05:44 msk, 21 Ноябрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Маданиятлар тўқнашуви?..

“Эксперт хулосаси”: Умида Аҳмедова ижоди “Ўзбекистон халқлари анъаналарини таҳқирлади”

“Эксперт хулосаси”: Умида Аҳмедова ижоди “Ўзбекистон халқлари анъаналарини таҳқирлади”

18.01.2010 16:00 msk

Ўзбек халқини “ҳақорат қилиш” ва “туҳмат” бўйича айблаётган ҳужжатли фотосуратлар устаси, кинооператор Умида Аҳмедованинг иши якунловчи босқичига етиб келди. Унинг ўзини эса 2010 йил 13 январь куни кино- ва фото-ишларига нисбатан “экспертлар” гуруҳининг хулосаси билан таништирдилар. Ҳозир у терговчига Ўзбекистондан чиқмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берган. Яқин кундар ичида Умида Аҳмедовага расман айблов эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозир эса ўқувчиларимизни грамматик, юриик ва мантиқий хатоларга тўла бўлган “экспертлар” хулосаси билан танишишни таклиф этамиз.

Ўзбекистон: Фотосуратчи Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди

Ўзбекистон: Фотосуратчи Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди

18.12.2009 08:39 msk

Тошкентда таниқли ҳужжатли фотосуратчи ва кинооператор Умида Аҳмедовага қарши жиноий иш қўзғатилди. Уни ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилишда айблаяптилар. Бунга сабаб сифатида 2007 йилда “Швейцария Элчихонаси Гендер Дастури” кўмагида нашр этилган “Аёллар ва эркаклар: тонг саҳардан кун ботгунча” дея аталувчи фотоальбомни номи келтирилган. Альбомда Ўзбекистонда истиқомат қилувчи одамлар турмушинининг турли ҳолатларини акс этувчи юздан зиёд фотосуратлар бор. “Бунинг нимаси туҳмат?” – дея сўради Аҳмедова терговчидан. Савол жавобсиз қолди.

Тошкентда навбатдаги тарихий объектлар – черков биноси ва меҳмонхона бузилмоқда

Тошкентда навбатдаги тарихий объектлар – черков биноси ва меҳмонхона бузилмоқда

20.11.2009 08:01 msk

Амир Темур ҳиёбонидаги юз йиллик чинорлар кесилиб бўлгач, Тошкент шаҳар расмийлари XIX аср охирида қурилган православ черковини бузишга киришдилар. Ушбу ибодатхона биноси сўнгги вақтгача давлат томонидан қўриқланадиган ёдгорликлар реестрида турганди. Шунга қарамай, маҳаллий мутасаддилар уни йўқ қилишга қарор қилдилар. Черков ёнидаги “Пойтахт” меҳмонхонасини ҳам ҳудди шундай тақдир кутмоқда.

Ўзбекистон: Самарқандда шарқ адабиёти классикларига ўрнатилган ёдгорликлар олиб ташланди

Ўзбекистон: Самарқандда шарқ адабиёти классикларига ўрнатилган ёдгорликлар олиб ташланди

03.07.2009 21:20 msk

Самарқандда ўтказилаётган капитал меъморий ислоҳот оқибатида шарқ адабиётининг классик намояндаларига ўрнатилган иккита ёдгорлик ўз жойидан маҳрум бўлди. Миш-мишларга қараганда, уларни бошқа жойга ўрнатишар эмиш. Қаергалиги ҳозирча номаълум. Шу муносабат билан самарқандликлар шаҳардаги бошқа монументларнинг ғайри оддий тақдирлари ҳақида эслаяптилар. Бу “хотиралар”ни тинглаб, Самарқанд “сайёр” ёдгорликлар ўрнаган дунёдаги ноёб шаҳарларидан бири, деган хулосага келасан.

Ўзбекистон: Тошкентда Халқлар дўстлиги қолмади

Ўзбекистон: Тошкентда Халқлар дўстлиги қолмади

07.08.2008 19:33 msk

Тошкентнинг марказий майдонларидан бирида 2008 йилнинг баҳорида машҳур Халқлар Дўстлиги монументи йўқ қилинганди. Ёдгорликни Ўзбекистон пойтахтининг четига сургун қилдилар, унинг ўрнида эса унчалик катта бўлмаган гулзор бунёд этдилар. Кеча, 6 август куни Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида Тошкентдаги “Халқлар Дўстлиги” метро станциясининг номини ўзгартирдилар. Энди станциянинг номи “Бунёдкор” дея аталмоқда.

Ўзбекистон: Тошкент қалъаси дарвозасини ҳам юбилей олдидан таъмирлашга киришдилар

13.06.2008 14:11 msk

Ўзбекистон пойтахти расмийлари машҳур Тошкент қалъасидан қолган тарихий дарвозани “реконструкция” қилгани киришдилар. Агар 2009 йилда нишонланиши режалаштирилаётган Тошкентнинг навбатдаги 2220 йиллик юбилейини ўйлаб чиқармаганларида, эҳтимол бу дарвоза ҳам кўплаб тарихий обидалар каби узоқ турган бўлармиди. Шаҳар маркази мазкур санага бағишлаб жадал суратлар билан ҳукмдорнинг дидига мослаб қайта таъмирланмоқда. Навбат Тошкент қалъаси дарвозасига ҳам етиб келди.

Ўзбекистон: Мардлик монументи “Халқлар дўстлиги” ёдгорлигининг тақдирига шерик бўлиши мумкин

Ўзбекистон: Мардлик монументи “Халқлар дўстлиги” ёдгорлигининг тақдирига шерик бўлиши мумкин

18.04.2008 13:44 msk

Тошкент тез кунлар ичида яна бир қадамжой – Мардлик монументи ёдгорлик мажмуасидан маҳрум бўлиши мумкин. Норасмий маълумотларга кўра мажмуа ўрнида янги Ислом маркази қад кўтариши мумкин.

