22:33 msk, 17 Декабрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Марказий Осиё

Марказий Осиё ҳукуматлари ва аҳолиси ҳозирча сув ресурслари юзасидан кучайиб келаётган кризиснинг олдини ола олмайди

Таҳлил Марказий Осиё ҳукуматлари ва аҳолиси ҳозирча сув ресурслари юзасидан кучайиб келаётган кризиснинг олдини ола олмайди

31.01.2017 19:38 msk

2017 йилнинг январида Harvard International Review журналида Марказий Осиёда сув таъминоти муаммоларига бағишланган мақола чиқди. Унинг муаллифи – Шарқ ва Африка тадқиқотлари Лондон мактабининг (SOAS) илмий ходими, тарихчи ва социолог Алишер Илҳомов. Унинг фикрига кўра, собиқ иттифоқ Ўрта Осиёсидаги сув юзасидан муаммоларнинг асосий сабаби бу давлатлараро муносабатларнинг минтақавий кўламдаги носоғлом муҳитидир. Биз ўқувчиларимизга бу ишнинг қисқартирилган таржимасини тақдим этамиз.

Ўзбекистон - Туркия: Қабр тепасидаги қўл сиқишувлар

Сиёсат Ўзбекистон - Туркия: Қабр тепасидаги қўл сиқишувлар

30.11.2016 16:11 msk

Туркия президенти ҳамда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев, улар бировга ёқадиларми ёки йўқми, ўзларини прагматик, эски дилсиёҳликларни унута оладиган ҳамда муносабатларни қайтадан барпо этишга қодир сиёсатчилар сифатида намойиш этмоқдалар. Узоқ йиллар давом этган ўзаро таъна-маломат ва гина-кудуратлардан сўнг турк-ўзбек муносабатлари иқлимини тезда яхши томонга ўзгартира оладиларми?

Қозоғистон vs Ўзбекистон: Ғайирлик ва лидерлик

Сиёсат Қозоғистон vs Ўзбекистон: Ғайирлик ва лидерлик

16.11.2016 09:24 msk

Қозоғистонда доим Ўзбекистонга нисбатан анчагина ғайирлик билан қараб келишган. Тошкентда метро қурилганми, бўлди, Олма-Отада ҳам бўлиши керак. Пойтахтдаги аҳоли миллионга етмайдими? Атрофдаги посёлкаларни қўшамиз! Олма-Отадан Астанагача тезкор темирйўл қурсак, ўзбек “Афросиёби” ортда қолиб кетади. Сиёсатда ҳам шунақа “бизники барибир зўр бўлади” тамойили қўлланади.

Тожикистон-Ўзбекистон: Мамлакатлар ўртасидаги муносабат тубдан ўзгариши мумкинми?

Сиёсат Тожикистон-Ўзбекистон: Мамлакатлар ўртасидаги муносабат тубдан ўзгариши мумкинми?

27.10.2016 09:06 msk

Шу ҳафта бошида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бир гуруҳ расмийлар меҳмон сифатида ташриф буюрди. Вилоят маъмурияти раҳбарининг ўринбосари бошчилигида улар Хўжанд ва Исфара шаҳарларининг саноат корхоналари, тарихий ва маданий ёдгорликларида бўлишди. Нима учун? Шуни “Фарғона” мухбирлари ва уларнинг саволларига жавоб берувчи экспертлар аниқлашга ҳаракат қилишди.

1916 йилги қўзғолонга 100 йил тўлиши муносабати билан: Тарихчи қайдлари

Сиёсат 1916 йилги қўзғолонга 100 йил тўлиши муносабати билан: Тарихчи қайдлари

18.05.2016 22:37 msk

Юз йил олдин Ўрта Осиёнинг “рус” қисмида ва ҳозирги Қозоғистон ҳудудида халқ қўзғолони бошланган. Бунга подшо ҳукуматининг “Империядаги бегона халқлар эркак аҳолисини ҳарбий иншоотлар қуриш ишларига жалб қилиш тўғрисида”ги фармони сабаб бўлган. Бу фармон Ўрта Осиё аҳолисининг урушда қатнашаётган армияга чақирилганини билдирар эди. Фармонга нисбатан қатъий норозилик уйғониб, бу воқеалар “1916 йилги қўзғолон” сифатида тарихга кирган. Тожикистонлик тарихчи Камол Абдуллаевнинг мақоласида бу исёндан олинган тажриба замонавий Тожикистон ва минтақадаги бошқа мустақил давлатлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилинади.

Туркия соҳиллари не керак ёки Истанбулда марказий осиёлик мигрантлар қандай ишлаётганлари ҳақида

Муҳожирот, фуқаролик Туркия соҳиллари не керак ёки Истанбулда марказий осиёлик мигрантлар қандай ишлаётганлари ҳақида

13.02.2016 08:36 msk

Туркияда четдан келган ўн минглаб мигрантлар ишлайди. Улар уйларни, савдо марказларини тозалашади, уларни сотувчилар, официантлар ва қоровуллар орасида учратиш мумкин. Мухбиримиз Шоҳрух Соипов икки ҳафта Истанбулда яшаб, бир неча йиллардан бери Туркияга ишлашга келадиган ўзбеклар, тожиклар ва туркманлар билан суҳбатлашди. Улар нима сабабдан кетганини, нима билан шуғулланишлари ва нималарни орзу қилишлари ҳақида сўзлаб беришди. Кимдир уй қурмоқчи, кимдир ўғлига катта тўй қилмоқчи. Аммо битта масалада ҳаммасининг фикри бир: агар ватанда яхши иш бўлганида, ҳеч ким уйии тарк этмаган бўларди.

Ҳуқуқ ҳимоячи Виталий Пономарев – Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар хусусида

Инсон Ҳуқуқлари Ҳуқуқ ҳимоячи Виталий Пономарев – Марказий Осиёдаги сиёсий маҳбуслар хусусида

01.02.2016 14:24 msk

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари мунтазам равишда Марказий Осиё мамлакатларидаги сиёсий маҳбуслар рўйхатини чоп этади. Бу рўйхатларда натижаси олдиндан ҳал қилинган терговларни бошидан ўтказиб ва ҳаққоний бўлмаган ҳукмлар ўқилган, жиноий ишларда айбдор деб топилган ва ҳаддан ташқари катта муддатларни ўтаётган мухолифатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари, диний арбоблар номлари келтирилади. Бу рўйхатларнинг ҳаммаси ҳар хил. “Фарғона” Россиянинг “Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг Марказий Осиё дастури раҳбари Виталий Пономарев билан суҳбатлашди. Суҳбат мавзуси Марказий Осиёда кимларни сиёсий маҳбус деб ҳисоблаш мумкинлиги, уларнинг тўлиқ рўйхатини тузиш имкони бор-йўқлиги, нега айрим ташкилотлар экстремистик деб топилиши ва сиёсий маҳбусларга нисбатан муносабатнинг мамлакатларга хос жиҳатлари ҳақида бўлди.

Янги курс билан: Россия ва Марказий Осий давлатларининг миллий валюталари курси шиддатли тарзда тушиб кетмоқда

Иқтисод, тижорат Янги курс билан: Россия ва Марказий Осий давлатларининг миллий валюталари курси шиддатли тарзда тушиб кетмоқда

12.01.2016 17:01 msk

2016 йилнинг бошида Россияда ҳамда Марказий Осиёнинг беш мамлакатида АҚШ долларининг курси миллий валюталарга нисбатан шиддат билан юқорилади. Минтақа мамлакатлари валюталарининг қадрсизланиши, инфляциянинг ортиши ва турмуш даражаси пасайишининг бош сабабларидан бири – мамлакатга меҳнат муҳожирларидан келаётган пул миқдорининг камайишидир.

CPJ: Марказий Осиёда журналистларнинг таъқиб қилиниши, расмийларнинг сўз эркинлигига ҳужуми ва антирекордлар хусусида

Интервью CPJ: Марказий Осиёда журналистларнинг таъқиб қилиниши, расмийларнинг сўз эркинлигига ҳужуми ва антирекордлар хусусида

18.12.2015 15:01 msk

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси дунёнинг турли мамлакатларидаги қамалган матбуот вакиллари миқдорига оид йиллик ҳисоботини эълон қилди. 28 та журналист-маҳбуслар рўйхатидан бу йили айрим Марказий Осиё давлатлари ва уларнинг қўшнилари ҳам ўрин олган. Матбуот вакилларининг бош “жаллоди” сифатида Хитой тан олинган, чунки бутун дунё бўйлаб қамалган журналистларнинг чорак қисми Хитойга тўғри келади. Марказий Осиё республикалари ҳам “ўзларини кўрсатишди”, уларнинг орасида иккита мамлакат расмийлари журналистларни таъқиб қилишда ўз антирекордини ўрнатишди.

Сиёсат Қозоғистон: МДҲ раҳбарлари саммитининг бош мавзуси террорчиликка қарши кураш бўлиб қолди (фото, видео)

17.10.2015 10:47 msk

16 октябрь куни Қозоғистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Саммит кун тартибига 17 та масала кўтарилиб чиқилди, бироқ асосий масала – халқаро терроризмга қарши кураш бўлиб қолди. Саммит якунлари бўича 16 та ҳужжат имзоланди. Қозоғистон МДҲга раислик ваколатларини тугатиб, эстафетани Қирғизистонга берди. Ҳамдўстлик давлатлари раҳбарларининг кейинг саммити 2016 йилда Бишкекда бўлиб ўтади.

Пахта соҳасидаги қулдорлик: Cotton Campaign илк бор Туркманистонга босим ўтказишни бошлади

Пахта Пахта соҳасидаги қулдорлик: Cotton Campaign илк бор Туркманистонга босим ўтказишни бошлади

09.09.2015 19:17 msk

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилар, касаба уюшмалари ва тадбиркорларни бирлаштирувчи Cotton Campaign коалицияси Туркманистон пахта саноатида мажбурий меҳнатга чек қўйиш мақсадида бу мамлакат расмийларига нисбатан илк бор босим кўрсата бошлади. Ўзбекистонда пахта соҳасидаги мажбурий меҳнат амалиёти ҳақида кўп гаплар ёзилган бир пайтда, либос ишлаб чиқарувчи кўплаб компаниялар Туркманистон ҳукумати ҳам пахта етиштириш ва унинг ҳосилини териб олишда мажбурий меҳнатдан фойдаланиб келаётганини билиб ажабландилар, - дейдилар Cotton Campaign фаоллари. Улар жаҳоннинг энг йирик брендлари бу мамлакатдан пахта сотиб олганларини тан олишлари керак, дея талаб қилмоқдалар.

Сиёсат Афғонистон: Жанггарилар Туркманистонга чегарадош ҳудудларда ўз таъсирини кучайтирмоқда

18.04.2015 11:29 msk

Афғонистоннинг шимолий провинцияси Фарёб Туркманистонга чегарадош. Айни пайтда бу вилоят ҳудудининг 80 фоизи “Толибон” ҳаракатининг жанггарилари томонидан назорат қилинмоқда. Бу ҳол ўз навбатида Афғонистоннинг шимолидаги қўшнилари Туркманистон ва Ўзбекистонга юз фоиз хавф туғдирмоқда ва постсовет республикалари хавфсизликни таъминлаш масаласида Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим, дейди Фарёб вилоятидан Афғонистон миллий парламентига депутат этиб сайланган Фатҳулло Қайсарий.

Давлат душманлари ёки Марказий Осиёда Сўз тутқунлиги

Матбуот, сўз эркинлиги Давлат душманлари ёки Марказий Осиёда Сўз тутқунлиги

25.09.2014 13:42 msk

“Журналистлар нафақат расмийларнинг фаолиятини ёритадилар, балки жамиятда содир бўлаётган воқеалардан хабардор қиладилар ҳам. Агар жамиятда қандайдир норозилик пайдо бўлса, бу ҳақда матбуотдан билмай қаердан билсин? Ва бу норозиликни келтириб чиқарган сабабларни ўрганиб, уларни бартараф этиши ва шу билан можаро ва тўқнушувларни олдини олиши керак эмасми? Аммо расмийлар матбуот уларга гўё ҳалақит беряпти, деган фикрда қаттиқ туриб олса, бу ҳолат Марказий Осиё минтақасидаги журналистларнинг оғир аҳволини янада бадтар қилади ва демократиядан узоқлаштиради”, - дея минтақадаги сўз эркинлиги борасидаги мулоҳазаларини баҳам кўра туриб ўз фикрини изҳор этади Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Европа ва Марказий Осиё бўлимининг ходими Музаффар Сулейманов “Фарғона.Ру” нашрига интервьюда.

Ўзбекистонга афғон темир йўли нечун даркор?

Иқтисод, тижорат Ўзбекистонга афғон темир йўли нечун даркор?

02.12.2009 15:05 msk

Ўзбекистон давлат темир йўл компанияси 2009 йил октябрь ойи охирида Хайратон –Мозори Шариф темир йўл участкасини қуриш бўйича тендерни қўлга киритди. Ноябрь ойида лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланди. Мазкур участка қисқа – бор-йўғи 75 километр бўлганига қарамай, ушбу лойиҳа стратегик жиҳатдан муҳим саналади, Афғонистон бу лойиҳани амалга ошириш учун кўп йиллардан бери ҳаракат қилиб келган эди. Айни пайтда, Афғонистон Ислом Республикаси ўз ҳудудида темир йўлга эга бўлмаган давлатлардан бири саналади. Ушбу йўлнинг Ўзбекистон учун аҳамияти ўта муҳим: вақт ўтиб мамлакат минтақада транзит юк ташиш бўйича энг йирик оралиқ базасига айланиши мумкин. Тошкент ва Вашингтон ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликнинг тикланиши ҳам шунга қулай имконият яратмоқда

Покистон: “Ўзбекистонлик жангарилар Вазиристонда фаоллашиб қолдилар”

Покистон: “Ўзбекистонлик жангарилар Вазиристонда фаоллашиб қолдилар”

30.09.2009 14:48 msk

Вазиристон вилоятида – Покистон ҳукумати томонидан назорат қилинаётган Қабилалар ҳудудида Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг беш мингдан зиёд аъзолари яшириниб юрибди. Қабилалар ҳудуди маъмуриятининг котиби Ҳабибулло Хон Ҳаттак ва Жамоати Исломий партиясидан сайланган сенатор Муҳаммад Иброҳим Хон Покистон оммавий ахборот воситаларида ушбу шов-шувли рақамларни келтирдилар. Сенаторнинг қўлида ўзбек жангарилари Вазиристонга Исломободдаги халқаро аэропорт орқали келаётганлари тўғрисида исботлар бор ва бу нарса Қабилалар ҳудуди маъмуриятига яхши маълум. Сенатор Иброҳим Хон “Фарғона.Ру” агентлигига эксклюзив интервьюда бу ва бошқа мавзулар ҳақида батафсилроқ сўзлаб беришга рози бўлди.

Бошқа янгиликлар

РЕКЛАМА