10:59 msk, 20 Август 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Қирғизистон

Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари: У террористга ҳам, диний экстремистга ҳам умуман ўхшамасди

Муҳожирот, фуқаролик Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари: У террористга ҳам, диний экстремистга ҳам умуман ўхшамасди

17.04.2017 05:36 msk

Санкт-Петербург метросидаги фожиадан тўрт кун ўтиб, бу қонли терактни амалга оширган одам Қирғизистоннинг “жанубий пойтахти”дан чиққан одамлиги ҳақидаги янгиликдан Ўшликлар ҳали ҳам ҳайратда. Террорист деб тахмин қилинаётган Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари ва қўшниларига кўра, унинг ҳаёти ва фаолияти кўплаб хорижий ОАВда тасвирлайдиган “Фарғона водийсидан чиққан диний экстремист” портретига умуман тўғри келмайди. Ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган бу ўспирин ўз уйидан олис ўлкаларда ёмон даврага тушиб қолганлиги тахмин қилинмоқда.

Қирғизистон: Ҳуқуқ ҳимоячи ва журналист Азимжон Асқаровга чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилди

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистон: Ҳуқуқ ҳимоячи ва журналист Азимжон Асқаровга чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилди

24.01.2017 20:06 msk

Бишкекда 24 январь куни эрталаб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи, миллати ўзбек бўлган Азимжон Асқаровнинг иши бўйича суд қарори ўқилди. Турмада олти йилдан бери ўтирган 66 ёшли Асқаровга чиқирилган ҳукм ўз кучида қолдирилди (ҳолбуки, ҳукм устидан Қирғизистон Олий судига шикоят қилиш мумкин). Ҳукм ўқиб бўлинганидан сўнг Асқаров муддатсиз очлик эълон қиламан, деб қичқирди.

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистонда Азимжон Асқаров иши бўйича навбатдаги суд мажлиси: Маҳкум, адвокатлар ва прокурорлар сўзга чиқдилар

22.12.2016 19:43 msk

Бишкекда 20 декабрь куни Қирғизистон жанубида 2010 йилда содир бўлган оммавий тартибсизликларни уюштиришда айбдор дея тан олиниб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суднинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Қирғизистон Қўмита синовига дош беролмади. Давлат ўз қонунларини бажара олмаслиги Асқаров ишидан маълум бўлди

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистон Қўмита синовига дош беролмади. Давлат ўз қонунларини бажара олмаслиги Асқаров ишидан маълум бўлди

21.07.2016 18:52 msk

Мустақил Қирғизистон тарихида биринчи марта Олий суд ишни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг қарорига кўра кўриб чиқди. Бу иш журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг иши бўлди. Қўмита қарорида умрбод қамалган маҳбусни Қирғизистон расмийлари дарҳол озод қилиб, унинг ҳуқуқларини қайта тиклаши кераклиги айтилган. Аммо Олий суд БМТ тавсиясини бажармаслик уёқда турсин, БМТ қўмитаси қарорини кўриб чиққани ҳам йўқ. Бу жараён майнавозчиликка айланиб кетди ва ундан кузатувчиларга таъсир ўтказиш учун фойдаланилди.

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистонда Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суд бошланди

12.07.2016 08:50 msk

Қирғизистон Олий судида 11 июль куни судья Қақчекей Эсенқанов раисилиги остида 2010 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг жиноий ишини қайта кўриб чиқиш бўйича суд мажлиси бошланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси Қирғизистондан Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш ва унга чиқарилган ҳукмни бекор қилишга чақирди

Инсон Ҳуқуқлари Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси Қирғизистондан Азимжон Асқаровни озодликка чиқариш ва унга чиқарилган ҳукмни бекор қилишга чақирди

22.04.2016 15:40 msk

Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячи Азимжон Асқаровнинг Қирғизистонга қарши шикоятини кўриб чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитаси республика расмийларини умрбод қамоққа ҳукм қилинган маҳбусни озодликка чиқариш ва унга қўйилган айблов ҳукмини бекор қилишга чақирди. Асқаровнинг иши билан таниш бўлган ҳуқуқ ҳимоячилар узоқ кутилган хушхабардан хурсанд бўлиб, БМТ ажримини адолатли дейишмоқда. Энди масаланинг ечими Бишкекда қолди, республика расмийлари нуфузли халқаро ташкилотнинг фикрини эътиборга оладими ёки йўқ?!

Қирғизистон: Қамоқхонада Азимжон Асқаровга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда; унинг хотини эса кузатув остида

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистон: Қамоқхонада Азимжон Асқаровга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишмоқда; унинг хотини эса кузатув остида

31.12.2015 09:51 msk

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Азимжон Асқаровнинг хотини шикоят қилишича, махсус хизмат ходимлари уни мунтазам кузатиб юради, маҳаллий расмийлар эса унинг ҳамма ишларини назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. Унинг уйига келишади, бормоқчи бўлган жойлари ҳақида сўрашади, чет элликлар билан кераксиз учрашувлардан қайтаришади. Мусодара қилинишига оз қолган уйининг атрофида вақти-вақти билан махсус хизмат машинаси навбатчилик қилади. Ўз навбатида, Асқаровнинг адвокати Валериан Вахидовнинг айтишича, ҳуқуқ ҳимоячининг қамоқ шароити ёмонлашган: учрашувлар пайтида унинг қўлидаги кишан ечилмаяпти, адвокат билан ёлғиз қолишга имкон берилмаяпти.

Қирғизистон: “Экстремист имом» Рашод Камолов сиёсий буюртма қурбоними?

Дин Қирғизистон: “Экстремист имом» Рашод Камолов сиёсий буюртма қурбоними?

07.12.2015 10:14 msk

Ўш вилоят суди Қорасув мачитининг собиқ имоми Рашод Камоловга 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу жазо Қорасув туман суди берган муддатдан беш йилга кўпроқдир. Бу жараён нимаси билан муҳим, бу воқеа Қирғизистондаги диндорларни таъқиб қилишга қандай таъсир кўрсатади, бугунги кунда диний экспертиза ўтказишнинг механизми қанақа, Камоловнинг таъқиб қилиниши ортидан ким турган бўлиши мумкин – буларнинг ҳаммаси “Фарғона” материалларида.

Қирғизистон парламентига сайловлар: Жанубда ўзбеклар кимга овоз берадилар?

Қирғизистон парламентига сайловлар: Жанубда ўзбеклар кимга овоз берадилар?

28.09.2015 11:03 msk

Қирғизистонда 4 октябр куни ўтказиладиган парламентига сайловларида ўзбеклар кимга овоз берадилар? Бу саволга жавобни Ўш шаҳридаги “Альянс-пресс” ахборот-таҳлилий агентлги директори Маҳмуджон Қозоқбоев топишга уриниб кўрди. Сайловчиларнинг кўнгликимга мойиллиги ва сиёсий партияларнинг бўлажак сайловлардаги имкониятлари ҳақида у “Фарғона.РУ” ахборот агентлиги учун махсус тайёрлаган мақоласида сўз юритилади.

Қирғизистон: Қорасувлик имом Рашод Камолов суди бўйича янги тафсилотлар

Дин Қирғизистон: Қорасувлик имом Рашод Камолов суди бўйича янги тафсилотлар

15.09.2015 08:54 msk

Ўтган ҳафтанинг 8-9 сентябрь кунлари Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида диний адоват қўзғатиш ва экстремистик материалларни тарқатиш бўйича Қирғзистон Жиноят кодексининг иккита моддалари билан айбланаётган “Ас-Сарахсий” масжидининг имом-хатиби Рашод Камалов иши бўйича набатдаги суд тингловлари бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон парламентининг депутати Турсунбай Бакир уулу мутахассис сифатида ўз хулосаларини берди ҳамда Рашод Камоловнинг даволаниши учун эҳтиёт чораси ўзгартирилишини сўраб, унга кафил бўлишга тайёрлигини билдирди.

