12:32 msk, 19 Октябрь 2018

Марказий Осиё янгиликлари

Мўғулистонлик қўшиқчи Урна Чахар-Туғчи Москвада концерт беради

05.04.2007 12:29 msk

Нозим Нодиров

Суратда: Урна Чахар-Туғчи. © “Фарғона.Ру АА” фотоси (2004 й.)

“Диви Евразии-2004” анжуманининг безаги, замонамизнинг буюк қўшиқчиси Урна Чахар-Туғчи 15 апрель куни Москвадаги “Икра” клубида (Казаков кўчаси, 8-А уй, тел. 5055351) чиқиш қилади. Концерт соат 21.00 да бошланади. Чипталарга бу ерда буюртма бериш мумкин.

Ички Мўғулистонда (Урна Чахар-Туғчининг қадим аждодлари Чингизхоннинг туғчилари бўлган) туғилган, Шанхай консерваториясини битирган, ҳозир Германия фуқароси бўлган ва Коҳирада яшаётган қўшиқчини том маънода world music вакиласи деса бўлади. У чорвадорлар оиласида ўсган, ёшлигида бувиларидан қадимги қўшиқларни тинглаган, кейин эса ўзи ҳам қўшиқлар басталай бошлаб, ўз иқтидори билан бутун Европани забт этган: Урнанинг гастроллари рўйхати бир неча ой аввал тузиб қўйилади. Унинг қўшиқлари поёнсиз чўллар ва мистик маросимлар манзарасидир, Урна қўшиқларида дашт дардларини тинглаш мумкин.

Аутентик мусиқа баъзан бу анъанага мансуб бўлмаганлар учун мураккабдек кўриниши мумкин, аммо бу ерда мутлақо тескари таъсирга дуч келасиз: Урна дастлабки ноталарданоқ сизни тамоман ўзига ром қилиб олади. Мўғулистонлик гўзалнинг анъана ва новаторликка йўғрилган қўшиқларида сиз аввал тасаввур ҳам қила олмаган оҳангларга эш бўласиз – фақат қумтепаларгина ана шундай садо бера оладилар, фақат баланд майсаларгина ана шундай куйлай оладилар.