Она тилини сақлаб қолиш – миллат тақдирини белгилаб берувчи омилдир

22.12.2006 15:40 msk

Кейинги вақтда Қирғизистон жанубида ўзбек мактабларида она тили ва адабиётни ўзбек тилида, қолган фанларни эса қирғиз тилида ўқитишни жорий қилишга интилаётган бир гуруҳ пайдо бўлди. Ажабланадиган ери шу ердаки, бу гуруҳнинг фаоллари ўзбеклардир. Бу ҳаракатга кўпчилик аввал унчалик эътибор бермади. Бироқ кейинроқ ана шундай мақсадни баён қилган мақолалар газеталарда чоп этила бошлади.

НАТО: афғонистонликларнинг етмиш фоизи “толиблар”ни қўллаши мумкин

11.10.2006 19:28 msk

Reutersнинг хабар қилишича, бугун, 11 октябрь куни Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони, британиялик генерал Дэвид Ричардс, агар олти ой ичида мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгармас экан, афғонистонликларнинг етмиш фоизи Толибон ҳаракатига қўшилиб кетиши мумкинлиги ҳақида билдирган. АР агентлиги хабарига кўра, охирги пайтларда мамлакат жанубий-шарқида хавфсизлик даражасининг пасайиб кетгани сабабли афғонистонликлар НАТОни кескин танқид қилиш ҳоллари кучайиб кетган. Афғонистоннинг мазкур минтақасида Толибон ҳаракати партизан гуруҳларининг фаоллашиш тамойили кузатилмоқда. Жаҳон агентликлари ёйинлаган хабарларга кўра, Толибон отрядларига қарши ҳаво зарбалари чоғида Афғонистон тинч аҳолиси ҳам ҳалок бўлаётир, бу эса, шубҳасиз, фуқароларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлаётибди ва мамлакат аҳолиси томонидан толибларни дастаклаш учун шароит яратмоқда.

Александр Князев: Марказий Осиёдаги руслар фақат дарбадарлар, ароқхўрлар ва фоҳишалардангина иборат эмас

Александр Князев: Марказий Осиёдаги руслар фақат дарбадарлар, ароқхўрлар ва фоҳишалардангина иборат эмас

20.04.2006 22:32 msk

Мендаги маълумотларга кўра, бу базада радиоэлектрон разведка пости бўлиб, у асосан Хитойга чегарадош ҳудудларни сканнерлаш билан шуғулланади. 2004 йил якунида АҚШ тарафи бир неча бора “Авакс” разведкачи самолётларини жойлаштиришга рухсат сўраган, бу биринчидан. Иккинчидан эса, америкаликлар Қирғизистоннинг ўша даврдаги раҳбарларидан “Авакс”ларнинг Хитой билан чегарадош ҳудудларда учишини таъқиқламасликни қатъиян талаб қилганлар. Шундай қилиб, “Манас”даги авиабаза Хитойга таъсир қилиш воситасидир.

Қирғизистонлик қизлар чет элликларга турмушга чиқиш билан моддий аҳволларини яхшиларга уринмоқдалар

17.03.2006 15:51 msk

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳри ЗАГС бўлимидан олинган маълумотларга кўра, 2005 йилнинг ўзида 9 та (туркиялик етти фуқаро ва покистонлик икки фуқаро) никоҳ қайд этилган. Бу оилалардан фақат биттасигина бузилиб кетди: 19 ёшли қирғизистонлик фуқаро Н. А-ва ҳамда 52 ёшли покистонлик фуқаро Ал-Шуайби Абдул-Ҳаким ўзаро келишган ҳолда никоҳни бекор қилганлар. Дарвоқе, бу каби никоҳлар учун ёшларда катта фарқ бўлиши кўп учраб туради.

Дунганлар қирғизларга қарши. Чуй вилоятида миллатлараро тўқнашувлар бўлиб ўтди

08.02.2006 11:28 msk

Қирғизлар уларни зудлик билан кўчириб юборишни талаб қилишган. Дунган оқсоқоллари бироз вақт беришни сўранишган. Шундан кейин қирғизлар тўдаси айбдорлар яшаган уйлар томонга йўналишган ва дунганларнинг уйларини тошбўрон қила бошлашган.

Ўзбекистон парламентининг «Халқ сўзи» газетаси сиёсий партияларни бир жинсли никоҳ ва замонавий оммавий маданиятга қарши курашга чақирди

21.01.2006 19:11 msk

«Бир неча ҳафта олдин чет эл телеканаллари орқали бир эркакнинг бошқа бир эркак билан никоҳдан ўтиш тантанаси ҳақида хабар тарқатилганида мамлакат ОАВларининг бу беъмани фактга ҳеч қандай баҳо бермаганликлари ҳаммасидан ҳам ҳайратланарли бўлди», - деб бошлайди ўз фикрларини мақола муаллифи Ильдар Мударисов. – «Майли, қаердадир бизга тушунарсиз бўлган мантиққа асосан бир жинсдаги одамларга никоҳдан ўтишга рухсат бераверишсин, бироқ бизда бу нарсанинг бўлиши асло мумкин эмас. Ахир бу маънавий-ахлоқий қадриятларнинг бутун тизимига, биринчи галда жамиятнинг энг муҳим ячейкаси бўлган оилага қарши берилган жиддий зарба-ку! Бироқ нега бизнинг ҳали онги тўла шаклланмаган ёш ватандошларимизга бу нарсани ҳеч ким тушунтирмади?»

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА