22:52 msk, 24 Март 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Афғонистон

Афғонистонда банг етиштириш соҳаси янги рекордларга эришмоқда

Афғонистонда банг етиштириш соҳаси янги рекордларга эришмоқда

13.01.2008 17:38 msk

Афғонистон афюн етиштиришда янги чўққиларни эгалламоқда. Ўтган йили етиштирилган ҳосилдан 600 тонна олий сифатли героин ишлаб чиқарса бўлади. Мамлакат ички бозорида банг моддалари пул эквиваленти бўлиб қолмоқда. Мисол учун, бир канистр бензинни 100 грам хом афюн эвазига алмаштирса бўлади. Афғонистонлик миришкорлар эришган мислсиз ютуқлари муносабати билан келажакка башоратлар ҳам юпанарли аҳволда эмас. Афюн нархининг пасайиши, истеъмолчилар сафининг кенгайиши кутилмоқда. Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг катта ходими Азиз Ниёзий ўзининг мақоласида шундай хулосага келмоқда.

Тожикистон ва Афғонистонни бирлаштирган кўприкнинг очилиш маросими  (фотолавҳа)

Иқтисод, тижорат Тожикистон ва Афғонистонни бирлаштирган кўприкнинг очилиш маросими (фотолавҳа)

27.08.2007 19:07 msk

26 август куни Тожикистон ва Афғонистонни бирлаштирган, Панж дарёси устига қурилган кўприкнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Мутахассисларнинг ваъда қилишларича, бу кўприк кучли зилзилалар ва тошқинларга дош бера олади, у ҳар куни минглаб автомашиналарни ўтказиш имкониятига эга. Очилиш маросимида иштирок этиш учун бу ерга Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ҳомид Қарзай ва Америка Қўшма Штатлари расмий делегациясининг аъзолари келдилар. Тожикистон президентига кўра, Панж дарёси ёнида эркин иқтисодий, сармоявий ва савдо-сотиқ ҳудуди яратилади, замонавий посёлка қурилади.

Афғонистон бўйича халқаро анжуман иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришга чақирдилар

Таҳлил Афғонистон бўйича халқаро анжуман иштирокчилари Марказий Осиё мамлакатлари ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштиришга чақирдилар

18.12.2006 20:08 msk

Аввал хабар қилганимиздек, 2006 йилнинг 11-12 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида (Тожикистон) “Афғонистон ва минтақавий хавфсизлик: толиблардан кейинги беш йил” халқаро анжумани бўлиб ўтганди. Анжуман якунларига кўра унинг иштирокчилари резолюция қабул қилишиб, унда халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга инсонпарварлик ва бошқа ёрдам миқдорини оширишга чақирганлар, афғон тадқиқотлари халқаро марказини ҳамда “Афғонистонда тинчлик” халқаро муаммолар гуруҳини ташкил этиш ташаббуси билан чиққанлар. Қуйида резолюция матни билан таниша оласиз.

Экспертлар фикри: Афғонистондаги тобора ёмонлашаётган вазият тезроқ ҳал этилиши керак

Сиёсат Экспертлар фикри: Афғонистондаги тобора ёмонлашаётган вазият тезроқ ҳал этилиши керак

12.12.2006 13:10 msk

Тожикистон пойтахти Душанбеда икки кунлик “Афғонистон ва минтақавий хавфсизлик: толиблардан кейинги беш йил” конференцияси бошланди. Мунозараларда Тожикистон, Афғонистон, Россия, Буюк Британия, АҚШ, Ўзбекистон, Қирғизистон вакиллари – эътиборли олимлар, дипломатлар, мустақил тадқиқотчилар иштирок этмоқдалар. Анжуман Тожикистон Фанлар академияси Шарқшунослик ва ёзма мерос институти базасида бўлиб ўтаяпти, у А. Князев жамоатчилик жамғармаси ҳамда Конфликтология ва минтақавий тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилган.

Душанбеда Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади

Интервью Душанбеда Афғонистон муаммоларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтади

06.12.2006 12:13 msk

11-12 декабрь кунлари Душанбеда Тожикистон Республикаси Фанлар Академиясининг Шарқшунослик ва ёзма мерос институти, Александр Князев жамоатчилик жамғармаси ҳамда Душанбе конфликтология ва минтақавий тадқиқотлар маркази ташкил этаётган “Афғонистон ва минтақавий хавфсизлик: “Толибон”дан кейинги беш йил” халқаро анжумани бўлиб ўтади. Конференциянинг асосий ташкилотчиларидан бири, таниқли тарихчи ва сиёсатшунос, Қирғизистон-Россия Славян университети профессори Александр Князев “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг анжуман юзасидан саволларига жавоб беради.

Маданиятлар тўқнашуви?.. НАТО: афғонистонликларнинг етмиш фоизи “толиблар”ни қўллаши мумкин

11.10.2006 19:28 msk

Reutersнинг хабар қилишича, бугун, 11 октябрь куни Афғонистондаги НАТО қўшинлари қўмондони, британиялик генерал Дэвид Ричардс, агар олти ой ичида мамлакатда хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгармас экан, афғонистонликларнинг етмиш фоизи Толибон ҳаракатига қўшилиб кетиши мумкинлиги ҳақида билдирган. АР агентлиги хабарига кўра, охирги пайтларда мамлакат жанубий-шарқида хавфсизлик даражасининг пасайиб кетгани сабабли афғонистонликлар НАТОни кескин танқид қилиш ҳоллари кучайиб кетган. Афғонистоннинг мазкур минтақасида Толибон ҳаракати партизан гуруҳларининг фаоллашиш тамойили кузатилмоқда. Жаҳон агентликлари ёйинлаган хабарларга кўра, Толибон отрядларига қарши ҳаво зарбалари чоғида Афғонистон тинч аҳолиси ҳам ҳалок бўлаётир, бу эса, шубҳасиз, фуқароларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлаётибди ва мамлакат аҳолиси томонидан толибларни дастаклаш учун шароит яратмоқда.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА