17:03 msk, 25 Июнь 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Қозоғистон

Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

Жамият Ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевдан чиқиш визасини бекор қилишни сўрашмоқда

26.10.2016 08:57 msk

Ўтган ҳафтада петиция билан шуғулланадиган иккита сайтда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мурожаат пайдо бўлди. Бу мурожаатда республика фуқаролари учун чиқиш визасини бекор қилиш сўралган. Ўзбек расмийлари ҳали жавоб бергани йўқ. Шу аснода 2011 йилдан бери чиқиш визаси олишга ҳаракат қилиб келган таниқли рассом Вячеслав Ахунов ўзбек фуқаролигидан воз кечиш ҳақида фикр юритмоқда.

Қозоғистон: Қорамуртда нима бўлди?

Жамият Қозоғистон: Қорамуртда нима бўлди?

05.09.2014 20:11 msk

Август ойининг охирида Қозоғистон жанубида хавотирли миш-мишларни келтириб чиқарган ҳодиса содир бўлди: асосан қозоқлар истиқомат қиладиган Мадани овули ёшлари аҳолисининг кўпчилиги ўзбек бўлган қўшни Қорамурт қишлоғида тўполон уюштирдилар. Ушбу ҳодиса ҳақида хабар тарқатгани учун Қозоғистонда “Фарғона.Ру” веб-сайтига тўсиқ қўйилди: айни пайтда бизнинг ресурсимиз “Қазақтелеком” интернет-провайдерлари абонентлари учун фақат анонимайзерлар ёрдамида очиляпти. Таҳририятимиз бу муаммони ҳал қилишга киришган. Шу вақт ичида мухбиримиз Қорамурт қишлоғида бўлиб жабрланганлар билан суҳбатлашди ҳамда аслида нима содир бўлганини аниқлашга уринди.

Қозоғистон пахтаси: Синовлар даври

Пахта Қозоғистон пахтаси: Синовлар даври

07.07.2008 08:37 msk

“Сўнгги йигирма йил ичида Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида илк бор ғўза экиш қисқарди. Йилдан-йилга кўпроқ майдонларни эгаллашга интилаётган монокультура сув етишмаслиги важидан чекинмоқда. Маҳаллий деҳқонлар ўзларига қарашли хўжаликларида бошқа экин етиштириш борасида ўйланиб қолдилар...”

Жанубий Қозоғистонлик муаллифнинг ушбу мақоласи билан “Пахта” дея аталувчи янги рукн ва махсус лойиҳа очмоқдамиз. Мухбирларимиз, маҳаллий фермерлар ва малакали мутахассислар ёрдамида пахта кимга қандай бойлик келтираётгани, Марказий Осиё деҳқонлари олдида“оқ олтин” қандай муаммоларни кўндаланг қилиб қўяётгани, унинг минтақа мамлакатлари ҳаётига кўрсатаётган таъсири ҳақида бир қатор мақолалар сериясини тайёрламоқчимиз.

Жамият Қозоғистон: Мамлакат жанубида тўй тантаналарида асоссиз исрофгарчиликка қарши уруш эълон қилинди

07.04.2008 18:25 msk

Туркистон ўзбек маданият маркази 2008 йилни маҳаллий ўзбеклар учун катта муаммога айланган тўй тантаналарини тартибга солиш йили дея эълон қилди. Кишини хонавайрон қиладиган даражадаги бу тантаналар Туркистон аҳолисининг яхши бўлмаган аҳволини анчагина аянчли аҳволга солиб қўйди. Тахминий ҳисобларга кўра, тўй муносабати билан бир миллиондан ўн миллионгача танга миқдорида пул сарфланади. Аҳолининг аксарияти банкдан олган кредит эвазига дабдабали тўй ўтказишга уринмоқда.

Меҳнат муҳожирлари ­ Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонлик?

Муҳожирот, фуқаролик Меҳнат муҳожирлари ­ Қозоғистон учун яхшиликми ёки ёмонлик?

21.02.2008 06:02 msk

Қозоғистон кадрларга жиддий танқисликни бошидан кечирмоқда.2007 йил охирига келиб мамлакатда ишсизлик даражаси 0,7 фоизни ташкил этган. Деярли юз фоизлик меҳнат бандлиги мамлакатда ишчи кучининг етишмаслигидан дарак беради. Сўнгги йилларда Қозоғистон иқтисодиёти кучли суратлар билан ривожланмоқда. Ўз­ўзидан аҳолининг турмуш фаравонлиги даражаси, иш ҳақи ўсмоқда. Қозоғистон Марказий Осиё ҳудудининг етакчиси сифатида тан олинганидан бери бу мамлакатга чет элликлар оқими кучайиб кетди.

Инсон Ҳуқуқлари Қочқин журналист Улуғбек Ҳайдаров ўзини Ўзбекистон махсус хизматлари ходимлари ўғирлаб кетмоқчи бўлганларига ишончи комил

12.10.2007 19:50 msk

6 октябрь куни ўзбекистонлик журналист Улуғбек Ҳайдаров Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридан унча узоқ бўлмаган қишлоқлардан бирида автобусдан тушганида номаълум кимсалар уни ўғирлаб кетишга ҳаракат қилганлар.

Қозоғистон: Қулонларнинг қайтиши

10.10.2007 00:14 msk

Қулоннинг ташқи кўриниши эшакка жуда ўхшайди, шу туфайли уни халқ орасида ёввойи эшак деб ҳам атайдилар. Лекин аслида қулон отдир. Ташқи кўринишининг эшакка ўхшаши унинг пурвиқорлигига ҳамда зарур пайтда соатига тўқсон километр тезликда югура олишига мутлақо халақит бермайди. 1956 йилда қулонлар йўқолиб бораётган тур сифатида Бутунжаҳон Қизил Китоби ва Қозоғистон Қизил Китобига киритилган. Йигирма йилча аввал улар республикада деярли қолмаганди, ўшанда қулонлар сонини кўпайтириш билан ошиғич шуғулланиш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Жамият Қозоғистон армиясидаги дедовшчина муаммоси ҳақида аввалда бўлгани каби лом-мим дейилмаяпти

03.10.2007 19:56 msk

“Ўз армиянгни боқ, акс ҳолда, бегона армияни боқасан” аксиомасини ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Аммо солиқ шаклидаги ионалардан ташқари армия “кишилик қурбонлари”ни ҳам талаб қилади. Гап хизматга янги келган аскарларнинг эскилари томонидан хунук тарзда таҳқирланиши шаклидаги дедовшчина ҳақида бораяпти. Бу уятли кўриниш ҳақида ҳамма эшитган, “Фарғона.Ру” ахборот агентлигининг бугунги суҳбатдошлари эса буни ўз таналарида синаб кўрганлар.

Жамият Қозоғистон: Туғилишнинг кўплиги туфайли болалар боғчалари қуриб улгурмаяптилар

15.09.2007 18:22 msk

Қозоғистонда болаларнинг мактабгача муассасалари етишмаслиги муаммоси ўз долзарблигини йўқотмаяпти. Аснода, мамлакатда туғилиш даражаси ўсиб бормоқда. Қозоғистон таълим ва фан вазири Жансеит Туймебаевга кўра, яқин уч йил ичида эллик бешта болалар боғчаси қуриш ва аввалда ёпилган бир юз ўттиз битта мактабгача таълим муассасасини қайта тиклаш мўлжалланаяпти. Бу муаммони бироз камайтирса-да, афсуски, уни ҳал қилолмайди.

Интервью Курт Вейс: “Фақат ҳомийлар ва сармоядорлар ҳисобига кун кечирувчи сайтнинг келажаги йўқ”

13.09.2007 19:49 msk

Муштарийлар маблағи ҳисобига кун кечирувчи газета ёки умуман, ҳар қандай оммавий ахборот воситаси ҳомийлар, ҳукумат ёки бошқа ҳар қандай молиявий гуруҳлар ҳисобига кун кечирувчи нашрга қараганда холисроқ ва мустақилроқдир. Сайтларни тижоратлаштириш бўйича мутахассис Курт Вейснинг фикри ана шундай. Курт Вейс ўн саккиз йилдан буён Германияда истиқомат қилади ва ишлайди. У асли ленинградлик. Олмаотага қариндошларини кўриш учун меҳмонга келиб туради. Курт Вейс Қозоғистоннинг ZonaKz.Net мустақил нашри таҳририяти саволларига жавоб беришга лутфан рози бўлди.

Назарбоев киритган тузатиш

Таҳлил Назарбоев киритган тузатиш

23.08.2007 14:23 msk

Қозоғистондаги сайловларда иштирок этган ЕХҲТ кузатувчилардан бири ҳақли равишда эътироф этганидек, дунёда парламенти бир партияли бўлган демократик мамлакат йўқ. Аммо парламентда бир неча партиянинг бўлиши мамлакатни демократик давлатга айлантириб қўя оладими? Бунга бериладиган жавоб қозоғистонлик расмийларнинг жаҳонга бу қадар журъатли сайлов натижаларини тақдим этиш қарори каби жўн ва соддадир: йўқ, айлантириб қўя олмайди.

Жамият Қозоғистон: “Депрессив ҳолатдаги” шаҳарга ҳаёт бағишланди

22.08.2007 18:47 msk

Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида авж олган қурилиш-таъмирлаш ишлари кишида катта таассурот қолдиради. Бу ерда ярим вайрона ҳолатдаги уйларни, эгалари томонидан ташлаб кетилган кўплаб квартираларни қайта тиклаш бўйича дастур фаоллик билан амалга оширилмоқда. Бу ерда уч юз АҚШ долларига уч хонали квартира сотиб олиш мумкин. Одамлар Қаратауда яшаш учун ҳатто қўшни республикалардан ҳам кўчиб келмоқдалар.

Сиёсат Қозоғистондаги парламент сайловларида яна мамлакат президенти ғалаба қозонди

20.08.2007 11:02 msk

“Доимгидек бўлишини истагандилар, лекин ундан яхшироқ бўлиб чиқди”. “Чироқни ўчиринг, ҳаммангиз бўшсиз”. “Президентни ёқловчи партиянинг шарафсиз зафари”. “Отага туҳфа”. “Туяқбайни аҳмоқ қилишди”. “Яккаҳокимчилик билан табриклайман”. Маҳаллий веб-форумларга кирган оддий ташрифчилар Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижалари юзасидан якшанба куни эрталабдан ана шундай шарҳлар қолдирганлар. Экспертлар ва таҳлилчилар эса сайлов натижалари республика президенти Нурсултон Назарбоевнинг позицияси мутлақо мустаҳкам эканини намойиш қилди, деб ҳисоблайдилар.

Булат Абилов: “Бозор эркин бўлгани яхши, аммо оддий фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ўта муҳимдир”

Интервью Булат Абилов: “Бозор эркин бўлгани яхши, аммо оддий фуқароларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ўта муҳимдир”

19.08.2007 04:24 msk

Аввал “Ҳақиқий Ақ жўл” партиясига раислик қилган Булат Абилов депутатликка номзодини қўймаган, чунки 2006 йилнинг июль ойида ҳокимият вакилини хизмат вазифасини бажариб турган пайтида таҳқирлагани учун у уч йилга шартли равишда озодлиқдан маҳрум этилган. Шунга қарамай, умуммиллий социал-демократик партияси лидерларидан бири келажакка некбинлик билан боқади.

Сиёсат Қозоғистон: Сайлов натижалари расмийлар парламентга қандай мухолифатни ўтказишига боғлиқ бўлади

18.08.2007 23:16 msk

18 август куни Қозоғистоннинг саккиз миллион нафар фуқароси (ўн беш миллион аҳоли истиқомат қиладиган республикадаги сайловчилар сони айнан шунча) парламент сайловларида иштирок эта оладилар. Сайловлар биринчи марта пропорционал тизим бўйича бўлиб ўтади. Мандатлар учун мавжуд саккиз партиядан еттитаси кураш олиб борадилар. Энг яхши натижаларга “Нур Ўтан” ҳокимият партияси эришиши қарийб ҳеч кимда шубҳа уйғотаётгани йўқ. Бу ерда бошқа бир нарса қизиқ бўлаяпти: иккинчи ва учинчи ўринларни қайси партиялар эгаллайди?

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА