11:48 msk, 25 Май 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Туркия

Иқтисод, тижорат Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси: “Ўзбекистонда чет эл бизнеси учун барча қулай шароитлар яратилган”

27.05.2008 19:17 msk

“Ҳалол бизнесменларга Ўзбекистонда бизнес юритиш учун муаммо йўқ. Марказий Осиёдаги барча мамлакатлар орасида чет эл сармояларини ётқизиш учун энг қулай шароитлар айнан Ўзбекистонда яратилган. Мен Ўзбекистонда бизнес олиб бораётган чет элликлар учун катта муаммолар мавжудлигига ишонмайман”, - дея билдирди Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Улфат Қодиров, Туркия давлат телевидениесининг иккинчи каналида сўзга чиқа туриб.

Дин Туркия: Бош прокурорнинг даъвоси иқтидордаги партиянинг обрўсини кўтаришга олиб келмоқда

19.03.2008 08:35 msk

Барқарор тараққиёт йўлига кирган Туркия узра яна қора булутлар тўпланмоқда. Мамлакат бош прокурори Абдураҳмон Ёлчинқоя иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партиясини (АТП) ёпиш тўғрисида Конституциявий судга даъво аризасини юборди. Бош прокурорга кўра, АТП ўз олдига аввал мамлакат бошқарувига ислом тамойилларини киритиш, сўнгра шариат қонунларига асосланган давлат қуришни мақсад қилиб олган. Ёлчинқоя республика улкан хавф олдига келиб қолганини алоҳида таъкидламоқда. Республика бош вазири бош прокурорининг даъвосига кескин равишда эътироз билдирмоқда. Аммо АТП раҳбариятининг билдиришича, партияга нисбатан қўзғатилган даъво унинг тарафдорлари кўпайишига олиб келмоқда.

Туркия: Мухолифат олий ўқув юртларида ҳижобга тақиқнинг бекор қилиниши мамлакатда исломни жамиятга олиб киришнинг бошланиши деб ҳисобламоқдалар

Инсон Ҳуқуқлари Туркия: Мухолифат олий ўқув юртларида ҳижобга тақиқнинг бекор қилиниши мамлакатда исломни жамиятга олиб киришнинг бошланиши деб ҳисобламоқдалар

11.02.2008 17:47 msk

Туркияда олий ўқув юртларида ҳижобнинг тақиқ этилиши бекор қилинди. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши жамият томонидан ҳам ижобий ҳам кескин салбий равишда қабул қилинди. Мухолифат ва дунёвий тизим тарафдорлари тақиқнинг бекор қилинишига қарши кўп мингли намойишлар ўтказмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Туркия бош вазири Режеб Эрдўғон тарафдорларига кўра, “ҳамманинг – ҳам дунёвий тизим тарафдорларининг, ҳам эътиқодли одамларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши” лозим.

Туркия: Ўн минглаб кишилар Рамазон чодирларида ифторлик қилмоқдалар

Дин Туркия: Ўн минглаб кишилар Рамазон чодирларида ифторлик қилмоқдалар

26.09.2007 21:51 msk

Муборак Рамазон кунлари эътиқодли мусулмонлар кун давомида рўза тутишиб, кечқурун қуёш ботгандан кейин ифторлик қиладилар. Сўнгги йилларда Туркиянинг кўплаб шаҳарларида истаган кишилар бепул таомланиши мумкин бўлган “Рамазон чодирлари”ни ўрнатиш урфга айланди. Бундай чодирларга, рўза тутган-тутмаганидан қатъий назар, хоҳлаган киши кириши мумкин. Кўпчилик кам таъминланган одамлар бу ерга ўз болалари билан келадилар, бу кишилар учун бепул тарқатиладиган иссиқ ифторлик таоми шоҳона зиёфат билан тенг.

Ўзбекистон яна Туркия билан дўстлашмоқчи

Сиёсат Ўзбекистон яна Туркия билан дўстлашмоқчи

31.08.2007 22:37 msk

30 август куни Ўзбекистон расмийлари томонидан шу йилнинг охирида президентлик сайловлари барибир бўлиб ўтажаги ҳақида биринчи марта айтилди. Бироқ бу баёнот Тошкентда эмас, балки Анқарада – мустақиллик йилларида мамлакат эришган муваффақиятлар ҳақида телетомошабинларга гапириб берган Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси бир соатли телечиқишида берилди. Кеча ўз мулозимлари олдида бир ярим соатлик нутқ ирод этган Ислом Каримов эса келаётган сайловлар ҳақида бир оғиз ҳам гап айтмади.

Туркиядаги қурғоқчилик: Истанбул масжидларидаги намозхонлар Аллоҳдан ёмғир сўраб илтижо қилмоқдалар

Туркиядаги қурғоқчилик: Истанбул масжидларидаги намозхонлар Аллоҳдан ёмғир сўраб илтижо қилмоқдалар

05.08.2007 17:39 msk

Туркиянинг ғарбий ва марказий минтақаларида бу йил ёғингарчилик меъёридан анча кам бўлди. Сувнинг камлиги дарёдаги сув сатҳларида акс этаяпти, айрим ўзанлар эса бутунлай қуриб қолди. Мамлакатнинг кўплаб сув омборларида сув сатҳи ўта пастлаб кетган. Қурғоқчилик туфайли мамлакат пойтахти Анқарада 1 августдан бошлаб сувни ярим доира бўйлаб ўчириб қўйиш тартиби жорий қилинди. Сув муайян жойларга навбат билан уч кеча-кундузгача берилмайди.

Туркия: МДҲдан келувчилар учун виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқига ёқмаслиги мумкин

Таҳлил Туркия: МДҲдан келувчилар учун виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқига ёқмаслиги мумкин

01.08.2007 09:04 msk

Аввал хабар қилганимиздек, Туркия собиқ СССР туркий тилли мамлакатлари билан бўлган виза тартибини бир томонлама бекор қилди. Бу орада, айрим шарҳловчиларнинг тахмин қилишларича, туркий тилли мамлакатлар билан виза тартибининг бекор қилиниши Европа Иттифоқи томонидан танқид қилинади, чунки Туркия виза тартибини бекор қилган мамлакатлар ЕИ рўйхатида “ишончли бўлмаган давлатлар” қаторида туради. Нега энди Туркия бундай қарор қабул қилди?

Сиёсат Туркия парламенти президентлик сайловларига ҳозирлик кўрмоқда

28.07.2007 19:10 msk

Туркияда иқтидордаги Адолат ва тараққиёт партияси қаторасига иккинчи марта парламент сайловларида ғалаба қозонишга ва ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга эришди. Эндиликда парламентда мутлақ кўпчилик тарафдорга эга бўлган Ражаб Эрдўған ўз партияси аъзоларидан янги ҳукумат тузиши керак бўлади. Бир ой ичида парламент янги президентни сайлаши керак. Агар АТПнинг номзоди мухолифатга маъқул келмаса, янги ҳукумат ҳам истеъфога кетишга мажбур бўлади ва яна бир марта муддатдан олдинги сайлов ўтказилиши лозим бўлади.

Сиёсат Туркия Марказий Осиёнинг туркий тилли давлатлари билан бўлган виза тартибини бекор қилиш ниятида

27.07.2007 08:37 msk

Яқинда турк оммавий ахборот воситаларида Туркия Марказий Осиёнинг туркий тилли давлатлари ҳамда Озарбайжон билан бўлган виза тартибини бир томонлама бекор қилмоқчи бўлиб турганлиги ҳақида хабарлар ёйинланди. Бу ҳақда 22 июль куни бўлиб ўтган парламент сайловлари арафасида мамлакат ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Гул Туркиянинг “Заман” газетасига берган интервьюсида билдирган.

Ўзбекистонликлар Анталия курортларига дам олиш учун эмас, пул топиш учун борадилар

Иқтисод, тижорат Ўзбекистонликлар Анталия курортларига дам олиш учун эмас, пул топиш учун борадилар

23.07.2007 17:54 msk

Туркиянинг Ўртаер денгизи оромгоҳларига келаётган сайёҳлар сони кундан-кунга ортаётган бўлса, Анталия бу борада мамлакат жанубининг ўзига хос рамзига айланган. Ўтган йили Анталияда 40.000 дан ортиқ қозоғистонлик дам олган бўлса, ўзбекистонлик дам олувчилар сони бор-йўғи 1.767 кишини ташкил қилди, холос. Ўзбекистон аҳолиси 27 миллион, Қозоғистонники эса атиги 15,5 миллион киши эканлигини эътиборга олсак, тегишли хулосалар чиқариш мумкин.

Сиёсат 22 июль куни Туркияда муддатдан аввалги парламент сайловлари бўлиб ўтади

21.07.2007 14:15 msk

Фото Артема Космарского
Туркия Жумҳурияти парламентига сайловлар том маънода қайноқ паллада бўлиб ўтади. Метеорологларнинг тахминларига кўра, мамлакатнинг кўп жойларида келаётган якшанба куни ҳаво ҳарорати қирқ даражагача кўтарилади. Агар бунга сиёсий эҳтирослар жунбушини ҳам қўшадиган бўлсак, жазирама тафти мутлақо чидаб бўлмас даражага етиши мумкин. Шунга қарамай, одамларнинг овоз бериш жараёнида қатнашуви жуда юқори бўлиши, сайловларнинг демократик дея тан олиниши, сайлов натижаларини эса ҳамма тан олиши кутилмоқда.

Туркия дунёвий ривожланиш йўлидан қайтадими?

Сиёсат Туркия дунёвий ривожланиш йўлидан қайтадими?

09.05.2007 00:53 msk

Адолат ва ривожланиш партияси иқтидорда экан, ўлкада замонавий йўллар қурилди, катта аҳамиятга молик бўлган кўплаб “туя гўшти еган” қурилишлар ниҳоясига етказилди, юзлаб янги корхона ва мактаблар очилди ва ҳ.к. Туркиянинг халқаро миқёсдаги эътибори ўсди, мамлакат Европа Иттифоқига кириш учун номзод бўлди. Кўпгина халқаро ва минтақавий муаммоларни ечишда Туркиянинг мавқеи оғир боса бошлади.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА