22:51 msk, 24 Март 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Эрон

Эрон: Шарқий Озарбайжон вилоятида зилзила оқибатида олтмишдан зиёд аҳоли пунктлари вайрон бўлган

Эрон: Шарқий Озарбайжон вилоятида зилзила оқибатида олтмишдан зиёд аҳоли пунктлари вайрон бўлган

12.08.2012 21:17 msk

Эроннинг шимолий-шарқий қисмида, Шарқий Озарбайжон вилоятида 11 август куни кечқурун содир бўлган 6 баллдан кучлироқ зилзила оқибатида 250 дан зиёд одам ҳалок бўлди, бир ярим мингдан ортиқ киши яраланди. Қутқарувчилар табиий офат содир бўлган чекка ҳудудларга етиб бориши қийин бўлаяпти, Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, вилоятдаги олтмишга яқин қишлоқлари 60-80 фоизга вайрон бўлган, яна шундай аҳоли пунктлари борки, уларда бирорта ҳам бино қолмаган.

Сиёсат Женева: БМТ Бош котиби Эрон президентининг Ирқчиликка қарши кураш бўйича конференциядаги чиқишини қоралади

22.04.2009 09:34 msk

Женевадаги Миллатлар саройида 20 апрель куни БМТ ҳомийлиги остида ирқчиликка қарши кураш бўйича конференция бўлиб ўтди. Адольф Ҳитлернинг туғилган кунида очилган ушбу конференцияни жаҳоннинг тўққизта етакчи мамлакатлари бойкот қилдилар. Давлат раҳбарларидан фақат Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадиннажод ушбу анжуманга келишга рози бўлди, холос. У ўзининг нутқида яҳудийлар давлатини “энг шавқатсиз ва ирқчи режим” деб атади ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши ташкилотидан Исроилни қўллаётган ғарб мамлакатларини ҳайдаб чиқаришни таклиф этди.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА