14:42 msk, 22 Ноябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Халқаро жамоатчилик вакиллари Европа Иттифоқини Ўзбекистон ҳукуматига нисбатан санкцияларни сусайтирмасликка чорламоқдалар

08.05.2007 13:31 msk

Ўз ахб.

Халқаро жамоатчилик вакиллари очиқ мурожаат орқали Европа Иттифоқи давлатларини Ўзбекистонда панжара ортига ташланган ҳуқуқ ҳимоячилари – Гулбаҳор Тўраева ва Умида Ниёзова тақдирига нисбатан бефарқ бўлмасликка чорламоқдалар. Мурожаат матни билан қуйида таниша оласиз.

* * *

Европа Иттифоқига

Европа Парламентига

Европа Комиссиясига

Нусхалари :

Инсон Ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий Комиссариатига

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига

АҚШ Давлат департаментига; Сенатга; Вакиллар Палатасига

Халқаро жамоатчилик Ўзбекистонда тобора ёмонлашаётган инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича хавотирларини бир неча бор изҳор қилган. Биз бу масалани яна кўтаришга мажбурмиз. Биз Европа Иттифоқини бу мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида, энг аввало адолатсиз маҳкама қурбони бўлган ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни озод қилишда қатъиятли бўлишга чақирамиз.

Кейинги кунларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларни қўпол равишда бузиш факти кузатилди.

Гулбаҳор Тўраева, ҳуқуқ ҳимоячиси, врач-патологоанатом, «Анима-кор» нодавлат ноҳукумат ташкилоти раҳбари, 4 фарзанднинг онаси, 2007 йилнинг 24 апрель куни Андижонда 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жараёнгача ва жараён давомида Гулбаҳорнинг ўз адвокатини танлаш, шунингдек, яқин қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқи рад қилинди. Маҳкама жараёни бор-йўғи уч кун давом этди ва Европа Иттифоқи Ташқи Ишлар вазирларининг Люксембургда Ўзбекистонга инсон ҳуқуқлари бўйича ЕИ билан мулоқотни бошлаш чақириқ ҳам янграган Марказий Осиё бўйича мурожаати қабул қилинган 23 апрель кунига тўғри келди.

Умида Ниёзова, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист, "Human Rights Watch" ташкилоти ва «Оазис» интернет журнали ходимаси, икки ёшли ўғилнинг онаси, 2007 йилнинг 1 май куни Тошкент шаҳри Сирғали туман суди томонидан 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Маҳкама жараёни жиддий айблар (чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиш, жамоатчилик хавфсизлигига ва ижтимоий тартибга хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш, контрабанда) эълон қилинганига қарамай, жуда тез – икки кунда битди. Ҳукм Европа Кенгаши томонидан Ўзбекистонга нисбатан санкциялар муддатини узайтириш ёхуд тўхтатиш бўйича қарор қабул қилиниши олдидан эълон қилинди. Бу мамлакат ҳукумати Европа Иттифоқига ҳезланяпти ва қатағон сиёсатидан чекинмаслигини очиқ шаъма қиляпти.

Ҳар икки маҳкама жараёни очиқчасига сиёсий тусда ўтди. Маҳкама жараёни шошилинч ўтди, ҳимоя чекланиб қолди (Гулбаҳор Тўраева иши), жиноят кодекси бўйича жиддий айблар (жамоатчилик хавфсизлигига ва ижтимоий тартибга хавф солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш, контрабанда) маҳкама жараёнида ўз исботини топмади. Жамоатчилик ва хорижий дипломатик корпус вакиллари маҳкама йиғилишига қўйилмади. Нохолис ва буюртма айбловлар ҳамда маҳкама жараёни аппеляция тартибида ижобий қарорга, шунингдек, амнистияга имкон бермайди.

ЕИ бу аёллар тақдирига бефарқ қолмаслиги керак.

ЕИ қандай чоралар кўриши мумкин ва керак? Европа Иттифоқининг тутган ўрни Ўзбекистонда юзага келган ҳолатни тўғри баҳолашдан келиб чиқиши мумкин ва лозим. Мамлакат эволюцион йўл билан (аста-секин) тоталитаризм (яккаҳокимлик) сари бормоқда. Умиданинг ҳамма кира оладиган веб-сайтдан (масалан, “Human Rights Watch” сайтидан) ахборот олиб, уни ўзининг тадқиқот ишлари учун лептопида сақлагани сабабли суд қилиниши ҳатто мана шу полиция давлати учун ҳам ҳеч кўрилмаган бир ишдир. Бу ишнинг цензурани кучайтириш, мамлакатдан чиқиб кетишни янада қаттиқроқ таъқиқлаш, қатағонни авж олдириш, қамоқхоналардаги қийнашларнинг тўхтамаётгани (турмадаги тоқат қилиб бўлмайдиган шароитлар туфайли аввалги маҳкумлар – Мўътабар Тожибоева, Муҳаммад Бекжон ва Мурод Жўраевлар ўлим ёқасида турибдилар) фонида юз бераётганини эътиборга оладиган бўлсак, бу режимни дунёдаги энг бешафқат режимлар қаторига қўйиш мумкин бўлади.

Халқаро жамоатчилик Ўзбекистондаги тоталитар диктатурага бир хил муносабат билдирмоғи лозим. Айримлар инсон ҳуқуқлари масаласи бўйича режим билан диалог ўрнатиш умидида 2005 йили Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган санкцияларни юмшатиш ва музокаралар олиб бориш таклифини киритдилар. Ҳайҳот! Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари масаласида андаккина ҳам ён бермаётган бир пайтда музокаралар олиб боришнинг ҳеч қандай қадри бўлмайди.

Ўзбек раҳбарияти билан муносабатда жуда қаттиқ турадиган танқидчилар санкцияларнинг натижа бермаётганини тасдиқлаяптилар. Бу гап икки жиҳатдан нотўғри.

Ўзбек раҳбариятига нисбатан қаттиқ турадиган танқидчилар санкциялар натижа бермаётганини таъкидламоқдалар. Бу гап икки жиҳатдан нотўғри. Биринчидан, санкцияларнинг ўзи амалиёт нуқтаи назаридан чивин чаққандек бўлди. Иккинчидан, ҳатто мана шундай рамзий кўринишда ҳам улар режимга ва унинг халқаро миқёсдаги обрўсига путур етказди. Режим бу санкцияларнинг олиб ташланишига эришолмай талвасага тушяпти. Лекин ўзи шу томонга ҳеч қандай қадам ташламаяпти.

Европа Иттифоқи томонидан бир томонлама ён беришлар, унинг инсон ҳуқуқлари масаласидаги позициясининг юмшаши ўзбек режими томонидан қатағонларни давом эттираверишга берилган ваколат сифатида қабул қилинади. Бу ўз навбатида бутун Марказий Осиё минтақасига салбий таъсир кўрсатиши, у ердаги элитага юборилган нотўғри сигнал вазифасини ўташи мумкин. Каримов режимининг ҳаракатлари шарофатидан (касофатидан) собиқ Совет Иттифоқига қарашли жойларда полиция мега-давлати аломатлари кўриняпти. Буни ўзбек махсус хизмати томонидан юборилган биринчи сўров (запрос) келгани заҳоти қочоқ ва муҳожирларни ватанига қайтариш ва ноқонуний қамоққа олишларда кўриш мумкин.

Ҳозирги ҳолатда Европа Иттифоқининг бирлашган ва принципиал позициясигина Ўзбекистон тоталитаризмнинг “қора чоҳ”ига тушиб кетиши олди олинишига ёрдам бера олади. Ўзбекистондаги қатағон ғилдирагини айланишдан тўхтатиш, унинг бошқа МДҲ давлатларига кўрсатаётган салбий таъсирини чеклаш зарур. Бунинг учун Каримов режими халқаро жамоатчилик томонидан қувғинга учраганини намойиш қилмоқ лозим.

Ўзбек раҳбарияти ўзининг инсон ҳуқуқлари масаласидаги тараққиётини сўзда эмас, амалда кўрсатмагунича Европа Кенгаши Ўзбекистон раҳбариятига нисбатан қўлланган санкцияларни ҳечам олиб ташламаслиги ёки юмшатмаслиги лозим. Инсон ҳуқуқлари масаласи Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга нисбатан тайёрлаётган стратегиясидаги асосий принциплардан бири бўлиб қолмоғи лозим.

Имзолар тўплаш давом этмоқда. Имзолар (номлар, боғланишлар) мана шу унвонга юборилсин: asiecentrale@neuf.fr

Шу вақтгача тўпланган имзолар:.

