Фотогалерея | Кутубхона|Лойиҳа ҳақида
English | Русский | Français | RSS
02:48 msk, 23 Февраль 2012
Web Фарғона.Ру
22.02.2012 10:02 msk
Ўзбекистоннинг бош ахборот агентлиги хоҳишидаги нарсани бор қилиб кўрсатиш илинжида иқтибослари келтирилаётган нотиқларга йўқ мақомларни бериб, ўз ўқувчиларига ёлғон маълумотларни тақдим этмоқда.
16.02.2012 15:42 msk
Бир неча йил муқаддам Тошкентда турлича кўнгилочарликлар кенг урф бўлгани кўпчиликнинг ёдида. Бироқ ўтган йилнинг октябрида миршаблар шаҳарликларнинг Хэллоуин байрамини нишонлашларига тўсқинлик қилдилар, кўча байрамининг барча иштирокчиларини милиция маҳкамаларига олиб кириб қўйдилар. Шу йил февраль ойида эса флешмоберларнинг сайти ёпиб қўйилди. Умумий ғоя остида билашган кўплаб одамларнинг исталган вақтда ва исталган жойда тўпланишлари мумкинлиги махсус хизмат ходимларини ҳаддан зиёд хавотирга солиб қўйди. Ёшларнинг кўнгилочар ўйинлари сиёсатга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳамда жамоат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид солмаётгани эса улар учун аҳамиятсиз.
15.02.2012 18:09 msk
Тошкентдаги Ал-Бухорий номидаги Ислом университетининг талабаси 2012 йил январининг охирида калтакланди. Номаълум кимсалар унинг бўғзига пичоқ тираб “икки кун ичида Тошкентни тарк этишни ҳамда институт раҳбарияти устидан асло шикоят қила кўрмаслигини” талаб қилдилар. Талаба билан институт ўртасидаги қарама-қаршилик шу тарзда ниҳоясига етди: 2009 йилда институтга кириш учун пора берди, аммо абитуриент берган пул ректорнинг чўнтагига етиб бормай, йўлда “гумдон бўлди”. Ҳуқуқ ҳимоячилар бу воқеа билан қизиқиб қолдилар. Аммо Ўзбекистон Мусулмонлар диний бошқармасидаги диндор мутасаддилар бу каби қонунбузарликларга панжа ортидан қарар эканлар.
13.02.2012 14:15 msk
2012 йил бошида Ўзбекистоннинг Чирчиқ шаҳрида ўзбек ва қозоқ ёшлари ўртасида можаро содир бўлди. “Фарғона” мухбири Чирчиқ шаҳрига бориб, можаронинг тафсилотларини ҳамда ўспиринлар ўртасидаги миллий қарама-қаршилик сабабини аниқлаб келди. Ҳаммасига маҳаллий политехника коллежи талабаларидан бири томонидан ёзиб олинган ва тарқатилган қўшиқ айбдор бўлиб чиқди. Шунингдек, ўспиринлар қарама-қарши томонга фақат ўқишда “бўлинишлари”, уйда ва ўқув муассасидан ташқарида эса дўстона муносабатда эканлари аниқланди. Ўқитувчларга ва милиционерларга раҳмат: айнан уларнинг ўз вақтида зарур чора кўрганлари боис миллий негиздаги қарама-қаршилик авж олмай қолди.
02.02.2012 06:48 msk
“Ўрта Осиёда инсон бешикдан то қабргача лой-турпоқ билан овора. Боқадигани ҳам, иситадигани ҳам, совуқдан, жазирама иссиқдан, қор-ёмғирдан авайлаб асрайдигани ҳам лой-тупроқ. Қаёққа қараманг, лой-тупроққа кўзингиз тушаверганидан, сизни қуршаб турган ҳаво сингари одатий бўлиб қолган. Агар фалакнинг гардиши бир айланиб, қўққисдан лой йўқ бўлиб қолса, Шарқ тамаддуни учун қандай улкан оқибатларни олиб келишини тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аммо Осиёнинг миннатдор халқи номидан лойга ёдгорлик ўрнатишга зарурат йўқ. Уни куйларга солиб қўшиқ куйланмайди, назмга солиб шеърлар тўқилмайди. Чунки унинг ўзи мусиқа ва шеъриятга айланиб қолган, фақат буни кўриш учун қалб кўзи сўқир бўлмаслиги керак. Айнан шундай қалб кўзининг соҳиби фарғоналик мусаввир, фотосуратчи ва санъатшунос Мамут Чурлу бўлади. Бугун эътиборингизга унинг йигирма-ўттиз йил аввал олган фотосуратларини тақдим этамиз...”
01.02.2012 09:35 msk
Европалик ва марказий осиёлик ҳуқуқ ҳимоячилар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ўзига яраша бир совға қилдилар. Улар Париждаги Ўзбекистон элчихонаси ёнида акция уюштириб, тошкентлик дипломатларни хавотирга солиб қўйдилар. Франциядаги университетлардан бирининг талабалари олис Осиёдаги мамлакатда инсон ҳуқуқлари атрофида юзага келган вазиятдан ларзага тушиб, сиёсий репрессиялар ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда виждон тутқунларининг озод этилишини талаб қилдилар. Ўзбекистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячи Мўътабар Тожибоева эса Ислом Каримовнинг истеъфога чиқишини талаб қилди. Акция иштирокчилари Ўзбекистондаги сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши рамзи сифатида Париж осмонига ўнлаб ҳаво шарларни учирдилар.
27.01.2012 15:13 msk
Ўзбекистонда бу йилги қиш мавсуми анча совуқ келиши билан бирга, электр ва табиий газ таъминотидан узилишлар оммавий тус ола бошлади. Табиий ресурсларга нисбатан бой бўлган Ўзбекистон мамлакатдан газни суғуриб олаётган ҳамда иқтисодий ривожланишга ҳеч қандай умид қолдирмаётган “стратегик ҳакморларининг” хом ашё қуйруғига айланиб қолди.
23.01.2012 09:05 msk
Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Косон тумани УЯ64/51 колониясида 2012 йил 18 январь куни сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг суди бўлиб ўтди. Прокурор уни яна тўрт йил 8 ойга озодликдан маҳрум этишни сўради. Суд маслаҳатга кириб кетди. Бу ҳақда Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциациясининг (Франция) раҳбари Надежда Отаева ўзининг блогида маълум қилди
21.12.2011 15:24 msk
Ўзбекистон қийноқларни тўхтатиш борасидаги ўз ваъдаларини бажармаяпти. Турмаларда адвокатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилар азобланмоқда. Адвокатларни сиёсий ишлардан воз кечишга мажбур қилишмоқда, рози бўлмаганларни ишдан ҳайдашмоқда. Habeas corpus институти ишламаяпти. Мустақил фуқаролик жамияти шавқатсизлик билан бостирилмоқда. Ғарб мамлакатлари ҳукуматлари эса Марказий Осиёдаги авторитар режим билан яқинлашишга интилиб, деярли ўн йил давомида БМТ экспертлари ҳам кира олмаётган бу ёпиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг оммавий равишда бузилишига амалда кўз юмиб келмоқдалар. Негаки НАТОнинг Афғонистондаги қўшинларининг коммуникацияларини таъминотида Ўзбекистоннинг стратегик аҳамияти катта. Бу гапларнинг ҳаммаси Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг янги ҳисоботида айтилган.
13.12.2011 13:40 msk
Бир неча кун илгари ўзбекистонлик сенаторлар кутилмаганда мамлакат президентининг ваколат муддатини етти йилдан беш йилгача қисқартирдилар. Боз устига, бу қарорни давлатнинг доимий раҳбари Ислом Каримов шахсан ўзи қабул қилгани маълум бўлди. У қандайдир йўл билан ҳеч кимга билдирмай қонунга тузатишларни парламентнинг қуйи палатасига киритиб қўйган экан, мана энди бўлса юқори палата уни қабул қилишга улгурибди. Бу ҳақда эшитган дунё қалқиб кетди: нима муносабати билан бундай ажабтовур кароматлар? Расмий манбалар ҳам бу борада кишини қаноатландирадиган бирор бир изоҳ бермадилар. Депутатлар президентлик муддатини қисқартириш ҳақидаги қарор “мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини тобора демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича мақсадга йўналтирилган ва босқичма-босқич эволюциявий силжишига муайан мисол бўлади”, дея қўл силтаб қўя қолдилар. Бирор нарсани тушундингизми? Ўзбекистонлик блогер Ёдгор Норбўтаев ҳам тушунмадим, деяпти. Аммо Ўзбекистон президентининг ушбу тантиқлиги борасида унинг ўз фикри бор.
07.12.2011 09:51 msk
“Бирдамлик” Халқ ҳаракати Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишлаб ижтимоий акция ўтказмоқчи. Ўзбекистон пойтахтининг қоқ марказида, мшҳур Олой бозори ёнида “бирдамликчилар” хайрия лотереяси ва танлов ўтказиб, хоҳлаганларга мамлакат Асосий қонунининг матнини тарқатишмоқчи. Акциянинг ғояси – фуқароларнинг Конституциияга қизиқишини уйғотиш, халқнинг талабчанлигини ошириш. Ғайриоддий тадбирнинг мақсадлари, уни ким молиялаштираётгани ҳамда Ўзбекистон расмийлари бунга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги ўзининг тахминлари ҳақида “Фарғона” ахборот агентлигига мухолифатдаги ҳаракат аъзоси, “Ёшлар” телеканалининг собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова сўзлаб берди.
03.12.2011 16:09 msk
Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳар суди 2011 йил октябрь ойининг охирида “Мезон-ТВ” ва “Ўш-ТВ” телевидениеларининг раҳбарлари Жавлон Мирзахўжаев ва Халил Худойбердиевни айбдор дея қарор чиқариб сиртдан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди. Улар Қирғизистон жанубида 2010 йил июнь ойида содир бўлган миллатлараро можароларга алоқадорликда айбланиб жиноий жавобгарликка тортилдилар. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (ЖҲҚ, Нью-Йорк) томонидан ўтказилган текширув можарони авж олдириш ва қотилликларда қатнашиш бўйича Мирзахўжаев ва Худойбердиевга қарши қўйилган айбловлар асоссиз ва сиёсий буюртма эканлигини кўрсатди. ЖҲҚ ходимлари сиртдан йигирма йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм бўлган Худойбердиев билан боғланиб, суд ҳукми ҳамда Қирғизистонда матбуот эркинлиги атрофида юзага келган аҳволни шарҳлаб беришни сўрадилар.
02.12.2011 15:02 msk
Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида, Қўқондан Наманганга қараб кетган йўлда Бўстонбува қишлоғи бор (рус тилидаги саҳифада муаллиф адашиб бу қишлоқни Наманган вилоятида деб ёзган). Бу ерда ҳар йили август ойининг охирида анъанавий қум сайли бўлиб ўтади. Минглаб одамлар дардларига даво излаб бу ерга келадилар ва иссиқ қумга кўмилаб ётадилар.
23.11.2011 08:15 msk
Ўзбекистонда бир неча ҳафтадан бери бензин ва автомобиллар учун газ тақчиллиги кузатилмоқда. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ёнида узундан-узун автомобиллар навбати чўзилмоқда, аммо расмий оммавий ахборот воситалари одатдагидек бу ҳақда индамаяптилар.
20.11.2011 12:11 msk
Ўзбекистонда GM Powertrain Uzbekistan автомобиль двигателлари ишлаб чиқарувчи заводни маҳфий равишда очишга уриниб кўрдилар. Гап шундаки, Ўзбекистон Мустақиллиги байрами арафасида президент Ислом Каримов иштирокида заводнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Заводнинг ҳақиқий ишга киритилиши эса 15 ноябрь куни бўлди. Ўзбекистоннинг қатор оммавий ахборот воситалари шошма-шошарлик билан ўз саҳифаларида қўшма корхонанинг тегишли пресс-релизини жойлаштирган бўлсалар ҳам, бирмунча вақт ўтиб бу хабарлар веб-сайт саҳифаларидан олиб ташланди. Аммо, завод акцияларининг 52 фоизи Америка Қўшма Штатларига тегишли бўла туриб, бу каби салмоқли воқеани эътиборсиз қолдириб бўладими?..
17:01 Ўзбекистон иқтисодий жиноятларда айбланган бир гуруҳ турк тадбиркорларини мамлакатдан ҳайдаб чиқарди
15:32 Ўзбекистонда арақ ва коньяк ишлаб чиқариш ҳажми кўтарилди
13:36 2011 йилда 160 мингдан зиёд ўрта осиёликлар Россияга кўчиб кетдилар
12:43 Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси: Ўзбекистон қамалган журналистлар бўйича минтақада биринчи ўринга чиқиб олди
12:38 Россия: Москвада пичоқдан яраланган Ўзбекистон фуқароси касалхонага етказилди
17:41 Қирғизистон: Президент Алмазбек Атамбаев фазогир Солижон Шариповни Ўш тартибсизликларини уюшитиришда иштирок этган дея гумонлаяпти
16:49 Ўзбекистон: Сурхондарё вилоятида бир маҳалладан қирқ киши ҳибсга олиниб калтакланди
Olam.Uz Ўзбекистон ЯИМнинг 82,5% нодавлат секторида ишлаб чиқарилади, 20.02.2012
Ponauz.Com Кишанларни севманг!, 20.02.2012
Amerika Ovozi Afg'oniston kelajagi, O'zbekistonda "radikalizm" xavotiri, 17.02.2012
Ozodlik Равшан Муҳиддинов 15 йилга қамалди , 17.02.2012
BBC Покистон: учувчисиз учоқ ўлдирган жангарилар ўзбек бўлганлар, 17.02.2012
Uznews.net Нимага ўзбек фермерлари ҳеч қачон режани бажаришмайди?, 17.02.2012
Amerika Ovozi O'zbekiston yoshlari uchun AQShda ta'lim olish qachon osonlashadi? , 17.02.2012
info.islom.uz Макка дунёда Исломий банк иши пойтахти бўлади , 17.02.2012
islom.uz Бахт қаерда? , 17.02.2012
Ҳикмат Нури Севишганлар кунига ҳожатимиз йўқ!, 17.02.2012
Ислом Овози Қариндошликни узиш – Аллоҳ лаънатлаган амал, 17.02.2012
Ислом Нури «Севишганлар байрами» ёки «Валентин куни» – афсоналари, анъаналари, шариатдаги ҳукми, 17.02.2012
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Жоҳилият Адабиёти , 17.02.2012
Yangi Dunyo Аллоҳ Ҳақ сўзни қабул қилади, 17.02.2012
Olam.Uz Монополияга қарши қўмита коммунал хизматлар соҳасидаги фирибгарликларни фош этди, 17.02.2012
UzReport Toshkentda O'zbekistonda past uglerodli taraqqiyot strategiyasi muhokama etiladi, 17.02.2012
O'zA Osiyo taraqqiyot banki O‘zbekiston bilan 508 million dollarga teng to‘rtta zayom bitimini imzoladi, 17.02.2012
Ozodlik Ўзбекистонда талабаларнинг давлат ғазнасига "зарари" камайрилмоқда , 16.02.2012
BBC Омбудсман: 2011 йилда 5 фоиз фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди, 16.02.2012
Ponauz.Com Ўзбек айғоқчилари Швецияда фаоллашди, 16.02.2012
Муаллифлар фикри таҳририят нуқтаи назари билан мос келмаслиги мумкин.
Ҳамкорлик тўғрисида муаллифлар таклифлари ўрганиб чиқилади, аммо таҳририят жавоб қайтармаслик ҳуқуқини сақлаб қолади.
ICQ 91103731
© Д.Кислов, "Фарғона.Ру", 1999-2009