04:39 msk, 24 Апрель 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Тожикистон

Жамият Тожикистон: Армия хизматини ўтаётган аскар “томоғига нон тиқилиб қолишдан” ўлиб қолиши мумкин

05.05.2014 13:07 msk

Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари сафида мажбурий ҳарбий хизмат ўтаб турган Акмал Давлатовнинг жасади 19 апрель куни ота-онасига қайтарилган. Бу ҳақда апрель ойининг охирида марҳумнинг отаси Аъзам Давлатов маҳаллий матбуот орқали маълум қилган. Тожикистон жанубидаги Ҳамадоний туманига қарашли Дашти гулҳо қишлоғигача 20 яшар аскар жасадини кузатиб борган ҳарбийлар унинг “бўғзига нон тиқилиб ўлгани”ни маълум қилдилар.

Тожикистон Ўзбекистонни мунтазам равишда темир йўл транспорти соҳасидаги шартномаларни бузишда айблаяпти

Иқтисод, тижорат Тожикистон Ўзбекистонни мунтазам равишда темир йўл транспорти соҳасидаги шартномаларни бузишда айблаяпти

04.06.2010 10:05 msk

Ўзбекистондан Тожикистонга қараб йўл олган темир йўл юклари транзити атрофида юзага келган муаммолар Марказий Осиёдаги икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни жиддий равишда буза бошлаганига бир неча ой бўлди. Қийинчиликларнинг ҳақиқий сабаби, уларнинг нега пайдо бўлгани унчалик тушунарли эмас. Тожикистон томони вагонлар асоссиз равишда ушлаб турилибди ҳамда уларнинг ҳаракатланишига ҳалақит берувчи тўсиқлар атайлаб барпо этилмоқда, дея ҳисоблаб, вазият аллақачон фавқулодда бўлиб қолган деб билдираяпти. Ўзбекистон вагонларнинг ушлаб турилиши ҳолатини инкор эта туриб, бир таъмир ишларини баҳона қилса, бошқа сафар қамал ҳолатини бекор қилганини эълон қилаяпти. Бугун биз юзага келган аҳволга Душанбе томонидан кўрилаётган нуқтаи назар билан таништирамиз. Шу вақтнинг ўзида, расмий Тошкентга шу муаммо юзасидан ўз позициясини бизнинг саҳифаларимизда баён этишни таклиф қиламиз.

Тожикистонда тўйлар сони кескин кўтарилиб кетди

Жамият Тожикистонда тўйлар сони кескин кўтарилиб кетди

01.03.2008 11:06 msk

Тожикистонда 2007 йил май ойида “Маросимлар, тантаналар ва удумларни тартибга солиш тўғрисида” Қонуни қабул қилинганидан кейин ўтказилаётган тўйлар сони кескин кўтарилиб кетди. Шу билан бирга, улар аввалгиларга нисбатан анча камтарона ўтказилмоқда. Респондентларнинг жавобларига қараганда, тўйларга харажатлар камайгани билан, уларни ҳанузгача кичкина деб бўлмайди.

Жамият Тожикистон: Кўлоб ҳудудида юқумли касалликлар эпидемияси авж олиши хавфи остида қолди

29.02.2008 18:23 msk

Тожикистонда сил дардига мубтало бўлиш ҳоллари кўпайиб қолди. Бу дард умуммиллий кўламдаги муаммога айланиб қолган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2007 йилда мамлакатда ҳар юз минг кишига янги дардга чалинганларнинг бир юз етмиштаси рўйхатга олинган. Қишда кўплаб юқумли касалликлар”музлатиб” қўйилган, деган фикр мавжуд. Кириб келаётган баҳорги илиқ об-ҳаво уларни муздан эритмоқда. Шу билан бирга, айниқса қаттиқ совуқдан канализация қувурлари ёрилган кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли жабрланиши мумкин.

Тожикистон: Энергетик инқироз пайтида ҳам қўл келмаган уран салоҳияти

Фан, технологиялар Тожикистон: Энергетик инқироз пайтида ҳам қўл келмаган уран салоҳияти

14.02.2008 10:41 msk

Тожикистон уранга бой мамлакат. Агар республика тегишли илмий салоҳиятга, саноат инфратузилмасига ва уран захираларининг текшириб аниқланган миқдори тўғрисидаги маълумотга эга бўлганида ҳамда бошқа мамлакатларнинг ўз стратегик манфаатларини қандай амалга ошираётганини ёнбошлаб кузатишнинг ўрнига тадбиркорлик билан ўз имкониятини ишга солганида, ушбу энергия захираси республиканинг жонига оро кириши ва ҳатто бойитиши ҳам мумкин эди.

Тожикиcтон: Изғирин совуқ ва энергетик инқироз мамлакатни гуманитар фалокатга олиб келиши мумкин

12.02.2008 08:03 msk

Халқаро ташкилотлар Тожикистондаги авж олган энергетик инқироз муносабати билан хавотирлик изҳор этмоқдалар. Анчадан бери давом этаётган изғирин совуқ тоғдаги музликларнинг эришини секинлатиб қўйди. Оқибатида ГЭС сув омборлари саёзлашиб қолди. Республика энергетик фалажлик ёқасига келиб қолди. Бугунги кунда мамлакат улкан миқдорда иқтисодий зарар кўрмоқда, аҳоли ҳаёти бўлса жуда ҳам қийинлашиб кетди. Бутунжаҳон Озиқ-овқат Дастури статистик маълумотларига кўра, бугунги кунда Тожикистоннинг беш юз минг аҳолиси ўзларини 2100 килокалорияга тенг бўлган минимал суткалик рацион билан таъминлашга қодир эмас.

Сиёсат Ўзбекистон билан Тожикистоннинг яқинлашувига Россия кўмаклаша оладими?

03.02.2008 14:52 msk

Таҳлилчилар Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини асраб қолиш – Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш ишидаги энг долзарб муаммолардан бири, ҳисобламоқдалар. РФ Давлат Думасининг вакиллари: “Россия раҳбарияти икки қўшни ўртасидаги дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилади”, - дея билдирмоқдалар. Тожикистонда Ўзбекистон билан яқинлашиш тўғрисида қарор энг юқори даражада қабул қилинганидан кейин иш илгари сурилишига умид қилмоқдалар.

Жамият Собиқ совет ҳарбий асири: “Тожикистонда одамлар ўттизинчи йиллардаги каби яшамоқдалар...”

24.01.2008 07:19 msk

Фарғона.Ру АА фотосурати
Совет қўшинлари фашизм устидан ғалаба қозонганларига олтмиш уч йил тўлди. Аммо, шу чоққача Улуғ Ватан уруши ўзи ҳақида эслатиб турибди: онда-сонда ОАВ номаълум аскарларнинг қабрларини топганлари ёки ҳалок бўлгани ҳақида “қора хат” келган ёки дараксиз йўқолганларнинг топилаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлиб турибди. Шундайлардан бири Тожикистонда туғилган Эргаш Қобулов бўлиб чиқди.

Тожикистон: Халқаро илмий жамоатчилик душанбелик профессор Г. Моитдиновани ҳимоя қилишни талаб қилмоқда

Инсон Ҳуқуқлари Тожикистон: Халқаро илмий жамоатчилик душанбелик профессор Г. Моитдиновани ҳимоя қилишни талаб қилмоқда

17.10.2007 21:31 msk

Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Италия, Франция, Буюк Британия илмий-экспертлик жамоатчилиги профессор Гўзал Моитдинова мулки атрофидаги вазиятга шахсан аралашиш илтимоси ила Тожикистон президенти И. Раҳмонга очиқ хат билан мурожаат қилдилар. Фан докторлари ва таҳлилчи-экспертлар душанбелик ҳамкасбларининг масаласи адолатли ҳал қилинажагига умид қилмоқдалар.

Кирпанд сири ва Марказий Осиё ҳазорасининг юзага келиши

Санъат, маданият, тарих Кирпанд сири ва Марказий Осиё ҳазорасининг юзага келиши

03.10.2007 20:13 msk

Кирпанд давлати ҳақидаги дастлабки маълумотлар илмий доираларга 1983 йилда маълум бўлган. Ўшанда ХХР Фанлар академияси томонидан хитой тилида Хитой ҳудудидаги тожиклар ҳаёти ҳақида биринчи китоб – Шуав Жувшин таҳрири остида “Тожикларнинг қисқача тарихи” нашр этилганди. Кирпанд давлат ҳақидаги маълумотларни хитойлик тадқиқотчилар Ҳиндистон сафарига чиққан буддавий зиёратчиларнинг йўл қайдномаларидан олганлар.

Тожикистонда “Путин”нинг бир метри учун уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлайдилар

Турфа Тожикистонда “Путин”нинг бир метри учун уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлайдилар

02.10.2007 21:51 msk

Сиёсатчилар, артистлар ёки фильмларнинг машҳурлик даражасини аниқлаш учун доим ҳам ижтимоий сўров ўтказиш шарт эмас. Тожикистонда буни билиш учун буюм бозорини айланиш кифоя ва манзара аён бўлади-қўяди. Душанбеда бир неча йилдирки, “Путин” деб номланган газлама урфда. Маҳаллий нозанинлар ичида у ўта машҳур. Уларни газлама нархининг нисбатан юқорилиги ҳам тўхтатиб қололмаяпти: унинг бир метри учун қизларнинг уч доллардан беш долларгача ҳақ тўлашларига тўғри келаяпти. Гарчи баҳоси ва сифати “Путин”никичалик бўлмаса-да, “Бригада” газламаси ҳам худди “Бин Лодин” газламаси каби харидоргир.

Тожикистон Таълим вазирлиги “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги хабарини рад этди. Аммо  жавоб берилиши керак бўлган саволлар барибир қолди

Жамият Тожикистон Таълим вазирлиги “Фарғона.Ру” ахборот агентлиги хабарини рад этди. Аммо жавоб берилиши керак бўлган саволлар барибир қолди

28.09.2007 22:37 msk

“Фарғона.Ру” аввал хабар қилганидек, Тожикистон таълим вазири А. Раҳмонов буйруғига биноан Хўжанд шаҳридаги Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университетининг пахта теримига мажбуран боришдан бош тортган 220 талабаси ўқишдан четлатилган, бунга расмий сабаб ўлароқ уларнинг академик қарзи борлиги кўрсатилганди. Бироқ кеча Тожикистон Таълим вазирлиги талабаларнинг оммавий равишда ўқишдан четлатилиши ҳақида “Фарғона.Ру” ёйинлаган хабарни қатъиян рад этди. Хўжандда аслида нималар бўлаяпти?

Эксперт фикри. Жаҳон ҳижобининг ҳаммабоп бичими

Дин Эксперт фикри. Жаҳон ҳижобининг ҳаммабоп бичими

20.09.2007 21:20 msk

“Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг Тожикистон пойтахтида кўп йиллар яшаган эксперти Виктор Дубовицкий Шарқдаги аксар мамлакатларда муслималарнинг анъанавий кийими ҳисобланган ҳижоб атрофида кўтарилаётган ваҳималар хусусида мулоҳаза юритади. “Миллий қонунчиликка аёлларнинг паспортга ҳижобда суратга тушишларига рухсат берувчи тузатишлар киритган Россия ва Қирғизистон расмийларининг оқилона қадамларини фақат олқишлаш мумкин, холос”, - деб ёзади у. – “Ҳар қандай физиономист сизга айнан юз айланаси киши қиёфасидаги таниб олиш мумкин энг асосий нарса эканини, соч турмаги эса қиёфани мутлақо ўзгартириб юборишини айтиб беради...”

Сарез кўли ва Тожикистон сув энергетикаси муаммолари

Сарез кўли ва Тожикистон сув энергетикаси муаммолари

19.09.2007 18:30 msk

Сўнгги ўн йилликлар мобайнида Тожикистонда уч минг метр баландликда жойлашган Сарез кўли муаммоси Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан бўлган олимларни ташвишлантириб келмоқда. Бугунги кунда ташвишларга сабаб бўлаётган Тожикистон кўли ва умуман, Тожикистон сув энергетикаси муаммолари ҳақида “Фарғона.Ру” москвалик эътиборли олим, тоғ-кон муҳандиси Леонид Папирин билан яна суҳбатлашди.

Инсон Ҳуқуқлари Тожикистон: Душанбе расмийлари профессор Г. Моитдиновани ноқонуний равишда ўз уйидан ҳайдаб чиқараяптилар

19.09.2007 10:16 msk

19 сентябрь куни эрталабки соат саккизда Душанбе расмийлари Тожикистон архитектура ва қурилиш академияси мухбир аъзоси, профессор, тарих фанлари доктори, санъатшунослик фанлари номзоди Гузал Моитдиновани мутлақо қонуний асосларсиз ўз уйидан ҳайдаб чиқаришлари мумкин. Бу эски, аммо юз мураббаъ метрлик муносиб уй эвазига Тожикистон пойтахти маъмурияти шаҳар четидаги тўққиз қаватли, лифти ишламайдиган уйдан квартира таклиф қилмоқда.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА