11:44 msk, 15 Ноябрь 2018

  

Марказий Осиё янгиликлари: Россия

ОИТВ қаердан келиб қаерга кетмоқда. Марказий Осиёда яқин йиллар ичида касалланишнинг янгидан авж олиши мумкинлиги ҳақида

Муҳожирот, фуқаролик ОИТВ қаердан келиб қаерга кетмоқда. Марказий Осиёда яқин йиллар ичида касалланишнинг янгидан авж олиши мумкинлиги ҳақида

05.11.2018 09:35 msk

Марказий Осиёда ОИТСга қарши курашда асосий молиялаштириш манбаси саналган Глобал фонд минтақа мамлакатларига дотацияларини қисқартира бошлади. Хусусан, жамғарма энг яқин йиллар ичида Қирғизистондаги дастурларни молиялаштиришни тўхтатиб қўяди. ОИТВ юқтириб олган меҳнат мигрантларини ҳамда умуман қилиб олганда, Марказий Осиёни нималар кутаётганини 22-25 октябрь кунлари Киевда ўтган “ОИТВ/ОИТС эпидемиясига жавобан шериклик: Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг тажриба ва ютуқлари” халқаро форумида муҳокама қилиб олдилар.

Москвага Ислом Каримовнинг ҳайкали нега керак бўлиб қолди?

Жамият Москвага Ислом Каримовнинг ҳайкали нега керак бўлиб қолди?

19.10.2018 10:33 msk

Москвада Ислом Каримовнинг ёдгорлик ҳайкали очилди. Бир йил олдин Москва расмийлари сиёсатчи ўлимидан кейин келадиган ўн йиллик муддатни кутмасдан монумент лойиҳасини тасдиқладилар. Хўш, бу одам Москва учун нима ишларни қилиб қўйди ўзи? Нимаси билан у муддатидан олдин пойтахтнинг қоқ марказида фахрий ёдгорлик ўрнитилишига сазовор бўлиб қолди? “Фарғона” бош муҳарририга кўра, ёдгорлик москваликлар учун жуда ҳам керак. “Ривожланишнинг каримовча йўлидан” эҳтиёт бўлишга чақириқ сифатида...

Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини хорижга жўнатиш билан бизнес шуғулланадиган бўлди

Муҳожирот, фуқаролик Ўзбекистондан меҳнат мигрантларини хорижга жўнатиш билан бизнес шуғулланадиган бўлди

08.10.2018 09:50 msk

Ўзбекистон Сенати сентябрда хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди мигрантларни чет элларда ишга жойлаштириш билан нафақат давлатга қарашли Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, балки тадбиркорлар ҳам шуғулланишлари мумкин бўлади. Парламент аъзоларига кўра, хусусий агентликлар мигрантларни чет элда ташкиллаштирилган ҳолда ишга жойлаштириш ишини сезиларли даражада кенгайтириши мумкин. Биз экспертлардан нега давлат агентлиги бунчалик ёмон ишлаётгани ва хусусий бандлик агентликлари нимаси билан фарқланиши ҳамда қабул қилинган янги қонунда қандай камчиликлар борлиги ҳақида сўрадик.

Салбий сценарий. Спилберг ва Скорсезе нега кино олгани Ўзбекистонга келмаслиги ҳақида

Маданиятлар тўқнашуви?.. Салбий сценарий. Спилберг ва Скорсезе нега кино олгани Ўзбекистонга келмаслиги ҳақида

02.10.2018 09:36 msk

2018 йил августида Ўзбекистонда Миллий кинокомиссия тузилди, унга Ўзбекистонда кино туризмини ривожлантириш ҳамда хорижий кинокомпанияларни Ўзбекистон ҳудудида фильмларни тасвирга олиш ишларида ташкилий ва ишлаб чиқариш-техник хизматларни кўрсатиш бўйича вазифа юкланди. Ҳозирча комиссиянинг иши муваффақиятли кечмоқда деб бўлмайди. “Биринчи канал” буюртмасига асосан “А у нас во дворе” сериалини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Россия телекомпанияси Ўзбекистонда фильмни суратга олишга рухсат олишга уриниб кўриб, кўз кўриб, қулоқ эшитмайдиган муаммоларга дуч келди. Ўзбек киномутасаддилари томонидан қўйилган талаблар ва ультиматумларни кўрган россиялик киночилар анчагина пул сарфлаб қўйганига қарамай, Ўзбекистонда кино олиш ниятларидан воз кечдилар.

Кун-кундан баттарми? Москвада миграцияга оид қонунчилик муҳокама қилинди

Муҳожирот, фуқаролик Кун-кундан баттарми? Москвада миграцияга оид қонунчилик муҳокама қилинди

26.09.2018 17:28 msk

Москвада “Миграция ва халқаро ҳуқуқ” дея аталувчи халқаро конференция бўлиб ўтди. Икки кун давомида МДҲ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари экспертлари миграция масалаларида халқаро конвенциялар билан миллий қонунчилик ўртасида мослашув йўқлигини гапирдилар. Конференция Россияда миграцияга оид қонунлар ёзилаётганда мигрантлар ҳуқуқи деярли эътиборга олинмаслигини, жараённинг тартибга солиниши учун масъул мутасадди амалдорлар эса миграцияга оид қонунлар амалда қандай ишлашини тасаввур ҳам қила олмаслигини тасдиқлаб қўйди.

Бир соатда 42 нафар инсон тақдири ҳал этилган. Россия судялари мигрантларни  депортация қилишнинг ажойиб усулларини ўйлаб топганлар

Муҳожирот, фуқаролик Бир соатда 42 нафар инсон тақдири ҳал этилган. Россия судялари мигрантларни депортация қилишнинг ажойиб усулларини ўйлаб топганлар

20.08.2018 11:49 msk

Ҳар йили биргина Москванинг ўзидан ўн минглаб мигрантлар депортация қилинади. Россия қонунчилиги бўйича, суд чет эл фуқароси иштирок этган жараёнда унга нисбатан чора ҳукмини қўллаши керак. Лекин амалда мигрантларни суд қилмасдан, шунчаки мамлакатдан чиқариб юбориш ҳолатлари тез-тез учрайди. Мигрантларга сохта суд жараёнларига доир бланкаларни суд ходимлари эмас, полициячилар топширадилар. “Фарғона” мухбири депортация ишлари "бир қолипга" солинганини Москва вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти мисолида кўриб чиқди.

Ташрифни узоқ кутган меҳмон. Ўзекистонда  Lada  Chevrolet  билан рақобатлаша оладими?

Иқтисод, тижорат Ташрифни узоқ кутган меҳмон. Ўзекистонда Lada Chevrolet билан рақобатлаша оладими?

16.07.2018 14:33 msk

«АвтоВАЗ» жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 785 дона машина сотди ва буни сенсация дейиш мумкин: Тошкент узоқ йиллар давомида ўз автомобиль бозорини ташқи рақобатдан қаттиқ ҳимоялаб келган эди. Ўзбек бозоридаги рус машиналарининг омадини қандай тушуниш мумкин? Россия автомобиль корхонаси маҳсулотлари учун божхона ва акциз тўловларининг пасайтирилиши ва имконли нарх ва сифат талабини қондирилиш - мамлакат бозорида юшмоқ рақобат вазиятини юзага келтирди. Ўзбекистонда Lada русумли машиналар сотуви ва уларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан таққосига бир назар ташладик.

Хўрак қопқонга қарши бош кўтаради. Валентина Чупик мигрантлар учун бепул юридик ёрдам курсларини очди

Муҳожирот, фуқаролик Хўрак қопқонга қарши бош кўтаради. Валентина Чупик мигрантлар учун бепул юридик ёрдам курсларини очди

14.06.2018 10:32 msk

Валентина Чупик мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича юристлар учун бепул курслар ташкил қилди. Курс иштирокчилари диплом иши ёзиш қатори кунлик практикани ҳам ўтадилар. Мана, курсдан олинган билимнинг биринчи меваси – курс талабаси гўёки Сахаровода муштлашув туфайли ушланган 150 нафар мигрантнинг озод этилишига муваффақ бўлолди. Мигрантлар бу юрист аёлни билишмайди ҳам. Курснинг бошқа битирувчилари меҳнат муҳожирларига ҳужжатларни расмийлаштиришда, полиция билан қандай муомала қилишга доир кўмаклар беради. Мигрантларга бепул ёрдам кўрсатиш кераклигини улар дилдан ҳис қиладилар.

Йиғиш вақти келди. Нега Ўзбекистон дунё бўйлаб ўз тарихий меросини қидиряпти?

Санъат, маданият, тарих Йиғиш вақти келди. Нега Ўзбекистон дунё бўйлаб ўз тарихий меросини қидиряпти?

06.06.2018 18:34 msk

Бугун Санкт-Петербургда "Ўзбекистоннинг маданий мероси халқлар ва мамлакатлараро мулоқот йўли" номи билан халқаро конгресс очилди. Унда Марказий Осиё тарихи, маданияти билан шуғулланадиган 200 дан ортиқ мутахассислар иштирок этмоқда. «Фергана.ру» ахборот агентлигининг бош директори Даниил Кислов лойиҳа раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов билан учрашиб, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш бўйича тузилган лойиҳа фаолияти, конгрессдан кўзланган мақсадлар ҳақида суҳбатлашди.

Сахароводаги аччиқ ҳақиқат. Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказига саёҳат

Муҳожирот, фуқаролик Сахароводаги аччиқ ҳақиқат. Чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказига саёҳат

22.05.2018 16:43 msk

Саҳароводаги чет эл фуқароларини вақтинча ушлаб туриш марказига икки хил йўл - ё Россияда яшаш қоидасини бузиш ёки у ерга тушиб қолганларга гуманитар ёрдам олиб бориш йўли билан бориш мумкин. “Фарғона” мухбири ҳуқуқ ҳимоячилари билан биргаликда у ерга кийим-кечак, пойабзал, шахтат, нарда доскалари юкланган машиналарда борди. Марказда яшаётган одамлар нималардан шикоят қилаётгани ва бунга ёпиқ муассаса раҳбари қандай жавоблар берганига гувоҳ бўлди.

Марказий эмас, Чекка Осиё. Нега Россия полицияси бошқаларга нисбатан кўпроқ тожик, ўзбек, қирғизларни текширади

Инсон Ҳуқуқлари Марказий эмас, Чекка Осиё. Нега Россия полицияси бошқаларга нисбатан кўпроқ тожик, ўзбек, қирғизларни текширади

21.04.2018 13:22 msk

Гарчи Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг аксариятини Украинадан келган фуқаролар ташкил этса-да, лекин ноқонуний тўхтатиш ва қўлга олишлар Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантлар зиммасига тўғри келади. Юрист ва ҳуқуқ ҳимоячилари “Ҳужжат текширишдаги дискриминация ҳолатлари” деб номланган давра суҳбатида бу ҳолатни "мутлоқ инсоннинг этник келиб чиқиши билан боғлиқ камситиш " деб баҳоласар-да, лекин полиция раҳбариятининг вазиятдан бехабарлиги яққол кўзга ташланди.

“Ўзга хос”лик интиҳоси. Павел Бардин чегара, эркинлик ва оддий одамлар ҳақида

Интервью “Ўзга хос”лик интиҳоси. Павел Бардин чегара, эркинлик ва оддий одамлар ҳақида

09.04.2018 20:03 msk

Москвада парчаланиб кетган империя ҳақида оҳ-воҳ уриш яна удум бўляпти: Россия президенти Федерал Кенгашга юборган йўлланмасида «СССР парчалангандан кейин совет даврида Совет Иттифоқи деб аталмиш Россия 23,8 фоиз ҳудудидан, 48,5 фоиз аҳолисидан маҳрум бўлгани» ҳақида гап боради. Бир қарашда бу каби фантом оғриқлар совет одамларини бирлаштириши керак эди. Лекин амалда, бу жамият орасида “катта ака”, “кичик ука”ларнинг пайдо бўлиши билан барчани бир-биридан айириб, тенгсиз муносабатларни келтириб чиқарди. Амалда биргина хотиралар қолган пайтда собиқ империя одамлари қандай қилиб бир-бирлари билан муносабатда бўлишлари керак? Янги, ўзаротенглик муносабатларини қандай тиклаш мумкин? Чегара қаердан ўтиши керак ва у нақадар ишончли бугун? Шулар ҳақида россиялик режиссёр Павел Бардин билан суҳбатлашдик. У 2016 йили Марказий Осиёлик мигрантлар, кавказликлар ва русларнинг тил топиб яшаши оғир кечаётганлиги ҳақида ўн олти сериядан иборат “Салам Масква” фильмини суратга олди.

Советистон одиссейнинг кўзлари билан. Марказий Осиёга «Жаҳаннам дарвозаси» орқали бўлган саёҳат тўғрисида

Интервью Советистон одиссейнинг кўзлари билан. Марказий Осиёга «Жаҳаннам дарвозаси» орқали бўлган саёҳат тўғрисида

13.03.2018 11:16 msk

Норвегиялик ёш ёзувчи, нуфузли Тарьея Весоса мукофоти лауреати Эрика Фатланд Туркманистонга икки ҳафталик виза олганидан сўнг самолётга билет сотиб олди. Осло университетинг ижтимоий антропология бўйича магистри Эриканинг мақсади Марказий Осиёни ўрганиш бўлган.

Уларнинг кимга кераги бор? Россияликлар мажруҳ бўлган мигрантларни ўз ҳисобларидан Ўзбекистонга жўнатишди

Инсон Ҳуқуқлари Уларнинг кимга кераги бор? Россияликлар мажруҳ бўлган мигрантларни ўз ҳисобларидан Ўзбекистонга жўнатишди

31.01.2018 09:14 msk

Куз ойларида Покров шаҳри остонасида содир бўлган автоҳалокатга расмий Тошкентнинг муносабати Ўзбекистонда кенг муҳокамага сабаб бўлди. 6 октябр куни Покров станцияси яқинидаги темир йўл кесишмасида мигрантлар ўтирган автобус ўчиб қолди ва ҳаракатланаётган поезд билан тўқнашиб урилди. Натижада 16 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ва жароҳат олган автобус йўловчиларнинг асосий қисми тезлик билан ўз ватанларига жўнатилди. Аммо оғир жароҳатлар билан Владимирдаги шифохонага ётқизилган беморлар ҳақида негадир унутишди. “Фарғона” уларнинг қандай қилиб ўз юртларига етиб олгани ва нималарни бошидан кечирганлари ҳақида қизиқди.

Ўзбеклар Малаховкага ошга таклиф қилишяпти. Текин, чин кўнгилдан, мазали

Ўзбеклар Малаховкага ошга таклиф қилишяпти. Текин, чин кўнгилдан, мазали

17.11.2017 14:49 msk

19 ноябрь куни Москва вилоятининг Малаховка қишлоғида (Выхино станциясидан электричкада йигирма минутлик йўл) ўзбеклар хоҳловчиларни палов билан меҳмон қиладилар. Текинга. “Выездная чайхана” хўжайини Алишер Ҳалилов деярли беш юз кишилик палов дамламоқчи. Маълум бўлишича, унинг олдига ўзбек йигити келиб маҳаллий аҳолини меҳмон қилишни сўраган (йигитнинг исмини шартли равишда Фарҳод деб атадик, у на фотосуратга тушишга ва на ўз исмини айтишга рози бўлди). Ва олган ойлик иш ҳақининг ҳаммасини берди. “Нега?” деб сўради Алишер. “Ўзбеклар ҳақида ёмон ўйламасликлари учун”. Ғоя ёқиб қолди. Алишер ўйлаб кўриб бош қўшишга қарор қилди. Дўстларига айтиб берди. Улар ҳам ўйлаб кўриб: биз ҳам қўшиламиз бу ишга дейишди. Шундай қилиб Малаховкада, “Союз” маданий ҳордиқ чиқариш марказида (станция ёнидаги собиқ кинотеатр) Ўзбекистон Маданияти куни ўтадиган бўлди. Москвадаги ноябрь учун айниқса қўл келадиган вақт бўлди. Нега энди Малаховкада? Чунки жойи яхши. Алишер Ҳалилов у ерда шу чоққача бир неча бор ош қилган, одамлар уни танийдилар. Фарҳод ҳам ўша ерда ишлайди.

Бошқа янгиликлар

РЕКЛАМА