19:22 msk, 18 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Сарез кўлининг ёриб чиқиш хавфини камайтириш ҳақидаги афсона ва ҳақиқатлар

06.06.2007 05:53 msk

Леонид Папирин

22-23 май кунлари Душанбеда Сарез кўли хавфсизлигига бағишланган иккинчи халқаро анжуман бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари ушбу тоғ кўли атрофидаги вазиятни ҳамда унинг ёриб чиқиб кетишини олдини олиш масалаларини муҳокама қилдилар. Анжумандан кўзланган асосий мақсад бу улкан сув омбори сувининг тўғонни ёриб чиқишини олдини олиш ва бу муаммони узоқ муддатли ечимини танлашда Тожикистон ҳукумати саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдир. Анжуманда Тожикистон расмийлари, Германия, Эрон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистондан келган экспертлар иштирок этдилар. Учрашув Тожикистон ҳукумати учун илмий-техник тавсиялар ишлаб чиқиш билан ниҳоясига етди. Биз Сарезда узоқ йиллар ишлаган москвалик эътиборли олимнинг мақоласини чоп этмоқдамиз. “Сарез муаммоси” тадқиқотларининг янги босқичидаги афсона ва ҳақиқатлар ҳақида тоғ муҳандиси-геофизик, “Фарғона.Ру” АА экспертлик кенгаши аъзоси Леонид Папирин ўз мақоласида батафсил тўхталган. Мазкур мақоланинг русча матни билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Мавзу юзасидан материаллар билан эса Sarez.Ferghana.Ru веб-сайтида танишиш мумкин.