Надежда Атаева, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” Ассоциацияси президенти, Ле-Манс, Франция,

Анвар Усманов, эркин журналист, Мюнхен, Германия

Ёдгор Обид, ўзбек шоири, Граз, Австрия

Квин Мартин, АҚШдаги Ўзбек Ташаббуси, Нью-Йорк, АҚШ

Сергей Ковалев, инсон ҳуқуқлари институти президенти, Россия “Мемориал”и раиси, Москва, Россия

Людмила Алексеева, Москва Хельсинки гуруҳи раиси, Москва, Россия

Светлана Ганнушкина, «Гражданское содействие» Қўмитаси раиси, Москва,

Россия

Олег Орлов, «Мемориал» Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Маркази Кенгаши раиси

Валентин Гефтер, инсон ҳуқуқлари Институти директори, Москва, Россия

Оливье Дюпюи, Европарламентнинг собиқ депутати, ҳуқуқ ҳимоячиси, Брюссель, Бельгия

Алишер Илҳомов, Лондон африканистика ва шарқий тадқиқотлар Мактаби тадқиқотчиси ва илмий ходими, Лондон, Буюк Британия

Андрей Бабицкий, журналист, “Озодлик/ Озод Европа” Радиосининг ҳарбий мухбири, Чехия

Қудрат Бобожонов, Ўзбекистон Матбуот Озодлиги Гуруҳи, Тимро, Швеция

Наталья Эстемирова, «Мемориал» Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Маркази, Грозний, Россия

Роби Ашрафи, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциациясининг Украинадаги вакили, Киев,

Елена Рябинина, Марказий Осиё сиёсий қочқинларига ёрдам бериш дастури раҳбари, “Гражданское содействие” Қўмитаси, Москва, Россия

Ҳотам Ҳожиматов, "Ватандош" сайти муҳаррири, Олесун, Норвегия

Нигина Маликова, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциациясининг АҚШдаги вакили

Бобур Маликов, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги собиқ элчиси, Вашингтон, АҚШ

Олим Отаев, “Табиат ва жамият ҳақида” халқаро илмий Академия аъзоси, ўзбек сиёсий эмигранти, Ле-Манс, Франция

Сафар Бекжон, халқаро ПЭН клуби аъзоси, Лазана, Швейцария

Алексей Толкачев, «Помаранч» Халқаро Демократик Ташаббуслар раҳбари, Киев, Украина

Надежда Бойченко, “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси вакили, Намур, Бельгия

Мирсулжан Намазалиев, «Бирге» ёшлар ҳаракати аъзоси, Бишкек, Қирғизистон.

Татьяна Рахманова, «Wilton Films» студиясининг ижрочи продюсери, Париж, Франция

Пол Митчелл, «Wilton Films» студияси, режиссёр ва продюсер, Лондон, Великобритания

Еккехард Маас, Немис-кавказ Жамияти Раиси, шоир, Германия

Од Мерлен, Шимолий Кавказ бўйича мутахассис, ҳуқуқ ҳимоячиси, Брюссель, Бельгия

Элин Йенссон, эркин журналист, Россия ва Марказий Осиё бўйича мутахассис, Швеция

Александр Осипов, «Мемориал» Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Маркази Кенгаши аъзоси, Москва, Россия

Ирина Золотаревская, «Мемориал» Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Маркази, Москва, Россия

Ольга Попова, «Мемориал» Ҳуқуқни ҳимоя қилиш Маркази, Москва, Россия

Ян Рачинский, "Мемориал" ахборот лойиҳалари жамияти раҳбари, Москва, Россия

Нуриддин Низамуддинов, ҳуқуқ ҳимоячиси, Зевенар, Нидерландия

Матлюба Азаматова, эркин журналист, Хельсингсбург, Швеция

Александр Верховский, "Сова" ахборот-аналитик маркази деректори, Москва, Россия

Лиза Волл, SR журналисти, Sveriges радиоси, Швеция

Thomas Lunderquist, journalist and producer of Swedish radio, Sweden.

Томас Лундерқуист, Швеция радиоси журналисти ва продюсери, Швеция

Ола Валин, Ersatz нашриёти соҳиби, Швеция

Марлене Ловгрен, журналист, дизайнер-тадбиркор, Швеция

Керолайн Кемпбелл, фильм продюсери, Швеция

Эльдар Зейналов, Озарбайжон ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази директори, Боку, Озарбайжон

Бахтиёр Ҳамроев, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Жиззах вилояти бўлимининг раиси

Дўстназар Худойназаров, Ўзбекистондан мажбур бўлиб кетганлар ва қочоқлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти бошлиғи, Швеция

Аваз Фаёзов,”Бирлик” халқ ҳаракати, Швеция,

Баҳодир Файзи, сиёсатшунос, АҚШ

Тўлқин Қораев, эркин журналист, Швеция

Муҳиддин Қурбонов, ҳуқуқ ҳимоячиси, Швеция

Зокиржон Ибрагимов, эркин журналист, Швеция