15:27 msk, 25 Май 2017

  

Марказий Осиё янгиликлари: Хитой

Робия Қодир: “Хитойни СССР тақдири кутмоқда”

Робия Қодир: “Хитойни СССР тақдири кутмоқда”

24.10.2014 09:33 msk

Мана бир неча йил бўлибдики, Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида барқарорсизлик сақланиб қолмоқда: уйғур аҳолиси билан Хитой расмийлари ўртасида вақти-вақти билан қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Расмий Пекин ушбу можароларни бўлгунчи уйғурлар томонидан содир этилаётган террорчилик актлари сифатида тақдим этмоқда. Мазкур терактлар ортида аслида ким турибди? ШУАР ва Тибетда Ҳонгконг сценарийсини кутиш мумкинми? Бу ҳақда Қозоғистондаги ADAM bol ҳафталик журналининг (бош муҳаррири – Гулжан Ералиева) мухбири уйғур мухолифатининг лидери Робия Қодирдан сўраб билди.

Хитой сароби ёки Урумчининг икки юзи

07.08.2007 11:16 msk

Фақат сайёҳгагина Урумчи уйғурларнинг шаҳридай кўриниши мумкин. Бу Хитой шаҳридир, ваҳоланки, бир аср аввал бу ер ҳам ҳозирги Марказий Осиё каби Туркистон деб ҳисобланарди. Урумчи хитойликларнинг биринчи авлоди шаҳридир, чунки Урумчида фақат энг ёш хитойликлар туғилганлар. Хитой давлати уйғур бўлгинчилигига Буюк кўчиш билан жавоб берди.

Инсон Ҳуқуқлари Канадалик Ҳусайнжон Жалил Хитойда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

21.04.2007 07:24 msk

2006 йилда Ўзбекистон расмийлари томонидан Хитойга топширилган Канада фуқароси Ҳусайнжон Жалил ўтган чоршанба куни айирмачилик ва террорчилик билан шуғулланганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Келажакда Хитойдан унинг қудрати сабабли эмас, унинг ожизлиги сабабли хавфсираш керак бўлади

Таҳлил Келажакда Хитойдан унинг қудрати сабабли эмас, унинг ожизлиги сабабли хавфсираш керак бўлади

01.02.2007 11:35 msk

Хитой XXI асрда ўзининг иқтисодий кўрсаткичлари - ҳар йили 10 фоизлик иқтисодий ўсиш, бир триллион долларлик валюта заҳиралари, Хитой молларнинг жаҳон бўйлаб экспансияси бўйича супердавлатга айланиш имкониятига эга. Бироқ Хитой потенциал нобарқарор минтақада жойлашган, мамлакат ичида эса жамиятда жиддий тангликни юзага келтирувчи ижтимоий нотенглик шиддат билан ўсиб бормоқда.

Жамият Хитойдаги уйғурлар: мухториятда ҳаёт қандай?

24.01.2007 21:09 msk

Уйғурлар, ривоятларга кўра, Уйғуристоннинг марказида жойлашган Такламакон чўли (“ўлим саҳроси”, “Тоҳарлар ватани”, “борса келмас”) ўрнида қадим замонларда ўз ҳазоралари мавжуд бўлганию уйғурларнинг аждодлари айнан шу маъвода туғилиб ўсганларига ишонадилар. Қадим замонларда тараққий этган Уйғур ҳазорасининг фақат Марказий Осиёгагина эмас, Хитойга ҳам катта таъсири бўлган. Бироқ ХVIII асрда манжур хитойлар сиқуви остида ўз мустақилликларини қўлдан бериб қўйганлар. Ишғол этилган ҳудудлар Синьцзян (Шинжон) дея атала бошланган, бу хитойча “Янги ҳадлар” деганидир. Ўша пайтлардан бери, уйғурларнинг таъкидлашича, вақти-вақти билан истилочиларга қарши ғалаёнлар бўлиб турган.

Бошқа янгиликлар

 

РЕКЛАМА