22:32 msk, 17 Декабрь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Туркманистон

Орқадоғнинг ўзбек ўғиллари. Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифига бағишлаб

Сиёсат Орқадоғнинг ўзбек ўғиллари. Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифига бағишлаб

07.03.2017 05:04 msk

Олтинчи март куни Ўзбекистоннинг яқинда сайланган президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга икки кунлик давлат ташрифи бошланди. Шуниси аҳамиятлики, бу Ислом Каримов вафотидан кейин қўшни мамлакат раҳбарининг илк марта бошқа мамлакатга ташрифи бўлади. Ўзбекистон раҳбарининг бўлажак давлат ташрифи бўсағасида, 1970-1990-йилларда Туркманистонда юқори лавозимда бўлган собиқ амалдор бу мамлакатда ўзбеклар қандай яшаши ҳақида бизга сўзлаб беришга аҳд қилди.

Туркманистон: Чегарачилар Ўзбекистон чегарасидан ўтаётганларнинг нонларини тортиб олаяптилар

Иқтисод, тижорат Туркманистон: Чегарачилар Ўзбекистон чегарасидан ўтаётганларнинг нонларини тортиб олаяптилар

15.01.2009 09:53 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Туркманистондаги манбалари маълум қилишларича, 2008 йил кузидан бошлаб чегарачилар фуқаролардан нон маҳсулотларини мусодара қилишни бошлаганлар. Шу билан бирга, мамлакатда нонни қатъий тежаш тартиби жорий этилган. Аҳолига ун сотиш мана бир неча ойдан бери карточка тизими орқали амалга оширилмоқда. Ҳар бир оила аъзосига бир ой давомида тўрт килограммдан ун берилмоқда. Кузатувчиларга кўра, қўшни Ўзбекистонга нон олиб чиқилишининг тақиқланиши ҳам тежамкорлик кампаниясининг бир кўриниши.

Интервью Туркманистон кашфи: Сирли мамлакат стереотипларни парчаламоқда

26.12.2007 08:01 msk

Фото Н.Антелава
ВВС радиосининг Марказий Осиё бўйича мухбири Наталья Антелава Туркманистонда илк бор 2007 йилнинг ноябрь ойида бўлиб қайтди. Мамлакатга нефть ва газ анжуманини ёритиш учун келган Наталья бу ерда яна бир неча кунга қолиб кетди. Шу вақт мобайнида у маҳаллий аҳоли ҳаёти билан танишишга, Туркманбоши шаҳрида бўлишга ва тунги Ашхобод тўғрисида телесюжет тайёрлашга улгурди. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида кўп бўлган Би-би-си мухбири уларни бир-бирига қиёслаш имкониятга эга. Туркманистон ҳақида сўзлар экан, у бир неча бор беихтиёр Ўзбекистонни эслади. Бу таққослашнинг Ўзбекистон фойдасига бўлмагани Натальянинг ўзи учун ҳам бир кашфиёт бўлганга ўхшайди.

Турфа Каминангиз кўрган бошқача Туркманистон

22.12.2007 06:48 msk

Фото ИА Фергана.Ру
Туркманистон ҳақида билганларимиз жуда оз. Табиий газнинг улкан заҳиралари, мухолифатнинг таъқиб қилиниши, умрбод сайланган президент Ниёзовнинг олтин ҳайкаллари – ҳаммага маълум бўлган нарсалар шу, холос. Бугун биз яқиндагина Ашхободда бўлиб қайтган халқаро ОАВ журналистларидан бири билан биргаликда тасаввуримиздан фарқли бўлган янги Туркманистон билан танишамиз.

Таҳлил Туркманистон: Қ. Бердимухаммедов ўз салафининг синалган йўлидан бормоқда

12.09.2007 14:01 msk

Туркманистонда ўзгаришлар бўлишини кутган экспертлар ва шарҳловчилар янги президентнинг “янги йўналиши” аломатларини қидиришда давом этаяптилар ва уларни топаяптилар. Бироқ Туркманистон мустақил бўлганидан буён ўтган ўн олти йил давомида барпо этилган режим моҳияти унинг жиддий ўзгариш истиқболлари ҳақида гапиришга имкон бермаяпти. Бунинг устига, Қурбанқули Бердимухаммедовнинг фаолият услуби ўз авторитар-тоталитар режимини барпо этиш даврида бу каби “ваъда бериш сиёсати”ни олиб борган собиқ президент С. Ниёзов учун ҳам хос бўлганди.

Таҳлил Туркманистон: Ақмурад Режепов ўзи барпо қилган режимнинг қурбонига айланди

31.07.2007 15:39 msk

Ашхободда Туркманбоши атрофидаги энг эътиборли генераллардан бири – Туркманистон президенти қўриқчилик хизматининг собиқ бошлиғи, генерал-лейтенант Ақмурад Режепов узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Режеповнинг ҳибсга олиниши ва судланишини “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги экспертлари шарҳлайдилар.

Матбуот шарҳи Туркманистон: Янги президент яна мамлакатнинг бош спортчиси, газчиси, фермери, санитари ва меъморидир

12.07.2007 14:36 msk

“2007 йилнинг 11 июль куни Туркманистон президенти Қурбанқули Бердимухаммедов Вазирлар маҳкамасининг навбатдаги мажлисини ўтказди, унда давлат ҳаётидаги биринчи галдаги масалалар кўриб чиқилди”. Республика бош газетаси бўлмиш “Нейтральний Туркменистан”нинг бугунги сонидаги бош мақола ана шундай бошланади. Шундан сўнг газета совет партия матбуотининг энг яхши анъаналари руҳида “барча туркманларнинг [янги] раҳбари” давлатни қандай бошқараётгани ҳақида батафсил маълумот беради.

Интервью Ёпиқ мамлакат: Туркманистонга номаъқул одамлар ҳозир ҳам киритилмайди

14.05.2007 23:17 msk

Россия президенти Владимир Путинни Марказий Осиё бўйлаб сафари олдидан уни кузатиб борувчи “Кремль журналистлари”дан бирига Туркманистонга киришга рухсат берилмаслиги маълум бўлди. Туркманистон учун номаъқул журналист «Время новостей» газетасининг Марказий Осиё ҳудуди бўйича таҳлилчиси (эксперт) Аркадий Дубнов бўлиб чиқди. “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги ундан вазиятни изоҳлаб беришини сўради.

Туркманистон Халқ Маслаҳати ХХ мажлиси ўзига хос “КПСС ХХ съезди” бўла оладими?

Таҳлил Туркманистон Халқ Маслаҳати ХХ мажлиси ўзига хос “КПСС ХХ съезди” бўла оладими?

30.03.2007 18:28 msk

Туркманистон фуқаролари 2007 йил 30 мартига белгиланган Халқ Маслаҳати (Туркманистондаги олий вакиллик органи) йигирманчи йиғини – умумтуркман форумидан туб ўзгаришларни кутмоқдалар. Бироқ, “Фарғона.Ру” АА экспертлик кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори А. Улуняннинг фикрича, туб ислоҳотлар ва ўзгаришларни кутиш кўпроқ бундай нуқтаи назар тарафдорларининг мамлакатдаги ҳақиқий аҳволдан яхши хабардор эмаслигига асосланади.

Халқ Маслаҳатининг ХХ йиғинига: Туркманистонлик деҳқонлар ўзгаришлар бўлишини кутмоқдалар, илло ҳозирча даромадсиз қолаяптилар

Иқтисод, тижорат Халқ Маслаҳатининг ХХ йиғинига: Туркманистонлик деҳқонлар ўзгаришлар бўлишини кутмоқдалар, илло ҳозирча даромадсиз қолаяптилар

25.03.2007 10:17 msk

Туркманистонда қишлоқ хўжалиги танг аҳволдалиги сир эмас. Мамлакат майдонининг бор-йўғи 2% ини ташкил ҳосилдор шудгор ерларга ўнлаб турдаги қишлоқ хўжалиги экинлари экилади. Булар дон экинлари ва пахта, гуруч ва полиз экинлари, мева ва сабзавотлардир. Мустақил экспертларнинг қайд этишларича, ер ориқлаб бораяпти. Режа мажбуриятлари ошиб бораяпти, ҳосилдорлик эса тушиб кетаяпти. Сўнгги етти йил ичида пахта йиғим-терими бўйича давлат буюртмасининг ҳатто 50% и ҳам бажарилмагани бунга ёрқин мисол бўла олади.

Таҳлил Янги расмийларнинг Ашхободдаги стратегияси ва тактикаси

27.02.2007 20:37 msk

Жорий йилнинг 11 февраль куни Туркманистонда бўлиб ўтган ва Қурбанқули Бердимухаммедовнинг давлат раҳбари сифатидаги ваколатларини машруълаштиришга имкон яратган президентлик сайловлари мамлакат ичкарисида ҳам, хорижда ҳам жиддий умид уйғотди.

Жамият Туркманистон: Қ. Бердимухаммедов ўз сайловолди ваъдаларини бажаришга киришди

16.02.2007 14:08 msk

Туркманбоши вориси ўз қонуний бошқарувининг биринчи куниданоқ ўзининг сайловолди ваъдаларини бажаришга киришди. 16 февраль куни Туркманистоннинг янги сайланган президенти Қурбанқули Бердимухаммедов “Туркманистонда таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Фармон чиқарди. 2007 йилнинг 1 сентябридан бошлаб республика ўқувчилари Ниёзов давридагидай саккиз йил ўрнига мактабда ўн йил ўқийдиган бўлдилар.

Матбуот шарҳи “Туркманбошининг оқ фотиҳаси”. Марҳум президентнинг янги китоби ёруғ кўрди

15.02.2007 11:22 msk

Туркманистоннинг янги президенти инаугурацияси куни мамлакатнинг аввалги президент Сапармурод Ниёзовнинг “Менинг ўгитларим” номли навбатдаги китоби ёруғ кўрди. Бу ҳақда чоршанба куни мамлакатнинг расмий оммавий ахборот воситалари хабар қилдилар. Китобнинг биринчи эгалари 11 февраль куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини тасдиқлаш учун йиғилган Халқ Маслаҳати делегатлари бўлдилар. “Туркманбошининг оқ фотиҳаси” – “Нейтральний Туркменистан” газетасида кеча чиққан мақоланинг сарлавҳаси ана шундай.

Интервью Байрам Шихмурадов: “Қурбанқули Бердимухаммедовга ўзини кўрсатиши учун вақт бериш керак”

14.02.2007 14:24 msk

Байрам Шихмурадов. Фото Михаила Юрьева
14 февраль куни Халқ Маслаҳати мажлисида Туркманистон янги раҳбарининг номи эълон қилинади. Кузатувчиларнинг ҳеч бири Қурбанқули Бердимухаммедовнинг президент бўлишига шубҳа қилмайди. Туркманистонга бундан буён қандай инсон раҳбарлик қилиши ва бу мамлакатда вазият бундан буён қай тариқа ривожланиши юзасидан Туркманистоннинг мухолифатдаги Республика партияси лидерларидан бири Байрам Шихмурадов ўз фикрлари билан ўртоқлашади.

Туркманистондаги сайловлар: кадр ортида қолган айрим нарсалар

Таҳлил Туркманистондаги сайловлар: кадр ортида қолган айрим нарсалар

11.02.2007 21:19 msk

Расмийлар ўз тасарруфларидаги барча воситалардан жуда унумли фойдаланганларига қарамасдан, ташкилотчилар истаганларидек, сайлов “умумхалқ” сайлови бўлолмади. Энг фаол овоз бериш, тушунарли сабабларга кўра, Ашхободда бўлиб ўтди. Чекка жойларга келсак, у ерларда ҳам бирдек манзара кузатилмади. Шунга қарамай, ушбу сайлов ҳали ҳам шаклланаётган ижтимоий онгга таъсир кўрсатувчи муҳим омил бўлди. Бу эса Туркманистон шароитида ҳазилакам гап эмас.

Бошқа янгиликлар

РЕКЛАМА