қирғизистон президенти Бакиев учоқлари атрофидаги нохуш ҳодисаларга сабаб бўлаяпти, дея таъкидлайди мухолифатнинг қирғиз тилида чиқувчи “Ағим” газетаси.

Ўзбекистон: Президент Каримов ўзбекистонликларни “мақтанчоқликка берилмаслик ва ҳушёрликни йўқотмаслик”ка чақирди

Ўзбекистон: Президент Каримов ўзбекистонликларни “мақтанчоқликка берилмаслик ва ҳушёрликни йўқотмаслик”ка чақирди

29.05.2007 19:11 msk

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг республика нашриётида чиққан янги китобини кенг кўламда реклама қила бошладилар. “Мамлакатимиз тараққиёти ва халқимизнинг ҳаёт даражасини юксалтириш - барча демократик янгиланиш ва иқтисодий ислоҳотларимизнинг пировард мақсадидир” дея узундан-узоқ номланган тўпламга Ислом Каримовнинг нутқлари, унинг қатор фармонлари, қарорлар ҳамда “Ижтимоий ҳимоя йили” давлат дастурининг матни киритилган.

Давлатлараро коллекторлар Ўзбекистон ва Туркманистон расмийлари учун муаммога айланди

21.05.2007 03:25 msk

Сариқамиш кўлига асосан “Озёрний”, “Диванкўл” сувлари тушиши натижасида кейинги 6-7 йил мобайнида ўзгаришсиз мувозанатда бир сатҳ сақланяпти. Буғланиш билан тушаётган зах сувлар миқдори тенг бўлаяпти. Коллектор сувларининг Сариқамиш кўлига тушиши тўхтатиладиган ёки кескин камайтириладиган бўлса, кўлнинг сув сатҳи пасайиб, Орол каби қурий бошлайди ва хавфли экологик вазият вужудга келади.

Ўзбекистон: Олимнинг кўп йиллик меҳнати суд томонидан журналистнинг қалам ҳаққига тенг миқдорга баҳоланди

18.05.2007 17:28 msk

Муаллифлик ҳуқуқи етарли даражада муҳофаза этилади, деб Ўзбекистонда кўп таъкидлашади. Ҳақиқатан ҳам, мамлакат халқаро интеллектуал мулк ташкилотига аъзо бўлиб, бу соҳадаги барча муҳим шартномаларни ратификация қилган ва қонунчилик базаси жаҳон стандартларига тўлалигича мос келади. Аммо, минг таассуф бўлсинким, бу соҳада ҳақиқий аҳволнинг қандайлигини қуйидаги мисолдан билса бўлади.

Жаҳон банки Қозоғистонга Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолишга ёрдам бермоқда

Жаҳон банки Қозоғистонга Орол денгизининг шимолий қисмини сақлаб қолишга ёрдам бермоқда

09.05.2007 17:03 msk

Орол денгизининг аҳволи 2000 йилга келиб, айниқса, ачинарли бўлиб қолди. Қачонлардир катталиги жиҳатдан дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган бу денгиз ўтган асрнинг олтмишинчи йилларидан бери тинимсиз қурий бошлади. Амударё ва Сирдарё сувлари денгизга бормай, совет даврида бунёд бўлган ирригацион лойиҳаларга оқизилиши натижасида, шу бугунга келиб денгизнинг чорак қисми қолди, холос.

Руслан Чагаев: “Кичкина деманг бизни…”

Руслан Чагаев: “Кичкина деманг бизни…”

16.04.2007 15:32 msk

15 апрелга ўтар кечаси Штутгартда (Германия) WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик Николай Валуев ва ўзбекистонлик Руслан Чагаев ўртасида жанг бўлиб ўтди. Валуев ўз унвонини тўртинчи маротаба ҳимоя қилиш мақсадида майдонга тушди. Чагаев эса юқори даражали ўйинлар ўтказиш бўйича унча катта бўлмаган тажрибага эга эди. Моҳиятан, унинг профессонал мавқеида ўтган йил охирида Жон Руисга қарши фақат биттагина даъвогарлик жанги бўлган эди, холос. Унинг боксдаги энг катта ғалабаси эса ҳаваскорлик жангига дохил эди: ўн йил аввал Руслан Чагаев жаҳон чемпионати финалида кубалик машҳур боксчи Феликс Савонни мағлуб қилганди.

Биринчи фазогир Қирғизистоннинг Жалолободида туғилган киши бўлиши мумкин эди

12.04.2007 23:54 msk

Ўзганликлар Фарғона водийсида туғилган кишилар ичида биринчи бўлиб фазога чиққан ўз ҳамюртлари Солижон Шарипов билан ҳақли равишда фахрланадилар. Ваҳоланки, қўшни Жалолобод аҳлида коинот соҳасига дохиллик билан фахрланишга кўпроқ асос бўлиши мумкин эди. Фазогирларнинг биринчи отрядида йигирма киши бор эди, уларнинг иккитаси – Валентин Варламов ва Марс Рафиқов жалолободлик эдилар. Бу иккиловлондан бирови инсоният тарихига биринчи фазогир сифатида кириши мумкин эди.

“Ўз-ўзга” тизими асосида: Тожикистон президентининг кечиккан ватанпарварлиги ҳақида сўз

25.03.2007 08:01 msk

Бутун дунёда одамлар фамилияларини ё оилавий аҳволи ўзгаргани муносабати билан ёки ўз шахсини яширин ўта зарур бўлиб қолганда ёхуд бошқа бир зарур сабаб билан ўзгартирадилар. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонов эса ўз фамилиясидаги русча “-ов” қўшимчасидан қутилгани ҳақида анча шов-шувли баёнот берди.

Андижонда мактаб ўқувчилари жамоат транспортлари учун «дардисар» йўловчиларга айландилар...ми?

08.01.2007 13:11 msk

Собиқ Иттифоқ даврида шаҳар йўловчи ташиш транспортларида айрим йўловчилар учун бепул юриш ҳуқуқини берадиган имтиёзлар бор эди. Улар орасида фахрийлар, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, ички ишлар ходимлари, шунингдек, мактаб ўқувчилари ва ҳоказолар бўлган. Бугунги шароитда бу имтиёзлар бекор қилинган бўлсада, 7 ёшгача бўлган болаларнинг бепул юриши сақланиб колган. Аммо бу имтиёздан 7 ёшдан катта мактаб ўқувчилари ҳам фойдаланадилар. Ҳайдовчиларга мана шуниси ёқмайди.

Москва олийгоҳи талабалари Навоий тоғ-металлургия комбинатида ўтган амалиётларидан жуда мамнунлар

01.01.2007 09:45 msk

Студенты МИСиСа на карьере Мурунтау
Ўзбекистонда Москва давлат пўлат ва қотишмалар институти (МДПҚИ) талабаларининг амалиёти ниҳоясига етди. Амалиёт ўташ учун базавий корхона Навоий тоғ-металлургия комбинати бўлди. Талабалар Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Зафаробод шаҳарларида бўлдилар, таркибида олтин ва уран мавжуд бўлган рудаларни қайта ишлаш асосий усуллари билан, хусусан, уникал технологиялар ва уникал объектлар билан танишдилар. МДПҚИ талабалари Ўзбекистонда кўрган нарсаларининг кўпини Россиядаги металлургия корхоналарида кўролмайдилар.

Ўзбекистон: Ургут туман раҳбарининг ўлими Самарқанд вилоятидаги газ таъминоти муаммосига эътибор қаратишга мажбур этди

26.12.2006 19:14 msk

Самарқанд вилоятининг Ургут туман ҳокими Холмуҳаммад Нуруллаев 2006 йил қишининг қурбонига айланди. Терговнинг аниқлашича, у Самарқанд вилоятида жойлашган Ўзбекистон-Эрон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган, стандартларга тўғри келмайдиган иситгичдан фойдаланганда ажралиб чиқувчи ис газидан ҳалок бўлган. Самарқанддаги манбага кўра, Тожикистон билан чегарадош бўлган йирик туман ҳокимининг ўлими Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни ҳайрон қолдирган. У бунақа мақомдаги одамнинг ис газидан заҳарланиб ўлишига ишонмаган. Президент ИИВ вазир ўринбосарини Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов билан бирга Самарқандга юборган.

Ёш муаллифлар мактаби

21.12.2006 11:35 msk

Россиялик таниқли олим, РФА Шарқшунослик институти МДҲ мамлакатлари бўлими раҳбари, “Вестник Евразии” таълим-тадқиқот ва ноширлик маркази директори Сергей Алексеевич Панарин ўзи ташкил этган Ёш муаллифлар мактаби ҳақида гапиради.

Ўзбекистонлик талаба: “Келажакда “олтин даврим”да бошдан кечирган нарсаларни эсламасликка ҳаракат қиламан”

06.12.2006 21:23 msk

“Фарғона.Ру” АА почтасига ҳар куни турли мулоҳазалар, таклифлар, шахсий воқеалар битилган хатлар келиб туради. Уларнинг баъзиларини сайтимизда чоп этиб борамиз. Бугун “Фарғона.Ру” муштарийлари эътиборига тошкентлик ёш йигит – журналист талабадан олинган мактубни ҳавола этамиз. У ўзининг камтарин бюжети нимадан иборатлиги ва уни қандай сарфлаши ҳақида ҳикоя қилади. Бу соддагина ҳикоя Ўзбекистондаги бугунги ижтимоий-иқтисодий вазиятни тасвирлаб берувчи ёрқин манзарадир.

Ўзбекистондаги Исроил элчихонаси тасодифий йўловчини отиб қўйган ўз қўриқчиларининг айбини тан олмаяпти

02.12.2006 19:10 msk

2005 йил 13 май куни Ўзбекистонда бир-бири билан деярли боғлиқ бўлмаган икки воқеа содир бўлди. Андижонда қуролли қўзғолон юзага келди ва шафқатсизларча бостирилди, Тошкентда эса Исроил элчихонаси қўриқчилари ўзларида шубҳа уйғотган тасодифий йўловчини отиб қўйдилар. Ўша пайтда Андижонда бўлиб ўтган воқеалар қабатида иккинчи воқеа орқа планга ўтиб кетди, кейин эса унутилди

Ўзбекистон: Тўйлардаги раққосалар турмуши қийин

Ўзбекистон: Тўйлардаги раққосалар турмуши қийин

29.11.2006 19:44 msk

Ўзбекистонда тўй мавсуми деярли йил бўйи давом этади. Фақат муқаддас Рамазон ойигина бундан мустасно. Тўй тантаналари ёз ва куз ойларида авжига чиқади. Июнь ойидан бошлаб тўйларда хизмат қиладиган артистларда буюртмалар сони кескин ошиб кетади. Табиийки, бирорта тўй ҳам раққосаларсиз ўтмайди.

Ўзбекистон жанубида жойлашган Қонбешбулоқ кўли осмон жинси кратери бўлиши мумкин

17.11.2006 18:54 msk

Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ғарбидаги Хамконда жойлашган, эни 800 метрча келадиган Қонбешбулоқ кўли нишоналарига кўра ўзига хос табиат ёдгорлиги бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон жанубида узоқ йиллар мобайнида дала тадқиқотларини олиб борган тошкентлик геолог Ольга Никитина фикрича, бу кўл табиий ёки сунъий йўл билан пайдо бўлмай, метеорит кратери бўлиши мумкинлиги билан эътиборга лойиқдир.

Ўзбекистонда Интернетдан фойдаланувчилар сони қанча? Расмий маълумотларга кўра - 1,4 миллион киши

06.11.2006 19:32 msk

Шу кунларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА) жорий йилнинг тўққиз ойи натижалари бўйича республикадаги Интернетдан фойдаланувчилар ва уяли алоқа мижозлари сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бу давр ичида уяли телефон эгалари сони 79,8 фоизга ошган ва 1 октябрга келиб 2.068.500 кишини ташкил қилган. Йил бошида мамлакатда 1,15 миллион уяли алоқа мижози бор эди.

Тошкентда кредит картаси билан қаердан ва қандай қилиб пул олиш мумкин?

31.10.2006 16:10 msk

Кредит карталаридан барча ривожланган мамлакатлар аҳолиси анчадан буён ва фаол фойдаланади. Бу борада Ўзбекистонда ишлар қандай? Бу каби саволга аниқ жавоб топишга чўнтагида кредит картаси бўлган сайёҳ танишимнинг – ўзи туғилиб ўсган Сибирдан бошқа ҳеч қаерда бўлмаган камсуқум йигитнинг Ўзбекистон пойтахтига меҳмонга келиши сабаб бўлди. Шундай қилиб, олдимизда ечилиши керак масала турарди. Берилган: Visa Electron валютали кредит картаси. Топиш керак: 100 АҚШ долларини сўмга айлантириб берадиган банкомат. Исботлаш керак: Ўзбекистон пойтахти тараққиётда Сибирдаги кичкинагина шаҳарчадан қолишмайди, балки ундан ҳам ўзиб кетган.

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА