01:15 msk, 19 Декабрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Дин

Ислом ва Марказий Осиё давлатлари: Муносабатлар риторикаси ва амалиёти

Ислом ва Марказий Осиё давлатлари: Муносабатлар риторикаси ва амалиёти

07.11.2017 16:24 msk

Марказий Осиёнинг яқин ўтмишда атеистик совет республикалари бўлган мамлакатларида сўнгги йигирма беш йил давомида Ислом дини ижтимоий-сиёсий вазиятга таъсир ўтказишнинг ҳал қилувчи омиллардан бири бўлиб қолди. Исломлаштириш жараёнларини қандай қилиб қабул қилиш керак: манбаларга қайтиш, жиддий таҳдид, жамият танлови, давлат учун сафарбарлик воситасими ёки иллюзия? Марказий Осиё мамлакатларининг – Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Ўзбекистон экспертлари ўзларининг тадқиқотларида ушбу саволларга жавоб топишга уриниб кўрдилар.

Қирғизистон: “Экстремист имом» Рашод Камолов сиёсий буюртма қурбоними?

Қирғизистон: “Экстремист имом» Рашод Камолов сиёсий буюртма қурбоними?

07.12.2015 10:14 msk

Ўш вилоят суди Қорасув мачитининг собиқ имоми Рашод Камоловга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу жазо Қорасув туман суди берган муддатдан беш йилга кўпроқдир. Бу жараён нимаси билан муҳим, бу воқеа Қирғизистондаги диндорларни таъқиб қилишга қандай таъсир кўрсатади, бугунги кунда диний экспертиза ўтказишнинг механизми қанақа, Камоловнинг таъқиб қилиниши ортидан ким турган бўлиши мумкин – буларнинг ҳаммаси “Фарғона” материалларида.

Қирғизистон: Қорасувлик имом Рашод Камолов суди бўйича янги тафсилотлар

Қирғизистон: Қорасувлик имом Рашод Камолов суди бўйича янги тафсилотлар

15.09.2015 08:54 msk

Ўтган ҳафтанинг 8-9 сентябрь кунлари Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида диний адоват қўзғатиш ва экстремистик материалларни тарқатиш бўйича Қирғзистон Жиноят кодексининг иккита моддалари билан айбланаётган “Ас-Сарахсий” масжидининг имом-хатиби Рашод Камалов иши бўйича набатдаги суд тингловлари бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон парламентининг депутати Турсунбай Бакир уулу мутахассис сифатида ўз хулосаларини берди ҳамда Рашод Камоловнинг даволаниши учун эҳтиёт чораси ўзгартирилишини сўраб, унга кафил бўлишга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон: Рашод Камолов маърузасини диншунос ва имом шарҳлади

Қирғизистон: Рашод Камолов маърузасини диншунос ва имом шарҳлади

02.09.2015 13:57 msk

Ўш вилояти Қорасув шаҳар судида 27 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда икки эксперт: Бишкекдаги “Очиқ позиция” фонди лойиҳасининг ассистенти, диншунос Галина Колодзинская ҳамда Ўш вилояти қозияти раҳбари вазифасини бажарувчи имом Азам Бўронов сўзга чиқдилар. Биринчи мутахассис ҳимоя, иккинчиси – қоралов томонида туриб гапирдилар.

Рашод Камалов: Обрўли имомми ёки Қирғизистоннинг бош “исломчиси”?

Рашод Камалов: Обрўли имомми ёки Қирғизистоннинг бош “исломчиси”?

12.02.2015 15:20 msk

Қирғизистон жанубида саккиз йил олдин бакиевчи махсус хизматлар ходимлари томонидан отиб ўлдирилган қорасувлик нуфузли уламонинг ўғли, ёш бўлишига қарамай, мусулмонлар орасида катта обрўга эга бўлган имом Рашод Камолов ҳибсга олинди. Расмийларнинг таъкидлашича, Камолов ўзининг ташвиқоти билан одамларни “зомби”га айлантириб, Суриядаги урушга сафабар қилаётганини исботловчи ишонарли далилларни тўплаган. Адвокатлар ўз навбатида Камолов айбдор эмас ва милициянинг ҳаракатлари ноқонуний, деб билдирмоқдалар. Вазиятни аниқлаштириш осон эмас, аммо шу нарса очиқ ва равшанки, “экстремизмга қарши кураш” йўлида муваффақиятга эришиш учун тергов органлари аввалгидек фуқароларнинг ҳуқуқларига ҳамда қонуннинг барча талабларига риоя қилиш зарурлигини унутмоқдалар.

“Чўқин, Ўзбек!”

“Чўқин, Ўзбек!”

19.06.2014 12:47 msk

“Русь православ черкови (РПЧ) меҳнат муҳожирларига тарқатиш ниятида Библияни ўзбек тилида нашр қилмоқчи”. Афсуски, “МК” газетасида “Кун қувончи” ёки “Хушхабар” (Инжил сўзининг маъноси Благая весть, яъни Хушхабар деб таржима қилинади- тарж.) деган рубрика йўқ. Бунақа рубрика учун бунақа янгилик учун айни муддао бўларди. Ушбу “хушхабар” радио орқали тарқатилмоқда, телеканалларда шу мавзуда мунозаралар уюштирилмоқда: “керакмиди шу иш? ёрдам берармикан?” деган маънода...

ЭИГ: “Мусулмонча” тўйларнинг оммавийлашгани расмийларни аччиқлантираяпти

05.07.2012 11:47 msk

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида мусулмонча тўйлар оммалашиб бораяпти, бу эса маҳаллий ҳокимият идораларини ташвишга солмоқда. Бу ҳақда Эксперт ишчи гуруҳи (ЭИГ) маълум қилмоқда. Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида мусулмонча тўйлар оммалашиб бораяпти, бу эса маҳаллий ҳокимият идораларини ташвишга солмоқда. Одатда бундай тўйларда дастурхонга ароқ қўйилмайди, отарчилар келтирилмайди, оз сонли меҳмонларни эса эркаклари алоҳида ва аёллар алоҳида ўтқазилади. Бу ҳақда Эксперт ишчи гуруҳи (ЭИГ) ўз таҳлилини эътиборингизга ҳавола қилмоқда.

Обидхон қори Назаровни ўлдириш кимга керак бўлиб қолгани ҳақида

Обидхон қори Назаровни ўлдириш кимга керак бўлиб қолгани ҳақида

07.03.2012 10:19 msk

Швеция қиролигида бугунги кунда икки юз мингдан зиёд мусулмонлар истиқомат қилаяпти. Уларнинг орасида Ўрта Осиёдан чиққанлари ҳам бор. Булар асосан диний ёки сиёсий сабабларга кўра ватанини тарк этишга мажбур бўлган муҳожирлар бўлиб, улар асосан мамлакатнинг жанубий қисмида ўрнашиб олганлар. Бироқ мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳам мусуслмонларнинг жамоаларини учратса бўлади. Шимолий Стрёсмунд шаҳарчасида икки ҳафта аввал фожиа содир бўлди: номаълум жиноятчи таниқли ислом лидери ва ўзбекистонлик диссидент Обидхон қори Назаровга қарата бир неча бор ўқ узди. Обидхон қори Назаров кўп кунлардан бери касалхонада беҳуш, ўлим билан олишиб ётибди. Сиёсатчилар ва кузатувчлар ушбу жиноятнинг сабаби нимада, дея бош қотириб ўтирбдилар. Швецияда бошпана топган Ҳазратқул Худойбердига кўра, Назаров швед ирқчи-миллатчиларининг қурбонига айланган бўлиши эҳтимоли кичик эмас.

Ўзбекистон: Ислом университетининг талабаси порахўр уламоларга ем бўлди

Ўзбекистон: Ислом университетининг талабаси порахўр уламоларга ем бўлди

15.02.2012 18:09 msk

Тошкентдаги Ал-Бухорий номидаги Ислом университетининг талабаси 2012 йил январининг охирида калтакланди. Номаълум кимсалар унинг бўғзига пичоқ тираб “икки кун ичида Тошкентни тарк этишни ҳамда институт раҳбарияти устидан асло шикоят қила кўрмаслигини” талаб қилдилар. Талаба билан институт ўртасидаги қарама-қаршилик шу тарзда ниҳоясига етди: 2009 йилда институтга кириш учун пора берди, аммо абитуриент берган пул ректорнинг чўнтагига етиб бормай, йўлда “гумдон бўлди”. Ҳуқуқ ҳимоячилар бу воқеа билан қизиқиб қолдилар. Аммо Ўзбекистон Мусулмонлар диний бошқармасидаги диндор мутасаддилар бу каби қонунбузарликларга панжа ортидан қарар эканлар.

Биз ва насронийлар

Биз ва насронийлар

09.09.2011 09:24 msk

Ўзбекистондан фарқли ўлароқ Тожикистон Республикасида насронийларга қарашли ўнга яқин турли миссионерлик ташкилотлари фаолият юритмоқда. Бу ҳолат мамлакатда радикал ёшлар кўпайиб бораётгани қабатида бир томондан, маҳаллий аҳоли орасида норозиликларнинг ўсишига сабаб бўлса, иккинчи томондан, республикага катта миқдорда молиявий кўмак кўрсатаётган ва ҳукуматнинг сиёсий стратегиясини қўллаётган Ғарб мамлакатлари айнан ўша миссионерлик ташкилотларининг ватани саналади. Бугун Тожикистонда аҳолининг насронийларга муносабати ва улар билан алоқаси қандай баҳоланади? Тожикистонлик мухбиримиз Равшан Шамс ахборот агентлигимиз саҳифасида шу мавзудаги илк мақоласи билан чиқмоқда.

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда дин эркинлигига баҳо берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонда дин эркинлигига баҳо берди

24.11.2010 12:50 msk

Шу кунларда АҚШ Давлат департаменти дунёда эътиқод эркинлиги борасидаги ўзининг навбатдаги йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда таъкидланишича, диний эътиқод эркинлиги борасида юзага келган энг ёмон аҳвол дунёнинг еттита мамлакатада кузатилмоқда. Булар: Бирма (Миянма), Эрон, Хитой, Саудия Арабистони, Шимолий Корея, Судан ва Ўзбекистон. Тадқиқотда ҳар бир мамлакатга алоҳида бўлим бағишланган. Биз “Фарғона.Ру” муштарийлари эътиборига ҳисоботнинг шарҳини ҳамда Ўзбекистонга бағишланган бўлимининг рус тилидаги таржимасини таклиф этмоқчимиз.

Ўзбекистон: “Бургут” жангчилари масжид олдида навбатчилик қилиб, болаларни таровеҳ номозига қўймаяптилар

31.08.2009 17:21 msk

Муқаддас Рамазон ойида Наманган расмийлари одатдагидек диндорларга янги “совға” тақдим этдилар. Энди шаҳардаги 29 та масжиднинг ҳар бирида автомат билан қуролланган ва ниқоб таққан махсус тайинланган “Бургут” бўлинмасининг иккитадан жангчилари навбатчилик қилиб турибдилар. Уларнинг вазифаси – фақат Рамазон ойида адо этиладиган таровеҳ номозига келаётган болалар ва ўсмирларни масжидга қўймаслик.

Тошкентдаги дин пешволарига суиқасдларнинг ортида ким турибди?

Тошкентдаги дин пешволарига суиқасдларнинг ортида ким турибди?

05.08.2009 14:38 msk

Тошкентда 31 июль куни Ўзбекистон пойтахтининг бош имом хатиби Анвар қори Турсуновга суиқасд содир этилди. Уч нафар номаълум шахслар имомнинг уйига келиб уни чақирдилар. Имом дарвозанинг олдига чиққанида эса унга тўққиз марта пичоқ урдилар. Таниқли имомга нисбатан содир этилган суиқасд ортидан Тошкент шаҳар кучишлатар тузилмалари томонидан қатъий сир тутилган бошқа бир қотилликнинг атрофига ўралган маҳфийлик пардаси кўтарилди. Маълум бўлишича, шу йилнинг 16 июль куни “Кўкалдош” мадрасаси мудирининг 37 ёшли муовини Аброр Аброровни ҳам номаълум шахслар ўлдириб кетган эканлар.

Ўзбекистонда “Нур” диний оқимига мансубликда айбланган судланувчиларга ҳукм ўқилди

17.02.2009 17:22 msk

Ўзбекистонда “Нур” диний оқимига мансубликда айбланаётган бир гуруҳ одамалар устидан суд маҳкамалари давом этмоқда. Уларнинг орасида ўзбек-турк лицейларининг битирувчилари ва бир нечта журналистлар бор. Айни пайтда “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетасининг бош муҳаррири Хамза Жумаевдан олинган маълумотларга асосланган ҳолда собиқ турк лицейларининг битирувчилари ҳибсга олинмоқда.

Ўзбекистон: Тошкентликларни протестант миссионерларининг фаолияти тўғрисида милицияни хабардор қилишга чақирмоқдалар

30.04.2008 19:41 msk

Ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётган одамлар билан танишса, бу ҳақда зудлик билан маҳалла фуқаролар йиғинига ёки милицияга хабар қилиши лозим, дея хабар беради Озодлик овози Тошкентнинг баъзи даҳаларида яшайдиган аҳолига таянган ҳолда. Маҳаллий қонунларга кўра, мамлакат фуқаролари истаган динига эътиқод қилишлари мумкин. Аммо расмийлар фуқароларининг танлаш ҳуқуқини ҳар доим ҳам ҳурмат қилиб келмаган.

Туркия: Бош прокурорнинг даъвоси иқтидордаги партиянинг обрўсини кўтаришга олиб келмоқда

19.03.2008 08:35 msk

Барқарор тараққиёт йўлига кирган Туркия узра яна қора булутлар тўпланмоқда. Мамлакат бош прокурори Абдураҳмон Ёлчинқоя иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партиясини (АТП) ёпиш тўғрисида Конституциявий судга даъво аризасини юборди. Бош прокурорга кўра, АТП ўз олдига аввал мамлакат бошқарувига ислом тамойилларини киритиш, сўнгра шариат қонунларига асосланган давлат қуришни мақсад қилиб олган. Ёлчинқоя республика улкан хавф олдига келиб қолганини алоҳида таъкидламоқда. Республика бош вазири бош прокурорининг даъвосига кескин равишда эътироз билдирмоқда. Аммо АТП раҳбариятининг билдиришича, партияга нисбатан қўзғатилган даъво унинг тарафдорлари кўпайишига олиб келмоқда.

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилари яна маҳбуслар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақида билдирмоқдалар

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилари яна маҳбуслар ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақида билдирмоқдалар

21.02.2008 17:03 msk

Диний эътиқоди сабабидан жазони ўтаётган маҳбусларни қийнашнинг янги шакллари қўлланмоқда. Республика жазони ўташ муассасаларида мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси конституцияси томонидан кафолатланган инсон ҳуқуқлари бўйича барча халқаро меъёрларни ва давлат қонунларини бузган ҳолда, бедодликлар содир этишни давом этмоқдалар ва жазосиз қолмоқдалар. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон колониялари ва турмаларида жазони ўтаётган маҳбусларнинг яқин қариндошларига таянган ҳолда диндор маҳбусларга нисбатан руҳий босим кучайиб бораётгани, уларга номоз ўқиш ва Қуръон тиловат қилиш тақиқланаётгани ҳақида маълумот бермоқдалар.

Қирғизистон: Қурбон ҳайити байрами камида элликта одамнинг калтакланиши ва ҳибсга олиниши билан якунланди

21.12.2007 18:23 msk

“Фарғона.Ру”АА аввал хабар берганидек, 19 декабрь куни Қирғизистон мусулмонлари Қурбон ҳайитини кенг нишонладилар. Аммо, кейинчалик маълум бўлишича, ҳаммаси ҳам кўнгилдагидек ўтгани йўқ. Мамлакатнинг “жанубий пойтахти” ҳисобланмиш Ўш шаҳрида расмийлар мусулмонларни ҳайдаб тарқатганлар, қирқ саккиз киши қўлга олинган. Байрам ташаббускорлари одамларнинг милиция ходимлари томонидан оммавий равишда калтаклангани ҳақида маълум қилмоқдалар.

Қирғизистон: Байрам лотереясининг ташаббускорлари калтакландилар. Улардан бири касалхонага ётқизилди

20.12.2007 21:22 msk

Аввал хабар берганимиздек, 19 декабрь куни Қурбон ҳайитини нишонлаш пайтида Қирғизистон жанубида “Ҳизбут-таҳрир” партиясининг ўттизга яқин тарафдорлари қўлга олинган. Байрам ташаббускорлари бу одамлар милиция ходимлари томонидан оммавий равишда калтакланганини билдирмоқдалар.

Қирғизистон: Ёмғир мусулмонларга ҳайит байрамини кенг нишонлашга халал бермади

19.12.2007 17:39 msk

Қирғизистонда 19 декабрь куни ёмғир ёғиб, аста-секин қорга айланди. Бу республика мусулмонларига Қурбон ҳайитини кенг нишонлашга халал бергани йўқ. Қирғизистон мусулмонларини расмийлар ва айрим мамлакатларнинг элчихоналари табрикладилар. Бу байрамнинг фарқли жиҳати мамлакат жанубидаги барча катта шаҳарларда мусулмон фаоллари томонидан уюштирилган лоторея бўлди.

Ўзбекистон: Ҳайитни кутиб

Ўзбекистон: Ҳайитни кутиб

10.10.2007 19:14 msk

Муборак Рамазон ойининг тугашига атиги бир неча кун қолди. Бошқа мамлакатларда рўзанинг тугаш санаси (12 октябрь) аллақачон маълум бўлган. Ўзбекистонда эса уламолар байрамни “12 октябрга белгилаш керакми ёки 13 октябргами?” деган савол устида ҳалигача бош қотирмоқдалар. Бу чалкашликларда улар астрономларни айбламоқдалар: гўё олимлар янги ойнинг туғилиш вақтини аниқлай олмаган эканлар. Астрономлар эса бунга жавобан ўзларининг ҳисоб-китоблари тўғрилигини, санани белгилашда эса уламоларнинг ўзлари бир қарорга кела олмаётганларини таъкидлаяптилар.

Туркия: Ўн минглаб кишилар Рамазон чодирларида ифторлик қилмоқдалар

Туркия: Ўн минглаб кишилар Рамазон чодирларида ифторлик қилмоқдалар

26.09.2007 21:51 msk

Муборак Рамазон кунлари эътиқодли мусулмонлар кун давомида рўза тутишиб, кечқурун қуёш ботгандан кейин ифторлик қиладилар. Сўнгги йилларда Туркиянинг кўплаб шаҳарларида истаган кишилар бепул таомланиши мумкин бўлган “Рамазон чодирлари”ни ўрнатиш урфга айланди. Бундай чодирларга, рўза тутган-тутмаганидан қатъий назар, хоҳлаган киши кириши мумкин. Кўпчилик кам таъминланган одамлар бу ерга ўз болалари билан келадилар, бу кишилар учун бепул тарқатиладиган иссиқ ифторлик таоми шоҳона зиёфат билан тенг.

Эксперт фикри. Жаҳон ҳижобининг ҳаммабоп бичими

Эксперт фикри. Жаҳон ҳижобининг ҳаммабоп бичими

20.09.2007 21:20 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Тожикистон пойтахтида кўп йиллар яшаган эксперти Виктор Дубовицкий Шарқдаги аксар мамлакатларда муслималарнинг анъанавий кийими ҳисобланган ҳижоб атрофида кўтарилаётган ваҳималар хусусида мулоҳаза юритади. “Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган Россия ва Қирғизистон расмийларининг оқилона қадамларини фақат олқишлаш мумкин, холос”, - деб ёзади у. – “Ҳар қандай физиономист сизга айнан юз айланаси киши қиёфасидаги таниб олиш мумкин энг асосий нарса эканини, соч турмаги эса қиёфани мутлақо ўзгартириб юборишини айтиб беради...”

Қирғизистон: Ҳижобда суратга тушилган паспорт ҳали битта ҳам берилгани йўқ

19.09.2007 20:25 msk

Бир ой аввал қирғизистонлик муслималарга паспорт учун рўмолда суратга тушишга рухсат берилганди. Бироқ умумфуқаровий паспорт бериш билан шуғулланувчи муассаса ходимларига кўра, ҳалигача аёллардан ҳеч ким ўз паспортига ўранган ҳолда суратга тушиш истагини билдирмаган.

Ўзбекистон: Муборак Рамазон ойида масжидларда диний даъват маън қилинди

07.09.2007 16:04 msk

Наманган жомеъ масжидида 5 сентябрь куни имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, унда Наманган вилоят Мусулмонлар диний бошқармасининг вакили Абдулҳай Турсунов йиғилганларни Тошкентдан келган буйруқ мазмуни билан таништирди. Ўзбекистон Мусулмонлар диний бошқармасининг вилоятлардаги диний ташкилотлар раҳбарларига тарқатилган буйруғи Муборак Рамазон ойини ўтказишнинг янги қонун-қоидаларига дохилдир.

Тожикистон: Дин тўғрисида ҳали янги қонун қабул қилинганича йўқ, аммо “ортиқча” масжидлар ҳозирданоқ йўқ қилинмоқда

01.08.2007 08:58 msk

Икки ҳафталардан кейин тожикистонлик қонун чиқарувчилар диний эркинликларнинг сезиларли даражада чеклаб қўйилишини назарда тутмиш “Эътиқод эркинлиги, диний бирлашмалар ва бошқа ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни кўриб чиқишга киришадилар. Қатағонлардан чўчиган насронийлар ва баҳоийлар президент номига илтимосномалар билан мурожаат қилаётган бир пайтда ҳокимият қонунга хилоф равишда қурилган мусулмон масжидларини астойдил йўқ қилишга киришган.

Покистон уруш ёқасидами? Қизил масжидга қилинган ҳужум исломнинг янада радикаллашувига сабаб бўлиши мумкин

11.07.2007 15:45 msk

Исломободда “Сукунат” махсус амалиёти давом этмоқда, бу амалиёт чоғида ҳукумат қўшинлари қуролланган талабалар яширинмиш “Лаъл Масжид”га (Қизил масжид) ҳужум қилганлар. Ҳарбийлардан олинган маълумотга кўра, 88 жангари ўлдирилган, 50 киши яраланган ва яна 50 киши таслим бўлган. Айрим кузатувчилар Покистонда катта уруш бошланганини билдирмоқдалар. Аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил қилган бу мамлакатда Исломободдаги Қизил масжид атрофида юзага келган вазиятни куч воситасида ҳал этиш исломнинг янада радикаллашувига сабаб бўлиши мумкин.

Қирғизистон жанубида диний ва дунёвий таълим ўртасидаги зиддият сунъий равишда пайдо қилинган муаммодир

22.05.2007 13:22 msk

Яна бир ўқув йили якунига етмоқда, тез орада ўз жигарбандларининг мактабдаги муаммоларидан чарчаган ота-оналар енгил нафас оладилар: мактабларда таътил даври бошланади. Аммо битирувчиларнинг ота ва оналари олдида янги бир муаммо – фарзандларини олийгоҳга киритиш муаммоси кўндаланг туради, лекин Қирғизистон жанубидаги умумтаълим муассасаларида ҳазилакам эҳтиросларни жунбушга келтирмаётган “диний” масала уларга тегишли бўлмай қолади. Таълим вазирлигидаги амалдорлар ота-оналар ва айрим мактаб директорларини таълим жараёнини “исломийлаштириш”да айбламоқдалар, ота-оналар эса бу амалдорлар мактаб болаларининг эътиқод эркинлигига тажовуз қилаётганларини билдираяптилар.

Мусулмонлар Тожикистон ҳукумати ўрнатаётган «демократия доиралари»дан безовталик изҳор қиляптилар

Мусулмонлар Тожикистон ҳукумати ўрнатаётган «демократия доиралари»дан безовталик изҳор қиляптилар

05.05.2007 22:51 msk

Тожикистон Республикасида шу кунларда миллий урф-одатлар, удумлар ва диний маросимларни тартибга солиш масалалари музокараси шовқин-сурон билан ўтмоқда. Мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзи шу ташаббус билан чиқди. Мамлакат раҳбарининг топшириғи билан барча давлат оммавий ахборот воситаларида миллий урф-одатларни, удумларни ва диний маросимларни соддалаштириш ва тартибга солиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кенг кўламда ташкил қилинди.

Замонавий Британияда Ҳизбут-Таҳрир

Замонавий Британияда Ҳизбут-Таҳрир

04.04.2007 23:56 msk

Бу мақоланинг оригинали инглиз тилида ёзилган ва хорижий академик фан талабларига мувофиқ равишда янги диний ҳаракатлар ижтимоиёти бўйича эссе шаклида битилган. Қуйидаги иш мазкур тадқиқотнинг қисқартирилган таржимаси бўлиб, баён ва матн услубининг қуруқлиги ҳам шу билан изоҳланади. Бундан ташқари, бу ерда социологик таҳлилнинг ўзи ҳам минимумга туширилган. Мақола замонавий Британиядаги Ҳизбут-Таҳрир мафкураси ва фаолияти ҳақидаги қисқа кириш шарҳидан иборат. Унинг муаллифи Лондон Қироллик Коллежи магистранти Юлия Устиновадир.

Қозоғистон: “Степногорсклик террорчилар” ҳалигача ўзлари амалга оширган жиноятлари юзасидан изоҳ ола билмадилар

Қозоғистон: “Степногорсклик террорчилар” ҳалигача ўзлари амалга оширган жиноятлари юзасидан изоҳ ола билмадилар

02.04.2007 22:18 msk

Ўтган йилнинг ноябр ойида террорчиликда айбланган степногорсклик ўн мусулмон, тўрт ойдирки, тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Иш бўйича тергов қилинаётган кишиларнинг у ёки бу ҳодиса юзасидан, масалан, Ироқ босқинчиларига ёки минглаб диндорларни суд ва терговсиз узоқ муддатларга қамоққа тиқаётган Ўзбекистон расмийларига қарши “жиҳод” эълон қилиш чақириқлари битилмиш варақалар тарқатаётган рўйхатга олинмаган ташкилотлардан бирига дахлдор бўлиши мумкинлигини тахмин қилса бўлади.

Ўзбекистонда Ислом динидан «жамият тараққиёти ва юрт равнақи йўлида» фойдаланишга қарор қилинган

Ўзбекистонда Ислом динидан «жамият тараққиёти ва юрт равнақи йўлида» фойдаланишга қарор қилинган

17.03.2007 01:39 msk

Тўғрироғи, расмий Тошкент ҳукуматга мойил уламоларни президент Ислом Каримов сиёсатини фуқаролар ўртасида ташвиқ қилиш учун оммавий равишда сафарбар қилган. Уламолар вақти-вақти билан вилоятларга сафар қилиб, жой-жойларда маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фаоллари, масжидлар имомларига “ғоявий саводхонлик” дарслари ўтмоқдалар. Ташвиқотнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида уламоларнинг чиқишлари маҳаллий телевизион каналларда қайта-қайта намойиш қилинмоқда.

Улар ўзларини “Биродарлар” деб атардилар

14.03.2007 17:08 msk

Хатам Хаджиматов
2007 йилнинг март ойи бошларида бир шов-шувли жиноий ишга нуқта қўйилди. Ўн саккиз ой давом этган текширувлар натижасига кўра, Россия “ивановолик ўзбеклар” - 2005 йил май ойида Андижонда бўлиб ўтган воқеаларга алоқадорликда айбланган тадбиркорларни Ўзбекистонга топширишдан бош тортган. Собиқ айбланувчилардан бири Ҳотам Ҳожиматов “акромийлар” раҳбари Акром Йўлдошев ва унга эргашувчилар ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашишга рози бўлди. Бу ҳикоя ташкилотга кирмаган, аммо у ерда жорий этилган тартибларни яхши билувчи ва уларга танқидий ёндоша олувчи кишининг гувоҳлиги ўлароқ бизга қизиқ туюлди.

Қирғизистон жанубидаги мактабларда ҳижоб муаммоси ҳалигача ҳал этилгани йўқ

Қирғизистон жанубидаги мактабларда ҳижоб муаммоси ҳалигача ҳал этилгани йўқ

20.02.2007 16:29 msk

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Қизилжар қишлоғида жойлашган икки мактаб маъмурияти ўқувчи қизлардан ҳижобларини ечиб ташлашни талаб қилишиб, уларни дарсга қўймаяптилар. Қизлар уларнинг талабини бажаришдан бош тортаяптилар, маҳаллий ва туман таълим бошқармаларидаги расмийлар эса зиддиятга аралашишни истамаяптилар ва бунга эътибор бермаяптилар. Мазкур ижтимоий муаммо Қирғизистон жанубида бир йилдан бери ҳал бўлмай келмоқда.

Самарқандда мусулмонлар учун махсус ҳалол таомлар ошхонаси очилди

31.01.2007 14:32 msk

2007 йилнинг январь ойида Самарқандда “Halol food” қаҳвахонаси очилди, унинг таомномасига тақводор мусулмонлар ошпазлик санъати қоидаларига кўра тайёрланган таомлар киради. Қаҳвахона эгаси 28 ёшли Фарҳод Турсунов – диндор йигит. Бизнеси билан диний ақидалари ўртасида тафовут бўлмаслиги истаги унда мусулмонлар учун махсус ошхона очиш фикрини пайдо қилган. Бу ерга диндорлар ўз диний ақидаларига номувофиқ таомларни истеъмол қилишдан чўчимай, ўз оилалари билан келишлари мумкин бўлади.

Ҳалокатга учраган қирғизистонлик ҳожилар шаҳид деб эълон қилинди ва Арабистонда дафн этиладилар

15.01.2007 00:10 msk

Ўтган ҳафта ҳаж сафаридан қайтаётиб, автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган йигирма икки нафар қирғизистонлик зиёратчи шаҳид деб эълон қилниб, уларни Саудия Арабистонида дафн этишга қарор қилинган. Бу ҳақда кеча, 14 январь куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи (муфтийи) Муратали Жуманов маҳаллий “ЎшТВ” телевидениеси орқали чиқишида маълум қилди.

Қирғизистон диний турмушида ҳам сиёсий ҳаётдагидек тартибсизлик ҳукм сурмоқда

Қирғизистон диний турмушида ҳам сиёсий ҳаётдагидек тартибсизлик ҳукм сурмоқда

06.01.2007 17:07 msk

2006 йилнинг сўнгги кунлари икки воқеа билан қирғизистонликларнинг ёдларида қолса керак. Биринчиси, Жўғўрқу Кенеш (Қирғизистон парламенти) томонидан конституциянинг “энг янги” таҳрири қабул қилиниши бўлиб, охирги икки ой ичида у иккинчи марта қабул қилинаяпти. Икки воқеа сифатида Қурбон ҳайитини мамлакат мусулмонларининг диний бошқармаси эълон қилган санадан бир кун олдин байрам қилишни талаб қилган мусулмонлар ўртасида пайдо бўлган бесаранжомликни айтиш мумкин.

Қирғизистон жанубидаги мусулмонлар мамлакат муфтийсининг истеъфосини талаб қилмоқдалар

Қирғизистон жанубидаги мусулмонлар мамлакат муфтийсининг истеъфосини талаб қилмоқдалар

27.11.2006 14:02 msk

Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳри мусулмонлари мамлакат мусулмонларининг диний бошқармаси раҳбари ва Диний ишлар бўйича давлат агентлиги директорининг истеъфосини талаб қилмоқдалар. Мухолифларининг фикрларича, мусулмонлар диний раҳбари ҳамда “эътиқод ишлари бўйича бош мансабдор”нинг айблари шундан иборатки, улар ҳожиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини чеклаяптилар, хайрия маблағларини ношаффоф равишда сарфлаяптилар ва умуман диндорларни таъқиб этаяптилар. Қирғизистон муфтийси М. Жуманов эса, ўз навбатида, уни мансабдан “ваҳҳобийлар ва ҳизбут-таҳрирчилар” туширмоқчи эканларини билдиради.

Қирғизистон: жанубдаги вазиятни миссионерлар таранглаштирмоқдалар

18.10.2006 17:11 msk

Қирғизистон жанубида динлараро муносабатлар таранглашмоқда. Бу ҳақда ҳатто Ватикан Радиоси ҳам ўз эшиттиришларида хабар қилганди. Гарчи “бошқа диндаги”ларга нисбатан чидамсизлик ҳодисалари кам содир бўлган эса-да, вазият мураккаблашаётганини тан олиш лозим. Бироқ аниқлик киритиш жоизки, зиддиятлар жаҳоннинг етакчи динлари бўлган ислом ва насронийлик ўртасида эмас, мусулмонлар ва насронийлик динининг турли-туман тармоқлари вакиллари ўртасида содир бўлаётибди. Бунга сабаб ўша турли насроний оқимларининг прозелитизми (бир диндаги кишини бошқа динга ўтказиш) бўлиб ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Урганч шаҳри расмийлари кришначиларни “халқ душмани” ўлароқ таъқиб қилмоқдалар

11.09.2006 20:32 msk

Ўзбекистондаги кришначилар жамоати кўп сонли эмас. Тошкентда улар юз элликтача чиқсалар керак. Пойтахтдаги кришначилар ҳамжамияти Адлия вазирлиги томонидан диний ташкилот сифатида рўйхатга олинган, бу уларга катта ҳовлида расман туриш имкониятини беради. Бироқ ҳозир шаҳар марказида бундан ўн беш йил илгари бўлгани каби рақс тушароқ медитация билан шуғулланаётган, ҳиндистонликларнинг ёрқин пўртаҳолранг ипак либосига бурканган тўдаларни кўрмайсиз: ҳозир замон бошқа, ранг ҳам – буни расмийлар тўғри тушунмасликлари мумкин. Аммо тошкентлик кришначилар бундан нолимайдилар – улар «Харе Кришна, Харе Рама…» мантрасининг ҳамма бало-қазолардан асрашига ишонадилар.

Қирғизистон жанубидаги махсус амалиётлар: Террорчиликка қарши курашми ёки ўзгача фикрлайдиганларга қарши овми?

Қирғизистон жанубидаги махсус амалиётлар: Террорчиликка қарши курашми ёки ўзгача фикрлайдиганларга қарши овми?

23.08.2006 09:47 msk

- Шаҳримизда махсус хизматлар томонидан амалиётлар тез-тез ўтказилиб турибди. Мен маҳаллий милиция ва Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раҳбарларидан бир неча маротаба суриштирдим. Аммо улар ўтказилаётган аксилтеррорчилик амалиётлари ҳақида ҳеч нарса билмайдилар, - дейди Қорасув шаҳри ҳокими Маҳмуджон Раҳимов. – Бу амалиётлар махсус бўлинмалар ёрдамида махсус хизматларнинг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилаяпти. Натижада аҳоли орасида норозилик кайфияти кучаймоқда. Биз шаҳар мэрияси номидан республика ИИВ ва МХХга “бу қадар кўламли аксилтеррорчилик амалиётларини ўтказишга зарурат борми?” дея изоҳ талаб қилиш ниятидамиз. Чунки бу амалиётлардан кейин шаҳар ва туман раҳбарияти нормал шароитда ишлолмаяпти. Фуқароларимиз ҳар ҳафта митингга чиқаяптилар.

Қирғизистон муфтийси қорасувлик мақтул имомни “шаҳид” деб эълон қилди

Қирғизистон муфтийси қорасувлик мақтул имомни “шаҳид” деб эълон қилди

08.08.2006 22:31 msk

Кеча, 6 август куни Қирғизистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг қўшма аксилтеррорчилик амалиёти чоғида ўлдирилган таниқли уламо Муҳаммадрафиқ Камоловни сўнгги йўлга кузатиш учун беш мингдан кам бўлмаган одам йиғилди. Жаноза еттинчи август куни соат 19 да марҳум яшаган Қорасув шаҳрида бўлиб ўтди. Мусулмонлар одатига кўра, маййитни ерга қўйишдан аввал таъзияга келганлар имом бошчилигида жаноза намозини ўқидилар.

Қорақалпоғистонда протестант черкови йўқ қилинди

07.07.2006 13:38 msk

Ўзбекистонда диндор мусулмонларни «Ҳизбут-Таҳрир»га алоқадорликда айблаб ҳибсга олиш янгилик эмас. Энди диний эътиқоди учун қилинаётган қатағонга насронийлар ҳам дучор қилина бошладилар, натижада «Эммануил» черковининг Нукус бўлими ўз фаолиятини тўхтатди.

Муқобил диний ташкилотларнинг фаоллиги Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармасининг ғазабини қўзғатмоқда

27.06.2006 21:28 msk

Ўн кунча аввал Душанбеда бўлиб ўтган, тинчлик ва ижтимоий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида Исломнинг ролига бағишланган илмий-амалий анжуман Қозоғистонда кутилмаган акс-садога эга бўлди. Одатда, ўз саҳифаларида расмий нуқтаи назарларни ифодалаш учун жой ажратиб турадиган «Литера» кундалик газетасига кўра, мазкур воқеа Марказий Осиё мамлакатларида мухолиф диний кучларни бирлаштиришдан бошқа нарса эмасди. «Халқ учун афюн» сарлавҳали мақола муаллифининг нуқтаи назари ана шундай.

Ўзбекистоннинг православ зиёлилари «Восток Свише» альманахининг 5 йиллигини нишонладилар

Ўзбекистоннинг православ зиёлилари «Восток Свише» альманахининг 5 йиллигини нишонладилар

19.06.2006 14:11 msk

«Малий шелковий путь» альманахи ноширларидан бири Вадим Муратхановнинг «Восток Свише» доимий муаллифларидан бири бўлиб қолиши ҳам бежиз эмас. Бу ерда Кирилл Султановнинг постмодернистик эстетика ва драматургиянинг барча «қоидалар»ига кўра битилган эсселарини чоп қилишда давом этмоқдалар. Шу тариқа, Православияни ўзига руҳоний асос қилиб танлаган Ўзбекистондаги рус зиёлилари ўзларининг ижодий майдонларига эга бўлдилар.

Қозоғистондаги «Аҳмадия» диний жамоати расмийлар ва диндошларнинг тазйиғига учрамоқда

13.06.2006 17:37 msk

Гарчи покистонлик даъватчилар минтақада тўқсонинчи йилларнинг бошларида пайдо бўлишган эса-да, Қозоғистон Республикасида бу оқим тарафдорлари тўрт юзтадан кўп эмас. Кейин «Аҳмадия» жамоати пайдо бўлди, у ўз низомини 1994 йилда рўйхатдан ўтказди. Жамоатнинг тўлиқ номи «Қозоғистон Республикаси Миллий Аҳмадия Мусулмон Жамоати». Ўша пайтда унинг биринчи раҳбари қозоғистонлик машҳур ёзувчи, мамлакат президентининг собиқ маслаҳатчиси Роллан Сейсенбаев бўлган эди.

Ўзбекистон расмийлари радикал исломчилар билан бир қаторда протестантлар билан ҳам курашмоқдалар

12.06.2006 16:26 msk

Аслини олганда сарой сиёсатшунослари ўзбекистонликларни қўрқитаётган шубҳали ғарб қадриятларининг бунга мутлақо алоқаси йўқ, чунки мазкур ННТ ёпилишига шарқона қадриятлар, аниқроқ қилиб айтганда, мамлакат аҳолисининг аксарияти ислом динига тарафдор бўлганлиги сабаб бўлди. Протестант насронийларнинг миссионерлик фаолиятига эркинлик берилиши диндор мусулмонларнинг кўпчилигида савол уйғотмаслиги мумкин эмасди: нима учун насронийларга Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилгану, мусулмонларга ҳатто ўз динини тарғиб қилишга рухсат берилмайди?

Қорасувлик имом МХХ томонидан сўроқ қилиниб, қўйиб юборилган

Қорасувлик имом МХХ томонидан сўроқ қилиниб, қўйиб юборилган

26.05.2006 23:26 msk

“24 май куни эрталаб мени Қорасув туман Миллий Хавфсизлик Хизматига чақиришди. Бордим. Ўшдан 20 нафар МХХ ходими етиб келди. “Ҳозир уйингизга борамиз, у ерда яшириниб ётган жангарилар қуролланганми-йўқми? Автомат билан борайликми, тўппонча биланми?” дейишди. Мен уйимда жангарилар йўқлигини айтдим”. – дея ҳикоя қилади Муҳаммадрафиқ Камолов. МХХ ходимлари уламо 12 май куни қўшни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасига ҳужум уюштирган қуролли гуруҳга мансуб экани ва бунга далиллар борлигини айтишган.

Жалолобод шаҳридаги мактабларда рўмол ўрашни таъқиқлаш ота-оналар ва мусулмон жамоатчилигининг норозилигига сабаб бўлди

Жалолобод шаҳридаги мактабларда рўмол ўрашни таъқиқлаш ота-оналар ва мусулмон жамоатчилигининг норозилигига сабаб бўлди

21.05.2006 18:12 msk

Шаҳар таълим бўлимининг ўсмирлар ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича (!) инспектори Шарипа Жўрўбаеванинг “Право для всех” ахборот бюллетенида эълон қилинган “Биз дунёвий давлат қуряпмиз! Шу билан ҳаммаси айтилган” номли мақоласи ота-оналар ва мактаб жамоасининг сабр косасини тошириб юборган сўнгги томчи бўлди. Мақолада муаллиф “ҳозир ўқув-тарбия ишлари бўйича шаҳар мактаблари кетида чувалиб юрган” уч мактабни оз эмас, кўп эмас, мамлакатда халифат қуришга интилишда айблаган.

Самарқандда диний таълимнинг ривожланиши жанозаларнинг ўтказилишига таъсир кўрсатмоқда

17.05.2006 11:48 msk

Қанча уввос тортиб йиғласанг, ўлган кишига муҳаббатинг баландлиги шунча билинади, деб ҳисоблайди биринчи гуруҳ. Агар йиғи чиқаришга ҳолингиз қолмаган бўлса, дарровда гап - сўзга қоласиз. Шунда ёрдамга бибихалифалар келадилар. Бибихалифалар ҳар бир маҳаллада бор. Улар қуръон тиловат қилиб, йиғи чиқаришга уста бўладилар. Азадор самарқандликларнинг кийими ҳам ўзгачароқ бўлиши лозим. Эрлар дўппи, чопон кийиб, белбоғ боғлайдилар. Аёллар эса қирқ кун ёки йил давомида “кўк”киядилар.

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА