10:28 msk, 20 Сентябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Ўзбекистонлик журналистлар «Биз маҳв этаётган дарёлар» экологик лойиҳасини якунладилар

29.08.2005 10:03 msk

Сергей Наумов (Урганч)

Бухоронинг «Журналист» диспут-клуби Амударё, Сирдарё ва Чирчиқ дарёларининг ўта ифлосланиши муаммолари ҳақида учта ҳужжатли фильмни суратга олиб, «Биз маҳв этаётган дарёлар» номли экологик лойиҳани якунлади. Фильмларнинг номлари анча дилгир: «Қайғу тўлқинлари» (Нукус), «Зарафшон – қадим Бухоронинг оғриғи» (Бухоро) ва «Эгасиз дарё» (Чирчиқ).

- Ижобий жиҳатлар жуда кам, - дея изоҳ берди лойиҳа раҳбари, клуб директори Обид Шабанов. – Амударё қуйисида Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон далаларидан оқиб келувчи оқова-лойқа сувлар билан тўлаётган зовур пайдо бўлган. Мен ўсган Бухорода бир вақтлар серсув бўлган Зарафшон кўз ўнгимизда йўқолиб бормоқда. Тошкент вилоятидаги Чирчиқ дарёси эса «саноат» жамиятининг табиат ва соғлом фикр устидан қозонган ғалабаси рамзи бўлиб қолди. Экологик ташкилотлар томонидан нималардир қилинаяпти, аммо бу етарли эмас. Дарёлар ҳалок бўлмоқдалар.

Нукус, Урганч, Бухоро ва Чирчиқдан бўлган маҳаллий журналистларнинг қўшма лойиҳаси Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилувчи «Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёт бўйича ташаббусларини юзага чиқаришда жамоатчилик иштирокини қўллаб-қувватлаш» дастури доирасида амалга оширилган.