12:27 msk, 14 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Жамоатчилик Европа Иттифоқини ўзбек ҳукуматига нисбатан босимни сусайтирмасликка чорламоқда

10.05.2007 23:13 msk

Матбуот варақаси

Европа Иттифоқига

Европа Парламентига

Европа Комиссиясига

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ комиссиясига; БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идорасига

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ)

АҚШ Давлат департаментига; Сенат; Конгрессга

Умида Ниёзовага чиқарилган ҳукмнинг юмшатилиши халқаро ҳамжамият томонидан босим ўтказиладиган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари масаласида ён босишини намойиш этди. Демак, Европа Иттифоқи (ЕИ) сиёсий маҳбусларни озод этиш учун Ўзбекистон раҳбариятига босим ўтказишда давом этиши керак.

Ўзбекистон ҳукуматига халқаро (ЕИ, АҚШ Давлат департаменти, ЕХҲТ, халқаро ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари томонидан) босим ўтказилиши Умида Ниёзовага нисбатан чиқарилган ҳукм юмшашига сабаб бўлди. Икки ёшли фарзанднинг онаси, мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячисига тайинланган етти йиллик қамоқ жазоси шартли жазога алмаштирилди. Лекин келгуси уч йил давомида унинг фуқаролик ҳуқуқлари чеклаб қўйилади. У тунда соат 10:00 дан кейин кўчага чиқа олмайди, мунтазам тарзда милиция идораларида рўйхатдан ўтади ва чет элга бора олмайди.

Барча дўстлари ва ҳамдардлар Умида жазони мунтазам қийноқлар қўлланиладиган ўзбек турмасида эмас, ўз уйида ўташига жуда хурсанд бўлдилар. Шу билан бирга Умида қонун олдида “контрабанда ва конституцияга қарши материалларни тарқатишда” айбдор, деб ҳисобланади. Бу эса Интернет орқали Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида маълумотлар ўқийдиган одамлар таъқиб қилиниши хавфидан дарак беради.

Биз Европа Иттифоқини ва Ўзбекистонга нисбатан қўлланилган санкциялар борасида қарор қабул қилаётган барча томонларни Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотга етарли даражада тайёрлигини намойиш эта олмаганини эътиборга олишга чақирамиз.

Қамоқхона панжара ортида ҳозиргача бошқа ўзгача фикрлайдиган сиёсий маҳбуслар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар ўтирибди. Улар зудлик билан озод этилиши лозим. Гап қуйидаги сиёсий маҳбуслар устида кетяпти:

Гулбаҳор Тўраева (адвокат танлаш, қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқидан маҳрум этилган; Германиянинг чақириғига жавобан унинг қамоқ муддати 5, 8 йилга (жами 11 йилу 8 ой) узайтирилди.

Мўтабар Тожибоева (қийноқлардан оғир аҳволда; қариндошлари билан учрашувга ижозат берилмаган).

Саиджаҳон Зайнобиддинов (қариндошлари билан учраша олмайди).

Муҳаммад Бегжонов (қийноқлардан ўлим олди ҳолатида).

Иҳтиёр Ҳамроев (отаси Бахтиёра Ҳамроевнинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти учун қамалган).

Мурод Жўраев (қийноқлардан ўлим олди ҳолатида).

Жамшид Каримов (мажбуран руҳий шифохонада ётибди).

Абдувоҳид Абдуваҳҳобов.

Ҳабибулла Оқпўлатов.

Рашид Бегжонов.

Аъзам Фармонов.

Руҳиддин Фахрутдинов.

Исроилжон Холдоров.

Норбой Холжигитов.

Абдурасул Худойназаров.

Абдиназар Хўжаназаров.

Насим Исоқов.

Саттор Ирзаев.

Алишер Кароматов.

Баҳодир Қамбаров.

Улуғбек Каттабеков.

Жамол Қутлиев.

Мамадали Маҳмудов.

Дилмурод Муҳиддинов.

Мамаражаб Назаров.

Тўхтамурод Тошев.

Бўрибой Тошпўлатов.

Рустам Усманов.

Санжар Умаров.

Аҳмаджон Одилов (23 йилдан бери қамоқда).

Бундан ташқари суд қарорисиз чет мамлакатларга чиқиш қуйидаги ва бошқа кўплаб одамларга маън этилган:

Аъло Хўжаев

Аъзам Турғунов

Елена Урлаева

Ахтам Шоймардонов

Ўзбекистон ҳукуматининг Умида Ниёзовага нисбатан чиқарган ҳукми юмшатилишига Европа Иттифоқининг 2005 йилда қўллаган санкциялари сабаб бўлди. Ушбу воқеа Европа Иттифоқининг санкциялар тақдири борасида қарор қилиш учун 14 майга белгиланган йиғилиши арафасида содир бўлиши бежиз эмас. Демак, бу ҳол энг шафқатсиз режимларга нисбатан санкциялар қўлланиш самарали бўлишини англатади.

Демак ЕИ ва бошқа халқаро ташкилотлар инсон ҳуқуқлари борасида санкциялар қўллаши керак.

Бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига бўлган чақириқларимиз ўша-ўша;

Таъқиб ва қатағон машинасини тўхтатиш, ЕИ билан инсон ҳуқуқлари бўйича музокара олиб бориш, судни ижро ҳокимияти, прокуратура ва хавфсизлик кучлари тизимига бўйсунишдан бўшатиш даркор.

Европа Иттифоқига таклифлар:

Инсон ҳуқуқлари масаласида ҳақиқий прогрессга эришганини намойиш эта олмагунича Ўзбекистон раҳбариятига нисбатан қўлланаётган санкцияларни енгиллатмаслик.

Инсон ҳуқуқи Европа Иттифоқи Марказий Осиёга нисбатан ишлаб чиқаётган стратегиянинг асосий ва муҳим принципларидан бири бўлиб қолиши лозим.

Имзолар тўплаш давом этмоқда. Имзолар (исм ва алоқа манзиллари) қуйидаги манзилга жўнатилсин: asiecentrale@neuf.fr

Ушбу петиция Европа Иттифоқининг расмий вакилларига юборилади.

Ҳозиргача имзо чекканлар:

Надежда Атаева, «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқи» уюшмаси президенти, Ле-Манс, Франция,

Анвар Усмонов, мустақил журналист, Мюнхен, Германия

Ёдгор Обид, ўзбек шоири, Граз, Австрия

Квин Мартин, «АҚШ Ўзбек ташаббуси», Нью-Йорк, АҚШ

Алишер Илҳомов, Лондон, Буюк Британия

Қудрат Бабожонов, Ўзбекистон эркин матбуоти учун гуруҳи, Тимро, Швеция

Нигина Маликова, «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқи» уюшмасининг АҚШдаги вакили

Алексей Толкачев, «Помаранч» Халқаро Демократик Ташаббуси, Киев, Украина

Бахтиёр Исамуҳамедов, «Маҳалла» лойиҳаси раҳбари, Стокгольм, Швеция

Бернхард Класен, Қорабоғ ҳудудидаги асирларни ва бедарак йўқолганларни озод қилиш бўйича халқаро гуруҳ раисдоши, Германия

Надежда Бойченко, «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқи» уюшмаси вакили, Намур, Бельгия