Қирғизистон: Рашод Камолов маърузасини диншунос ва имом шарҳлади

Дин Қирғизистон: Рашод Камолов маърузасини диншунос ва имом шарҳлади

02.09.2015 13:57 msk

Ўш вилояти Қорасув шаҳар судида 27 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда икки эксперт: Бишкекдаги “Очиқ позиция” фонди лойиҳасининг ассистенти, диншунос Галина Колодзинская ҳамда Ўш вилояти қозияти раҳбари вазифасини бажарувчи имом Азам Бўронов сўзга чиқдилар. Биринчи мутахассис ҳимоя, иккинчиси – қоралов томонида туриб гапирдилар.

Жамият Қирғизистон: Ўшда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона-дўкон очилди (фото)

06.07.2015 21:50 msk

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Ўш шаҳрида 3 июль куни Ислом оламининг таниқли ва нуфузли уламоларидан бири, мутафаккир шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги кутубхона-дўкони очилиши маросими бўлиб ўтди.

Жанубий Қирғизистон: “Инқилоб шабодаси” ҳамда чет элликларга қарши ёппасига облавалар

Инсон Ҳуқуқлари Жанубий Қирғизистон: “Инқилоб шабодаси” ҳамда чет элликларга қарши ёппасига облавалар

13.05.2015 11:07 msk

Сўнгги икки ҳафта давомида Қирғизистоннинг жанубий пойтахти ҳисобланмиш Ўшда навбатдаги “инқилоб”га ёки қандайдир “миллатлараро можаро”га кўрилаётган тайёргарликлар ҳақидаги миш-мишларнинг тарқалиши тўхтамаяпти. Аҳоли ўртасида бу ваҳима гапларни ким тарқатаётгани ҳамда мазкур кампания ташаббусчилари ўз олдиларига қандай мақсадлар қўйгани ҳақида ҳеч ким билмайди. “Фарғона” манбалари фақат чет эллик фуқаролар ҳамда хорижий рақамли автотранспортлар ёппасига текширилаётгани ҳақида гапиряптилар, холос. Қизиғи шундаки, чет эллик меҳмонларга қарши облавалар айни туристик мавсумнинг бошланишига тўғри келяпти...

Қирғизистон: Рашод Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, унинг ўрнига янги имом тайинланди

Инсон Ҳуқуқлари Қирғизистон: Рашод Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, унинг ўрнига янги имом тайинланди

18.02.2015 10:15 msk

Ўш вилояти Қорасув туманида 9 февраль куни ҳибсга олинган “Ас-Сарахсий” масжидининг имоми ўрнига Қорасув туманининг бош имоми Суюн ажи (хожи) Қалиқов тайинланди. Шу вақтнинг ўзида Камоловга қарши иккинчи жиноят иши қўзғатилди, у имомлик қилган масжидни эса ёпиб қўйишни ва бинога болалар боғчасини жойлаштиришни таклиф этишмоқда.

Рашод Камалов: Обрўли имомми ёки Қирғизистоннинг бош “исломчиси”?

Дин Рашод Камалов: Обрўли имомми ёки Қирғизистоннинг бош “исломчиси”?

12.02.2015 15:20 msk

Қирғизистон жанубида саккиз йил олдин бакиевчи махсус хизматлар ходимлари томонидан отиб ўлдирилган қорасувлик нуфузли уламонинг ўғли, ёш бўлишига қарамай, мусулмонлар орасида катта обрўга эга бўлган имом Рашод Камолов ҳибсга олинди. Расмийларнинг таъкидлашича, Камолов ўзининг ташвиқоти билан одамларни “зомби”га айлантириб, Суриядаги урушга сафабар қилаётганини исботловчи ишонарли далилларни тўплаган. Адвокатлар ўз навбатида Камолов айбдор эмас ва милициянинг ҳаракатлари ноқонуний, деб билдирмоқдалар. Вазиятни аниқлаштириш осон эмас, аммо шу нарса очиқ ва равшанки, “экстремизмга қарши кураш” йўлида муваффақиятга эришиш учун тергов органлари аввалгидек фуқароларнинг ҳуқуқларига ҳамда қонуннинг барча талабларига риоя қилиш зарурлигини унутмоқдалар.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА