20:57 msk, 10 Декабрь 2018

  

Марказий Осиё янгиликлари: Ўзбекистон

Рўза ва бўй ўсиши. Олимлар Рамазоннинг ҳомилага таъсирини ўрганиб чиқдилар

Дин Рўза ва бўй ўсиши. Олимлар Рамазоннинг ҳомилага таъсирини ўрганиб чиқдилар

30.11.2018 12:01 msk

Ҳомиладор аёлларнинг Рамазонда тутаётган рўзаси туғиладиган фарзандларига таъсири борми? Америкалик олимлар “таҳликали гуруҳ таркибига кимлар кириб қолган ва рўзанинг зарари ҳақида гап юритса бўладими?” деган саволга жавоб топиш мақсадида 37 та мусулмон мамлакатларида ва шу жумладан, Марказий Осиёда тадқиқот ўтказдилар. Аниқланишича, оналари ҳомиладорлик даврида рўза тутган ўғил болалар бўй ўсишда орқада қоладилар, бу эса одамнинг юрак-томир касалликлари ва диабетга нисбатан қаршилик қилишда заифлашувига олиб бориши мумкин экан.

Беҳуда оворагарчиликлар, давлат манфаатлари. Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларини Самарқанд форумига чақиришмади

Инсон Ҳуқуқлари Беҳуда оворагарчиликлар, давлат манфаатлари. Мустақил ҳуқуқ ҳимоячиларини Самарқанд форумига чақиришмади

26.11.2018 17:46 msk

Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди, унда 40 та халқаро ва минтақавий ташкилотлар, 19 та хорижий давлатлар, хорижий мамлакатларнинг тўртта парламенти ва инсон ҳуқуқлари бўйича 26 та миллий институтларининг вакиллари иштирок этдилар. Шу билан бирга, бирорта ҳам ўзбекистонлик мустақил ҳуқуқ ҳимоячи форумга киритилмади. Иштирокчилар Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясига содиқликларини эълон қилдилар, бироқ ҳеч ким хусусий уйлари компенсация берилмай бузилаётган, соқолли қўшиқчиларнинг саҳнага чиқишлари тақиқланаётган, ўқитувчилари эса кўча супуртиришга олиб чиқилаётган мамлакатга ҳеч қандай муайан тавсиялар бермади.

Чехов кўзойнагидан воз кечиб. Эркин ижодкор Фахриёр шеърият, анъаналар ва қимирлоқ тош ҳақида сўзлайди

Интервью Чехов кўзойнагидан воз кечиб. Эркин ижодкор Фахриёр шеърият, анъаналар ва қимирлоқ тош ҳақида сўзлайди

26.11.2018 16:00 msk

Икки ўзбек шоири ва таржимони Фахриёр (Фахриддин Низомов) билан Санжар Янишев кўришиб, замонавий ўзбек адабиёти, шеърияти, анъаналари, инсоннинг дунёқаришни ўзгартириши ҳақида суҳбатлашди. Ўзбекистонда советларнинг ёзувчилар уюшмаси ва жамғармаси, «Халқ шоири» унвонини бериш ва уюшма ҳаётининг бошқа жиҳатлари мерос бўлиб қолганига қарамай, у ердаги адабий жараён ўзига хос тарзда кечмоқда.

Реваншист раққоснинг амбициялари. Бухоро бозорида Жириновскийни рақсга тушишга нима мажбур қилгани ҳақида

Сиёсат Реваншист раққоснинг амбициялари. Бухоро бозорида Жириновскийни рақсга тушишга нима мажбур қилгани ҳақида

12.11.2018 11:18 msk

Владимир Жириновский яқиндаги Марказий Осиёга келиб маҳаллий раҳбарлар ва уларнинг бошқаруви остидаги халқлар шаънига анчагина илиқ сўзларни айтиб кетди. Уларнинг донолигини тан олиб, ҳурматини изҳор этиш мақсадида ҳатто Бухоро бозорида рақсга ҳам тушиб берди. Бироқ Россияга қайтган ЛДПР етакчиси ўзининг севимли машғулоти – бошқа халқлар ва давлатларни уларнинг хоҳиш ва иродасига қарамай Россияга қўшиб олишни бошлади.

Ҳокимлардан олисда қолган боғлар. Германиялик географлар коинотдан туриб Фарғона водийси далаларида нималарни кўрганлари ҳақида

Иқтисод, тижорат Ҳокимлардан олисда қолган боғлар. Германиялик географлар коинотдан туриб Фарғона водийси далаларида нималарни кўрганлари ҳақида

29.10.2018 11:28 msk

Германиялик географлар Кристофер Конрад, Фабиан Лёв ва Жон Лэмерс сунъий йўлдошлардан туриб олинган Фарғона водийси далаларининг фотосуратларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг энг ҳосилдор саналган минтақанинг қишлоқ хўжалиги тузилишидаги заиф томонларини аниқладилар. Монокультура нимаси билан экологияга зарарли экани, минтақанинг биологик турлилиги нималарни бошидан кечираётгани, агар мевали боғлар барпо қилиб, сабзавотлар етиштирилса қандай натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида Applied Geography нашрида чоп этилган илмий мақолада сўз юритилган. Ушбу мақолани Артём Космарский (Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти) ўқиб, бизга ҳикоя қилиб берди.

Ассалом, Владимир Владимирович, қадрдон! Путиннинг Тошкентга давлат ташрифи қандай ўтгани ҳақида

Сиёсат Ассалом, Владимир Владимирович, қадрдон! Путиннинг Тошкентга давлат ташрифи қандай ўтгани ҳақида

24.10.2018 13:18 msk

Россия президенти Владимир Путин 18-19 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Президентлар Тўдакўл АЭС қурилишини юргизувчи рамзий кнопкани босдилар, $27,1 млрд қийматига эга 785 та шартнома имзоланди. Путин Мустақиллик ва инсонпарварлик монументига гуллар қўйди ва рус тилини ўрганиш бўйича кўмак беришини айтди. Ташриф “анъанавий ўзаро ишонч, очиқлик ва конструктив муҳитида” ўтди ва икки томон манфаатларига мос келди.

Москва илтифотидан қўрқавер. Ўзбекистон пахта хўжалигида нега болалар меҳнати устун келгани ҳақида

Пахта Москва илтифотидан қўрқавер. Ўзбекистон пахта хўжалигида нега болалар меҳнати устун келгани ҳақида

22.10.2018 12:56 msk

Ўзбекистонда нега мажбурий меҳнат кенг миқёсда қўлланилган? Америкалик тарихчи Шошана Келлер ажойиб таҳмин келтиради: эркаклар далаларда чанг ютишдан кўра, озода идораларда ишлашни ёки мутлоқ ишламасликни маъқул кўргани боис маҳаллий ҳокимият аёл ва болаларни эксплуатация қилганлар, зеро уларнинг меҳнатига кам ҳақ тўланган ва бу йўл маош жамғармасини бошқа мақсадларга сарф қилишга имкон берган. “Ишсизлик, оғир меҳнат, аёллар ва болалар меҳнатидан фойдаланиш - иқтисод ва жамиятда кенг миқёсдаги ўзгаришларни четлаб ўтиш учун тўланган товон пули эди”, деб ишонади Келлер.

Тез ёрдам, ҳой тез ёрдам! Ўзбекистонда тез ёрдам ислоҳоти нечоғли сезиларли бўлгани ҳақида

Жамият Тез ёрдам, ҳой тез ёрдам! Ўзбекистонда тез ёрдам ислоҳоти нечоғли сезиларли бўлгани ҳақида

17.10.2018 11:37 msk

Ўзбекистонда тез ёрдам ислоҳоти эълон қилинди. Бир йил ичида машиналар парки янгиланди, шифокорлар таъкидлашича, улар зарур дори воситалар мажмуасига эга, тез ёрдам чақируви тизими ўзгартирилмоқда, Самарқандда барча тезкор хизматлар учун ягона call-марказнинг синов лойиҳаси ишга кириталадиган фурсатлар яқинлашиб қолди. Бироқ, бу ўзгаришларни пойтахт ва бошқа шаҳарлар аҳолиси учун сезиларли бўлдими? Улар амалга оширилаётган ислоҳотлардан мамнунми, деб биз Тошкент, Самарқанд ва Бухорода сўров ўтказдик.

“Наманган Юнайтед”. Ўзбек клубига “қизил шайтонлар”нинг собиқ лидери нега керак бўлиб қолгани ҳақида

Жамият “Наманган Юнайтед”. Ўзбек клубига “қизил шайтонлар”нинг собиқ лидери нега керак бўлиб қолгани ҳақида

11.10.2018 15:24 msk

Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби 1990-чи йиллар охирида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоасининг лидерларидан бири бўлган одам билан шартнома тузди. Андрей Канчельскис – шахси ёрқин одам. “Навбаҳор” бу машҳур одамнинг амбицияларини қониқтира оладими? Канчельскиснинг ўзи ўзбек клубига қандай ёрдам кўрсатиши мумкин?

Уйдан узоқлашмай туриб. Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари филиалларида ўқиш қандай кечаётгани ҳақида

Жамият Уйдан узоқлашмай туриб. Ўзбекистондаги хорижий олий таълим муассасалари филиалларида ўқиш қандай кечаётгани ҳақида

19.09.2018 13:41 msk

Ўзбекистонда бугунги кунда хорижий олий таълим муассасаларининг 10 та филиаллари фаолият юритмоқда: 4 та рус, 3 та корейс ҳамда биттадан америка, италия ва сингапур. Мазкур о-те-эмларда ўқиш нархи ўзбекистонникига қараганда қимматроқ, аммо сарфланган пуллар ишончли инвестицияга айланмоқда: талабалар сифатли таълим олмоқдалар ва ўқишни битирганларидан сўнг деярли ҳаммалари, истасалар Ўзбекистонда, истасалар чет элларда юқори маошли ишга кириш имкониятига эга бўлмоқдалар. Биз хорижий ОТМ филиалларидаги ўқиш учун нархлар, талабалар сони ва таълим дастурларини таққослаб кўрдик.

Археологлар кифоя қилишди. Ўзбекистонда давлат саҳийлик қилиб қазишма ишларига пул ажратадиган бўлди

Фан, технологиялар Археологлар кифоя қилишди. Ўзбекистонда давлат саҳийлик қилиб қазишма ишларига пул ажратадиган бўлди

13.09.2018 11:55 msk

Тошкентда қадим Қаршаул-тепа шаҳридаги қазишмалардан келтирилган нодир топилмаларнинг катта кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Археологлар томонидан кўҳна шаҳарда ўн йилдан бери олиб борилаётган қазишмалар давомида топилган VI-VIII асрларга оид деярли икки юзта артефактлар иккита залда намойиш учун қўйилган. Икки минг йиллик тарихга эга мазкур шаҳарда бир неча динга эътиқод қилган одамлар яшаган. Кўргазма, Ўзбекистондаги археология фанининг бугунги аҳволи ҳақида Сид Янишев ўз мақоласида сўз юритади.

«Мени дуо қилиб туринглар». Ўзбекистонда нега бир вақтнинг ўзида бир неча блогерлар ҳибсга олингани ҳақида

Дин «Мени дуо қилиб туринглар». Ўзбекистонда нега бир вақтнинг ўзида бир неча блогерлар ҳибсга олингани ҳақида

05.09.2018 21:46 msk

Ўзбекистонда Ислом, дунёвий қонунлар ва Шариатга риоя қилиш, масжидларга бориш ва ҳижоблар ҳамда бошқа муаммолар ҳақида ёзаётган ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчилари ҳибсга олина бошланди. Блогарларга қарши маъмурий ишлар қўзғатилмоқда, туман ички ишлар бўлимларида ушлаб қолинмоқда ва қариндошлари билан алоқадан узиб қўйилмоқда. Бу каби хабарлар мамлакатнинг турли шаҳарларидан етиб келяпти. “Фарғона” айни фурсатда маълум бўлган барча маълумотларни тўплашга уриниб кўрди.

Ислом Каримов қандай вафот этган? Нега биринчи президентнинг ўлими бир ҳафтага чўзилган?

Сиёсат Ислом Каримов қандай вафот этган? Нега биринчи президентнинг ўлими бир ҳафтага чўзилган?

03.09.2018 12:33 msk

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 26 йил тахтда ўтирди ва бундан икки йил олдин, август ойи сўнггида оламдан ўтди. Унга нима бўлган, врачлар қандай ташхис қўйган ва врачларнинг ўзи ким бўлганди? Нега Ислом Каримовнинг ўлимини узоқ вақт сир сақладилар, мамлакат, жаҳон аҳлини алдадилар? Мазкур воқеани маҳаллий ва халқаро ОАВ қандай ёритган эди? Ўша кунлари Ўзбекистон бўйича ахборотларнинг асосий манбаига айланиб қолган “Фарғона” халқаро ахборот агентлигининг бош муҳаррири Даниил Кислов 2016 йилги воқеаларни хотирлайди.

Олдингда оқмай қўйган сувнинг қадри  ёҳуд  Оролни қутқариш халқаро  жамғармасининг тушкун аҳволи

Сиёсат Олдингда оқмай қўйган сувнинг қадри ёҳуд Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг тушкун аҳволи

28.08.2018 16:44 msk

Куни кеча Туркманистоннинг Аваза шаҳрида кейинги тўққиз йил ичида илк бор Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг саммити бўлиб ўтди. Анжуманда қабул қилинган қарорлар кенг овоза қилинди, лекин аниқ қарорлар қабул қилинмади. Шу билан бир пайтнинг ўзида жамғарма директорининг интервьюси эълон қилинди. У саммит бирор масалани ҳал қилмаганини маълум қилган. Шундай қилиб, Орол денгизини ким ва қачон қутқариб қолиши мутлоқ даргумондир.

Беихтиёр ихтиёрлик. Нега Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги тўғрисидаги ҳисоботларга ишониб бўлмайди?

Пахта Беихтиёр ихтиёрлик. Нега Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги тўғрисидаги ҳисоботларга ишониб бўлмайди?

27.08.2018 10:29 msk

«Сентябрь – доимо сен билан бирга бўлгувчи байрамдир», – деб куйлаганди қачонлардир хонанда Борис Гребенщиков. Кўпгина ўзбекистонликлар учун ушбу ойни мажбурий “меҳнат байрами”дир, деб аташ мумкин. Далага нафақат деҳконлар, балки талаба ва бюджет ташкилоти ходимлари ҳам отланадилар. Лекин шунга қарамасдан Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда "пахта қуллиги"га барҳам берилганлиги тўғрисида бонг уради.

Бошқа янгиликлар

Воқеалар хроникаси

РЕКЛАМА