10:19 msk, 30 Май 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Интервью

“Стокҳольм террористи” Раҳмат Оқиловнинг Самарқандда яшайдиган акаси жиноят ҳақида ҳеч нарса билмаган

“Стокҳольм террористи” Раҳмат Оқиловнинг Самарқандда яшайдиган акаси жиноят ҳақида ҳеч нарса билмаган

29.05.2017 06:41 msk

Бир неча кун олдин “Афтонбладет” швед газетасининг журналистлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, Самарқанд вилоятида яшовчи Олим Оқиловдан интервью олишди. У 7 апрел куни Швеция пойтахтида теракт содир этган Раҳмат Оқиловнинг акасидир. Стокҳольмлик ҳамкасбларимиз тайёрлаган материал швед тилида чоп этиб бўлинди. Биз эса Олим билан таржимон орқали ўтказилган суҳбатнинг тўлиқ матнини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон МХХси “сиёсий тақиқланган” рассомларнинг асарларини ёқиб ташлашни талаб қилмоқда

Ўзбекистон МХХси “сиёсий тақиқланган” рассомларнинг асарларини ёқиб ташлашни талаб қилмоқда

20.12.2016 17:27 msk

Ўзбекистоннинг Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Урганч картиналар галереяси раҳбарларидан икки ўзбек рассоми – Вячеслав Ахунов ва Шуҳрат Бобожоновнинг асарларини ёқиб юборишни талаб қилди. Булар Ахуновнинг 1984 йилда сотиб олинган саккизта манзарали асари ва Бобожоновнинг 1983-1991 йилларда Галереяга келтирилган ўн саккизта асаридир. Бу маълумотни Урганч картиналар галереяси фондининг энди собиқ бош сақловчиси, рассом, Ўзбекистон Бадиий академиясининг ижодий уюшмаси аъзоси Ширин Тошева “Фарғона”га тасдиқлади.

Ўзбекистон: Тез кўчиришдан имтиҳон ёки “қуёнлар”, “чопарлар” ва ўн минг доллар

Ўзбекистон: Тез кўчиришдан имтиҳон ёки “қуёнлар”, “чопарлар” ва ўн минг доллар

22.08.2016 17:30 msk

Ўзбекистонда бир неча кундан сўнг олийгоҳларга кириш тест имтиҳонларининг натижалари эълон қилинади. Имтиҳонлар 1 августда бўлиб ўтган эди. Афсуски, кириш имтиҳонларида кўпчилик абитуриентлар ўз билимига эмас, балки шпаргалка, смартфон, “махфий” квартиралар, ўқитувчиларга пора бериш ва “ҳамма нарсани қўлга олган” воситачиларнинг ёрдамига таянади. Биз имтиҳон жараёнини батафсил сўзлаб берадиган одамни узоқ изладик. Ваниҳоят, “Фарғона” ота-оналардан бири билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди, у фарзандини институтга “бюджетга” киргизиш учун қўлдан келганини қилган.

Надежда Атаева: “Эзгулик”нинг сиёсий маҳбуслар олдига ташрифи яна бир бор Ўзбекистон мустақил мониторинг учун ёпиқлигини эслатади

Надежда Атаева: “Эзгулик”нинг сиёсий маҳбуслар олдига ташрифи яна бир бор Ўзбекистон мустақил мониторинг учун ёпиқлигини эслатади

07.08.2016 09:17 msk

“Эзгулик” ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамияти вакиллари 1999 йилдан бери қамоқда қолаётган “Эрк” газетаси собиқ бош муҳаррири Муҳаммад Бекжон (Бекжонов) билан учрашди. “Эзгулик” Ўзбекистон расмийларидан махсус рухсатнома олганидан сўнг ташриф буюрмоқчи бўлган маҳбуслар рўйхатида Бекжон биринчиси бўлди. Биринчи ташрифдан олинган таассуротлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу миссиясининг аҳамияти нимада эканлиги ҳақида “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси президенти Надежда Атаева интервьюсидан ўқинг.

Прокурор Олег Гайданов –Шароф Рашидовнинг қайта дафн этилиши, “пахта иши” ва Ислом Каримов ҳақида

Прокурор Олег Гайданов –Шароф Рашидовнинг қайта дафн этилиши, “пахта иши” ва Ислом Каримов ҳақида

20.06.2016 16:38 msk

Етмишинчи йилларнинг охирида “пахта иши” дея аталувчи Ўзбекистондаги суииистеъмоллар бўйича текшируви бошланган жиноий ишлар мажмуаси 27 йил олдин якунига етди. Ўша пайтда Ўзбекистонда ишлаган Россия Федерацияси Бош прокурорининг собиқ муовини Олег Гайданов “Фарғона”га терговлар қандай олиб борилгани, Ислом Каримов унга қандай ёрдам бериб келгани ҳамда Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Комитетининг Биринчи секретари Шароф Рашидовнинг ҳокини қайта дафн қилиш бўйича ўтказилган махсус операция ҳақида сўзлаб берди.

АҚШ ва Санжар Умаров ўзбек клептократиясининг пуллари масаласини ҳал қилмоқчи

АҚШ ва Санжар Умаров ўзбек клептократиясининг пуллари масаласини ҳал қилмоқчи

25.04.2016 15:20 msk

Вашингтонда қуйидаги савол муҳокама қилинадиган жамоатчилик мунозараси ташкил қилинмоқда: Швейцария банкларида музлатиб қўйилган ўзбек клептократиясининг маблағларини қаерга йўналтириш мумкин. Мунозарада собиқ ўзбек тадбиркори ва сиёсий маҳбус Санжар Умаров ҳам иштирок этади. У АҚШ Адлия департаментига хат юбориб, бу пулларнинг бир қисми унга зарарни қоплаш мақсадида, жумладан, “” иши доирасида тўланиши кераклиги ҳақида даъво қилган. “Фарғона” Санжар Умаровдан бу даъво тўғрисида, бу маблағларнинг мусодара қилиниши ва тақсимланиши ҳақида қандай тасаввурда эканлиги ҳақида сўради.

CPJ: Марказий Осиёда журналистларнинг таъқиб қилиниши, расмийларнинг сўз эркинлигига ҳужуми ва антирекордлар хусусида

CPJ: Марказий Осиёда журналистларнинг таъқиб қилиниши, расмийларнинг сўз эркинлигига ҳужуми ва антирекордлар хусусида

18.12.2015 15:01 msk

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси дунёнинг турли мамлакатларидаги қамалган матбуот вакиллари миқдорига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. 28 та журналист-маҳбуслар рўйхатидан бу йили айрим Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг қўшнилари ҳам ўрин олган. Матбуот вакилларининг бош “жаллоди” сифатида Хитой тан олинган, чунки бутун дунё бўйлаб қамалган журналистларнинг чорак қисми Хитойга тўғри келади. Марказий Осиё республикалари ҳам “ўзларини кўрсатишди”, уларнинг орасида иккита мамлакат расмийлари журналистларни таъқиб қилишда ўз антирекордини ўрнатишди.

“Тошкентлик йўлбарс” Руфат Рисқиев: Ғалабадан сўнг қирқ йил

“Тошкентлик йўлбарс” Руфат Рисқиев: Ғалабадан сўнг қирқ йил

22.08.2014 18:21 msk

Шу йилнинг август ойида “тошкетлик йўлбарс” Руфат Рисқиевнинг ҳаваскор боксчилар ўртасида 1974 йилда Кубанинг пойтахти Гаванада ўтгазилган биринчи жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганига 40 йил тўлади. “Фарғона” мухбири Руфат Асадович билан учрашиб, ёшлик пайтидаги шуҳратли йилларини, юксак чўққиларга қандай кўтарилиб тушганлари ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашишни сўрадик.

АҚШ президентнининг махсус ёрдамчиси – Марказий Осиёда, Ўзбекистонда хавфсизлик ҳамда Украина воқеалари ҳақида

АҚШ президентнининг махсус ёрдамчиси – Марказий Осиёда, Ўзбекистонда хавфсизлик ҳамда Украина воқеалари ҳақида

19.06.2014 11:52 msk

Америка Қўшма Штатлари президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Евросиё бўйича катта директори Селест Анна Уолландер 2014 йил 13 июнь куни доимий иккитомонлама алоқалар доирасида Тошкентда бўлди. 14 июнь куни у Самарқандда бўлиб, қўҳна шаҳарнинг эътиборга сазавор жойлари билан танишди. “Фарғона” мухбири Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида Уолландер хоним билан учрашиб АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, Украинадаги вазият ва Самарқанд шаҳрида бўлишдан олган таассуротлари ҳақида саволларга жавоб беришни сўради.

ВВС: Лола Каримова-Тиллаева: «Матбуотда мени «диктаторнинг қизи» дейишлари шахсиятимга оғир ботади»

ВВС: Лола Каримова-Тиллаева: «Матбуотда мени «диктаторнинг қизи» дейишлари шахсиятимга оғир ботади»

26.09.2013 17:02 msk

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Президент оиласи бўйлаб кетган фавқулодда дарз ҳақида илк бор очиқча гапирди. Ғарб ахборот воситалари орасида илк бор Би-би-си Ўзбек хизматига берган шарҳларида Каримова-Тиллаева хоним ўз опаси Гулнора билан 12 йилдан бери гаплашмаётганини айтган. Шу билан бир қаторда у ўз отаси бошқарган ҳокимиятнинг энг зиддиятли сиёсий амалларидан ўзини масофалантирган. Каримова-Тиллаева хонимлари Би-би-сига юзма-юз интервью беришдан бош тортган, бироқ ёзма тарзда берилган барча саволларга жавоб беришга кўнган. Би-би-си Ўзбек хизмати электрон почта орқали унга ўн саккизта савол юборган ва айни шу тарзда бу саволларга жавоб олган. Каримова-Тиллаева хонимлари қўшимча саволларга жавоб беришдан бош тортган, шу туфайли, ҳамда бевосита мулоқот юз бермаганлиги учун, журналистларимиз унинг шарҳларини қўшимча саволлар ила тергаш имконидан маҳрум бўлишган.

Гулнора Каримова президентлик амбициясига ишора қилди

Гулнора Каримова президентлик амбициясига ишора қилди

15.03.2013 11:09 msk

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова илк бора Ғарб матбуотида Ўзбекистон президентлигига ўз номзодини суришни истисно қилмаслиги ҳақида гапирган. «Буни синаб кўрмагунимча, бу саволга жавоб бера олмасам керак (кулади). Ҳозирги ҳолатимдан мамнунман. Мен бирон лойиҳани бажара олишига ишонч ҳосил қилмагунча, қадам ташламайдиган одамман. Масалан, мендан сўрашади, бирор бир фикрга қандай келдингиз, деб. Мен шундай жавоб бераман: «Бу фикрим икки йил аввал туғилганди ва шу вақт давомида мен бор маълумотни «чайнаб», шу фикрни туғдиришга муваффақ бўлдим». Айтмоқчиманки, мен босқичма-босқич ҳаракат қилишни афзал кўраман», - деб айтган Каримова хоним.

 “Етти миллион бенифициарийлар” ёки Швейцариялик журналистлар Гулнора Каримовадан нималар ҳақида сўрамадилар?

“Етти миллион бенифициарийлар” ёки Швейцариялик журналистлар Гулнора Каримовадан нималар ҳақида сўрамадилар?

12.03.2013 23:14 msk

Ўтган ҳафтанинг охирида Швейцариянинг Bilan.Ch иқтисодий ҳафталик нашрида пайдо бўлган Гулнора Каримова билан интервьюни Ўзбекистон Республикаси деярли барча “норасмий” интернет нашрлари қайта чоп этдилар. Бир неча хорижий сайтлар ҳам шундай йўл тутди. Наҳотки “ўзбек маликаси” ниҳоят ўқувчиларга қандайдир сирларни ошкор этган бўлса? Ёки у самимийлик мўъжизасини намоён этдими? Афсуски, бундай бўлгани йўқ. Гулнора илк бор МТС ва Telia Sonera мавзусини эслаб ўтганига қарамай, унинг сўзларида ҳеч қандай янгилик янграгани йўқ. Боз устига, унинг ўз-ўзини оқлашга уриниши кишини лол қолдирадиган даражада сунъий ва инкор этадиган қарама-қаршиликларга ўхшаб кетади.

Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Каримов ҳақида қандай яхши сўзларни айтиш мумкин? Мен унинг бор-йўғи иккита фарзанди борлигига хурсандман...”

Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Каримов ҳақида қандай яхши сўзларни айтиш мумкин? Мен унинг бор-йўғи иккита фарзанди борлигига хурсандман...”

03.02.2013 19:33 msk

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 30 январь куни 75 ёшга кирди. Шу куни мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келаётган инсон шарафига кўплаб илиқ ва аччиқ сўзлар айтилди, қолипдаги табриклар янгради. “Фарғона.Ру” фурсатдан фойдаланиб даниялик журналист Майкл Андерсендан Ўзбекистон президентини юбилей билан табриклашни илтимос қилди. Майкл Андерсен узоқ йиллар давомида Тошкентда яшаган, ўн йилдан зиёд вақт давомида Марказий Осиё муаммолари билан шуғулланганди, ўтган йили эса у 2005 йил Адижон воқеаларига бағишланган 80 дақиқалик “Ўзбекистонда қирғин” дея аталувчи фильмни чиқарди. Журналист бошқарган гуруҳ ушбу фильмни яратиш устида етти йил меҳнат қилди, юздан зиёд гувоҳларни сўроққа тутди, нодир ҳужжатларни қўлга киритди. Рус, ўзбек инглиз тилидаги фильм трейлерлари интернетда жойлаштирилди, бугунги кунда улар томошабинлар томонидан 103 минг маротабадан зиёд кўрилди.

Қирғизистон: Халил Худойбердиев билан “адолатпарвар суд” ва матбуот эркинлиги ҳақида интервью

Қирғизистон: Халил Худойбердиев билан “адолатпарвар суд” ва матбуот эркинлиги ҳақида интервью

03.12.2011 16:09 msk

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳар суди 2011 йил октябрь ойининг охирида “Мезон-ТВ” ва “Ўш-ТВ” телевидениеларининг раҳбарлари Жавлон Мирзахўжаев ва Халил Худойбердиевни айбдор дея қарор чиқариб сиртдан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди. Улар Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро можароларга алоқадорликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилдилар. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚ, Нью-Йорк) томонидан ўтказилган текширув можарони авж олдириш ва қотилликларда қатнашиш бўйича Мирзахўжаев ва Худойбердиевга қарши қўйилган айбловлар асоссиз ва сиёсий буюртма эканлигини кўрсатди. ЖҲҚ ходимлари сиртдан йигирма йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм бўлган Худойбердиев билан боғланиб, суд ҳукми ҳамда Қирғизистонда матбуот эркинлиги атрофида юзага келган аҳволни шарҳлаб беришни сўрадилар.

Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда ёшлар сиёсати билан шуғулланмоқчи

Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда ёшлар сиёсати билан шуғулланмоқчи

07.06.2011 05:34 msk

Ислом Каримов режимининг энг таниқли мухолифларидан бири бўлган Муҳаммад Солиҳ фигураси борасида “Фарғона” ахборот агентлиги ўқувчиларининг ҳамда бу кишини билган кўпчиликнинг фикри турлича. Мухолифатдаги “Эрк” партияси лидерининг маслакдошлари, унга кўра, Солиҳнинг ташаббусларини қўлларидан келганича қўллаяптилар. Унинг рақиблари эса “Солиҳ Ўзбекистонни тарк этганига анча бўлди, у республикадаги замонавий воқеликни билмайди, қўлидан муайан ишлар келмайди” дея таъкидламоқдалар. “Фарғона” мухолифат лидеридан унга қўйилаётган танқидий эътирозларга жавоб беришни ҳамда яқинда тузилган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг режалари ҳақида гапириб беришини сўради.

Толиб Ёқубов: “Ислом Каримов – ўзбек халқининг душмани”

Толиб Ёқубов: “Ислом Каримов – ўзбек халқининг душмани”

12.02.2011 17:29 msk

Ислом Каримов ҳукмдорлиги давом этар экан, ўзбеклар, шу жумладан, қирғизистонлик ўзбеклар яхшилик кутмасинлар, - дейди комил ишонч билан ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Толиб Ёқубов. У ҳозир Францияда истиқомат қилади. “Фарғона” ахборот агентлиги аввал Муҳаммад Солиҳга мурожаат қилганидек унга ҳам Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатининг энг муҳим масалалари, мамлакатни ислоҳот қилиш ва динга муносабати тўғрисида ўзининг позициясини баён этишга таклиф қилди.

Қодиржон Ботиров: Қирғизистон расмийлари одамларни ишлашга ва ўзгалар ҳақини адо этишга ўргата олмадилар

Қодиржон Ботиров: Қирғизистон расмийлари одамларни ишлашга ва ўзгалар ҳақини адо этишга ўргата олмадилар

08.02.2011 11:02 msk

Қирғизистондаги ўзбек жамоасининг лидерларидан бири, Жалолободдаги хусусий университетнинг асосчиси ва президенти, парламентнинг собиқ депутати ва иккинчи даражали Давлат маслаҳатчиси Қодиржон Ботиров мамлакат жанубида июнь ойида содир бўлган фожиавий воқеаларининг асосий фигуранти бўлиб қолди. Миллий комиссия ҳам, Мустақил комиссия ҳам, шунингдек, баъзи-бир сиёсатчилар ҳам миллатлараро тўқнашувларнинг келиб чиқишига ҳамда кўп сонли қурбонларга Ботировни бош айбдор деб кўрсатаяптилар. Узоқ вақт давом этган сукутдан сўнг, қувғинда юрган Қодиржон Ботиров “Фарғона” ахборот агентлигига эксклюзив интервью беришга рози бўлди. Бунда у ўзининг Вақтли ҳукумат билан мулоқотлари, “ўзбек сепратизми” ва “қирғиз миллатчилиги” борасида сўзлаб берди.

Муҳаммад Солиҳ: “Тиз чўккан жойимиздан оёққа қалқиб, азиз Ўзбекистонимизни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз”

Муҳаммад Солиҳ: “Тиз чўккан жойимиздан оёққа қалқиб, азиз Ўзбекистонимизни ҳаробалардан гулистонга олиб чиқамиз”

07.02.2011 07:10 msk

Мухолифатда бўлган ҳар қандай сиёсий куч нафақат расмийларни танқид қилиши, балки келажакни қандай кўриши борасидаги ўз қарашларини, ўз мамлакати сиёсий ва иқтисодий муаммоларини ҳал этилишининг ўз вариантларини таклиф этиши лозим. Афсуски, ҳозирги Ўзбекистонда мухолифат етакчилари маҳаллий оммавий ахборот воситалари, радио, телевидение орқали ватандошларига мурожаат қилиш имкониятидан маҳрумлар: республикада раҳбарият сўз эркинлиги борасида кўп маротаба тантанали равишда эълон қилишига қарамай, жуда қаттиқ сиёсий цензура амал қилмоқда, мухолифат фаоллари эса хорижий мамлакатларга чиқиб яшашга мажбур. Улар ўзларининг веб-сайтлари орқали ҳам мазмунли баёнотларни кам бераяптилар. Шунинг учун ҳам биз уларга Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари бўйича ўз позицияларига аниқлик киритишлари, уларга кўра, мамлакатда қандай қилиб яшаш, қандай ислоҳотларни ўтказиш ва қандай курс билан бориш кераклигини баён қила олишлари учун “Фарғона” ахборот агентлигининг мавжларини тақдим этишга қарор қилдик. Бугун биз “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ билан биринчи интервьюни тақдим этаяпмиз.

Қирғизистон:  Июнь воқеалари сабабини ўрганиш бўйича Миллий комиссия раиси – ўзбек биродарлари, Ботиров ва миллий қадр-қиммат ҳақида

Қирғизистон: Июнь воқеалари сабабини ўрганиш бўйича Миллий комиссия раиси – ўзбек биродарлари, Ботиров ва миллий қадр-қиммат ҳақида

25.01.2011 18:57 msk

Қирғизистон парламенти 2011 йил 20 ва 21 январь кунлари республика жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган фожеавий воқеаларнинг сабаб ва оқибатларини ҳар томонлама ўрганиш ва тавсияларни ишлаб чиқариш бўйича Миллий комиссиянинг хулосаларини муҳокама этди. “Фарғона” ахборот агентлиги мухбири Екатерина Ивашченко комиссия раиси Абдиғани Эркебаевбилан учрашиб, ўзбекларнинг тилга мақом бериш ва ҳокимият идораларида иштирок этиш тўғрисидаги талаблари нега экстремистик дея ҳисобланаётгани, Қодиржон Ботировнинг Қ. Бакиевга қарши чиқишлари нега миллатлараро дея талқин этилаётгани ҳамда июнь воқеаларини ўрганиш бўйича Миллий ва Мустақил комиссияларнинг хулосалари нима учун шунчалик фарқ қилаётганини тушунтириб беришини сўради.

Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Ислом Каримов ва унинг ҳамкасблари – Марказий Осиёдаги “экстремистларнинг” энг катталари”

Даниялик журналист Майкл Андерсен: “Ислом Каримов ва унинг ҳамкасблари – Марказий Осиёдаги “экстремистларнинг” энг катталари”

20.01.2010 17:05 msk

“Ал-Жазира” телеканалининг инглиз тили хизмати 2010 йил 20 январь куни даниялик сиёсатшунос ва журналист Майкл Андерснинг “Диний экстремизм ҳақида афсона” дея аталувчи янги фильмини намойиш эта бошлайди. Кўп йиллардан бери Марказий Осиё масалалари билан шуғулланиб келаётган Майкл Андерсенга кўра, сўнгги ўн беш йил давомида Марказий Осиё режимлари рақибларига “экстремист” ва “террорист” тамғаларини ёпиштириб мухолифатни йўқ қилиб келмоқда. “Минглаб одамларни қамаб, уларни қийноққа солиб диктаторлар секин ҳаракатланувчи минани ишга солмоқдалар. Афсуски, Ғарб буни эътиборга олмасликни афзал кўрмоқда”, - дейди комил ишонч билан фильм муаллифи. “Фарғона.Ру” Майкл Андерсен билан унинг сўнгги лойиҳаси ҳақида суҳбатлашди. “Фильм қаҳрамонлари – ақл бовар қилмас даражадаги жасоратли журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб режимга қарши кураш олиб бормоқдалар, дейди даниялик журналист. – Ёвузлар кимлигини эса ҳаммамиз билсак керак, деб ўйлайман”.

Дўсум Сатбаев: “Ўзбекистон – минтақа барқарорлигига футур етказувчи бош омил”

Дўсум Сатбаев: “Ўзбекистон – минтақа барқарорлигига футур етказувчи бош омил”

23.07.2009 11:43 msk

Хонободдаги портлашлардан сўнг Ўзбекистон кутилмаганда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида бетон девор кўтариб, траншея ва зовурлар ковлай бошлади. Чегарада юзага келган таранглик халқаро экспертларнинг муҳокама мавзусига айланди, улар Ўзбекистоннинг минтақада юритаётган ташқи сиёсатининг алоҳида хусусиятларига яна бир бор эътиборларини қарата бошладилар. “Фарғона.Ру” мухбири таниқли сиёсатшунос, “Таваккалчиликни баҳолаш гуруҳи” директори Дўсум Сатбаев билан учрашди. Унга кўра, айнан Ўзбекистон минтақада интеграция ва ҳамкорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон: Муҳаммад Солиҳ зарғалдоқ инқилоб тайёрламоқда

Ўзбекистон: Муҳаммад Солиҳ зарғалдоқ инқилоб тайёрламоқда

20.12.2008 19:21 msk

Муҳожирликда кун кечираётган “Эрк” партиясининг етакчиси Муҳаммад Солиҳ декабрь ойининг бошида ўзбек мухолифатчиларининг бирлашув жараёни бошлангани ҳақида билдирганди. Аввал бу каби уринишларнинг бари муваффақиятсизликка учрагани маълум. “Фарғона.Ру” илтимосига кўра Марказий Осиё бўйича эксперт Санобар Шерматова телефон орқали Муҳаммад Солиҳ билан боғланиб, мухолифат истиқболлари қай даражада эканлигини аниқлашга уринди.

Ҳодиса шоҳиди билан интервью: Бухоро касалхоналари Когондаги ракета-артиллерия омборларидаги портлаш пайтида ярадор бўлганларга тўлиб кетган

Ҳодиса шоҳиди билан интервью: Бухоро касалхоналари Когондаги ракета-артиллерия омборларидаги портлаш пайтида ярадор бўлганларга тўлиб кетган

11.07.2008 11:37 msk

2008 йилнинг 10 июль куни Бухоро янги тарихининг энг драматик саҳифаси сифатида ёдда қоладиган бўлди. Бутун дунё Когондаги артиллерия омборида ёнғин оқибатида портлашлар содир бўлгани ҳақидаги хабарлардан ҳаяжонланди. Портлашлар оқибатида снарядлар омбордан учиб, шаҳарнинг турли бурчакларига тушди ва ўлим келтирувчи осколкаларини сочди. Портлаш оқибатлари вилоят маркази Бухорода ҳам яққол сезилди. Бу шаҳар четидаги уйларнинг дераза ойналари портлаш тўлқинидан чил-чил синди. “Фарғона.Ру” Бухородаги манба билан боғланиб ушбу вилоятда нималар содир бўлаётганини билишга муваффақ бўлди.

Мўътабар Тожибоева: “Мен ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланишни давом этаман”

25.06.2008 09:55 msk

Мутабар Таджибаева
Бу аёлни қамаш учун кўпчилик: милиционерлар, эсенбечилар, (миллий хавфсизлик хизмати ходимлари), президент маъмурияти вакиллари, прокурорлар, судьялар ҳаракат қилганлар. Уни суд қилаётганларида Дўстобод шаҳрини кучишлатар тузилмалари ходимлари ўраб олишган. Тожибоевани Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 18 та моддаси бўйича айбладилар ва саккиз йилга қамадилар. Уни озодликка чиқариш учун обрўли халқаро ташкилотлар, давлат намояндалари ва ғарб мамлакатлари ҳукуматлари курашдилар. У икки йил саккиз ой панжара ортида ўтирди. Турмадалигида оғир операцияни бошидан кечирди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича “Ўтюраклар клуби” асосчиси Мўътабар Тожибоевани расмийлар ўзларига нисбатан таҳдид сифатида кўрдилар.

Майкл Андерсен: “Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан юргизаётган сиёсати геосиёсий манфаатларни кўзлайди, холос”

14.05.2008 05:10 msk

Майкл Андерсен
Даниялик журналист ва сиёсатшунос Майкл Андерсен 2005 йил 13 май Андижон фожеаси ҳақидаги ҳужжатли фильмни охирига етказмоқда. Уч йил давом этган меҳнат натижасида яратилажак фильм Андижон фожеасининг сабаблари ҳақида сўзлаб, бу республикага нисбатан юргизилаётган ғарб сиёсатини таҳлил қилмоқда. Андерсенга кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида умуман иши йўқлигини ошкора намойиш қилмоқда. Сиёсий нуқтаи назардан олиб қараганда биз Андижон фожеасигача бўлган ўриндан юқори кўтарилганимиз йўқ. Ҳаммамиз, яъни, АҚШ ва ЕИ яна Россия ва Хитой билан “катта сиёсат” ўйинини ўйнамоқдамиз ва бу ўйинда Ўзбекистон асосий совринлардан бири сифатида кўрилмоқда”, - дея билдиради эксперт.

Гулнора Эшонханова: “Адвакатура тўғрисидаги Ўзбекистон қонунларини такомиллаштириш керак”

Гулнора Эшонханова: “Адвакатура тўғрисидаги Ўзбекистон қонунларини такомиллаштириш керак”

12.03.2008 19:29 msk

Ўзбекистонлик бир гуруҳ адвокатлар Истамбулда бўлиб, клиник юридик маълумотга бағишланган семинарда иштирок этдилар. Семинар иштирокчилари орасида Ўзбкистон адвокатлари уюшмасининг Тошкент шаҳар бўлими раиси, Нодавлат ташкилотлари миллий уюшмасининг вакили Гулнора Эшонханова ҳам бор эди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Туркиядаги мухбири Бахтиёр Шоҳназаров у билан суҳбатлашди.

Аждар Куртов: “Тошкент ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар борасида хулоса чиқаришга асос кўрмаяпман”

Аждар Куртов: “Тошкент ташқи сиёсатидаги ўзгаришлар борасида хулоса чиқаришга асос кўрмаяпман”

07.03.2008 09:52 msk

Куни-кеча Ўзбекистон АҚШ ҳарбий хизматчиларига Термиз яқинидаги аэродромдан фойдаланишга рухсат бергани тўғрисидаги янгилик шов-шувли хабар даражасига етиб боргани йўқ. Америкаликлар Ўзбекистон ҳудудига фақат ГФР Ҳарбий ҳаво кучлари бортларида кира оладилар, холос. “АҚШ учун икки томонлама асосда Ўзбекистондаги ҳарбий объектларидан бирортасига ҳам тўғридан-тўғри йўл очиб берилмаган”, - дея аниқлик киритдилар Давлат департаментида. Шунга қарамай, баъзи кузатувчилар ушбу ҳодисани Тошкент билан Вашингтоннинг яқинлашувига кичикина бўлса ҳам қўйилган биринчи қадам сифатида баҳоламоқдалар. Россия стратегик тадқиқотлар институтининг эксперти Аждар Куртов ўз навбатида Москва ҳеч нарсадан ташвишланмаса бўлаверади, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон: Мулозимлар гиламости курашларида Интернет нашрларидан ахборот “тўкиш” учун фойдаланмоқдалар

22.02.2008 11:28 msk

Мустақил интернет нашри саҳифаларида пайдо бўлган Ўзбекистон бош вазирининг четлатилиши тўғрисидаги ахборот расмийлар томонидан бир неча соат ўтиб инкор этилган бўлса ҳам етарли даражада шов­шув кўтаришга улгурди. Энди аниқланишича, “ишончли” манбалар Интернет нашрларига олдин ҳам бош вазирнинг лавозимдан четлатилгани ҳақида кўп маротаба хабар беришга уринган эканлар. Ўзбекистон ҳокимияти тизимининг ношаффофлиги ва цензура назоратидан ҳоли оммавий ахборот воситаларининг йўқлиги веб саҳифаларидан ўз мақсадларида фойдаланадиган турли миш­миш тарқатувчиларнинг тегирмонига сув қуяди, холос.

Туркманистон кашфи: Сирли мамлакат стереотипларни парчаламоқда

26.12.2007 08:01 msk

Фото Н.Антелава
ВВС радиосининг Марказий Осиё бўйича мухбири Наталья Антелава Туркманистонда илк бор 2007 йилнинг ноябрь ойида бўлиб қайтди. Мамлакатга нефть ва газ анжуманини ёритиш учун келган Наталья бу ерда яна бир неча кунга қолиб кетди. Шу вақт мобайнида у маҳаллий аҳоли ҳаёти билан танишишга, Туркманбоши шаҳрида бўлишга ва тунги Ашхобод тўғрисида телесюжет тайёрлашга улгурди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида кўп бўлган Би-би-си мухбири уларни бир-бирига қиёслаш имкониятга эга. Туркманистон ҳақида сўзлар экан, у бир неча бор беихтиёр Ўзбекистонни эслади. Бу таққослашнинг Ўзбекистон фойдасига бўлмагани Натальянинг ўзи учун ҳам бир кашфиёт бўлганга ўхшайди.

Қодиржон Ботиров: «Ватан» партиясининг дастурида мухторият тузиш режаси йўқ, бўлмайди ҳам

30.11.2007 00:37 msk

Фото ИА Фергана.Ру
«Ватан» партияси Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси томонидан парламент сайловларида иштирок этишдан четлатилган ўнта сиёсий ташкилотлар қаторидан ўрин олди. Қайд этиш жоизки, баъзи бир сиёсатчилар бу партияни битта миллат вакилларидан ташкил топгани, унинг етакчиларини эса бўлгинчиликда айбламоқдалар. Юзага келган вазиятни Жўғўрқу Кенешнинг (мамлакат парламенти) собиқ депутати, «Ватан» партияси номзодлар рўйхатининг бошида турган Қодиржон Ботиров «Фарғона.Ру» ахборот агентлигига берган интервьюсида изоҳлади.

Курт Вейс: “Фақат ҳомийлар ва сармоядорлар ҳисобига кун кечирувчи сайтнинг келажаги йўқ”

13.09.2007 19:49 msk

Муштарийлар маблағи ҳисобига кун кечирувчи газета ёки умуман, ҳар қандай оммавий ахборот воситаси ҳомийлар, ҳукумат ёки бошқа ҳар қандай молиявий гуруҳлар ҳисобига кун кечирувчи нашрга қараганда холисроқ ва мустақилроқдир. Сайтларни тижоратлаштириш бўйича мутахассис Курт Вейснинг фикри ана шундай. Курт Вейс ўн саккиз йилдан буён Германияда истиқомат қилади ва ишлайди. У асли ленинградлик. Олмаотага қариндошларини кўриш учун меҳмонга келиб туради. Курт Вейс Қозоғистоннинг ZonaKz.Net мустақил нашри таҳририяти саволларига жавоб беришга лутфан рози бўлди.

Сиёсий муҳожир Юсуф Расулов: “Ватан соғинчи бизни бир лаҳза ҳам тарк этмайди”

Сиёсий муҳожир Юсуф Расулов: “Ватан соғинчи бизни бир лаҳза ҳам тарк этмайди”

05.09.2007 02:14 msk

Ўзбекистонлик журналист ва шоир Юсуф Расулов ҳозирги пайтда Швецияда истиқомат қилади. Унинг талабалик йиллари Ўзбекистонда мухолифатчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш йилларига тўғри келган, унда Юсуф ҳам иштирок этишга қарор қилган. У мухолифатдаги “Эрк” партиясининг шу номдаги газетаси билан ҳамкорлик қилган. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида партия фаолияти тўхтатиб қўйилганидан кейин газета ҳам ёпилган. Бу нашрда ўз мақолалари билан иштирок этиб юрган бошқа муаллифлар каби Юсуфнинг ҳам бир неча маротаба тегишли идораларда гувоҳлик беришига тўғри келган. Шулар ва ўзининг ҳозирги кундаги ҳаёти ҳақида Юсуф Расулов “Фарғона.Ру” АА мухбирига берган интервьюсида гапириб берди.

Булат Абилов: “Бозор эркин бўлгани яхши, аммо оддий фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ўта муҳимдир”

Булат Абилов: “Бозор эркин бўлгани яхши, аммо оддий фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ўта муҳимдир”

19.08.2007 04:24 msk

Аввал “Ҳақиқий Ақ жўл” партиясига раислик қилган Булат Абилов депутатликка номзодини қўймаган, чунки 2006 йилнинг июль ойида ҳокимият вакилини хизмат вазифасини бажариб турган пайтида таҳқирлагани учун у уч йилга шартли равишда озодлиқдан маҳрум этилган. Шунга қарамай, умуммиллий социал-демократик партияси лидерларидан бири келажакка некбинлик билан боқади.

Генри Платер-Зиберк: ШҲТни НАТОнинг рақиби деб ҳисоблаш, энг камида, хато фикрдир

Генри Платер-Зиберк: ШҲТни НАТОнинг рақиби деб ҳисоблаш, энг камида, хато фикрдир

15.08.2007 10:38 msk

16 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг саммити очилади. Мазкур анжуман арафасида “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги мухбири Буюк Британия Мудофаа академиясининг катта таҳлилчиси, Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассис Генри Платер-Зиберк билан ташкилот истиқболи ҳамда ШҲТ мамлакатлари раҳбарлари учрашувидан кутилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Экспертнинг нуқтаи назарини муштарийларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

Александр Князев: ШҲТ учун имконият

10.08.2007 21:47 msk

Профессор Александр Князев. Фото ИА Фергана.Ру
26-28 июнь кунлари Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” анжумани материаллари тўплами ёруғ кўрди. Кўриб чиқилаётган лойиҳалар ичида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти охирги ўринларни эгалламагани тушунарли, албатта. ШҲТнинг Бишкек саммити арафасида “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги анжуман ташкилотчиларидан бири ва тўплам ношири, таниқли эксперт, профессор Александр Князев билан суҳбатлашди.

Сергей Ежков: “Ўйлаганимни гапирсам ва буни одамлар эшитса – менга шунинг ўзи кифоя”

08.08.2007 16:15 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Сергей Ежков “Правда Востока” республика газетасида узоқ вақт ҳуқуқ бўлими мудири бўлиб ишлаган тошкентлик мустақил журналистдир. 2006 йил бошида у “Узметроном” (Uzmetronom.com) сайтини ташкил этиб, унга етакчилик қила бошлади. Ўзбекистондаги турмуш воқеаларига бағишланган рус тилидаги сайт тезкорлиги, воқеалардан бохабарлиги ва баёндаги киноявий услуби билан тез орада оммалашиб кетди. Ўзбекистонда “Узметроном” энг “зарарли” сайтларда бири ҳисобланади, шунинг учун ҳам у провайдерлар томонидан ҳар томонлама бўғилади. Шунга қарамай, сайт таҳририяти Тошкентда жойлашган, бу эса сайт муаллифи ва муассиси Сергей Ежковга кўплаб саволларни туғдиради. Қуйида “Фарғона.Ру” С. Ежковдан олинган интервьюни ўз муштарийлари эътиборига ҳавола этади.

Владимир Пластун: “Интеграция” тушунчаси бевақт бўлиши мумкин эмас”

Владимир Пластун: “Интеграция” тушунчаси бевақт бўлиши мумкин эмас”

06.08.2007 14:26 msk

Марказий Осиё ва Кавказ институти (Москва) ҳамда Александр Князев жамоатчилик жамғармаси (Бишкек) томонидан нашр этилган “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” тўплами ёруғ кўрди. “Фарғона.Ру” саволларига китоб муаллифларидан ва шу йил 26-28 июнь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган анжуман иштирокчиларидан бири, тарихчи-шарқшунос, тарих фанлари доктори, Новосибирск давлат университетининг Шарқшунослик кафедраси профессори В. Н. Пластун жавоб берди.

Қирғизистонда қийноқлар машруълаштирилдими? Бир қонун ҳақида икки фикр

19.07.2007 20:02 msk

Қирғизистонда айрим жиноятлар жиноий қонунбузарликдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилди. Жумладан, эндиликда “жиноят содир этган” шахсни қўлга олиш чоғида бу шахсга қасдан оғир тан жароҳати етказган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди.

Катрин Пужоль: “Марказий Осиёда Европа Иттифоқи АҚШдан кўра саҳоватлироқ”

Катрин Пужоль: “Марказий Осиёда Европа Иттифоқи АҚШдан кўра саҳоватлироқ”

11.07.2007 21:27 msk

26-28 июнь кунлари Хўжандда ўтган “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” халқаро анжумани иштирокчиларидан бири Париждаги Шарқ тиллари ва ҳазораси институтининг Марказий Осиё тарихи профессори, Марказий Осиёни тадқиқ қилиш Европа жамияти (ESCAS) президенти Катрин Пужоль бўлганди.

Марказий Осиё: Интеграция йўлларини қидириш тўғрисидаги суҳбат давоми

03.07.2007 17:34 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлиги аввал хабар қилганидек, 26-29 июнь кунлари Хўжандда (Тожикистон) “Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интерграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” халқаро анжумани бўлиб ўтганди. Мухбиримиз анжуман иштирокчиларидан бири – Новосибирск университети профессори Владимир Никитович Пластундан интервью олган.

Алексей Малашенко: Марказий Осиё мамлакатлари интеграциясидан наф етиши баҳсли масаладир

Алексей Малашенко: Марказий Осиё мамлакатлари интеграциясидан наф етиши баҳсли масаладир

18.06.2007 22:45 msk

“Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар” – 2007 йилнинг 26-28 июнь кунлари Хўжанд шаҳрида (Тожикистон) ўтажак халқаро анжуман ана шундай номланади. Тадбирнинг асосий ахборот ҳамкори “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги бўлиб ҳисобланади. Бўлажак анжуман ҳақида “Фарғона.Ру” АА мухбирига тарих фанлари доктори, профессор, Москвадаги Карнеги жамғармаси Илмий кенгашининг аъзоси Алексей Малашенко гапириб берди.

Хўжанддаги минтақа мамлакатлари интеграцияси йўлларига бағишланган анжуман профессионалларни жамлайди

Хўжанддаги минтақа мамлакатлари интеграцияси йўлларига бағишланган анжуман профессионалларни жамлайди

04.06.2007 23:15 msk

“Марказий Осиё учун ҳамкорлик ва интеграция лойиҳалари: қиёсий таҳлил, имконият ва истиқболлар”. 2007 йилнинг 26-28 июль кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтажак халқаро анжуман ана шундай номланган. Бўлажак анжуман ҳақида “Фарғона.Ру” мухбирига анжуман ташкилотчиларидан бири – тарих фанлари доктори, профессор Александр Князев гапириб берди.

Ёпиқ мамлакат: Туркманистонга номаъқул одамлар ҳозир ҳам киритилмайди

14.05.2007 23:17 msk

Россия президенти Владимир Путинни Марказий Осиё бўйлаб сафари олдидан уни кузатиб борувчи “Кремль журналистлари”дан бирига Туркманистонга киришга рухсат берилмаслиги маълум бўлди. Туркманистон учун номаъқул журналист «Время новостей» газетасининг Марказий Осиё ҳудуди бўйича таҳлилчиси (эксперт) Аркадий Дубнов бўлиб чиқди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ундан вазиятни изоҳлаб беришини сўради.

Жармахан Туяқбай: Қозоғистоннинг кейинги президенти ҳозиргидай ваколатларга эга бўлолмайди

26.04.2007 13:34 msk

“Аминманки, Қозоғистоннинг кейинги президенти ҳозиргидай ваколатларга эга бўлолмайди. “Келажак учун олинган” бундай қарорни амалдаги давлат раҳбарининг ўзи қабул қилишини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Чунки мустабид режимнинг бутун мантиқ-моҳияти уни тарихда тўнғич ва ягона [президент] бўлиб қолишга ундаяпти”, - деб ҳисоблайди Умуммиллий социал-демократик партияси (УСДП) раҳбари Жармахан Туяқбай. Қуйида у кишидан олинган интервьюни “Фарғона.Ру” муштарийлари эътиборига ҳавола этмоқдамиз.

Рўза Ўтунбаева: “Биз президент истеъфосини талаб қилаётганимиз йўқ”

31.03.2007 15:46 msk

Роза Отунбаева. Фото ИА Фергана.Ру
Қирғизистонлик таниқли сиёсатчи, икки йил аввал собиқ президент Ақаев “мухолифат локомотиви” деб атаган Рўза Ўтунбаева ўшлик журналистлар билан учрашди. Бугунги кунда Рўза Ўтунбаева янги ташкил этилган “Яхлит Қирғизистон учун!” ижтимоий-сиёсий ҳаракатининг мувофиқлаштирувчиси ҳисобланади. Ҳаракат ташкил этилгани тўғрисида 27 март куни оммага маълум қилинган эди.

Руслан Шарипов: “АҚШ ҳукумати ўзбекистонлик қочоқлар тақдирига бефарқ қарайди”

20.03.2007 20:06 msk

Руслан Шарипов в США. Фото ИА Фергана.Ру
Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетиш бухоролик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Руслан Шарипов учун шахсий ва ижодий эркинликка эришишни англатарди. Аммо профессионал обрў ўзбекистонлик муҳожирни АҚШда машруълашиш муаммосидан халос қила олмади. Мажбурий мухожиротдан кейин икки ярим йил ўтгач, Руслан Шарипов Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди. Бунга расмий Тошкент қандай муносабатда бўлиши ҳозирча номаълум. Бироқ мағзуб журналистнинг бу қарори ўта жиддий равишда асосланган: Р. Шариповга кўра, АҚШда ҳам, кўпчилик ўйлагандай, эркинлик йўқ экан. “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига берган эксклюзив интервьюсида Руслан Шарипов ўз тарихи ҳақида батафсил ҳикоя қилади.

Қозоғистонда “Inkar.Info” аталмиш ғайриоддий Интернет-лойиҳа иш бошлади

17.03.2007 12:23 msk

Биринчи мартдан бошлаб Қозоғистонда одатий бўлмаган оммавий ахборот воситаси – “Интернет тармоғидаги радио” иш бошлади. Янги веб-сайтнинг бошқалардан нимаси билан фарқ қилиши, унинг нима мақсадда яратилгани ва муштарийларга нималар таклиф қилишга тайёр экани ҳақида Inkar.Info лойиҳаси раҳбари ва муассиси, қозоғистонлик таниқли журналист ва публицист Сергей Дувановдан олинган интервьюда ўқинг.

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Феликс Қулов Бишкекда матбуот анжумани ўтказди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Феликс Қулов Бишкекда матбуот анжумани ўтказди

05.03.2007 16:34 msk

5 март, душанба куни Қирғизистон собиқ бош вазири Феликс Қулов Бишкекда матбуот анжумани ўтказиб, унда журналистларнинг энг ноқулай саволларига жавоб берди. Журналистларни энг кўп қизиқтирган савол Феликс Қуловнинг президентликка номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақида бўлди. Собиқ бош вазир 2010 йилдаги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини билдирди. Бироқ Мухолифат бирлашган фронтининг асосий талабини эътиборга олган ҳолда, Қуловнинг 2010 йилгача ўтиб қолиши мумкин бўлган президентлик сайловларида иштирок этиш имкониятини истисно қилиб бўлмайди.

Қирғизистон ёш сиёсатчилари форуми: Президент Қ. Бакиевга халқ мандати зарур

Қирғизистон ёш сиёсатчилари форуми: Президент Қ. Бакиевга халқ мандати зарур

23.02.2007 13:28 msk

Қирғизистон Ёш сиёсатчилари форуми (ЁСФ) республика президенти Қурманбек Бакиевга умумхалқ референдуми ўтказиш йўли билан ўтган йилнинг ўттизинчи декабрь куни қабул қилинган конституциянинг машруъятини тасдиқлатиб олишни таклиф қилди. ЁСФнинг бундай таклифни олға суриш сабаблари ҳақида Форум мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоси Адил Турдуқулов “Фарғона.Ру” АА мухбирига берган интервьюсида айтиб берди.

Қирғизистондаги рус диаспораси: тарқоқликдан жипслашувга ўтиш

15.02.2007 21:39 msk

Александр Князев
Бугун Иссиқкўл бўйида “Қирғизистондаги россиялик ҳамюртлар: муаммолар ва истиқбол” анжумани очилади. Уни “Гармония” рус маданий маркази, “Владимир православ хайрия жамияти” ва “Александр Князев жамоатчилик жамғармаси” ташкил қилган. “Фарғона.Ру” АА саволларига “Владимир жамияти”нинг бош директори Станислав Епифанцев ва Қирғизистон-Россия Славян университети профессори Александр Князев жавоб беради. “1991 йили Марказий Осиёдаги русийзабонлар ўзлари учун маданий, диний ва ижтимоий жиҳатдан бирданига ёт бўлиб қолган мамлакатларда миллий озчиликка айланиб қолдилар. Умуман олганда, дунёда жамиятга уйғунлашиб кетган миллий диаспоралар мавжуд бўлган мамлакатлар кам эмас. Аммо бизнинг мамлакатларимиздан бирортасида (Қирғизистон ҳам бундан мустасно эмас) руслар ёки русийзабонлар ўзларини жамиятнинг ажралмас қисми ўлароқ ҳис қилишларига расмийлар томонидан бирор-бир уриниш бўлмади...”

Бошқа янгиликлар

 

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА